fa
Feedback
Sof_aqida.uz I Расмий канал

Sof_aqida.uz I Расмий канал

رفتن به کانال در Telegram

Ушбу каналда мотуридия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга турли адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.

نمایش بیشتر
819
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
-1730 روز
آرشیو پست ها
#мазҳаб #иқтибос "Бир мазҳабда қаттиқ туриш вожибдир, мутаассиблик қилиш эса жоиз эмас. "Қаттиқ туриш" дегани ўзи ҳақ деб бил
#мазҳаб #иқтибос "Бир мазҳабда қаттиқ туриш вожибдир, мутаассиблик қилиш эса жоиз эмас. "Қаттиқ туриш" дегани ўзи ҳақ деб билган битта мазҳабга эргашишдир. Мутаассиблик эса бошқа мазҳаб соҳибига таъна қилишдир". ©️Фахрул-Ислом Баздавий раҳимаҳуллоҳ 📚"Исъодул-муфтий" китоби Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир", деганлар (Имом Муслим ривояти). Улашинг
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир", деганлар (Имом Муслим ривояти). Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

ҲОЗИРГИ ИХТИЛОФЛАР ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ КУРТАКЛАДИ? Кейинроқ ёшлар орасида ҳам Динимизни ўрганишга қизиқадиганлар кўпайиб борди. Улар ўзларига хос шароитда ўсган эдилар. Бошқа замонда, бошқа шароитда ўсганлари учун бошқача фикрлашлари ҳам табиий ҳол эди. Улар юртимизга чет эллардан келиб, таҳсил олган айрим мусулмон ёшлар билан мулоқотда бўлдилар, баъзи янги китобларни ўқиб, таъсирландилар. Албатта, мазкур чет эллик мусулмон ёшлар Динимизни пухта биладиган олим эмас, балки толиби илмлар бўлиб, турли ижтимоий, фиқҳий ва бошқа оқимларга мансуб эдилар. Улар бизнинг юртимиздан орттирган янги дўстларига ҳанафий фиқҳига оид маълумотларни эмас, ўзлари билган Ислом таълимоти масалаларини ўзлари мансуб ташкилот ёки гуруҳ нуқтаи назаридан сўзлаб берар эдилар. Улар келтирган китоблар ҳам бизнинг одамлар учун катта янгилик эди. Одатда мазкур китоблар маълум вақт, маълум жамият ва маълум мақсадни кўзлаб ёзилган бўлиб, ҳамма вақт, ҳамма юрт, ҳамма халқ ва ҳамма шароит учун мос келавермайди. Бизда ана шу нозик жиҳат тушуниб етилмади ёки тушуниб етишга ҳаракат қилинмади. Иккинчидан, мазкур ҳолатни тушунтиришнинг имкони ҳам йўк эди. Исломни ўрганиш мутлақ ман қилинган бўлиб, ҳамма иш яширинча қилинарди. Бундай ҳолатда ким нима қилаётганидан бехабар қолиш турган гап. Шундай қилиб, халқ орасида янги-янги фикрлар, гап-сўзлар чиқа бошлади. Табиийки, мазкур янги фикр ва гап-сўзларга раддиялар ҳам юзага чиқди. Бу орада кекса авлод уламолари билан ёшлар ўртасида баъзи бир тушунчалар бўйича келишмовчиликлар зоҳир бўла бошлади. «Вафот этган мусулмонлар учун хатми Қуръон қилиб, савобини бағишласа бўладими ёки йўқми?», «Биров келса, ўтирганлар ўрнидан туриб кутиб олганлари дурустми. турмаганларими?» каби гаплардан бошланган тортишувлар аста-секин катталашиб кетди. Орада уриш-жанжаллар. бир-бирини турли йўллар билан айблашлар кўпайди. «Сенмутаассибсан», «Сен фалонийсан» деган айбловлар келиб чиқди. Устозлар бош бўлган ихтилофларга шогирдлар эш бўлдилар. «Фалончи оқ китоб ўқиб, мулла бўлган», «Пистончи сариқ китоб ўқиб, мулла бўлган» деган гаплар тарқалди. Халқимиз орасидаги диний илми бор жуда оз сонли кишилар ҳам учга бўлиндилар. Биринчи гуруҳ эски услубни маҳкам тутган кишилардан иборат эди. Иккинчи гуруҳ эса «ёш муллаваччалар» деган ном билан юритиларди. Учинчи гуруҳ «расмий рухсат асосида фаолият олиб борувчилар» деб аталар эдилар Ҳар учовларининг ҳам ўзига хос хусусиятлари бор эди. Абдулатиф Отажанов Янгиқўрғон тумани "Ат Термизий" жоме масжиди имом хатиби Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Муайян мазҳабга эргашишнинг вожиблиги Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Мазҳабга эргашиш зарур экани ҳақида Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

“Бемазҳабликдан сақланайлик” Мазҳабсизлик – шариатимизга таҳдид соладиган хатарли бидъат. Бу борада сўз юритар эканмиз, аввало, “мазҳаб” сўзининг маъносини аниқлаштириб  олмоғимиз зарур. “Мазҳаб” сўзи араб тилдаги “заҳаба” феълидан олинган бўлиб, ўзбекчада “йўл” деган маънони ифода этади. Истилоҳда эса тўртта фиқҳий мазҳаб имомларининг йўлларидир. Бу ўринда шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бугунги кунда дунёдаги тахминан 1,3 миллиард мусулмон аҳолисининг 92,5 фоизини суннийлар ташкил этади. Улар мазҳаблар бўйича қуйидаги нисбатда бўлинадилар: Ҳанафийлар 47 фоиз, шофеъийлар 21 фоиз, моликийлар 17 фоиз, ҳанбалийлар 7,5 фоиз. Бу тўрт мазҳаб ўртасида катта фарқлар кўзга ташланмайди. Жуда кўп масалаларда бир хиллик мавжуд. Ўрталарида фақат жузъий ихтилофлар мавжуд. Демак, фиқҳий мазҳабларнинг вужудга келиш тарихини ўрганар эканмиз, ҳозирги кундаги баъзи мазҳабсизларнинг ёки сохта “салафийлар”нинг: “Мазҳабга эргашиш бидъат”, “Имомга эргашиш суннатдан юз ўгиришдир” каби даъволари пуч эканини кўрамиз. Аксинча фиқҳий мазҳабларнинг тарихий илдизи буюк саҳобалар ва улуғ тобеинлар асос солган йўл эканига гувоҳ бўламиз. Набий алайҳиссаломнинг саҳобалари илмда бир-биридан фарқ қилган. Баъзилар Абдуллоҳ ибн Аббосни, ироқликлар Ибн Масъудни, ҳижозликлар Абдуллоҳ ибн Умарни розияллоҳу анҳум ўзларига ўрнак қилиб, уларнинг кўрсатмаларига риоя этиб яшашган. Аҳли илмлардан ҳеч ким уларнинг бу ишини қоралагани ёки бир шахсга тақлид қилганни гуноҳкорга чиқарганларини билмаймиз. Демак, бугунги кунимизда ҳам оми халқ, шунингдек, истинбот ва ижтиҳод қилиш даражасига етмаган олимлар учун бирор мужтаҳидга тақлид қилиш, билмаганларини сўрашдан бошқа чора йўқ. Зеро, Аллоҳ таоло бундай буюрган: “Агар билмайдиган бўлсангиз аҳли зикрлардан сўрангиз”. Ҳанафийлик - мўътадил мазҳаб Суннийлик дунё мусулмонларнинг  асосий қисми эътиқод қиладиган йўналиш бўлиб, унда иккита ақидавий - ашъарийлик ва мотуридийлик хамда тўртта фиқҳий -Ҳанафийлик, Шофийлик, Моликийлик ва Ханбалийлик мазҳаблари мавжуд. Суннийликдаги энг кенг тарқалган ва ақидавий жиҳатдан бағрикенгликка мойил мазҳаб ҳанафийликдир. Аллоҳ таоло барчамизни Ўзи тўғри йўлдан адаштирмасин. Ҳозирги кунга келиб, ўзларини мазҳабларни янгиловчи деб билиб, хақ мазҳабларни бекорга чиқарадиган "муҳаддис"лар барчани гумроҳ қилувчилардир дейди. Масалан, улар ҳанафий мазҳабидаги ёки шофеъий мазҳабидаги қайсидир масалани "Сиҳохи ситта"дан топмаса, "Имом Абу Ҳанифа ёки имом Шофеъий бу масалани ҳадисга хилоф равишда айтган", дейдилар. Хадис фани "Сихохи ситта" билан чегараланиб колмаганини тушинишни хам истамайдилар Холбуки хадис китоблари бехисоб ва беьададдир "Сихохи ситта" га суянилмаган бўлса, Унинг асли бошка ҳеч бир китобда йўқлигини билдирмайди. Хушназаров Иброхимжон Учкурғон тумани "Музаффархон эшон" жоме масжиди имом хатиби Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

#Намоз_вақтлари ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ  05.10.2023 йил ҳолатида 🕋 Бомдод 06:00; 🕋 Пешин 13:00; 🕋 Аср 16:30; 🕋 Шом 18:20; 🕋 Хуфтон 19:50. 📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). 🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис). عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. «Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар». •••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈••• Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz 📲 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

ҚАЛБИМ ЮМШАСИН ДЕСАНГ.... ➖✨➖✨➖✨➖✨➖ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. @MEHROB_UZ

ОДАМЛАРДАН УЯЛМАЙДИГАН АЛЛОҲДАН ҲАМ УЯЛМАЙДИ Абдуқаҳҳор домла Юнусов Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ✅Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: Telegram | Facebook | Instagram | Youtube