SAODATLI ILM SARI
رفتن به کانال در Telegram
#Bismillah... Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal 🤲 Kunlik Duolar 📿 Zikrlar 🔊 Suralar ۞ Oyatlar 📄 Hadislar 📚 Hikoyalar 📖 Hikmatlar 🌹 Rivoyatlar
نمایش بیشتر522
مشترکین
-124 ساعت
-47 روز
-2530 روز
آرشیو پست ها
🎞 2 - HADIS: "ISLOM, IYMON VA EHSON" | 40 HADIS IMOM NAVAVIY
Manba: #REGISTON_TV
Яқинларга улашинг!
📍SAODATLI ILM SARI
ДУНЁДА ТЕКИН ДАВОЛОВЧИ 1️⃣2️⃣ ТАБИБ
1️⃣ 🕋Қуръони каримни тиловат қилиш;
2️⃣ 🕌Беш вақт намоз ўқиш;
3️⃣ 🤲Бир йилда бир ой, ойда уч кун, ҳафтада икки кун рўза тутиш;
4️⃣ 🫙Етарли сув ичиш;
5️⃣ 🌌Кечаси тўйиб ухлаш;
6️⃣ 🏞Тоза, очиқ ҳавода сайр қилиш;
7️⃣ 🚶🏻♂️Ҳар куни ярим соат пиёда юриш;
8️⃣ 🥗Витаминларга бой таомлар ейиш;
9️⃣ 🌞Қуёш нурида (айниқса, чошгоҳгача) туриш;
1️⃣0️⃣ 🍯Асал ялаш;
1️⃣1️⃣ 🌺Седана чайнаб ютиш;
1️⃣2️⃣ 📿Ихлос, зикр, қаноатли бўлиш.
Яқинларга улашинг!
📍SAODATLI ILM SARI
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
Тинчлик омонликда отган ҳар
бир тонг,
Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир
Аллохим тинчликда ҳадя этган яна бир гўзал тонг муборак бўлсин
Яқинларга улашинг!
📍SAODATLI ILM SARI
Ажри Аллоҳнинг зиммасида бўлган 3 амал
1. Одамларни авф этиш:
Ушбу амалнинг ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Бас, кимки афв этиб (ўртани) тузатса, бас, унинг мукофоти Аллоҳнинг зиммасидадир” (Шўро сураси, 40-оят).
2. Сабр:
Бунинг ҳам ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, сабр қилувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилур” (Зумар сураси, 10-оят).
3. Рўза:
Рўзанинг ҳам ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўзани мен учун тутади ва унинг ажрини Ўзим бераман” (Ҳадиси қудсий).
Қиёмат кунида ушбу учта амални қилган кишилар чақириладилар ва уларга ажрлари берилади.
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
Яқинларга улашинг!
📍SAODATLI ILM SARI
Аqlli insonlar bilan do’stlash. Аmmo ularning do’stligidan go’zalroq do’stlik odob, hayo, ibo, or-nomus sohiblari bilan do’stlashganingdir.
Said ibn Jubayr
Яқинларга улашинг!
📍SAODATLI ILM SARI
Repost from Muslim.uz
#ilm #hikmat
Mенга ҳамма илмни ёзиб юборинг...
Бир киши Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳуга мактуб ёзиб, унда: менга ҳамма илмни ёзиб юборинг деди.
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу унга бундай деб жавоб хати ёздилар: Илмнинг тури кўп, лекин сен Аллоҳ таолога одамларнинг қонини тўкмаган, ўзгаларнинг молини емаган, уларнинг обрўсини тўкишдан тилингни сақлаган ва жамоат ишини ўзингга лозим тутган ҳолда йўлиқиш имкониятини қилсанг, шундай қилгин.
MUSLIM.UZ GA ✅ OBUNA BO'LING 📲 VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Дуо
Фарзанд кўрган кишини табриклаш
Фарзанд кўрган кишини табриклаш маҳбуб амалдир. Бунга Ҳусайн розияллоҳу анҳудан қилинган қуйидаги ривоятда бир кишига ўргатилган жумлалар далилдир:
بَارَكَ اللهُ لَكَ فِي الْمَوْهُوبِ لَكَ، وَشَكَرْتَ الوَاهِبَ، وَبَلَغَ أَشُدَّهُ، وَرُزِقت بِرُّهُ
«Барокаллоҳу лака фил мавҳуби лака ва шакартал воҳиба ва балаға ашуддаҳу ва рузиқта бирруҳу»
Маъноси: «Берилган нарсада Аллоҳ сени баракали қилсин. Берувчига шукр қилишингни, фарзандинг вояга етишини ва итоатли бўлишини насиб этсин».
Табрикланган киши ҳам қуйидаги жумлалар ила жавоб қайтармоғи маҳбуб амалдир:
بَارَكَ اللهُ لَكَ وَبَارَكَ عَلَيْكَ وَجَزَاكَ اللهُ خَيْرًا وَرَزَقَكَ اللهُ مِثْلَهُ أَوْ أَجْزَلَ اللهُ ثَوَابَكَ
«Барокаллоҳу лака ва борака ъалайка ва жазокаллоҳу хойрон ва розақакаллоҳу мислаҳу ав ажзалаллоҳу савобака».
Маъноси: «Аллоҳ сенга барака бериб, сени баракали қилиб, яхшиликлар ила мукофотлантириб, унинг мислича ризқлантирсин ёки савобингни тўлалигича қилсин».
Яқинларга улашинг!
📍SAODATLI ILM SARI
Ҳазрати Сулаймон (алайҳиссалом) узуги ҳақида эшитганмисиз?
Ривоятларда айтилишича, Ҳазрат Сулаймоннинг: «Бу дунёдаги ҳамма нарса ўткинчи», — деган сўзлар ўйиб ёзилган узуги бўлган. Сулаймон ҳаётининг қайғули онларида узукдаги ана шу ҳикматли битикни ўқиб, таскин топган.
Бир куни унинг бошига шундай бахтсизлик тушадики, узукдаги сўзлар дардига малҳам бўлолмайди. Сулаймон ғазаб билан узукни ечиб, отиб юборади ва думалаб бораётган узукнинг ички томонида ҳам аллақандай битик борлигига ногаҳон кўзи тушади. Ўрнидан туриб, узукни қўлига олади-да, битикни ўқийди. Узукнинг ички томонида: «Бу ҳам ўтиб кетади», — деган ёзувлар бор эди. Сулаймон аччиқ кулимсираб, узукни бармоғига тақади ва умрининг охиригача уни ечмайди.
Ўгитлар.
Авлодлар келиб-кетаверадилар, Ер эса абадий қолаверади.
Донолик ортганда қайғу ортади, билимнинг кўпайиши эса ғамгинликни кўпайтиради.
Баъзан, кулганда ҳам юраклар зирқирайди, қувонч эса қайғу билан якун топади.
Мен, довюракликдан кўра донишмандлик афзал, деган ўйда эдим. Аммо, камбағалнинг донолигидан нафратланишар ва унинг сўзларини тингламас эканлар.
Эртанги кун билан мақтанма, чунки, у нималарни тақдим этишини билмайсан.
Ақлли одам кулфатни олдиндан кўради ва ўзини панага олади. Тажрибасизлар эса олға юриб жазоланадилар.
Шундай йўллар борки, улар инсонга тўғри кўринади. Аммо, бундай йўлларнинг ниҳояси — ўлим.
Яқинларга улашинг!
📍SAODATLI ILM SARI
📚📖📚ИСТИҒФОР
Илм ва ибодатга қийналаётган бўлсанг,
🕋Истиғфор айт!
Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,
🕋Истиғфор айт!
Ишларинг юришмаса,
🕋 Истиғфор айт!
Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
🕋 Истиғфор айт!
Юрагинг сиқилса,
🕋Истиғфор айт!
Бой бўлишни истасанг,
🕋Истиғфор айт!
Фарзанд талабида бўлсанг,
🕋 Истиғфор айт!
Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилади ва барча ишларингда, ҳатто ибодатларингда ҳам Ўзи ёрдам беради!
🌙1. "АСТАҒФИРУЛЛОҲ!" Маъноси: Аллоҳдан мағфират сўрайман.
🌙2. "АСТАҒФИРУЛЛОҲА ВА АТУУБУ ИЛАЙҲИ!"
Маъноси: Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан.
🌙3. "АЛЛОҲУММАҒФИРЛИ ВА ТУБ АЛАЙЯ ИННАКА АНТАТ-ТАВВААБУР-РОҲИЙ!"
Маъноси: Илоҳо, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли Зотсан.
🌙4." АСТАҒФИРУЛЛОҲАЛ АЪЗИЙМ, АЛЛАЗИЙ ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАА ҲУВАЛ ҲАЙЮЛ ҚОЙЮМУ ВА АТУУБУ ИЛАЙҲ!"
Маъноси: Аъзийм Зот бўлган Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини сўрайман. Ул Зотки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир ва Унинг Ўзи Ҳайй ва Қаййумдир, Унга тавба қиламан.
Истиғфор айтишнинг сони маълум адад билан чекланмаган. Қанча кўп айтсангиз, шунча яхшилик кўраверасиз, ин шаа Аллоҳ!
Лекин, гуноҳлари кечириб қўйилган, масъум бўлган Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам кунига 100 марта
истиғфор айтганларини ҳам унутманг!
Яқинларга улашинг!
📍SAODATLI ILM SARI
МУРОСА ФАНИ
Оилавий турмушда мукаммал хотин, мукаммал эр бўлмайди. Шунинг учун бағрикенглик, кечиримлилик, ён босиш, муроса ва камчиликларга кўз юмиш фанини ўрганиш керак. Шунда оилангда тинчлик, ҳаётингда барқарорлик ҳукм суради.
Яқинларга улашинг!
📍SAODATLI ILM SARI
Кунига 20 дақиқа...
Кунига 20 дақиқа спорт билан шуғуллансангиз, саломатлигингиз хавотирини чекмайсиз;
Ҳар куни 20 дақиқасини уй саришталигига сарфлаган одам бесаранжомлик ғамидан қутулади;
Кунига 20 дақиқасини диққатни жамлаш учун сарфлаган киши ижод қобилиятсизлигидан нолимайди;
Эри ё хотинини эшитиш учун кунига 20 дақиқа ажратадиганлар муносабатларда муаммо чиқишидан хавотир олмаса бўлаверади;
Бир кунда 20 дақиқа фойдали китоб ўқийдиган киши дунёқараши кенгайишига ишонавериши мумкин;
Кунига энг камида 20 дақиқа вақтини болаларига бағишлаган одам эса улар орқасидан яхши гап эшитишга умид қилса бўлади;
Бир кунда 20 дақиқа очиқ ҳавода сайр қилган кишининг нафас йўллари касалликларидан узоқ бўлади;
Кунига 20 дақиқа ўзи билан қолиб, ишларини таҳлил қилолган одам ҳаётнинг чигал йўлларида адашиб қолмайди.
“Ирфон” тақвимидан
Яқинларга улашинг!
📍SAODATLI ILM SARI
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтишнинг фойдалари
1. Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бўлади.
2. Саловот ва салом айтувчига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жавоб қайтарадилар.
3. Аллоҳ таоло саловот ва салом айтувчига ўн марта саловот айтади.
4. Саловот ва салом айтувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади.
5. Саловот ва салом айтувчига ўнта яхшилик ёзилади.
6. Саловот ва салом айтувчидан ўнта ёмонлик ўчирилади.
7. Саловот ва салом айтувчининг қалбида нур порлаб, юзининг нурафшон бўлишига сабаб бўлади.
8. Саловот ва салом айтувчи саодат ва хотиржамликка етади.
9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саловот ва салом айтувчини яхши кўрадилар.
10. Саловот ва саломни кўп айтувчи қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин манзилда бўлади.
Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!
-------------------
Жумъа кунида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтишнинг савоби кўп бўлади.
☝️Бу маълумотни тарқатингки, кўп саловот ва салом айтилишига сабаб бўлиб, ажру савобингиз шунга яраша бўлади.
Яқинларга улашинг!
📍SAODATLI ILM SARI
Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":
1. "Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).
Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!
Яқинларга улашинг!
📍SAODATLI ILM SARI
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...
Дуоси мустажоблар бор...
Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...
Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...
ДУО ҚИЛИНГ:
Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...
Шифосини кутаётганлар...
Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...
Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...
Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!
Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!
Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...
Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...
Яқинларга улашинг!
📍SAODATLI ILM SARI
#ilm
"Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни, хусусан, илмга берилганларни даражаларга кўтарур" (Мужодала сураси, 11-оят).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дедилар: "Сулаймон алайҳиссаломга илм, мол ва подшоликдан бирини танлаш ихтиёри берилди. У зот илмни ихтиёр қилдилар. Натижада унга мол билан подшоҳлик ҳам қўшиб берилди".
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
Яқинларга улашинг!
📍SAODATLI ILM SARI
▪️Ақлнинг гўзаллиги —
Фикр билан;
▪️Руҳнинг гўзаллиги —
Шукур билан;
▪️Тилнинг гўзаллиги —
Сукут билан;
▪️Қалбнинг гўзаллиги —
Зикр билан;
▪️Ҳолатнинг гўзаллиги —
Ҳидоятда бўлиш билан;
▪️Сўзнинг гўзаллиги —
Ростгўйлик билан;
Аллоҳ барчамизни ушбу гўзал сифатлар билан зийнатласин!
Яқинларга улашинг!
📍SAODATLI ILM SARI
Одамлар сени фақат иши тушгандагина эслашса хафа бўлма, хурсанд бўл! Демак, сен шам экансан, уларнинг ҳаёти зулматга чўмганда сен томон шошиб қолишади.
Яқинларга улашинг!
📍SAODATLI ILM SARI
💐 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🌹Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг - янги кун барчамизга муборак ва хайрли бўлсин!
🌹Илоҳим ҳар бирингизнинг
🌹Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌹Юзингиз ТАБАССУМни,
🌹Хонадонингиз БАРАКАни,
🌹Қалбингиз ИЙМОНни,
🌹Танангиз САЛОМАТЛИКни,
🌹Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!
🤲 Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!
Яқинларга улашинг!
📍SAODATLI ILM SARI
Сени ўзингдан ҳам кўра яхши биладиган Аллоҳ турганда, сени тушунмайдиган инсонларга нега бунча кўп дардингни очасан..?
Мавлоно Румий
Яқинларга улашинг!
📍SAODATLI ILM SARI
