Sof_aqida.uz I Расмий канал
رفتن به کانال در Telegram
Ушбу каналда мотуридия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга турли адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.
نمایش بیشتر818
مشترکین
-124 ساعت
-17 روز
-1930 روز
آرشیو پست ها
#Ҳадис
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Биздан бир нарсани эшитиб, уни худди эшитганидек қилиб етказган одамни Аллоҳ ёрлақасин, бас, баъзи етказилган одам эшитувчидан кўра англовчироқдир», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларидан эшитилган илмни худди эшитгандек қилиб бошқаларга етказишга тарғиб қилмоқдалар ва ортидан ана шу етказиш туфайли келадиган фойдалардан бирини эслатиб қўймоқдалар. Эшитганлар қандай эшитса шундай қилиб етказиб қўйсалар, ўша етказилган одамлар ичидан ўша нарсани бевосита эшитган одамдан ҳам кўра чуқурроқ англаб етадиган кишилар етишиб чиқишини баён қилмоқдалар.
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#динда_ғулувга_кетиш_иллати
"Деярли барча мусулмон ўлкалари Динда ғулувга кетганларнинг дастидан жонда, молда ва обрўда талафотлар кўрди ва кўрмоқда. Шунингдек, номусулмонлар ҳам бу балодан насибасиз қолмади. Иккинчилари дод солиб дунёни тўлдираётган бўлсалар ҳам, биринчилари асосий жафокашлар экани ҳаммага маълум. Ғулувга кетганларнинг «Динга амал қиламан» деб, ўзларича олиб борган фаолиятлари натижасида динимизга қарши руҳият дунёни босиб кетди. Бошқалар қолиб, баъзи мусулмонман деб юрганлар ҳам Ислом ҳақида ҳар хил бўлмағур гаплар айтишдан тоймайдиган бўлиб қолди.
Ушбу ва яна айтиб ўтилмаган бошқа мусибатларга асосий сабаблардан бири ғулувга кетиш деб баҳоланмоқда. Шунинг учун динда ғулувга кетганлар кўтарган масалалар ва уларнинг оқибатлари ҳамда ечимлари ҳақида етарли маълумотга эга бўлишимиз жуда ҳам зарур".
© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
📚"Васатия — ҳаёт йўли" китобидан
https://taplink.cc/nasafziyo.uzАҳли сунна вал жамоанинг ўн аломати
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам фирқалар кўпайган пайтда мусулмонларнинг катта жамоасини лозим тутишни таъкидлаб: “Агар ихтилофни кўрсангиз, катта қора (жамоа)ни лозим тутинг”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).
Бу ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳли сунна вал жамоани назарда тутганлар. “Аҳли сунна вал жамоа” арабча ибора бўлиб, “Суннатга амал қилувчи ва жамоатга эргашувчи кишилар” деган маънони англатади. Аҳли сунна вал жамоа – Ислом тарихининг барча даврларида мусулмонларнинг катта қисмини ташкил қилган. Улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва хулафои рошидинлар – Абу Бакр, Умар, Усмон, Али розияллоҳу анҳумнинг суннатларини маҳкам ушлаганлар. Улар саҳобалар, тобеинлар ва тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаб имомлари йўлларига эргашган жамоадир.
Аҳли суннанинг ақоид бобида мазҳаббошилари Имом Ашъарий ва Имом Мотуридий экани маълумдир. Бу ҳақда Имом ибн Ҳажар Ҳайтамий: “Суннатдан мақсад – аҳли сунна вал жамоа имомлари Абул Ҳасан Ашъарий ва Абу Мансур Мотуридий тутган йўлдир”, деган.
“Фатаво ал-ҳужжа” китобида аҳли сунна вал жамоанинг ўнта аломати борлиги зикр қилинади. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «“Қайси бир мўмин аҳли сунна вал жамоадан бўлса, унинг ҳар бир босган қадамига Аллоҳ ўнта савоб ва ўнта даражот ёзади. Шунда асҳоблар сўрашди: “Эй Аллоҳнинг расули, унинг аҳли сунна вал жамоадан эканининг аломати нима?” Набий алайҳиссалом: “Унинг аҳли сунна вал жамоадан эканининг ўн аломати бор, кимда шу ўн аломат топилса, у аҳли сунна вал жамоадан бўлади. Булар: беш вақт намозни жамоат билан ўқишга ҳарис бўлиш, бирор саҳобани ёмонлик ва камчилик билан ёд этмаслик, ўз подшоҳига қарши қурол кўтармаслик, иймонидан шак ва гумонга тушмаслик, бошига тушган ҳар яхши ва ёмон ишни Аллоҳнинг тақдиридан деб қабул қилиш, аҳли қибла бўлган кишининг жанозасига қатнашмоқни лозим деб билиш, динда мужодала қилмаслик, тортишмаслик, аҳли қибла, яъни мусулмонларни куфрда айблаб сўкмаслик, сафар ва ҳазарда (шартлари топилган) маҳсига масҳ тортишни жоиз деб билиш ҳамда солиҳ ёки фожир деб билинган кишининг ортидаги намозни жоиз деб ҳисоблаш (аҳли сунна вал жамоанинг) аломатларидандир”, дедилар.
Дунё мусулмонларининг асосий кўпчилиги аҳли сунна вал жамоададир. Тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаблар – ҳанафий, моликий, шофеъий ва ҳанбалий мазҳабларидаги барча мусулмонлар аҳли сунна вал жамоадирлар.
Афсуски, ҳозирда баъзи бузғунчи мазҳабсизлар ҳам ўзларини аҳли сунна вал жамоадан деб билади. Аммо улар аҳли сунна вал жамоа мазҳабининг имомларини “адашган” деб турли иғволар тўқиб, кишиларни тўғри йўлдан чалғитади. Уларнинг бу ҳийлаларидан огоҳ бўлиш, мазҳабимизни мукаммал билиш ҳар бир мўминнинг бурчидир.
Убайдуллоҳ АБДУЛЛАЕВ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Аллоҳга қўлингиздан келганича тақво қилинг
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Тағобун» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📲 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Қўлларни киндик остига қўйиш – суннат амал
Намозхон нигоҳини сажда қилинадиган жойга қаратади, қўллар киндикдан пастга, ўнг қўлнинг бош ва чиначоқ (жимжилоқ) бармоқлари чап қўлнинг бўғинини ушлайди. Қолган ўртадаги учала бармоқ эркин қўйилади.
Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни намозда ўнг қўлларини чап қўллари устига киндик остига қўйганларини кўрдим” (Имом Ибн Абу Шайба ривояти).
Яна бир ривоятда бундай келади: Абу Воил розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтдилар: “Намозда кафтнинг устига кафтни қўйиб, киндик остида ушланади” (Имом Абу Довуд ривояти).
Аллома Зафар Аҳмад Усмоний мана шу ривоятни келтириб, бундай деганлар: “Муҳаммад ибн Сирин Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ҳадис ривоят қилганларида, у зотдан “Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламданми?” деб сўрашган. Шунда Ибн Сирин раҳматуллоҳи алайҳ: “Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳар бир ҳадиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдандир”, деб жавоб берганлар.
Демак, бундан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳар бир ҳадиси марфуъ (Расулуллоҳдан келган) эканлиги келиб чиқади. Шундай қилиб, намозда қўлларни киндик остига қўйиш суннат эканлиги собит бўлган”.
Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Али розияллоҳу анҳу айтдилар: “Намозда қўлни қўлнинг устига қўйиб, киндик остига тушириш – суннатдир” (Имом Абу Довуд ривояти).
Бу ҳадис Имом Аҳмаднинг «Муснад»ида ҳам келтирилган. Ҳофиз ибн Ҳажар ўзининг «Тажриду завоиди муснад ал-Баззор» асарида: “Агар ҳадис «Муснади Аҳмад»да келса, бошқа Муснадларга ҳожат йўқ”, деган. Шундай қилиб, ушбу ҳадис ҳасан даражасидан тушмайди (“Эълоус сунан” китоби).
Намозда қўлни киндик остига қўйиш ҳақида “Мухтасару-л-Виқоя” китобида бундай дейилган: “(Намоз ўқувчи) ўнг қўлини чап қўлининг устига қилиб, киндик остига қўяди”.
Намозда қўлни киндик остида тутишнинг баъзи афзалликлари ҳақида “Музмарот” китобидан бундай дейилган: “Қўлни киндик остида тутиш – камтарликка яқинроқдир, хушуъ ва аврат аъзоларини ёпилишига олиб борувчироқдир, изорни тушиб кетишдан сақлагувчироқдир”.
Демак, намозда қўлни қаерда тутиш ҳолати ҳақидаги ҳадисларни мувофиқлаштириш керак бўлади. Уни эса фақат ижтиҳод қилишга қодир уламоларимиз аниқлаб берадилар.
Ҳанафий мазҳабимиз мужтаҳидлари юқоридаги ҳадисларга асосланиб, эркаклар қўлларини киндик остида тутадилар дейишган. Қолаверса ушбу ҳолат эркакларда таъзим ва хушуъга яқинроқдир.
“Суннатга мувофиқ намоз ўқинг” китобидан олинди.
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📲 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Омийн махфий айтилади, жаҳрий айтилмайди
Ҳанафий мазҳабига кўра, Фотиҳа сурасидан кейин омийнни ҳар бир намозхон ичида (махфий) айтади. Барча мужтаҳид уламоларимизнинг наздларида намозда Фотиҳа сурасидан кейин “омийн”ни айтиш суннат ҳисобланади. Ҳанафий мазҳабимиз ва моликий мазҳабида “омийн”ни овоз чиқармай айтиш керак бўлади. Бунга қуйидаги маълумотлар далил қилиб келтирганлар:
“Омийн” лафзи дуодир. Унинг маъноси “ижобат қил”, яъни “дуони қабул қил”, демакдир. Қандай дуо қилиш ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилган: “Роббингизга зорланиб ва хуфёна (овозсиз) дуо қилингиз! Зеро, У (дуода ва бошқада) ҳаддан ошувчиларни ёқтирмагай” (Аъроф сураси, 55-оят).
Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда бундай дедилар: “Ичида (махфий) қилинган дуо устида (ошкор) қилинган дуонинг етмиштасига тенг келади” (Имом Абу Шайх ривояти).
Муҳаддис Ибн Ҳиббон “Саҳиҳ” асарида ушбу ҳадисни келтиради: “Дуонинг яхшиси махфийсидир”.
Демак, “омийн”ни ичимизда айтсак, мазкур оят ва ҳадисларга амал қилган бўламиз.
Абу Воил розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Али ва Ибн Масъуд розияллоҳу анҳумо “(Намоз ичидаги) бисмиллаҳир роҳманир роҳийм”ни ҳам, “аъуузу”ни ҳам, “омийн”ни ҳам овоз чиқариб айтишмасди” (Имом Табароний ривоятлари).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан доимо бирга юрган ҳазрат Али ва Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳумо каби саҳобийларнинг “омийн”ни ичларида айтишлари ҳам кучли далил ҳисобланади. Бошқа бир ривоятда ҳазрат Умар розияллоҳу анҳунинг ҳам “омийн”ни ичларида айтиб намоз ўқиганлари таъкидланади.
Ҳанафий уламолар худди шу маънодаги, лекин бошқа саҳобаи киромларнинг исмлари зикр қилинган ривоятларни ҳам келтирадилар.
“Омийн” лафзини Қуръондан эмаслиги ҳаммамизга маълум. Бунинг устига, ушбу лафз арабча ҳам эмас. “Аъуузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” эса Қуръонда келган, яна Аллоҳ таоло бизга Қуръон ўқиганимизда уни айтишни вожиб қилган. Шундай бўлса ҳам “Аъуузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм”ни намозда ичимизда айтамиз. Нима учун энди “омийн”ни овоз чиқариб айтишимиз керак?!
Намоз жуда ҳам машҳур ибодат ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз фарз бўлган кундан бошлаб ҳар куни беш вақт намозни жамоат билан ўқиганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир намозлари минглаб кишилар томонидан синчковлик билан кузатиб борилган.
Агар “омийн”ни овоз чиқариб айтиш афзал бўлганида, у зот алайҳиссалом бу нарсани баён қилган бўлардилар ва орада ҳеч қандай шубҳа қолмас эди. Ҳолбуки, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари имомлик қилаётганларида, баъзан таълим учун биринчи сафдагилар эшитадиган қилиб “омийн”, деганларидан бошқа ҳеч бир далил йўқ. Айниқса имомга иқтидо қилган кишиларнинг “омийн”ни овоз чиқариб айтганлари ҳақида ҳеч қандай ривоят маълум эмас.
“Суннатга мувофиқ намоз ўқинг” китобидан олинди.
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📲 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Видео #Маъруза
Ⓜ️авзу: Мутаассиблик нима?
Шаҳрисабз шаҳар бош имом-хатиби Фазлиддин домла Мухторов•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Ⓜ️авзу: Ёшларни ёт ғоялардан асрайлик!
Ўткирхон Маҳмудов
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим
муассасаси ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари
•┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |🌍 nasafziyo.uz
🍃 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Мақола
Ⓜ️авзу: Фитна ва унинг салбий оқибатлари
У.Рашидов,
Ғузор туманидаги “Ҳазрати Мирижанда” жоме масжиди имом ноиби
батафсил👇🏽
https://nasafziyo.uz/index.php?newsid=9563
•┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |🌍 nasafziyo.uz
🍃 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ⓜ️авзу: ДИНДА ҲАДДАН ОШМАНГ!
Ўткирхон Маҳмудов
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим
муассасаси ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари
батафсил👇🏽
https://nasafziyo.uz/index.php?newsid=9552
•┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |🌍 nasafziyo.uz
🍃 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Аудио_Раддия
🔉 Мутаассиблик зарарлари ҳақида →
©️Яккабоғ туманидаги "Жомеъ" масжиди имом хатиби Шуҳратхон домла Хофизов
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://xojabuxoriy.taplink.ws.
#Жаҳолатга_қарши_маърифат
Ⓜ️авзу:Солиҳ амал қилиш – кишини икки дунёда зафар топиб, ёқимли ҳаёт кечиришига сабаб бўлади.
Алимардон Кароматов,
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти 3-курс талабаси
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/Xojabuxoriy
https://xojabuxoriy.taplink.ws
#Видео #Раддия
Ⓜ️авзу: Мазҳабсизликка тарғиб қилувчиларга раддия
©️Одил домла ЖАББОРОВ - Ғузор тумани "Мусофир ота" жоме масжиди имом-хатиби.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/Xojabuxoriy
#Жаҳолатга_қарши_маърифат
Ⓜ️авзу: Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз!
Алимардон Кароматов,
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти 3-курс талабаси
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://xojabuxoriy.taplink.ws
Repost from nasafziyo.uz | Расмий
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
04.12.2023 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 06:55;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 15:40;
🕋 Шом 17:20;
🕋 Хуфтон 18:50.
📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).
🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис).
عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.
«Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».
Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
📹 ДИНГА ДАЪВАТ ҚИЛУВЧИЛАРНИНГ 2 ХУЛҚИ
🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
🎬 Кабира гуноҳлар нечта?
🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz#Видео
#фарз #илм
Қайси илмларни ўрганиш фарз бўлади?
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
🔗 Улашинг: @HikmatullohDomlaUzRepost from nasafziyo.uz | Расмий
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
30.11.2023 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 06:50;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 15:40;
🕋 Шом 17:20;
🕋 Хуфтон 18:50.
📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).
🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис).
عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.
«Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».
Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ҲИЗБУТ-ТАҲРИР ВА УНИНГ МОҲИЯТИ
Ҳизбчиларнинг ўзаро ақидавий бирлик ва чуқур диний илмдан мосуволиклари уларни дунё ҳукмронлигини кўзлаган ташқи кучлар қўлида ўйинчоқ бўлишларига сабаб бўлиб келади. Фаолият кўрсатган минтақаларида асосан, кучлар мувозанати ва дунё сиёсатидан бехабар қизиққон ёшларни сафларига жалб қилишга муваффақ бўлишган. Уларнинг сиёсат илмида ҳам нўноқ бўлишлари кўпдан кўп фитналарни уйғотишларига сабаб бўлди. Шундоқ ҳам қўл остидаги мусулмонларни йўқотиш ҳақида бош қотириб, қулай фурсат кутиб турган ғараз ниятли кучларга ҳизбут-таҳрирчилар ўша фурсатни икки қўллаб тақдим қилишди. Натижада Ислом дини ва мусулмон жамиятларига фақат зиён ва надомат келтирдилар холос.
✅ Батафсил ўқиш
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
