fa
Feedback
SAODATLI ILM SARI

SAODATLI ILM SARI

رفتن به کانال در Telegram

#Bismillah... Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal 🤲 Kunlik Duolar 📿 Zikrlar 🔊 Suralar ۞ Oyatlar 📄 Hadislar 📚 Hikoyalar 📖 Hikmatlar 🌹 Rivoyatlar

نمایش بیشتر
522
مشترکین
-124 ساعت
-47 روز
-2530 روز
آرشیو پست ها
🥤Tetiklantiruvchi «Royal» ichimlikning har bir tomchisini his eting 🤩

БИЛАСИЗМИ АЛЛОҲ ТАОЛО ҚАНДАЙ БАНДАЛАРИНИ ЯХШИ КЎРАДИ? 1. «Эҳсон қилинг, албатта. Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўради». (Бақар
БИЛАСИЗМИ АЛЛОҲ ТАОЛО ҚАНДАЙ БАНДАЛАРИНИ ЯХШИ КЎРАДИ? 1. «Эҳсон қилинг, албатта. Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўради». (Бақара Сураси, 195 - оят) 2. «Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади». (Бақара Сураси, 222 - оят) 3. «Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради». (Оли Имрон сураси, 76 - оят) 4. «Аллоҳ сабрлиларни севади». (Оли Имрон сураси, 146 - оят) 5. «Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади». (Оли Имрон сураси, 148 - оят) 6. «Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади». (Моида сураси, 13 - оят) 7. «Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир». (Тавба сураси, 4 - оят) 8. «Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир». (Тавба сураси, 7 - оят) 📍SAODATLI ILM SARI

#Дуо رَبِّ اغْفِرْ وَارْحَمْ وَأَنْتَ خَيْرُ الرَّاحِمِينَ 📖Ўқилиши: Роббиғфир варҳам ва анта хойрур рооҳимийн 🔖Маъноси: “Роббим, мағфират қил, раҳим қил. Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг яхшисисан” (Муьминун сураси, 118-оят). 📍SAODATLI ILM SARI

«Оғзини юмган балиқни ҳеч ким овлай олмайди. Оғзингни юм, чунки кўпчилик хатоларинг туфайли сени тузоғига туширишни истайди».
«Оғзини юмган балиқни ҳеч ким овлай олмайди. Оғзингни юм, чунки кўпчилик хатоларинг туфайли сени тузоғига туширишни истайди». 📍SAODATLI ILM SARI

💚 Сафарда намоз қаср ўқилишини биласизми? Сафар инсоннинг ватанидан ёки яшаб турган жойидан чиқиб, узоқ масофани босиб ўтишидир. Аслида бу мубоҳ иш, аммо ният билан ибодат даражасига кўтарилиши мумкин. 💚 Сафарни ният қилган киши ўзи билан ҳамроҳ (рафиқ) олиши яхшидир. Ҳамроҳнинг яхшисини танлаш керак. Яхши ҳамроҳ унутганни эслатади. Сафар машаққатларида ёрдам беради. 💚 Имкони бўлса, пайшанба куни сафарга чиқиш мустаҳабдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилганлар. 💚 Душанба куни сафарга чиқиш ҳам яхши. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратга душанба куни чиққанлар. 💚 Сафар эрталаб бошлангани афзал, чунки тонг чоғида барака бор. 💚 Сафарни ният қилган киши сафарга чиқишдан олдин икки ракъат суннат намози ўқийди. Бу намознинг биринчи ракъатида Кафирун сурасини, иккинчи ракъатида Ихлос сурасини ўқийди. Кейин Курсий оятини, Қурайш, Ихлос, Фалақ ва Нас сураларини ўқиб, ихлос ва қалб ҳозирлиги ила сафарида яхшилик ва осонлик сўраб дуо қилади. 💚 Сафарга чиқаётган киши кузатувчилар билан видолашади. Аҳли-аёли, оила аъзолари, қўни-қўшни, ёр-дўстлар билан сафардан олдин видолашиш, уларнинг дуосини олиш мусулмонлар қадимдан мустаҳаб санаб келган амаллардандир. 💚 Мусофир доимо таҳоратли юришга, намозларни вақтида адо этишга ҳаракат қилади. Мусофир тўрт ракъатли фарз намозларни қаср қилиб, икки ракъатдан ўқийди. Ҳанафий мазҳабида пешин ва асрни, шом ва хуфтонни жамлаб ўқишга рухсат йўқ. Пешин ва шомни охирги вақтига суриб ўқигач, салом бергандан кейин аср ва хуфтоннинг вақти кирадиган бўлса, уларни энг авввалги вақтида ўқиб олса бўлади. Суннатларни юриб турилганда ўқимаса ҳам, масканга жойлашиб олганда ўқийди. 📚 "Ижтимоий одоблар" китобидан. 📍SAODATLI ILM SARI

📿 Бугун Ҳабибимизга ﷺ кўп салавот айтинг ⠀ • صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам". 📜 Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!" ⠀ • عَلَيْهِ السَّلَامَ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Алайҳиссалом". 📜 Маъноси: "У зотга салом бўлсин!" ⠀ • عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам". 📜 Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!" ⠀ • صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад". 📜 Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!" ⠀ • أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳи". 📜 Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!" ⠀ • أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад". 📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!" ⠀ • أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин Набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад". 📜 Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!" ⠀ • أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳи васаллим". 📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!" ⠀ • صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа Набиййинаа Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн". 📜 Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!" Яқинларга улашинг! 📍SAODATLI ILM SARI

🌷🌹💐 Жума муборак бўлсин!🌷🌹💐 ❗️Салавот айтинг! Ҳар дуонинг аввали ва охирида. ❗️Салавот айтинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини айтганда ва эшитганда. ❗️Салавот айтинг! Таҳорат олгандан сўнг. ❗️Салавот айтинг! Жаноза намозининг иккинчи такбиридан кейин. ❗️Салавот айтинг! Масжидга кираётганда ва чиқаётганда. ❗️Салавот айтинг! Бошга мушкул тушганда ва хурсандчиликда ❗️Салавот айтинг! Ҳар намоздан сўнг. ❗️Салавот айтинг! Уйқудан турганда ва уйқуга ётишдан олдин. ❗️Салавот айтинг! Қуръони каримни хатм қилгандан кейин. ❗️Салавот айтинг! Тонг отганда ва қуёш ботганда. ❗️Салавот айтинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни соғинганингизда... Демак, ҳар кун, ҳар сония, ҳар нафасда салавот айтинг! ‼️ Аллоҳумма, солли ва саллим ъала Набиййина Муҳаммад. Яқинларга улашинг! 📍SAODATLI ILM SARI

БИЛАСИЗМИ... 🔘 Инсон ҳаётдаги энг катта душмани бу – унинг ўзи. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг ахмоқона қилиғи бу – ёлғон ишлатиши.
БИЛАСИЗМИ... 🔘 Инсон ҳаётдаги энг катта душмани бу – унинг ўзи. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг ахмоқона қилиғи бу – ёлғон ишлатиши. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта қоқилиш бу – унинг ишончсизлигидир. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта кулфати бу – ҳасад. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта қайғуси бу – ўзини йўқотиши. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта айби бу – ношукрлиги. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг арзигулик афсуси бу – ўз қадрини билмаслиги. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг тахсинли ҳолати бу – йиқилганидан кейин ўзини ўнглай олиши. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта йуқотиш бу – умидининг сўниши. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг улкан ютуғи бу – соғлиги ва ақли. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг улкан қарзи бу – ҳақиқий ҳиссиётлари. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг буюк қобилияти бу –унинг улкан исломий ҚАЛБИ🌹 Роббимиз Шу ҚАЛБдан ҳаммамизга насиб қилсин !!!! Яқинларга улашинг! 📍SAODATLI ILM SARI

ҚАНДАЙ ЯШАСАК, ШУНДАЙ ВАФОТ ЭТАМИЗ Деярли ҳар куни турли ёшдаги одамларнинг ўлими ҳақида эшитамиз. Аммо буни танамизда ҳис қилиб, ўз ўлимимиз ҳақида деярли ўйлаб кўрмаймиз. “Ҳали бор...” деган номаълум шивирдан хотиржам юрамиз. Мусулмон киши  энг аввало, имонсиз, илмсиз вафот этишдан қўрқиши керак. Чунки инсон учун жонини имон билан топшириши олий саодат. Бунда эса илмнинг ўрни беқиёс. Одам табиатан ҳар нарсанинг яхшисини қўлга киритишни истайди. Масалан, ҳашаматли уй, замонавий улов, ҳеч кимда йўқ либослар. Буларга етишиб, боладек севинади. Ҳолбуки, тўғри ҳаёт кечириш тақво биландир: “Ким қандай яшаса, шундай вафот этади, қандай ўлим топса, шундай тирилтирилади”. ©️mehrob_uz Яқинларга улашинг! 📍SAODATLI ILM SARI

ГУМОН  ҲАҚИДА  Агар  яхшилик  ўн  қисмдан  иборат  бўлса,  тўққизтаси  сукут  қилишдадир. Агар  яхшиликка  буришнинг  биронта  йўли  бўлса,  мўмин  биродаринг  ҳақида  фақат  яхши  гумон  қил... Умар ибн Хаттоб ✔️ Сизни ёқтирмайдиган кимсалардан қўрқманг (чунки, у кимсаларнинг зарари аниқ ва равшандир) аксинча, сизнинг муҳаббатингизни қозонишни даъво қиладиган кимсалардан эҳтиёт бўлинг! (Аслида, хиёнат шулардан содир бўлади. Бунга тарих гувохдир!) ✔️ Қалб мамлакати Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирон мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилиб ташлайди. Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳасислик, Ёмон гумон деган ифлос киборлари бор. Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Бас, қалбни зийнатлантириш учун кўп зикр қилинг». ✔️ Сизни бахтиёр этувчи кунлик енгил амаллар: Садақа, хайр-эҳсон, Беморни зиёрат этиш, Сизга ёмонлик қилган кишини кечириш, Икки хусуматчининг орасини ислоҳ қилиш, Яхши гумон ила ижобий бўлиш. Аллоҳим бизларга яхшилик эшикларини оч! Гумон қилишдан кўра сукут қил. Зеъро, гумон қилиб гапиришлик – сўзларнинг энг ёлғонидир. Яқинларга улашинг! 📍SAODATLI ILM SARI

#ЭСЛАТМА ИММУНИТЕТНИ КУЧАЙТИРИБ, КАСАЛЛАРНИ БАРТАРАФ ҚИЛУВЧИ 8 ХИЛ ТАОМ: 1. Анор 2. Қатиқ 3. Саримсоқ 4. Пиёз 5. Кўк чой 6. шууфан 7. Қовоқ 8. Брукилли УЧТА НАРСА ЖИСМНИ КАСАЛ ҚИЛАДИ 1. Кўп ейишлик 2. Кўп гапиришлик 3. Кўп ухлашлик. БАДАННИ БУЗУВЧИ ТЎРТТА НАРСА 1. Қайғу-ғам 2. Хафалик 3. Очлик 4. Уйқусизлик (бедорлик) ТЎРТТА НАРСА ЮЗНИ ЧИРОЙЛИКЛАШТИРАДИ ВА КЎРКАМЛАШТИРАДИ 1. Тақво 2. Вафо 3. Саховат 4. Муруват РИЗҚНИ КЕНГАЙТИРУВЧИ ТЎРТТА НАРСА 1. Кечаси ўқиладигон намоз 2. Саҳарларда айтиладигон кўп истиғфор 3. Садақа беришга одатланиш 4. Эрталаб ва кечқуранги зикрларда бардавом бўлиш РИЗҚНИ ТАНГЛАШТИРУВЧИ ТЎРТТА НАРСА 1. Саҳар маҳал ухлашлик 2. Кам намозлик 3. Дангасалик 4. Хиёнат ҚАЧОНКИ МАЪСИЯТ ОСТОНАСИГА КЕЛИБ ҚОЛСАНГИЗ ҚУЙИДАГИ УЧ ОЯТНИ ЭСЛАНГ! 1. Алам яълам бианналлоҳа яро. 2. Ва лиман хоофа мақома Роббиҳи жаннатан. 3. Вамайяттақиллааҳа яжъал лаҳу махрожа. Агар мана шу гаплар сизга ёққан бўлса тарқатмасдан қўйманг! Чунки, яхшиликка далолат қилган уни қилувчи билан бир ҳилдир. Якка кураш 90 дақиқа, сериаллар 60 дақиқа, кинолар 130 дақиқа, намоз эса, бор-йўғи 5 дақиқа,  жаҳаннам ҳам жаннат ҳам  абадий. Бу нарсалар ақиллилар ақлларини юргизиш учун. Ватсаппда 300 та шеригингиз бор... Телефонда 80 та... Минтақада 50 та бўлиши мумкин. Қийинчиликда 1 та, жанозада қариндошлар Қабрда эса яна ёлғизсиз. Ажабланманг, - бу ҳаёт. Яқинларга улашинг! 📍SAODATLI ILM SARI

Жаннатнинг саккизта дарвозаси бўлиб, Қиёмат куни ҳар дарвозага фаришталар туриб олишади. Уларнинг юзлари оппоқ бўлиб, табассум билан у ерга кираётган мўминларни олқишлаб, қаршилаб туришади. Жаннат дарвозаларининг номлари қуйидагичадир: 1. Намоз дарвозаси – бундан намозни қолдирмасдан адо этганлар киради. 2.  Ғазот дарвозаси – бундан ғазот қилганлар киради. 3. Райён дарвозаси – бундан рўзадорлар киради. 4. Садақа дарвозаси – бундан садақа берувчилар киради. 5. Айман дарвозаси – бундан ҳисоб китоб қилинмайдиганлар киради. 6. Афв қилувчилар дарвозаси – бундан одамларни афв қилиб кечирувчилар киради. 7. Зикр дарвозаси – бундан Аллоҳни зикр қилганлар киради. 8. Ҳаж дарвозаси – Байтуллоҳни ҳаж қилувчилар киради. Аллоҳим саккиз жаннат эшикларидан киришни  насиб этсин барчамизга Яқинларга улашинг! 📍SAODATLI ILM SARI

Агар Аллоҳ бандасини севиб қолса... Ўтган салаф уламоларининг биридан: "Агар Аллоҳ бандасини севиб қолса нима қилади?" дея сў
Агар Аллоҳ бандасини севиб қолса... Ўтган салаф уламоларининг биридан: "Агар Аллоҳ бандасини севиб қолса нима қилади?" дея сўрашди. У киши жавоб қилдилар: "Хато иш қилганда истиғфор айтишга илҳомлантириб қўяди". Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас" (Анфол сураси, 33-оят). 🤲 Истиғфор айтаётган бандасини Аллоҳ таоло азобламайди. Истиғфор айтишни кўпайтирайлик. Астағфируллоҳа ва атубу илайҳ.Одилхон қори Юнусхон ўғли Яқинларга улашинг! 📍SAODATLI ILM SARI

😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху. Аллоҳ кунингизни зикри, авфи билан мунаввар қилсин! Ўз ҳифз - ҳимояси билан асрасин! Неъматларига шукр қилувчи қалб, бу кун ва бундан кейин келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин! Аллоҳнинг зикри билан бошланган кун қандай яхши! Алҳамдулиллаҳ СубҳанАллоҳ Аллоҳу Акбар Ла илаҳа иллолоҳ. Кунингиз хайрли ўтсин! Яқинларга улашинг! 📍SAODATLI ILM SARI

🌺 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу. 🌙 Аҳли Исломнинг гўзал айёми - Жума муборак бўлсин! 🤲 Аллоҳим умрингизга
🌺 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу. 🌙 Аҳли Исломнинг гўзал айёми - Жума муборак бўлсин! 🤲 Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, жисмингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга ҳотиржамлик, оилангизга файзу баракот, яқингизга соғ-омонлик ато қилсин. Яқинларга улашинг! 📍SAODATLI ILM SARI

Zamonimiz qahramoni, alloh firdavs jannati bilan siylasin. Яқинларга улашинг! 📍SAODATLI ILM SARI

​​Хурмо ҳақида 20 факт 1. Хурмо юрак, жигар ва буйракни қувватлантиради. 2. Организмнинг кислота балансини меъёрида тутиб туради. 3. Қонга озуқа бағшлайди. Анемия ва гипертонияда жуда фойдали. 4. Иммунитетни кўтаради. 5. Ичакдаги фойдали микрофлораларнинг сақланишини таъминлайди. 6. Ўпканинг ишлашини яхшилайди. 7. Йўтални тинчлантиради. Танадаги ортиқча намликни кетказади. 8. Юрак фаолиятини ривожлантиради. 9. Тонусни яхшиловчи ва қувватлантировчи восита сифатида хизмат қилади. 10. Давомий касалликлардан сўнг, қувватни қайта тиклайди. 11. Жисмоний ҳорғинлик ва чарчоқларда ёрдам беради. 12. Хурмони қандли диабетга чалинганлар ҳам истеъмол қилсалар бўлади. 13. Саратон касалликларининг хавфини камайтиради. 14. Юз нерв толаларининг шол бўлишига қарши ёрдам беради. 15. Ҳомиладорлар учун жуда фойдали. Туғишни енгиллайди. Организмнинг дастлабки сут ишлаб чиқаришида кўмаклашади. 16. 1 дона хурмо тахминан 23 калорияга эга. 17. Озишни истаганлар ширинлик ўрнига истеъмол қилишлари мумкин. 18. Миянинг тугал илдизларини ривожланишига ҳисса қўшади. 19. Мия фаолиятини мукаммал даражада яхшилайди. 20. Инсон узоқ вақт озуқа сифатида фақат хурмонинг ўзинигина истеъмол қилиши мумкин. У танага керакли барча озуқавий моддаларни ўзида мужассам этган. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху. Дунё  сизнинг қаршингизда ҳайбатли ва бепоён бўлсада , Аллоҳ қудрати қаршисида зарра ҳам эмас. Денгиз суви доимо фармон остидир : ё  Раббий сув ҳам сеники ,олов ҳам. Сен истасанг олов сувга айланади, истамасанг , сув  ҳам олов бўлади. Барчамизга яна бир тонг нашидасидан баҳраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ! Аллоҳ ушбу  тонгда барчамизни муродимизни ҳосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, хайру барокатларини зиёдаси билан туҳфа этсин.. Яқинларга улашинг! 📍SAODATLI ILM SARI

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху. Дунё сизнинг қаршингизда ҳайбатли ва бепоён бўлсада , Аллоҳ қудрати қаршисида зарра ҳам эмас. Денгиз суви доимо фармон остидир : ё Раббий сув ҳам сеники ,олов ҳам. Сен истасанг олов сувга айланади, истамасанг , сув ҳам олов бўлади. Барчамизга яна бир тонг нашидасидан баҳраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ! Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни ҳосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, хайру барокатларини зиёдаси билан туҳфа этсин.. Яқинларга улашинг! 📍SAODATLI ILM SARI

Yuragingiz siqilmoqdami? Faqatgina shuni esingizga oling kifoya. Oyog'ingiz jannatga tegishi bilanoq, barcha g'amlarni unutas
Yuragingiz siqilmoqdami? Faqatgina shuni esingizga oling kifoya. Oyog'ingiz jannatga tegishi bilanoq, barcha g'amlarni unutasiz. #Umar roziyallohu anhu Яқинларга улашинг! 📍SAODATLI ILM SARI

#Тавсия Овқатдан кейин болалар отасига ҳам, онасига ҳам раҳмат айтишни ўргансин. Онасига мазали таом тайёрлагани учун бўлса,
#Тавсия Овқатдан кейин болалар отасига ҳам, онасига ҳам раҳмат айтишни ўргансин. Онасига мазали таом тайёрлагани учун бўлса, отаси рўзғорни тўкис қилиб бергани учун... Яқинларга улашинг! 📍SAODATLI ILM SARI