cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

☪️ҲАЗРАТИ ҲОЖИ ДОМУЛЛО

Сариосиё тумани ,,Ҳазрати Ҳожи Домулло"жомеъ масжиди расмиӣ телеграм канали. Каналда аҳли суннат етиқоди Ҳанафийя мазҳаби асосида иш олиб борилади. Ва бу каналда тожик ва ӯзбек тилларидаги матн, ривоятлар қӯйилади! @hazratihojidomullo

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
205
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-27 روز
+430 روز
توزیع زمان ارسال

در حال بارگیری داده...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تجزیه و تحلیل انتشار
پست هابازدید ها
به اشتراک گذاشته شده
ديناميک بازديد ها
01
#Haj2024 😎 АЛЛОҲ ФАРИШТАЛАРГА ФАХР ҚИЛГАН БАНДАЛАР 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |💻Instagram |📝 Facebook 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy Ўзбекистон мусулмонлари идораси" Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
541Loading...
02
Беҳтар аз дунё баҳо дорад намози бомдод, Қимати рӯзи ҷазо дорад намози бомдод. Файзу раҳматҳои Холиқ нурборонат кунад, Бӯйи алтофи Худо дорад намози бомдод. Анбиёву авлиёро хуштар аз ҷон будааст, Бо малоик ошно дорад намози бомдод. Ризқу рӯзиро биёбӣ бегазанду ройгон, Неъмати бемунтаҳо дорад намози бомдод. Сиҳҳатии рӯҳу тан хоҳӣ, зи хобат зуд хез, Ҷону танҳоро сафо дорад намози бомдод. Шукри неъматҳои раҳмонӣ бувад вақти саҳар, Дарди исёнро даво дорад намози бомдод. Зикру авроди Худо гӯйиву истиғфори нафс, Ҳам дуруди Мустафо дорад намози бомдод. Кардаӣ, Наққош, таҳрики касонро з-ин ғазал, Сӯйи хубӣ раҳнамо дорад намози бомдод.     #Иброҳими_Наққош
1633Loading...
03
Media files
1551Loading...
04
#Зулҳижжа_ойи ▪️ Зулҳижжа ойининг фазилати! ▫️ Аллоҳ таоло Каломи Мажидида: “Тонгга қасам, ўн кечага қасам…” деган (Фажр, 1-2). Саҳиҳ қавлларга кўра, оятдаги ўн кечадан мурод Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кечасидир. Оятда мазкур ойнинг ўн кечаси билан қасам ичилиши ўша кечаларнинг қадри баланд эканидан дарак беради. Аллоҳ таолонинг баъзи кунларни бошқа кунлардан кўра ортиқроқ ва афзалроқ қилиб қўйиши бандаларига савобларини кўпайтириб олишлари учундир.Муҳаммад ибн Маслама ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Замонингизда Роббингизнинг туҳфалари бор, уни қарши олинглар. Шояд, улардан бир туҳфа сизларга етиб, ундан сўнг ҳеч қачон бахтсизлик кўрмасангизлар», дедилар.(Тобароний ривояти)…- ТИИ Модул таълим тизими талабаси Наманган шаҳри “Имом Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби Абдуллаев Билолиддин Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/43015 🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал! 🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
1370Loading...
05
Аъмаш бемор бўлганида бир киши кўргани келди ва олдида узоқ ўтириб қолди. Сўнгра унга: “Ушбу касаллигингда энг қийини, машаққатлиси нима бўлган?” деб сўради. Аъмаш унга: “(менга малоллик келтириб) олдимда ўтириб олишинг!” деди. @hazratihojidomullo
1450Loading...
06
Саҳобалар, тобеъинлар намози ва бизнинг намозимиз... Мужоҳид айтади: "Саҳобалар намозга туришганида, Аллоҳдан қўрқув сабабидан, худди руҳсиз танага ўхшаб қолишар эди". Ибн Ражаб "Ал-хушуъ фис салот" муҳаққиқ муқаддимаси Умар ибн Хаттоб родияллоҳу анҳу жамоат билан бомдод намозини ўқидилар, унда "Юсуф" сурасини қироат қилдилар, тиловатдан таъсирланиб йиғлаб юбордилар. Овозларини охирги сафдагилар ҳам эшитишди. Нававий "Тибён" Намоз вақти кирганида Али ибн Абу Толиб родияллоҳу анҳунинг юз қиёфалари ўзгариб кетарди, "Осмонларга, ерга кўндаланг қилинганида уни кўтаришдан бош тортган, ундан қўрққан омонатни адо этиш вақти етди" деб айтардилар. Ибн Ражаб "Ал-хушуъ фис салот" муҳаққиқ муқаддимаси Абдуллоҳ ибн Зубайр родияллоҳу анҳу намоз ўқисалар, хушуъдан қотган таёққа ўхшаб қолардилар. Сажда қилганларида чумчуқлар у кишини девор деб ўйлаб, устларига қўнарди. Бир куни намоз ўқиётганларида тош тушиб, кийимнинг бир томонини узиб кетганида ҳам бошларини саждадан кўтармаганлар. Абу Шайх Исфаҳоний "Табақотул муҳаддисин би-асбаҳон" Али ибн Ҳусайн роҳматуллоҳи алайҳ намоз ўқиш учун таҳорат олганларидан кейин ранглари ўзгариб, титрай бошлардилар. Бунинг сабаби сўралганида, "Мен ҳозир Кимнинг олдида туришимни, Кимга муножот қилишимни биласизларми?!" деб айтардилар. Абу Нуайм "Ҳилятул авлиё", Заҳабий "Сияру аъломин нубало" Ибн Ваҳб Суфён Саврийнинг ибодатлари ҳақида айтади: "Саврий ҳарамда шомдан кейин намоз ўқидилар. Бир сажда қилган эдилар, хуфтонга азон айтилганда бошларини кўтардилар". Ҳабиб ибн Абу Собит узоқ сажда қилганларидан одамлар уларни ўлиб қолдими, деб ўйлашар экан. Анбас ибн Уқба саждада тахтадек қотиб қолганларидан, ҳатто чумчуқлар у кишининг устига қўниб-учиб юрарди. Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ кўп намоз ўқиганлари, қиёмда узоқ турганлари боис "қозиқ" деб ном олгандилар. Улар билан бизнинг орамиздаги фарқни сездингизми? "Ҳақиқатан, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида хушуъ қилувчилардир" (Мўминун сураси, 1-2-оятлар). Биз бу оятга кўра нажотни анча олдин йўқотиб қўйдик... Намозни кимнинг ҳузурида ўқиётганимизни унутиб қўядиган уммат бўлдик... @hazratihojidomullo
4343Loading...
07
#Савол_жавоб ​​АҚИҚАДА ҲАЙВОН СУЯГИНИ СИНДИРИШ ❓1269-CАВОЛ: Ақиқа учун сўйилган ҳайвоннинг суягини синдириш мумкинми? Баъзилар мумкин деса, бошқалар мумкин эмас, дейишяпти. Шу ҳақида маълумот берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом Ҳоким раҳимаҳуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳонинг шундай деганлари ривоят қилган: تقطع جدولا و لا يكسر لها عظم“ رواه الحاكم    “(Ақиқанинг гўшти) бўлаклаб (яъни бўғимларидан) кесилади, суяги синдирилмайди”, деганлар. Ҳадиснинг мазмуни “Ақиқага сўйилган жонлиқнинг гўшти аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлакланади”, деган маънода бўлади. Мана шундай қилиш мустаҳаб саналади.    Баъзилар ақиқага сўйилган жонлиқнинг суякларини синдириш гуноҳ бўлади, деб тушунадилар. Гўштини аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлаклаш юқорида айтилгандек мустаҳаб ҳисобланади. Имкон қила олса, шундай қилгани афзал. Лекин уни шарт деб тушуниб олмаслик керак. Агар синдириш зарурати туғилса, синдириш жоиз. " وَلَا يُكْسَرُ عَظْمُهَا، وَإِنْ كُسِرَ لَمْ يُكْرَهْ". (كتاب الذبائح)    “Ақиқага сўйилган ҳайвоннинг суяги синдирмаслик афзалдир. Модобо синдирилса ҳам кароҳияти йўқ” (“Ал-Уқудуд дуррия фи танқиҳил фатово ҳомидия” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
880Loading...
08
КИМ БОМДОД НАМОЗИНИ ЖАМОАТ БИЛАН ЎҚИСА… Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ", деганлар... @hazratihojidomullo
830Loading...
09
СУҲБАТ АҲЛИНИНГ ОДОБИ ВА ШАРОИТИ БАЁНИДА         (Аввалги фасл) ТАРИҚАТ МАШОЙИХЛАРИНИНГ (қоддасаллоҳу арвоҳаҳум) СУҲБАТЛАРИНИНГ ЗОҲИРИЙ ОДОБЛАРИ АДАБ АВВАЛ, Муршид(Устоз)нинг суҳбат ва хизматида Мурид(Шогирд) тавозеъ билан қуйироқ жойда ўтиради. Агар устози юқорига ўтишни буюрсалар, ўша жойга ўтади, ҳаттоки катталардан ҳам юқорироқдаги жой бўлса ҳам. Ўтиришда беҳуда ҳаракатлар қилмай намозда ўтиргандек оромда ўтиради.     •┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈• ИККИНЧИ АДАБ, Пир(Устоз)нинг мажлисларида буйруқ-қайтариқларига ҳушёр туриб, уларни жону дил билан қабул қилиб, амал қилади.      •┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈• УЧИНЧИ АДАБ, Муршиднинг сўзларига яхшилаб қулоқ солиб ўтиради ва унга амал қилиш учун сўзларни хотирасида яхши сақлайди.       •┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈• ТЎРТИНЧИ АДАБ, Агар Муршиди ўзидан қолган таомни ёки ичимликни берсалар,унга ҳеч кимни шерик қилмай, ўзи танҳо тановул қилади.      •┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈• БЕШИНЧИ АДАБ, Муршид билан сўзлашмоқчи бўлса, Муршиднинг гапни эшитишга вақти борми-йўқми яхшилаб англаб, орага гап сиғмаслигига ақли етса, ўзини тияди. Агар вақт имкон топилса, қисқа ибора билан мақсадини англатади.     •┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈• ОЛТИНЧИ АДАБ, Сўзлаган чоғда Муршидга оҳиста ва мулойим сўзланади.      •┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈• ЕТТИНЧИ АДАБ, Муршиднинг хизмат ва суҳбатларида хомуш бўлинади, хусусан, агар Муршид бир жойга бормоқчи бўлсалар «Қаерга борасиз?» деб сўрамайди. Барча ишларда ҳам шу тариқа хомуш бўлади.       •┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈• САККИЗИНЧИ АДАБ, Барча ишларда, хоҳ диний бўлсин, хоҳ дунёвий бўлсин ихтиёрини Муршидга топширилади. Мурид ўз изн-ихтиёри билан билан ҳаттоки еб ичишда ҳам бир иш қилмайди.       •┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈• ТЎҚҚИЗИНЧИ АДАБ, Агар зарур иш бўлса ҳам, Муршид билан маслаҳатсиз ҳеч иш қилинмайди.       •┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈• ЎНИНЧИ АДАБ, Агар Муршид унга маслаҳат-кенгаш ташласалар, «Ўзингиз яхши биласиз», деб айтади. Ўз раъй ва тадбирларини тезгина изҳор қилмайди. Агар Муршид кўп муболаға қилсалар, ундан кейингина ожиз ва шикасталик билан хотирига нима келса айтади.        •┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈• ЎН БИРИНЧИ АДАБ, Муршиднинг хилватхоналарига беизн журъат қилиб кирилмайди. Балки талаб қилмасалар, ҳаргиз борилмайди. Агар заруратдан хилватхоналарига кирилгудек бўлса, Муршиднинг доимий ўтирадиган жойига ўтирмайди, шунингдек пир(устоз)нинг дўпписи, пойабзали ва бошқа кийимларини киймайди.        •┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈• ЎН ИККИНЧИ АДАБ, Бир хонада Муршид билан ҳамроҳ бўлиб ухламайди, агар буюрилса, одобга хилоф эмас. Лекин оғир ухламай, ҳушёр бўлинади.        •┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈• ЎН УЧИНЧИ АДАБ, Муршидга мутойиба ва мазаҳ қилинмайди, унинг ҳузурида ўзга кишиларга ҳам ҳазил қилинмай, балки ўзни суҳбатдан мутлақ сақланади.        •┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈• ЎН ТЎРТИНЧИ АДАБ, Муршид ҳузурида фазл изҳор қилинмайди.        •┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈• ЎН БЕШИНЧИ АДАБ, Муршиддан бирор илмда хулоса-ҳукмга тушунтириш ва изоҳ талаб қилинмайди.       •┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈• ЎН ОЛТИНЧИ АДАБ, Агар беодоблик содир бўлиб қолса ва мушоҳада билан Муршид унга ғазаб қилмаса, унинг макридан сақланиб юрилади. Англансин ва яхши билсинки, Муршид(Устоз) макр қилса, муриди(шогирди)дан ҳеч иш кутмас, макр аломати раддир. Агар мулоҳаза қилса, хушнуд бўлингай-ки, қабул аломатидир. @hazratihojidomullo
1160Loading...
10
КУН  ҲАДИСЛАРИ 📚Бир киши Расулуллоҳга  ﷺ  «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга васият қилинг», деганида, Расулуллоҳ ﷺ:  «ғазаб қилма», дедилар. Бу киши бир неча марта сўраганида ҳам Расулуллоҳ ﷺ  «ғазаб қилмагин», дедилар. Имом Бухорий ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Курашда куч билан енгадиган одам кучли эмас,  балки жаҳли чиққанида ғазабини босиб олган киши кучлидир» Бухорий ва Муслим ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Аллоҳ таоло деди: "Қулларимдан бирининг танини, молини ёки боласини бир мусибатга солганимда у қулим буни яхши бир сабр ила қаршиласа, қиёмат кунида у кимса учун тарозу қурмоқдан ёхуд  номаи аъмолини очмоқдан уялгайман» Имом Термизий ривояти (Анас (р.а) .дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Аллоҳ таоло деди: "Мўмин  қулимни бирор дардга дучор этганимда уни зиёрат қилгани келганларга Мендан шикоят этмаса, унга шифо бергайман. Сўнгра эти ўрнига аввалгидан кўра хайрли эт, қони ўрнига аввалгидан кўра хайрли қон бергайман. Энди у покиза ҳолда ишини бошлагай» Байҳақий ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан) @hazratihojidomullo
850Loading...
11
#Ҳикмат Эй ўғилчам! Гуноҳкорнинг гуноҳига қараб, ноумид бўлма. Чунки қанча гуноҳга шўнғувчилар бор, охири яхшилик билан хотима топади. Қанча хайрли амалга астойдил киришувчилар бор, умри сўнгида шу амалини бузиб қўяди, оқибат, дўзахга равона бўлади. Нафсга қарши чиқиш нафсни тўғри йўлга йўллашдир. Соатлар умрларни қисқартиради. Сен бир неъматга фақат бошқасидан ажраш билан етишасан. Унванул баён @hazratihojidomullo
1140Loading...
12
#Саботул_ожизийн Холиқо! Қойилман ўз нуқсонима, Кўб жафо қилдим ўзумни жонима. Зоти покингдан иноят бўлмаса, Ҳеч ишончим йўқ амал қилғонима. Холиқо! Қилдим фаоли кундани, Қилмоғил расво мани – шармандани. Сен агар раҳмат ниқобин ёпмасанг Айби кўб,нуқсони кўбдур бандани. Холиқо! Тўктум ибодат тосини, Сан тузарсан бандани кам-кўсини. Қулларинг булғонса исён лойиға Оқизурсан мағфират дарёсини. Холиқо! Қилдим гуноҳи беадад, Жон берар ҳолатда сан бергил мадад. Нафси шайтон илкидин қутқормасанг, Бўлди мушкул ҳолимизға,ё аҳад! Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруҳу @hazratihojidomullo
861Loading...
13
Етти ҳақиқат Иброҳим ибн Адҳам айтади: “Уйимга меҳмонлар келишди. Улар Аллоҳнинг дўстлари эканини билдим. Уларга: “Менга Аллоҳ таолодан қўрқишни насихат қилинглар, токи сизлар каби тақводор бўлайин”, дедим. Улар: “Сенга етти нарсани насиҳат қиламиз деди: 1) Кўп гапирма, кўп гапириш қалбни ўлдиради; 2) Кўп ема, чунки кўп ейиш ҳикматни кетказади; 3) Инсонлар билан беҳуда мулоқот қилма, акс ҳолда ибодатларингда ҳаловат йўқолади; 4) Дунёга муҳаббат қўйма, чунки бойликнинг хотимаси яхши эмас; 5) Жоҳил бўлма, қалбинг қораяди; 6) Золим билан дўстлашма, динингда истиқомат йўқолади; 7) Ким бойлик илинжида инсонларни рози қилмоқчи бўлса, Аллоҳ таоло ундан рози бўлмайди”. @hazratihojidomullo
901Loading...
14
Боязид Бистомий ҳазратлари бир кеча уйқу оғир келиб, бомдод намозига уйғона олмадилар. Кейин пушаймон бўлиб шунчалик кўп йиғладиларки, ғойибдан бир овоз: – Эй Боязид! Бу қусурингни кечирдим. Бу тавбанг туфайли сенга яна етмиш минг намоз савобини бердим, – деди. Бир неча ойдан кейин, бомдод вақтида яна уйқу бостирган эди. Шайтон келиб муборак оёқларидан туртиб уйғотди ва – Тур, намоз вақтинг ўтиб кетади, – деди. Боязид Бистомий ҳазратлари ҳайратланиб сўрадилар: – Эй малъун, сен қачондан бери хайрли ишга қўл урадиган бўлдинг? Ҳамманинг намоз вақти ўтиб кетишини хоҳлардинг-ку. Мени нега уйғотдинг? Шайтон: – Сен бомдод намозини ўтказиб юборган кунинг шунчалик йиғладингки, эвазига етмиш минг намоз савоби олдинг. Мен шуни ўйлаб, сени намозга турғаздим, токи бир намоздан ортиқ савоб олмагайсан. Йўқса яна етмиш минг намоз савобини олардинг, – деб жавоб берди. @hazratihojidomullo
1341Loading...
15
ЎЗИНИ МАҚТАШ Ўзини мақташ, нотўғри иш қилса ҳам ўзини оқлаш жуда хатарли ишлардандир. У шайтон кирадиган ўрин ҳисобланади. Инсон ўзини мақтамаслиги ва бошқалар ҳам унга мақтов ёғдиришини яхши кўрмаслиги лозим. Аллоҳ таоло бизни ўта билувчи Зотдир. فَلَا تَرَكُوا أَنْفُسَكُمْ هُوَ أَعْلَمُ بِمَنِ اتَّقَى «Бас, сизлар ўзларингизни оқламай қўяқолингиз! У тақводор кишиларни яхши билувчидир» (Нажм сураси, 32-оят). Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ ва бошқалардан ушбу сўз ривоят қилинган: «Батаҳқиқ, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳар бир нафсни нима амал қилиши, нима қилиши ва нимага боришини билгандир». Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳнинг ушбу сўзларини ҳар бир инсон ёдида тутиши лозим: «Дунё ва Охират яхшилиги бешта хислатдадир: 1. Нафс бойлиги (тўқлиги). 2. Азиятдан ўзини тийиш. 3. Ҳалол касб қилиш. 4. Тақво либосини кийиш. 5. Ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ азза ва жаллага ишониш». Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ Рабийъ роҳимаҳуллоҳга: «Сен зуҳдни ўзингга лозим тут», деган. Ушбу сўзлар ҳам у зот роҳимаҳуллоҳга тегишли: «Захираларнинг энг афзали тақво ва энг зарарлиси адоватдир». «Кимки Аллоҳ унинг қалбини очиб қўйиши ёки мунаввар қилишини хоҳласа, бас, у ўзига алоқаси бўлмаган сўзни тарк этсин ва гуноҳлардан четлансин. Ўзи билан Аллоҳ таоло ўртасида бир яширин (солих) амал бўлсин». «Эй Рабийъ, сен ўзингга алоқаси бўлмаган нарсадан эҳтиёт бўл. Чунки сен агар гапирсанг, у сенга эгалик қилади, унга эгалик қила олмайсан». Имом Суютийнинг «Ал-жомиъ ас-сағир» китобида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзлари келтирилган: «Илм учун сакинат ва виқорни ўрганинглар. Илм оладиганларингизга тавозеъли бўлинглар». Аллома Муновий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Илм оладиганларингизга тавозеъли бўлинглар» сўзлари шарҳида қуйидагиларни айтган: «Албатта, илмга тавозеъ ва қулоқ тутиш билан эришилади. Толибнинг устозига тавозеъ қилиши даражасини кўтарувчи, унга хоксорлик қилиш азизлик, унга итоат қилиш фахрдир. Улуғ имом бўлган Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо улуғлиги ва Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга қариндошлигига қарамай Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг уловидан тутиб: «Уламоларимизга шундай қилишга буюрилганмиз», деган. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу эса Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг қўлини ўпиб: «Набийимиз аҳли байтига шундай қилишга буюрилганмиз», деган. Салимий роҳимаҳуллоҳ: «Бирор инсон Саид ибн Мусайябдан амирдан изн сўралганидек изн сўрамагунча унга савол беришга журъат қила олмас эди», деган. Аллоҳ таоло бизларни мақтанчоғликлик иллатидан йироқ қилиб,дунёву охиратда инсонни саъодатманд қиладиган амалларни қилувчи бандалардаги қилсин. ✍️Сариосиё тумани ,,Ҳазрати Ҳожи Домулло жомеъ масжиди"имом хатиби Шомуротов М
1430Loading...
16
#Зикр Хақ таъало билан сухбат қилинг! Агар У зот билан сухбат қилолмасангиз, У зот билан сухбат қиладиганлар билан сухбат қилинг! Яъни, зикр ахли солих ва содиқлар билан бирга булинг! Уларни хол ва насихатларидан фойда олинг! Хожа Али Ромитаний қуддиса сирруҳу. @hazratihojidomullo
1683Loading...
17
#muftiy_minbari 🌙 ОТАНГИЗГА НАСИҲАТ ҚИЛМАНГ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
1650Loading...
Repost from Muslim.uz
01:55
Video unavailableShow in Telegram
#Haj2024 😎 АЛЛОҲ ФАРИШТАЛАРГА ФАХР ҚИЛГАН БАНДАЛАР 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |💻Instagram |📝 Facebook 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy Ўзбекистон мусулмонлари идораси" Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
ALLOH FARISHTALARGA FAXR QILGAN+.mp44.93 MB
Беҳтар аз дунё баҳо дорад намози бомдод, Қимати рӯзи ҷазо дорад намози бомдод. Файзу раҳматҳои Холиқ нурборонат кунад, Бӯйи алтофи Худо дорад намози бомдод. Анбиёву авлиёро хуштар аз ҷон будааст, Бо малоик ошно дорад намози бомдод. Ризқу рӯзиро биёбӣ бегазанду ройгон, Неъмати бемунтаҳо дорад намози бомдод. Сиҳҳатии рӯҳу тан хоҳӣ, зи хобат зуд хез, Ҷону танҳоро сафо дорад намози бомдод. Шукри неъматҳои раҳмонӣ бувад вақти саҳар, Дарди исёнро даво дорад намози бомдод. Зикру авроди Худо гӯйиву истиғфори нафс, Ҳам дуруди Мустафо дорад намози бомдод. Кардаӣ, Наққош, таҳрики касонро з-ин ғазал, Сӯйи хубӣ раҳнамо дорад намози бомдод.     #Иброҳими_Наққош
نمایش همه...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
#Зулҳижжа_ойи ▪️ Зулҳижжа ойининг фазилати! ▫️ Аллоҳ таоло Каломи Мажидида: “Тонгга қасам, ўн кечага қасам…” деган (Фажр, 1-2). Саҳиҳ қавлларга кўра, оятдаги ўн кечадан мурод Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кечасидир. Оятда мазкур ойнинг ўн кечаси билан қасам ичилиши ўша кечаларнинг қадри баланд эканидан дарак беради. Аллоҳ таолонинг баъзи кунларни бошқа кунлардан кўра ортиқроқ ва афзалроқ қилиб қўйиши бандаларига савобларини кўпайтириб олишлари учундир.Муҳаммад ибн Маслама ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Замонингизда Роббингизнинг туҳфалари бор, уни қарши олинглар. Шояд, улардан бир туҳфа сизларга етиб, ундан сўнг ҳеч қачон бахтсизлик кўрмасангизлар», дедилар.(Тобароний ривояти)…- ТИИ Модул таълим тизими талабаси Наманган шаҳри “Имом Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби Абдуллаев Билолиддин Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/43015 🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал! 🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
نمایش همه...
Аъмаш бемор бўлганида бир киши кўргани келди ва олдида узоқ ўтириб қолди. Сўнгра унга: “Ушбу касаллигингда энг қийини, машаққатлиси нима бўлган?” деб сўради. Аъмаш унга: “(менга малоллик келтириб) олдимда ўтириб олишинг!” деди. @hazratihojidomullo
نمایش همه...
👍 1