cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши расмий каналларига аъзо бўлинг: https://www.facebook.com/ozlidep.buxoroviloyatkengashi www.instagram.com/uzlidepbuxoro youtube.com/channel/UCCQJEkUpib8xOBE6Gc9HjSw

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
1 605
مشترکین
-2224 ساعت
-1817 روز
-47230 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

08:56
Video unavailableShow in Telegram
24 Махсус репортаж “Бухоро асл элита уруғчилик хўжалиги” МЧЖ ва “Заҳро юлдузи” фермер хўжалиги фаолияти ҳақида. 🔹Интервью: Амондулло Кенжаев-Вобкент туманидаги "Заҳро юлдузи" фермер хўжалиги раҳбари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати 🔹Анвар Кенжаев-"Заҳро юлдузи" фермер хўжалиги ҳузуридаги БПТ раиси
نمایش همه...
نمایش همه...
ШОФИРКОНЛИК ШИЖОАТЛИ АЁЛЛАР ФАОЛИЯТИ МУНОСИБ БАҲОЛАНДИ

Бухоро вилояти бўйича бугунги кунда жами 101510 нафар ЎзЛиДеП аъзоси рўйхатга олинган бўлиб, улардан 57854 нафари аёллардан иборат. Шофиркон туманидаги 9005 нафар маслакдошларнинг салкам 6000 нафарини ҳам фаол ва жонкуяр хотин-қизлар ташкил этади. Тумандаги мавжуд 50 та МФЙлар ўрамидаги хонадонларда истиқомат қилиб келаётган турли ёшдаги хотин-қизлар бугунги кунда асосан томорқа хўжалиги, иссиқхона ҳамда чорва моллари парвариши йўналишларида, тикувчилик соҳасида фаолият юритиб келаётганликлари партия “Аёллар…

Photo unavailableShow in Telegram
Кенг қамровли ҳамкорлик даражасига эришиш йўлида 👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15880 Умуман олганда, Ўзбекистон ва Малайзия музокаралари натижалари инвестициявий шерикликни кенгайтиришга, инновациялар, саноат, “яшил” энергетика, нефть-кимё, электр техникаси ва электроника, фармацевтика ва бошқа соҳаларда етакчи компаниялар кооперацияси йўналишларида кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз. Малайзия Бош вазирининг мазкур тарихий ташрифи икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очиши ва уларнинг ривожланишига кучли суръат бағишлайди. — Стремление достичь уровня всеобъемлющего партнерства 👉https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/15880 В целом считаем, что итоги узбекско-малайзийских переговоров послужат углублении многопланового сотрудничества в сферах инвестиционного партнерства, кооперации ведущих компаний в сферах инноваций, промышленности, зеленой энергетики, нефтехимии, электротехники и электроники, фармацевтики и других. Прошедший исторический визит Премьер-министра Малайзии открывает новую страницу в истории двусторонних отношений и придаст мощный импульс их развитию. #uzlidep #Xaitov #munosabat ➖O'zLiDeP расмий канали
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
🔴 #LIVE O’zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши режалаштирилган. Хусусан, ➖«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уларни иккиламчи ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда; ➖«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги; ➖«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги; ➖«Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиши режалаштирилган. #uzlidep #fraksiya @uzlidep
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
🔴 #LIVE Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилади Фракция йиғилишида дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан ўтказилган самарали музокараларнинг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди. Музокараларда Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш, гуманитар ва таълим дастурларини амалга ошириш, туризм ва маданий алмашинувни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида амалий ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Қишлоқ хўжалигида, жумладан, сувни тежаш технологияларини жорий этиш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш вазирининг қайта ишлаш, "Ҳалол" стандартлари бўйича сертификатлаштириш масалалари бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди. Ишончли, очиқ ва дўстона муҳитда ўтган музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Малайзия Бош вазири Кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги Қўшма баёнотни имзоладилар. Фракция аъзолари Ўзбекистон ва Малайзия музокаралари натижалари инвестициявий шерикликни кенгайтиришга, инновациялар, саноат, “яшил” энергетика, нефть-кимё, электр техникаси ва электроника, фармацевтика ва бошқа соҳаларда етакчи компаниялар кооперацияси йўналишларида кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилишини алоҳида эътироф этдилар. #uzlidep #fraksiya @uzlidep
نمایش همه...
نمایش همه...
САЙЁР ҚАБУЛ ДАВОМИДА ҒИЖДУВОНЛИК САЙЛОВЧИЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ТИНГЛАНДИ

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Обиджон Ҳамидов аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш уларни бартараф этиш мақсадида Ғиждувон туманинг Соктаре МФЙда аҳоли вакиллари, ёшлар ва аёллар ҳамда нуронийлар иштирокида сайёр қабул ўтказди. Аҳоли вакиллари билан ўтказилган юзма-юз мулоқот чоғида Ғиждувон туманидаги Эшон кўприкдан Соктаре МФЙда жойлашган БухДУ ўқув биносига олиб борувчи йўл қатнов қисмини таъмирлаш масаласи, С.Айний…

Ғиждувонлик ёшларнинг муаммолари ўрганилди 🇺🇿 Юртимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасида эканлиги барчамизга бирдек аён. Бу борада O‘zLiDePдан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳам зиммасида катта масъулият бор. ✅Яқинда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Обиджон Ҳамидов Ғиждувон туманидаги "Бобур" ҳамда "Бештуво" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ўзига бириктирилган 18 нафар ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, таклиф ва ташаббусларини тинглаш мақсадида улар билан учрашди. 📌Учрашувда ёшларнинг олий таълимга қамраб олиниши, уларнинг бандлиги таъминлаш, орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, сиёсий дунёқарашини шакллантириш, юртимизда фаолият юритаётган сиёсий партиялар, хусусан, O‘zLiDeP ва унинг сайловолди дастури бўйича ҳам тегишли маълумотлар берилди. Уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш бўйича ўзаро фикр алмашилди. 🔰 Учрашувда сўзга чиққан О. Хамидов юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар барчаси ёшлар келажаги учун эканлигини, ҳар жабҳада уларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади. ✍️Учрашув якунида ёшлар томонидан билдирилган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
نمایش همه...
🇺🇿 Юртимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасида эканлиги барчамизга бирдек аён. Бинобарин бу борада O‘zLiDePдан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳам зиммасида катта масъулият бор. Яқинда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Обиджон Ҳамидов Ғиждувон туманидаги "Бобур" ҳамда "Бештуво" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, таклиф ва ташаббусларини тинглаш мақсадида улар билан учрашди. ✅Учрашувда ёшларнинг олий таълимга қамраб олиниши, уларнинг бандлиги таъминлаш, орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, сиёсий дунёқарашини шакллантириш, юртимизда фаолият юритаётган сиёсий партиялар, хусусан, O‘zLiDeP ва унинг сайловолди дастури бўйича ҳам тегишли маълумотлар берилди. Ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш бўйича ўзаро фикр алмашилди. 🔰 Учрашувда сўзга чиққан O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раиси, БухДУ ректори О. Хамидов юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар барчаси ёшлар келажаги учун эканлигини, ҳар жабҳада уларни қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, етук кадр бўлишларига ишонч билдирди. ⚡️ Бухоро давлат университети ректорига бириктирилган 18 нафар ёшлар билан учрашув ва мулоқотлар давом этмоқда... 18 май куни университет ректори ўзига бириктирилган Ғиждувон туманидаги "Бобур" ҳамда "Бештуво" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ёшлар билан учрашди. ✍️
نمایش همه...
03:11
Video unavailableShow in Telegram
Ҳафта давомида партия фаолиятида юз берган энг муҳим янгиликлар #uzlidep #dayjest ➖O'zLiDeP расмий канали
نمایش همه...