cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020

🌐Teлеграммдаги ⏳Xaётий канал.⌛ ✳️Бизнинг каналда сизларга: Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯: #Фотолар📸 #Xикоялар📚 #Mаслахатлар♻️ #Tабриклар🎁 #Қушиқлар 🎼 #Mонолог🎤 Бош AДМИНКА #ГУЛИХОНИМ Биз Сизларни яхши курамиз. Канал Админлари ва Админкалари

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
763
مشترکین
-124 ساعت
-187 روز
-3830 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Кумуш бадиий китобларни жинниси эди. Қачон бозор борса битта китоб олмай қайтмасди. Хонасида ҳам шахсий китоб жавони бўлиб унинг ўқимаган асарлари кам эди. Китобларига ҳаттоки синглиси бе руҳсат тегила олмасди. Эртаси куни Кумушнинг ишхонасига амакисини хотини ташриф буюрди. Кумуш ўтган йиллар давомида ўзгарган аммо келинойи ўша ўша эди. - Сизга нима хизмат? Кумуш атайин келинойисини келиб саволга тутди. - Сочимни укладка қилиб қўйсангиз, кечда учрашувим бор. - Хўп албатта. Кумуш ҳавсала билан ишга киришди. Келинойисини сочларини турмаклаш баробарида уни гапга тутди. - Бу дейман кечда бирор базм борми? - Йўғее яқин инсоним учрашувга чақирган. Ҳеч ҳоли жонимга қўймайди. Боришим керак. - Хўжайинизнингизми? - Фуууу ўша латтани айтайпсизми? Ўтир десам ўтиради тур десам туради. Эрга эмас қаёқдаги бир латтага текканман. Болалар катта бўлаяпти деб мундоқ ҳаракат қилай демайди. Ҳаммасига ўзим чопаман. Мени югир югирларим натижасида уй ҳам ўзимизга қолди. Букишимга қолса аммамни бузоғи, оғзини очиб тайёр уйдан ҳам қуруқ қолиб юрарди. - Эризни ёмон кўрасиз деб ўйлаб қолдим бу гапиздан. - Яхши кўргулик жойи йўқ. Чўнтагида ҳемириям йўқ яна менга кечки сменада ишлама деб ўдағайлайди. Лекин ўзиям яхши билади менга сўзи ўтмайди. Агар бир оғиз ортиқча сўз деса шартта кетвораман. Йўлимга қанчаси кўз тикиб турибди. - Ёмонсиз. - Ҳаҳааҳа шунақа пари қиз. Қани энди биииир макияж қилинг. Гўзаллигимга гўзаллик қўшилсин. Кумуш келинойиси аввалдан ҳам оғзи бўш эканини билардию аммо бу дарага келади деб сира ўйламаганди. Бунақа ёқаси очиқ кийим, тиззадан баланд тор қора кўйлак камига макияж , соч причоска билан қаерга бориши аниқ. Демак амакиси хариб бўлибди. Янгаси аллақачон ўзига ҳуштор топиб бўлган. - Яна келиб туринг. - Мана хизмат ҳаққи. Ишиз менга ёқди. Албатта келаман. Кумуш янгаси кетгач оёқ қўли қалтираб стулга ўтириб қолди. Эх нуваси тирик бўлганида амакиси шунчалик бўш баёв бўлган бўлармиди? Йўқ бобоси қаттиқ қўл одам эди, келинини қадами эгрилигига жим қараб турмасди. Давоми бор. @ibratli_sozlar
نمایش همه...
Танишдилар... Учрашиб юрдилар... Севишдилар... Фотиҳадан бир кун олдин йигит кутилмаганда яна учрашувга чақирди. Зарур гапи борлигини айтди. Қиз бир амаллаб борди. Юраги гуп гуп урар, миясида минг ҳаёл! Тинчликмикин деб хавотирда эди... Йигит кўп гапирмади. Икки оғиз гап. Кейин уй-уйига қайтишди... Орадан ўн йил ўтди. Аёл ўшанда бўлажак эри айтган сўзларни эсламаган куни йўқ. Эри учун ҳам ўзи айтган сўзлари ёд бўлиб кетган. Шу йиллар ичида кўп нарса бўлди... Тўй... Фарзандлар туғилиши... Қувонч, бахт... Кейин эса жанжал кетидан жанжал... Сув яхшигина лойқаланган пайтлари кўп бўлди... Аммо ҳар сафар тинарди... Турмушни кўп муштларини ейишди! Етишмовчилик... Рашк орқасидан жанжаллар! Лекин бир-биридан айрилмадилар. Сабаби эса ўша кундаги сўзларда эди: "Нима бўлса ҳам. Бахтли кунларда ҳам, тескари бўлиб келишолмай қолсак ҳам, ўртада ришта узилгандек туюлса ҳам бир ишни ҳеч қачон тарк этмаймиз. Бир биримизни қўлимизни қўйиб юбормаймиз. Ушлаш оғриқ берса ҳам, кафтларимиз бир бирини куйдирса ҳам! Ҳеч қачон қўйиб юбормаймиз!"
نمایش همه...
Соҳиба танловни тўғри қилган экан. Меҳрангиз Козимга ёқди. Ота оналар розилиги билан эса фотиҳани ҳам ўтказиб олишди. Меҳрангиз ателеда Соҳибадан ўзини олиб қочар иложи бўлса ундан узоқроқда ишларини қиладиган бўлди. Соҳиба ҳам қизни тўғри тушуниб ўз ҳолига қўйди. Меҳрангизни бунчалик уятчан экани уни ҳаёлига ҳам келмаганди. БАХТГА_БИР_ҚАДАМ: Бир ҳафтаки Козимни кайфияти йўқ. Нима гаплигини ҳам ҳеч кимга айтмайди. Атрофидагилар билан ҳам очилиб гаплашмайди. Онаси ҳавотирдан ўлай деди. Меҳрангиздан сўраганди у ҳам бир ҳафтадан буён Козимнинг ўзгариб қолганини айтяпти. - Кумуш акангни бир дарди бор. Лекин ҳеч кимга айтмаяпти. Сен бир яхшилаб суҳбатлашиб кўрчи. Барибир анча у билан яқинсан. Сенга дилидагини айтиб қолар. - Хўп ойи ўқишга олдиларига бораман. - Мана бу манзилдаги клиникада ҳам ишлаяпти. Ўша ерда бўлади. Кумуш манзилган қоғозни олдию йўлга тушди. Акасига қўнғироқ қилиб ишхонаси олдида турганини айтди. Синглиси келганига ажабланганча чиққан Козим ўзини савол беришдан тиёлмади. - Кумуш тинчликми? Мени излаб қолибсан? - Ака сиз билан анчадан бери марожнийхўрлик қилмадим. Ўшанга айтмай келавердим. - Оббоз сен-эй. Бир пас кутиб тур чиқаман. Козим болалар уйидан кетган бўлсада сингилларидан хабар олиб турарди. Алоҳида алоҳида яшашсада улар бир бирига жудаям меҳрибон эдилар. Козим кўп куттирмай кийиниб чиқди. - Хўш қаерга борамиз? - Зоопаркка. - Ҳазилинг қурсин. Доимги музқаймоқ ейдиган жойимизга ҳайдайман. Заҳрони ҳам олармиз. - Йўқ. Сиздан сўрайдиган гапларим бор. - Менам сенга бир нарса айтиб бераман. Чунки бу гапни ичимда сақлолмайман. - Келишдик. Улар шинамгина кафега киришди. Музқаймоқ буюртма қилишгач Кумуш чайналиб ўтирмай мақсадга кўчди. - Ака сизни нима қийнаяпти? Охирги вақтлар жуда ўзгариб қолгансиз. - Қанақасига? - Ойимам Меҳрангиз келинойимам шу фикрдалар. Кайфияти йўқ. Нимадандир сиқилаяпти дедилар. - Сенга айтмоқчи бўлган гапим ҳам аслида шу ҳақда эди. - Айтақолинг. - Биласанми ойим Меҳрангизни менга кўрсатганларидан сўнг, ҳаётимда янги саҳифа бошланди. Мен Меҳрангиз билан улкан режалар тузишга улгурдим. Ширин фарзандларим бўлишини ўйлаб энтикдим. Бахтдан сармаст эдим. Ўша операцияга кирмагунча. Энди мени ўзим ҳам бевосита операцияларда иштирок эта бошладим. Охирги келган мижоз кўричак бўлган экан. Бу осон операция бўлгани сабаб Рамзиддинов менга топширдилар. Яна энг муҳими ҳу беморнинг ОИТСга чалинганини айтдилар. Мен операция вақтида билмай қўлимни кесиб олдим. Тасаввур қиляпсанми, берморни биқинини кесганман. Табиийки уни қони чиқиб турибди. Мен эса ОИТС юқишига шароит яратиб қўйибман. Шундан сўнг ўзимни ич этимни ея бошладим. Бу касалликни юққани аниқ дея тушкунликка тушиб қолдим. Мен ўзим хоҳламагандим. Ҳамма орзуларим барбод бўлди. Яшашдан мақсад қолмаганди. Йигирма биринчи аср вабосини юқтирдим энди ҳаммаси тамом, Меҳрангиз ҳам орзулигича қолади деб ўйладим. Уч кундан сўнг анализ топширдим. Минг шукрки мен соғлом эканман. Мана ҳозиргина таҳлил натижаларини олдим. Синглим ишонсанг ҳаётга қайтгандек бўлдим. Мен ўша ўтган олти кунни ичида неча бора ўлиб тирилдим. Ойим буни кўтаролмасликларини ўйласам баттар тушкунликка тушиб борардим. Энди эса ҳаммаси аниқ бўлди. Мен соппа соғман ва қайта бундай аҳмоқгарчиликка йўл қўймайман. БАХТГА_БИР_ҚАДАМ: - Акажоним охирги сўзларизни эшитгунимча менинг бўларим бўлдию сизни аҳволизни энди тасаввур қилаяпман. Аллоҳ асрабди. Бир атагнингиз бор эканки сизни бу дарддан узоқ тутибди. Ойимга айтманг. Билсалар яна ҳавотир оладилар ҳар бир кирган операциянгиздан. - Мен ҳам шуни ўйлаётгандим. Бироз шамоллабман деб қутила қоламан. - Меҳрангиз келинойимни огоҳлантириб қўйинг улар билганлари яхшироқ. - Албатта буни ўйладим. Ака сингил музқаймоқхўрликдан сўнг кўтаринки кайфиятда уйга қайтишди. - Сен қиз атайин шамоллаган одамни музқаймоққа олиб бордингми? - Ваҳима қилманг. Акам еганлари йўқ. Менга олиб бердилар. Биласизку қанақанги яхши кўраман музқаймоқни. - Биламан, биламан. Бор ошхонани йиғиштириб қўй. Эрта индин келин бўладиган қиз, ҳали эркалигинг қолмаган. -Хўўўўп ойижон. Кетдим ошхонага.
نمایش همه...
БАХТГА_БИР_ҚАДАМ: Феруза икки севишган қалбларни ёлғиз қолдирай деб улардан узоқлашди. Аслида ҳам табиатида учинчи киши бўлиб ўтиришни ёқтирмасди. - Нега кетиб қолди? - Ноқулай бўлгандирда биз билан ўтириш. - Майли ўзи билади. - Ойиз кеча қўнғироқ қилибдилар тўйни ўтказиб оламизми дея? - Ҳа нима бўпти? Қиз рози йигит рози бу ёғи тўй дегандей а? Баҳром Кумушга бир қошини учириб қаради. - Эее боринге. Ҳали тўй қилмаймиз деб айтгандингизларку. - Бу сен билан яқин бўлмасимдан олдин эди. Энди ўйлаб қарасам ёнимда бўлганинг маъқул экан. - Бўлди. Бу мавзуни ёпамиз. Мендан олдин акамни уйлантиришимиз керак. Ойим уйга келганларида қийналиб қолмасинлар учун. - Заҳро ҳам катта қиз бўлиб қолганку нима ташвиш чекасан. - Ҳали 11 ёшда. Катта қизми? - Кўп нарсага ақли етадида. - Барибир ҳали чидаб туринг. - Қара лекин узоқ вақт сабр қила олмайман. Шартта ўғирлайман у қочаман. - Кўрамиз буни. **** Козим онасини олдига кўришга келганида Карим акани гапини айтди. - Ойи адам уйлантирамиз деяптилар. Ҳали ўқишимни битирай десам менам тўй кўрсам дейман деяптилар. - Ўзинг нима фикрдасан? - Мени ҳали уйланиш ниятим йўқ. - Менга қолса ҳам аввал ўқишингни битириб кейин уйланганинг яхши эди. Ишга ҳам кириб олардинг. Аммо Карим адангни сенга озмунча ёрдами тегдими? Ўз ўғлидай кўради. У ҳам ниятига ецин. Хотинидан, боласидан ажраган бу одам яшашдан ҳам тўйиб бўлган. Мен уни яхши тушунаман. Қуруқ танаси қолган ҳолос. Кўз остингга олиб қўйганинг борми? - Йўқ. Ўзингиз топарсиз. Козим онасидан кўзини олиб қочди. - Нега кўзингни олиб қочасан? - Ҳеч. Шундай ўзим. - Алдама. Кўзимга қараб гапир. - Ҳаммаси жойида ойи. - Козим! - Биттаси бор эди. Аммо у менимча бойлигим учун гаплашади. Тўғрироғи бой деб гаплашиб юради. - Ҳўш? - У кўчада юришга бўлади. Эртага болаларимга яхши тарбия берадиган аёл керак менга. - Ана энди ўзингга келдинг. Топ унда шунақасидан. - Буни сизга топшираман. - Ўзинг танлаганинг барибир яхши эдида. - Ойижон мен сизга ишонаман. Менга ёмон қизни рўбарў қилмайсиз. Соҳиба ўғлининг айтган сўзларидан кейин қўл остидаги шогирларини саралай бошлади. Назокат чиройли аммо тили бир қарич, Дурдона ақлли Козимга ҳам ақл ўргатиб қоладими деб ўйлаб қолади. Бўлди топди Меҳрангиз тўғри келар экан. Эртага бир иложини қилиб уларни учраштириб кўради. Меҳрангиз ҳар соҳада илғор. Либослар эскизини жуда зўр ранглар билан бойитиб чизади. Дидига ҳам гап йўқ. Неча марта танловларда у айтган ғоялар орқали совриндор бўлишди. Тиниб тинчимас, камгап қиз. Эртасига Соҳиба Козимни ишхонасига чақирди. - Ассалому алайкум ойи. Зарур гапим бор деганизга операцияни ҳам ташлаб учиб келдим. - Ваҳима қилма. Операцияни ўзинг қилмайсанку. Ҳуллас ҳозир бир шогирдимни чақираман. Ёнимга киради. Уни анча гапга тутаман. Сен эса анави диванда ўтириб кузатиб тур. - Ойи шартмасдир. - Қиз болага ўхшаб ноз қилма. Бор ўтир. Соҳиба қўлига телефонни олиб Меҳрангиздан хонасига келиб кетишини сўради. Бироздан сўнг эшик тақиллаб хонага бўйлари узун. Сочи қаҳва ранг бўлган қиз кириб келди. Жуда чиройли бўлмасада кулгичлари ўзига ярашган истараси иссиқ қиз эди. - Меҳрангиз менга Франсияга юбориладиган либослар рўйхатини кўрсат. - Мана бу папкага ҳаммасини жойлаб келдим. Лекин мана бу ва мана бу менга маъқул эмас. Раҳима опа бўлади деяптилар. Мени эса кўнглим чопмаяпти. Қандайдир мукаммал эмас. Бошқа либос киритамиз ёки бунга шундай детал қўллайликки бутунлай имиджни бошқа ёққа буриб юборсин. - Менга ҳам мана буниси ёқмади. Сен айтган мана бу пушти либосни мен аллақачон рад этиб бўлганман. Бу борада бир хил тўхтамга келибмиз. Энди эса шу иккита либосни ўзини ўзгартир ёки умуман бошқа либос кирит. Мен сенга ишонаман. - Хўп бўлади устоз. Мен кетдим. Меҳрангиз чиқиб кетгач она бола бир бирига қараб қолди. - Хўш? Ўғлим қиз маъқулми? -Билмасам. - Сен ўзи қачон бир нарсани билгандинг. Китобдан бош кўтармай ўтиб кетасанку бу туришда. - Бўлади. Ўзи билан ҳам гаплашиб кўришим керак экан. - Буни ҳал қиламиз. Меҳрангизни бозорга жўнатаман. Сен эса уни машинангда олиб бориб келасан. - Хўп.
نمایش همه...
Рўмолча Мактабда дарслар тугаган, ҳаммаёқ жимжит. Қиз стол устига бошини қўйиб, кўзларини бир нуқтага қадаганча чуқур ўйга толди. "Кўринмас одамга айланиб қолгандекман. Ҳеч кимнинг мен билан иши йўқ. Эрталаб нонушта қилдимми, йўқми? Ишим қачон бошланиб, қачон тугайди? Қаерга боряпман, кимлар билан кўришяпман?.. Одамзод Яратганнинг ижод маҳсули— санъати. Санъат эса эътибор билан тирик. Нимани...Йўқ! Кимни истаяпман ўзи?! Йиллар давомида ташна қалбимни суғориб келаётган меҳр дарёси ҳам таъмсиз туйиляпти. Нималар ўзгарди? Кимдир қўлимдан маҳкам ушлаб бағрига босишини ва тўйиб-тўйиб йиғлаб дардларимдан йироқ бўлмагунимча қўйиб юбормаслигини хоҳлаяпман... Ўша инсон ким? Ўзлари билан овора бўлиб мени кўрмаётган яқинларимми ёки... Қанийди...Қанийди сукунатимни парчалай оладиган шодлик бўлса! Ё Раббим..." — хона эшиги очилиб биров кириб келди. — Ҳалиям кетмадингизми? — сўради ҳамкасб йигит ўз ҳужжатларини жавонга жойлаштирар экан.— Ифторликка ҳам оз қолди. — Назорат дафтарларини текшираётгандим, - қиз столи устида турган дафтарларини тартибга келтирган бўлди гўё. — Ҳа, шунақами, яхши — йигит қизнинг ёлғон гапираётганини пайқаб, ўзига сездирмай унга синчковлик билан разм солди. — Биласизми, устоз ўқувчилари учун туйғулари ўта барқарор, руҳи метиндек кучли шахс бўлиб кўринади. Aслида эса ҳар бир юракнинг ўз кемтиклари бор. Қиз ҳайрон бошини кўтариб йигитга юзланди. Aммо томоғига нимадир тиқилгандек бўлиб, гапиролмай яна кўзларини бошқа томонга олиб қочди. Йигит қизнинг столига яқинлашиб сўзида давом этди: — Юпатиқ ҳамиша кўнгилга малҳам бўлолмайди. У баъзан имконсизлигимиз иқроридек туйилиши мумкин. Олинг. — қўлидаги нарсани қиз томон узатди. — Бундан ортиқ садоқатли сирдошни топа олмайсиз. У дарров хона эшигини ёпиб чиқиб кетди. Қиз киприк қоқмай миясидаги жавобсиз саволларига бардош беришга уринарди. Шартта ўрнидан турди-ю, кетишга ошиқди. Эшикка етгунича ҳеч қаерга қарамади. Хонадан чиқиб кетар экан, кимгадир ишонгиси келди, йигит айтган энг яхши сирдошни кўриш учун орқасига ўгирилди ва беихтиёр кўзи ёшланди. Стол устида турган рўмолча гўё қизга ўз қучоғини очгандек турарди...
نمایش همه...
- Вой бечора аёлидан кейин роса чўкиб қолдида. - Мен нима қилишни билмаяпман. Қариндошлар мени тайёрга айёр деб сира ёқтиришмайди. - Нега сени унақа дейишади? - Нега бўларди? Карим адам мол мулкини васиятномада менга қолдирган бўлиши мумкин экан. Шунинг учун улар мени йўқолишимни хоҳлашади. - Болам сен сал кам шифокорсан у одамни сенга қанча мехнати сингди. Беш йилдан бери сен учун озмунча ҳаракат қилдими? Мен сени барибир шифокор қилишга қурбим етмасди. Курсдошларинг ҳам сени Карим бойни ўғли деб билади. Умрини охиригача адангни олдида бўл. Ким нима деса десин. Мол мулки сенга қолмаса ҳам майли. Қулоғинг тинч бўлади. Муҳими рози қилишинг керак. Унақа яхши инсонлар кам. - Рахмат ойи тўғри айтдингиз. Қариндошлари нила деган тақдирда ҳам мен адамни олдиларида бўлишим керак. Ҳозир ҳамшира қараб турибди борақолай. - Майли ўғлим эҳтиёт бўл. Сенга ишонаман. Сен менинг фахримсан. Мен ҳам эрта ўтаман Карим акани кўришга. - Яхши қолинг ойи мен кетдим. Козим онасини юзидан ўпганча чиқиб кетди. Соҳиба эса стулга суянган кўйи ҳаёлга чўмди. Карим ака билан ўғлини юбориш осон бўлмади. Онасини азобларини кўриб ақли таниб қолган йигитча бу қарорни тўғри тушунди. Бир аёлни ўлими олдидан қувонтирса қувонтирибдида. Карим акани аёли юзи нурли аёл эди. Боласини ўлимини ҳазм қила олмаётганди. Козимни ҳам ўз ўғлим дея фақатгина ўзини ишонтирарди. Кўз нури хиралашган, қулоғи оғирроқ бўлгани учун Козим аслида кимлигини фарқи бормасди. Она кўнгли барибир боласини ўлимини тан ололмас экан. Козим уларни уйида яшай бошлагандан кейин бу икки эр хотинга кўнгли илиб қолди. Уларни энг яқин инсонларидай қабул қилди. Карим ака бир қатор курсларга ёздириб Козимни тиббиёт олийгоҳига тайёрлата бошлади. Ўзи табиатан тиришқоқ бўлган бу йигит шунча тайёргарликни оқлади. Буджет асосида олийгоҳ талабаси бўлди. Карим ака хурсандчилигидан "спарк" машинасини калитини ўғлидай бўлиб қолган йигитга тутқазди. Козим бу одамни янада яхши кўриб қолди. Етти ёт бегона уни устига яхши танимайди, аммо Козимни ўз ўғлидай кўради. Отасини укаси бўлмиш амакиси бир бора хабар олишга ярамади. Акамдан қолган ёдгор демади. Карим ака Козимга етимлигини билдирмади. Карим акани аёли Ойниса опа Козим уларни уйига келгандан сўнг икки ярим йил яшади. Умрининг сўнгги кунлари азобда ўтди. Козим охирги вақтларда уни ўзи парвариш қилди. Анчагина билимга эга бўлгани учун муолажаларни ўзи қиларди. Карим ака севиб уйланган аёли вафотидан сўнг анча чўкиб қолди. Унча мунчага гапирсам одамови бўлиб қолганди. Ўзининг ўғли Бахтиёр ёлғиз ўғил деб эркалатиб ўстиришгани учун жуда тарбиясиз кўча боласи бўлиб ўсганди. Егани олдида емагани кетида бўлган бу йигит отасидан ортиқчаси билан пул олиб маишатга сарф қиларди. Карим ака Бахтиёрни неча маротаба наркалогия диспансерия ётқизиб даволатди, неча бора уйда даволатди, фойдаси бўлмади. Иродаси бўш Бахтиёр яна ва яна эски одатини ташламас пул топиш йўлларини излар хаттоки уйдан пул ўғирлаб дорига сарфларди. Охири йигирма уч ёшида жуда кўп миқдорда героин қабул қилгани сабаб бу дунёни тарк этди. Қийин қийин Карим акага бўлди. Бир тарафда хотини бир тарафда фарзанд доғи бу одамни эсанкиратиб қўйди. Хотини касалхонада бўлган вақтида иложини топиб ўғли энди бу дунёда йўқлигини айтди. Аммо Ойниса бу ҳақиқатни қабул қила олмади аҳволи оғирлашди. Карим ака эса хотини ёқтирган серсув нокни қидириб бозорга чиққанда кўзи Козимга тушдию муаммонинг ечими топилганидан хурсанд бўлди. Шу шу Козим Карим ака билан яшар уларни уйида исми Бахтиёр эди. Онасини олдига келганда эса Козим бўларди. Бугун ўша отасидай азиз кўрган инсони ҳасталаниб қолди. Мана Ойниса опа вафотига уч йилга яқин вақт ўтган бўлсада Карим ака уйланмади. Бир қатор хайрия ишларига бош қош бўлардию Ойнисани ўрнини ҳеч ким босолмайди дерди. Уйдаги юмушларни қўшни аёл қилиб кетарди. Унга ҳам маош тайинланган бўлиб ош овқатгача ўзи қарарди. БАХТГА_БИР_ҚАДАМ: Козим ўзи ёллаган ҳамшира Карим акага укол қилаётган вақтда келиб қолди. - Қайси уколни вақти? - Мана бу ёзганизни. - Овқат едиларми? - Элнора опа шўрва келтириб бердилар озгина ичирдим ичдилар.
نمایش همه...
- Бўлди энди сиз бораверинг. Қолганига ўзим қарайман. Орадан икки кун ўтиб Карим акани ахволи яхшиланди. Энди у ўзи туриб юра олар, овқатни ҳам ўзи ича бошлади. - Ўғлим сени танлаб адашмаган эканман. Қара мени оёққа қўйдинг. - Ундай деманг ада. Мен иккинчи бор отадан айрилиш нима эканлигини ҳис қилмоқчи эмасман. Мен учун борлигингиз куч бағишловчи тумордек гап. - Ошириб юбординг. Қани олчи овқатинг совумасин. Ота ўғил овқатланиб бўлишгач Карим ака узоқ ўйланишлар натижасида ўғлини кўнглига қўл солиб кўрди. - Козимжон. Болам ёшинг ҳам йигирма иккидан ўтаяпти. Энди сенга ҳам бир оқила қиз топиб тўйлар қилсак. Козим бу гапдан сўнг жимиб қолди. Ўзи Карим акани ёрдамлари ва яна ёлғизлиги туфайли ташлаб кетолмаган бўлса, уйлангач бу ердан умуман кетолмайди. Онаси ҳам келин қилсам, қўлидан бир пиёла чой ичсам дейди. Бу гапни Карим акага қандай айтади. - Нега жимиб қолдинг? - Ўқишимни битирсам дегандим ада. - Мени беш кунлигим бор ёки йўқ, уйлансанг кўзим очиқлигида тўйингни кўрсам дегандим. Саҳиба синглим келганида ҳам бу гапни айтдим Козим нима деса шу деди. Сен мени қондошларимни пичингига эътибор берма. Уларга мол мулк кwрагу мени керагим йўқ. Ахволим оғирлигини эшитиб бўлишган. Лекин, бирортаси хабар олмади. Улар мендан кейин қоладиган меросни ўйлашади.  Фойдаси йўқ. Мен шунча йиллик бзинесмен бўла туриб кимни қанақа эканини билмасам кошки. Ҳаммасини яхши биламан. - Ада сиз узоқ яшайсиз. Мен шифокор бўлиб нима қилиб ўқиб юрибман сизни тузатолмасам. - Йўқ, сен ўз йўлингга аммо мендан кейин фирмани бошқаришингга ҳам тўғри келиши мумкин. Эсингда бўлсин, ким нима деса десин сен мени меҳнатимни бир пул қилиб ким кимларга улуш беришингни асло ҳожати йўқ. Бундан бу ёғига ақлни ишлат. Кўнгилчанлик сени энг катта душманинг бўлиши мумкин. **** Кумуш Баҳромсиз ҳаёти тасаввур ҳам қила олмайдиган даража келиб қолганди. Баҳром ҳам Кумуаҳни еру кўкка ишонмас, улар ажойиб жуфтлик эдилар кўрган кўзни қамаштирар даражада бир бирига мос эди. - Кумушим бунақа юришда, мен тўйни ўқишим битишигача кутолмайман. Ўзи энди бошланди ўқиш. Яна саккиз ойга сабрил етмайди. - Баҳром ака мен ҳали оилага тайёр эмасман. Ўқишизни битиринг, бирор жойга ишга киринг ана ундан кейин сиз айтганча бўла қолсин. - Йўқ. Ҳар куни сени ортингдан йигитлар гап отиб юришига жииим қараб туролмайман. - Ҳеч ким ортимдан юрмаптию. - Сен билмайсанда. Мени рашким ёмон. Кўзингга қара қизалоқ. - Хўп дедимку. Икки ёш " Ифора"ни тўғрисидаги ўриндиқлардан бирида ўтиришар эди. Баҳром Кумушни музқаймоққа таклиф қилди. - Унақада Ферузани ҳам чақирай зерикиб қолганди. Уни ҳам ўзимиз билан музқаймоққа олиб борамиз. - Хўп ўзинг биласан. Баҳром қиз билан ёлғиз қолмоқчи эди. Кумуш эса дугонасини етаклаб чиқмоқчи, уни хафа қилмаслик учун ҳам рад этолмади. - Ана биз чиқдик. Баҳром ака сизни куттириб қўймадикми? - Йўғе. - Ассалому алайкум. - Ваалайкум салом. - Феруза бу Баҳром акам бўлажак турмуш ўртоғим. - Биз деярли танишмиз. Таништиришга ҳожат йўқ. - Майли унақа бўлса кетдик. Икки севишганни орасида Феруза қоработир бўлиб юрди. Кейин эса бу ҳолат ўзига ёқмадими, уларни тарк этди. - Ўтирақол Феруза. - Йўқ кетмасам бўлмайди. Сизлар маза қилиб айланинглар. - Ўтиринг Кумушни хафа қиласизми энди? - Сизларга ҳалақит қилмай. Давоми бор. @ibratli_sozlar
نمایش همه...
БАХТГА_БИР_ҚАДАМ: Феруза савдогарлар оиласидан бўлиб ҳеч нимадан камчилиги йўқ эди. Доим сўнгги модада кийинар бўяниб кўпчиликни эътиборида бўлишга ҳаракат қиларди. Кумуш билан яқин дугоналар бўлиб Кумушнинг бу гўзаллик салонига ишга киришига ҳам у ёрдам берганди. Иккаласи бозорда танишиб қолишган бўлиб шундан бери ораларидан қил ўтмас дугоналар эдилар. Феруза сартарошликда жуда ҳам яхши фаолият юритмасада уни Кумуш доим ёрдами билан қийин вазиятлардан олиб чиқади. Феруза доим ҳаммани эътиборига тушиб ўргангани учун Баҳромнинг уни ёқтирмагани алам қилди. Кумушдан қаерим кам дея ўй ҳаёлда бесаржом бўлиб юрадиган бўлганди. Кумушнинг ҳушмуомила бўлиб унга беминнат ёрдам бериши Кумушга нисбатан ёмон фикр пайдо бўлишига йўл бермасди. Мижозлар ҳам кўпроқ Кумушни танлашарди. Агар у банд бўлса ҳам майли кутамиз дейишарди. "Ифора" ни эгаси ҳам аслида Феруза отаси эди. Бошлиқлари бўлган Гулзира Ферузани отасидан ижарага олган бўлиб Феруза ҳам шу сабаб бу салонга келиб қолганди. Ферузани иши унмасада Гулзира унга кет деёлмас салон уларнинг мулки эканини бунга ҳалал берарди. Мана ҳозирам Кумушнинг олдида мижозлар бисёр. Ферузага эса фақатгина маникюр қилишга бир қиз бор. - Кумушхон сизни ўзим укамга келин қилмоқчи бўлиб тургандим. Балки бир учрашиб кўрарсиз? - Йўғе опажон мен унаштирганман. - Ана бўлмасам. Ўтган ой келганимда бунақа гап айтишмадию салондагилар? - Бир ҳафтача бўлди. - Афсус кеч қолибманда. Укам аниқ сизни кўрса ёқтириб қоларди. Қолаверса менга муомалангиз ҳам жуда ёқди. - Ҳали кўрасиз менданам зўр келин тушади укангизга. Афсус чекишизга ҳожат бўлмайди. - Илоҳим шундай бўлсин. Сизни келин қилсам салонга келиб турмасдим дейманда. - Шаҳноза гуручни кетидан курмакларам сув ичмқочи бўлибдида. Шаҳноза билан келган дугонаси гапга қўшилди. - Буям бир омади гапда. Ҳа майли бахтли бўлинг синглим. Бахтимгиз ўзингиздай гўзал бўлсин. - Рахмат опажон. Феруза тирноқларга ишлов берардию ҳаёли Кумушга айтилаётган гапларда эди. Яна бир мижоз ўғлига келин қилмоқчи бўлиб манзилни сўрашга келганини айтиб афсус деганча кетин қолди. Уйга қайтишаётганда Феруза ўзим ташлаб қўяман деди . Кумуш у билан сарпога нималар олиш кераклиги хусусида суҳбат қуриб келди. - Анча ишлашим керак экан сен айтган нарсаларни олиш учун. - Ойинг машхур дизайнерку сен пулдан хавотир олмасанг ҳам бўлади. - Нега унақа дейсан. Мен ўз кунимни ўзим кўрай ойимга оғирлигим тушмасн дейман. - Нима учун олийгоҳга топширмадинг? - Ойим уй олиш ҳаракатида эдилар. Ёрдам беришим керак эди. Мен ҳам ўқийман десам қолаверса контрактга кирсам барибир ўқитаман деб қўймасдилар. Шунинг учун ақали топшириб кўрмадимам. - Бир тарафдан тўғри қилгансан. Мана мениям адам пулни пулга урсаларда ўқишимни маъқул топмадилар. Ўқиб дунё олиб берармидинг дея рухсат бермадилар. Ўқишни ўрнига машинани олганман. Сира афсусланмиман. Барибирам ўқиш ўзимга ҳам ёқмасди. - Сенга сартарошлигам ёқмайди. Ўзингам яхши билсанг керак. - Ҳа нимасини айтасан. Афсуски аҳу ишни ўрганишим керак. Кейин "Ифора" ни ўзим юритаман. Ўшанда сенам 50 га 50 ишламисан. - Насиб аммо мастеримиз хафа бўлади. Устозни хафа қилиб бир икки бўлмайди. - Нега хафа бўлади. Салом бизникию. - Нонини шу ердан топади хар ҳолда. Ўйлаб кўр. - Ҳали у кунларга анча бор. Ўзингдан гапирчи куёв бола билан муносабатинг қандай? - Бошида совуқдек эди. Аммо ҳозир анча чиқишиб қолдик. - Яхши бўпти. Бирор кун уйингга келаман. Ойингга махсус либос буюртма қилмоқчиман. - Майли хоҳлаганингда келавер. Феруза Кумушни уйи ёнига туширдию ўзи жўнаб кетди. Кумушнинг ҳаётида янги Баҳром деган саҳифа очилганди. Баҳром уни еру кўкка ишонмас кун бўйи гаплашиб тўймас, кечаси ҳам бир ёки иккигача қиз билан суҳбат қурарди. Баҳром уйқуси келса ҳам Кумушга гапиравер дея телефонни ўчиргани қўймасди. Кун ора учрашишар улардан бахтли одам йўқ эди. Икки ёшни бир бирига кўнгил қўйиб улгурганини кўриб Одина ва Соҳибаларнинг хурсандчилигининг чеки йўқ эди. **** Козим онасини олдига ҳовлиқиб келиб қолди. - Ойи уйдамисиз? - Кел болам. Тинчликми? Ёв қувгандек учиб келдинг? - Карим адам оғирлашиб қолдилар.
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
​​Томоқ оғриганда энг зўр дорилар 5 лиги. Таблеткалар. 1️⃣ўринда Анзибел Таркибида яхши антисептик ва оғриқ қолдирувчи бор. 2️⃣ўринда Септолете тотал Дорисини сифати яхши 3️⃣ўринда Стрепсилс Лор ва стоматологик касалларга яхши. 4️⃣ўринда Трахисан Таркибида антибиотиги бор. 5️⃣ўринда Граммидин Хам оғриқ қолдиради ва даволайди. ✔️ Яқинларга юбориб қуйинг 👉 Халқ табобати | Ибн Сино
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Чақалоқ териси каби силлиқ товон учун рецепт Керак бўлади: 10 та аспирин таблеткаси 250 г ароқ ➖Аспиринни Кукун қилиб, ароқни ичига солинг. 1-2 кун давомида қоронғи жойга қўйинг. Дока олинг, намланг ва товонга қўйиб пакет билан ўранг ва пайпоқ кийинг. ➖Жараённи кечаси ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Эрталаб ҳаммасини олиб ташланг ва оёқларингизни илиқ сув билан ювиб, озиқлантирувчи крем суртинг. Натижани битта сезасиз. ✔️ Яқинларга юбориб қуйинг 👉 Халқ табобати | Ибн Сино
نمایش همه...