cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Psixologik trening va metodlar

Kanal psixologik test,trening va metodlarga qiziquvchilar uchun @qardupsixologiya Qardu pedagogika fakulteti

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
310
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
+27 روز
+1130 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

НИМКОСА • Ҳақиқатнинг синмагани яхши, лекин бечоранинг ҳадеб эгилиб-букилавергани чатоқ-да. • Дунёда ҳамма нарса нисбий. Масалан, маоши озайиброқ кетган одамга ой узайиброқ кетгандей туюлади. • Одамлар ҳам бир жиҳатдан рақамларга ўхшайди. Баъзилари “даражага кўтарилганда” савлатидан от ҳуркийди-ю, “илдиз чиқарилганда” майдалашиб, нолга яқинлашиб қолади. • Ёғочнинг бўшини қурт ейди, дейдилар. Ким билади, балки қуртнинг ризқи ўша ерга сочилгандир. • Бозорнинг нарх-навоси баҳорнинг об-ҳавосини эсга солади. • Бошқаларнинг мусибатидан, гарчи улар ашаддий душманлари бўлсада, ҳурсанд бўладиган кимсадан тубанроқ одам йўқ. • Ошиқ-мошиқниям ёғлаб турмасанг ғийқиллаб ғашингга тегади. • Ҳалоллик ҳақида сўз айтувчилар ҳалол одамлардан кўпроққа ўхшайди. • Уйқусида алаҳсирайдиганлар учраб туради. Уйғоқлигида алаҳсирайдиганлар ҳам улардан оз эмас. • Тамаддун бизни табиатдан ва самимиятдан йироқлаштириб бораётгандек. • Кўпинча қалбаки нарсалар асл нусхадан кўра чиройлироқ кўринади-я. Алданишга мойилроқмиз, шекилли-да. Ҳабиб СИДДИҚ
نمایش همه...
#кайфият Агар хотинингиз сизга сакрай бошласа, жим турманг. Ўзингизни ким эканлигингизни кўрсатиб қўйинг. Ошхонага кирганингизда минғир-минғирини бошласа, шарт этиб идишларни ювиб, овқат пишириб қўйинг. Ваннага кирганингизда гапирса, пайпоқларни чайиб қўйинг. Дазмол, чангютгич ҳам хотинингизга қарши курашиш қуролларига айлансин. Урушишга баҳона тополмай бир алам қилсин!
نمایش همه...
🔥 3👎 1👏 1
ODAMNI SO'ZLAYOTGAN DARDIGA QARAB RUHIY MUAMMOLARINI ANIQLASH Bazan hayotingiz davomida shunday insonlarni uchratasiz-ki, sizga tinmay bir mavzuda o'z dardu-hasratlarini to'kib soladi. Bu suhbat sizni qiziqtirmasligini qanchalik yuz ifodangiz bilan ko'rsatishga urinmang, u sizga e'tibor ham bermay vaysashdan to'xtamaydi. Tanish holatmi..? Bunday suhbat ruhiyatingizga salbiy ta'sir ko'rsatishi aniq. Shuning uchun hasratkashga bu mavzu sizni qiziqtirmayotganini chiroyli qilib tushuntiring yoki bironta psixolog qabuliga yozilishni maslahat bering, sababi bu holat yashirin ruhiy muammodan darak berishi mumkin. SHAXSIY HAYOTIDAN NOLIYDIGANLAR: Shunday insonlar bor-ki, ularning so'zidan mavjud va mavjud bo'lmagan barcha narsani yomon ko'rishini, hech narsadan ko'ngli to'lmasligini anglash mumkin. Ular o'z taqdirlaridan doim nolishadi va qiyinchilikda yashayotganini tinmay takidlashadi (unchalik yomon bo'lmagan sharoitda yashashsada). Eng hayratlanarlisi - ular vaziyatni yaxshilashga umuman harakat qilishmaydi. Agar siz: - "Endi nima qilasiz?" - deb savol bersangiz, jazavaga tushib, mavzuni boshqa muammoga o'zgartiradi. BUNGA SABAB: O'z xatolarini oqlashni xohlashadi; o'z xatolarini boshqalarga ya'ni yaqinlari, oilasi, taqdirga yuklashni yaxshi ko'rishadi; o'zini qurbon qilib ko'rsatib, atrofdagilar rahmini keltirib ularni manipulyatsiya qilmoqchi bo'ladi. MASLAHAT: Undan qutilish uchun, bu muammolarni hal qilish uchun nimalarni rejalashtirayotgani haqida savollar bering. SALOMATLIKDAN NOLISH: Bu birinchisiga o'xshash, lekin juda ko'p uchragani sabab izohlash kerak deb hisoblayman. Sizning ham shunday tanishingiz bormi? Tinmay sog'ligidan noliyveradi, oddiy shomollashgayam xuddi bedavo darddek vahima qiladi. Ezma bu odam doim kasalliklar haqida gapiradi. Bu shunchaki emas, buning ham o'ziga yarasha sabablari bor. BUNGA SABAB: O'zini qurbon qilib ko'rsatish; Hamdardlikka muhtojligidan dalolat beradi; u odam kasallikga hayotining nazoratini topshiradi va yashashdan maqsadi shu bo'lib qoladi. MASLAHAT: Agar bu vaqtinchalik holat bo'lsa, bu insonga hamdardlik bildiring, uni tushinishingizni va qo'llab-quvvatlashingizni bildiring, bironbir yoqimli mashg'ulot bilan chalg'iting; Agar doimiy bo'lsa - shifokorga yuboring. ISHDAN NOLISH: Bunday tanish hammada bo'lsa kerak, miyasida "faqat ish haqida gapirish" tugmasini yoqib qo'ygan mijg'ov. Do'stlar to'yidan, romantik sayohatgacha va hattoki stomotolog huzurida ham tinmay ishidagi muammolarini, boshlig'i ishda yong'oq chaqishigacha vaysashdan charchamaydi. BUNGA SABAB: Hayotida qiziqarli mashg'ulotlar yetishmovchiligidan; Nimanidir yoki kimnidir hayotida yetishmayotganidan; qurbonligini ko'rgazma qilishga moyillik. MASLAHAT: Hayotda ishdan boshqa qiziq narsalar borligi haqida tushintirish kerak ( masalan, unga qiziqarli mashg'ulot, xobbi topishga yordamlashish kerak). @BALANCEmarkazi @muammo_yechim
نمایش همه...
👍 1
У синфга юзма - юз келиб, Салом берди барчага бирдан. Болаларга кўз ташлаб олиб, Мафтун этди нигоҳи билан. Сўз бошлади, устоз, сўзамон: -Кўрганимдан хурсандман,- деди. -Мен барчани бирдек севаман, Эркатойим бўлмайди энди. Бироқ ёлғон эди бу сўзлар, Бир болани сира суймасди. Кир кийимда ўтирарди жим, Ҳеч нарсага парво қилмасди. Бадбўй либос ва одамови, Партасида ёлғиз ҳар куни. Ҳеч ким билан дўстлашмас чоғи, Болалар ҳам унутган уни. Бир кун мактаб илмий мудири, Сўраб қолди янги таҳлиллар. Тавсифнома, ҳар бир болага Ҳамда ҳисобот ҳам берилар. Иш бошлади тинмайин бир зум, Синф раҳбар астойдил, дилдан Таниса-да, фақат бир мавсум Болаларни билар яқиндан. Хушланмаган бола ҳужжати, Навбатларнинг сўнггида қолди. У ҳақида ўқигач ,билгач Муаллимни ҳайратга солди. "-- У ақлли, бебаҳо, доно" Деб ёзарди биринчи устоз. "-Хусниҳати гўзал ,ягона, Унга--дарс бермоқ мароқлидир, соз" Ёзар иккинчи устози ҳам, "-Энг яхшиси - у ҳамма дарсда Оиласида фақат кулфат, ғам Она шўрлик бедаво хаста". "-Онасининг ўлимидан сўнг, -Таъсирланди ,ахир бола-ку".... Деб ёзарди ўқитувчи яна, "-Ухлаб қолар партасида у". Дўстлари йўқ эди сира ҳам, "Автомат"да ўтарди ҳаёт. Ўқиб раҳми келди болага, Сўнг уялиб кетди ниҳоят. Энг ёмони янги йил куни, Устозига барча болалар. Гўзал тасма,гўзал қутида Турли совға, ҳадя қилдилар. Бола бўлса болаларга хос, Олиб келди, оддий бир қути. Тасмаси йўқ, жигарранг қоғоз, Кулгу бўлди ва шу заҳоти. Тинчлантириб устоз кулгуни, Қандай гўзал совға бу, деди Тақиб олди билагузукни, Бешта тоши етишмас эди. Ва бор эди, унда бир атир Ишлатилган ,тўлмаган бироз. Қўлларига олдида дарҳол, Сепиб олди ўзига устоз. Бола илк бор бахтли жилмайди Сўнгги дарсни базўр кутмоқда Устозига юзланиб деди, Сиздан онам иси келмоқда Бу сўзларни эшитгач аёл, Ухламади тун бўйи йиғлаб. Тонгда эса ҳар бир болага, Сабоқ берди меҳрдан сўзлаб. Кунлар ўтди, кунлар кетидан, Бола энди аълочи мутлоқ. Устоз бирдек севар барчани, Унга меҳри бўлакча бироқ. Бир йилдан сўнг хайрлашдилар, Энди бошқа синфга устоз. Бир кун хона эшик остидан, Топиб олди... бир мактуб бехос. "-Қисқа мактаб ҳаёт давримда, Иқрор бўлиб ёзилганди хат. "- Мен таниган ўқитувчиларнинг Энг яхшиси ўзингиз фақат"! Беш йилдан сўнг яна бир мактуб, Коллежидан бу гал ёзибди. - "Яна сиздан яхшиси йўқ" -деб Олийгоҳ сари йўл олибди. Яна муддат ўтибди бироз, Бола энди доктор бўлибди. Зўр устозлар учрабди-ю,лек, ,,Энг яхшиси ўзингиз,,- дебди. Йиллар ўтиб орадан ҳамон, Устозидан кетмабди ҳаёл. Хатлар йўллаб, ҳануз у томон, Онасидек-энди бу аёл. Бир хатида хабар берибди, Ўз бахтига етмоқда эеан. Тез орада тўй ҳам бўлармиш, Уни тўйда кутмоқда экан. "-Ҳаётимнинг энг бахтли куни, -Сиз онамнинг ўрнида бўлинг.!. -Сиздан бошқа яқин кишим йўқ", Деб ёзибди--"Розилик беринг". Тошлари йўқ билагузукни, Тақиб олди у билагига. Сўнг онасин атирин сепиб, Бахт сўради ўз тилагида. Учрашдилар бир-бирин қучиб, Қадрдон ис тароват сочди. Сўзим ожиз таърифламоққа, Ўз онаси бағрини очди. Сўнгра яна кўз ёшлар, шодлик Йигит шундай сўзларни деди:_ -"Раҳмат сизга ҳаммаси учун -Ишончингиз менга куч берди. -Ким учундир кераклигимни, -Англаб етдим, ҳаётни севдим. -Эзгулик ва меҳр йўлида, -Сизни доим ибрат деб билдим". Кўзлари ёш жавоб қилди у, -"Йўқ, аслида бари аксинча. -Билмас эдим ,сабоқ беришни, Тақдир сени учратмагунча". В. Катюжинская Дилшодбек Тожибоев таржимаси
نمایش همه...
👍 1
Avtoportret metodikasi.docx0.15 KB
Bizning sinfimiz metodikasi.docx0.24 KB
Oila metodikasi.docx0.19 KB
Agressiya nima.docx0.27 KB
Mehribon bo‘lishni o‘rganamiz.docx0.21 KB
Oila metodikasi.docx0.20 KB
7_sinf_o‘quvchilarini_uchun_“kasblar_olamiga_sayohat”_mavzusida.docx9.23 KB
Kasblar mamlakatiga sayohat-o‘yin.docx0.77 KB
👍 2
Бир кишига дўстлари эчкиэмар совға қилишди. У бу ноёб мавжудотни парвариш қила бошлади. Кунларнинг бирида кутилмаганда эчкиэмар унинг бармоғидан тишлаб олди. Жон аччиғида бу маҳлуқни йўқотмоқчи бўлди, лекин жониворнинг кўзларига кўзи тушгач, бўшашиб, ғазаби босилди. Эчкиэмар гўёки унга садоқат тўла нигоҳлари билан маҳзун боқиб “кечир, хўжайин” деяётгандай туйилди. Жонивор кун бўйи унинг ортидан эргашиб бир қадам ҳам нари кетмади. Хўжайин шундай содиқ дўстни йўқотмоқчи бўлганлигини ўйлаб бироз хижолат ҳам бўлди. Эрталаб уйғониб қараса “дўсти” тун бўйи ёнидан жилмай, ундан кўз узмай, ғамгин нигоҳлари билан унга қараб турганини кўрди. Ва ичидан қандай ажойиб, ғамхўр ҳайвони борлигини ўйлаб суюнди. Унинг бу мамнунлигини кечаги жароҳатланган бармоғининг шишиб, чидаб бўлмас оғриқ бериши бузар эди. Эчкиэмарини ёнига олиб шифокор кўригига борди. У ерда маълум бўлишича эчкиэмарнинг бу тури заҳарли ҳисобланиб, заҳар кучсиз бўлганлиги сабабли ўлжа бирданига ўлмаган, шунинг учун бу ақлсиз махлуқлар ўлжани аввал тишлаб, кейин унинг ўлишини пойлаб, ортидан эргашишар экан... Садоқат билан кўзларингизга боқиб, ортингиздан эргашадиган, ўтирсангиз атрофингизда тикка турадиганларга кўпам ишонаверманг, улар шунчаки пайтини пойлаб, жисмингизни парчалашни кутаётган бўлишлари ҳам мумкин...
نمایش همه...
👍 3🔥 1
ранглар псих.ppt3.61 KB
Ong osti sirlari.pdf3.29 MB
Нутқ ўстиришга оидўйинлар.ppt5.96 KB
Рахбарлик имконияти тести.pdf1.43 KB
Kaftdagi sirlar.pdf5.79 MB
O'ziga ishongan inson bo'lish sirlari.pdf4.15 KB
LIDERLIK KITOBI.pdf1.64 MB
Erkaklar urushib qolgandan keyin xafagarchilikni haftalab tahlil qilib, arazlab yuradigan “aqlli” ayollarni emas, tortishuvdan ikki soat oʻtar-oʻtmas, iljayib, choy quyib uzatadigan “tentak” ayollarni afzal koʻradilar. P.S.: Oilangiz tinchligi uchun “tentak” boʻlsangiz boʻlibsiz-da, begoyim...
نمایش همه...
#PSIXOLOGIK_TEST 🧠 CHAP VA OʻNG MIYA YARIM SHARLARI QAYSI BIRI FAOL? ✅ Miya yarim sharlari dominantligi nazariyasiga koʻra chap va oʻng miya yarim sharlari turli xil fikrlash usullarini boshqaradi. 🧠 Chap yarim shar: Miyaning chap yarim shari verbal maʼlumotlarni qayta ishlashga moslashgan. U til xususiyatlariga javob berib, gapirish, yozish va oʻqish qobiliyatlarini boshqaradi. Aynan miya chap yarim shari yordamida inson faktlar, sanalar, ismlarni yodda saqlaydi. Shunday ekan miyaning ushbu qismi barcha dalillarni tahlil qiladi va mantiqiy fikrlash xususiyatini nomoyon qiladi. Matematik belgilar va raqamlar ham aynan miyaning shu qismida aniqlanadi. 🧠 Oʻng yarim shar: Miyaning oʻng yarim shari niberbal, yaʼni tasavvur va tafakkur yordamida olinadigan maʼlumotlarni qayta ishlashga moslashgan. Miyaning ushbu qismini ishlatib inson tasavvur qilishi, hayol ogʻushiga choʻmishi va toʻqima voqeliklar yaratishi mumkin. Shuningdek miyaning oʻng yarim shari ijodiy yaratuvchanlik va musiqa qobilyatlariga ham javobgardir. Miya oʻng yarim shari bir vaqtning oʻzida koʻplab maʻlumotlarni qayta ishlashga qodir. Va bu qobiliyat hamma narsani bir butun holda koʻra olish imkonini beradi. Quyida oddiy savollarga javob berib sizda qaysi miya yarim sharlari ustun ekanligini aniqlang. ➡️ 1.Men …..dan koʻra…….ni afzal koʻraman. A.Boshqotirmalar va matematik misollarni yechish B.Rasm chizish va musiqa tinglash ➡️ 2.Men odamlarnin ularning …… siga koʻra oson eslab qolaman. A.Ismlari B.Yuz koʻrinishi ➡️ 3.Ikkala kaftingiz barmoqlarini bir biriga birlashtiring.Qaysi bosh barmoch ust tarafda. A.Oʻng B.Chap ➡️ 4.Sizga qanday teslar ishlash qulay? A.Obektiv(toʻgʻri/notoʻgʻri yoki javoblardan birinitanlash) B.Subektiv(Munozarali) ➡️ 5.Oʻtirgan holatda oyoqlaringizni chalkashtiring. Q aysi oyoq ust tarafda? A.Oʻng B.Chap ➡️ 6.Musiqa eshitayotganingizda uning……muhim. A.Matni B.Kuy va ritmi ➡️ 7.Oʻzingizni tasavvuri keng inson deb hisoblaysizmi? A. Yoʻq B. Ha ➡️ 8.Odatda men ……ga asoslanib qaror qabul qilaman. A. Mantiqiy fikrlarim B. Tuygʻular va hayot tajribam Natija: ✅ Agar sizda A javoblar soni koʻp boʻlsa sizda chap miya yarim sharlari ustunl.Siz har bir ishni mantiqan oʻylab bajaruvchi hamda doim reja bilan ish qiluvchi insonsiz. ✅ Agar sizda B javoblar soni koʻp boʻlsa oʻng miya yarim sharlari ustun. Siz intuitsiyangizga koʻra ish qiluvchi,emotsional va ijodkor insonsiz. Erkinlik sizga koʻp muvaffaqiyatlar olib keladi.
نمایش همه...
Maroqli hordiq tilayman
نمایش همه...
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.