Najmiddin Turon
رفتن به کانال در Telegram
4 692
مشترکین
-524 ساعت
-267 روز
-7730 روز
آرشیو پست ها
4 692
ПУБЛИЦИСТИК ШЕЪР
Ҳозирча чўпоннинг суруви
Сочилиб юрибди яйловда.
Ҳозирча далада ўт сийрак,
Сигири ҳалиям байловда.
Кейинроқ ўйлайди Қомусни,
Кейинроқ қатнашар сайловга.
Ҳозирча деҳқоннинг дарди мўл,
Журат йўқ қилмоққа шикоят.
Ҳокимлар гоҳида сўкса ҳам,
Шукрки, ер қилди иноят.
Кузгача ҳосилни йиғса бас,
Қизиқмас ҳозирча сиёсат.
Ҳозирча савдогар бозорда
Молини сотолмай оввора.
Шундоқ ҳам қийпинчоқ бошини
Солиб не қилади ғавғога?
Юрт ҳақда бошқалар қайғурсин,
Бошқалар топишсин бир чора.
Ҳозирча мулланинг ўйи кўп,
Аёллар ёпиқроқ кийса бас.
Йигитлар олдирмай соқолин,
Ҳар айтган гапига кўнса бас.
Давлатнинг ҳукми ўз йўлига,
Сиёсат охират ишимас.
Ҳозирча бир гала тепутат,
Қўй санаб ётибди мудрабон.
Ҳозирча сайловга анча бор,
Ҳозирча ҳаёти чароғон.
Ҳозирча уйғониш шарт эмас,
Бошида турса бас шу сарбон.
Ҳозирча ҳокиму тўранинг
Ҳукмдир чиқарган ҳар саси.
Қомус не, қонун не, ҳозирча
Сўзидан паст эрур ҳаммаси.
Ўзгарса ўзгарсин, фарқи не?
Бу юртда яшамас боласи.
Ҳозирча кексалар қумсайди
Гугуртлар бир тийнлик пайтларни:
“Шукрки, ҳалиям Оға бор,
Бўлмаса, биз шўрлик қайтардик?
Нон нархи тушмади, ўзинг кўр,
Бирор иш бўлмади айтарлик”.
Ҳозирча ёшларнинг дардини
Тинглашга қулоқ йўқ арзирли.
Гар “сурса” не бўлар, гар қолса,
Нима ҳам қиларди хайрли.
Тепани кексалар банд этган,
Ҳаққини ололмас айириб.
Ўртада бир авлод оввора,
Ҳозирча етади саботи.
На четда, на юртда дарди бор,
Тинч ўтса бўлгани ҳаёти.
Берса ер, гар урса, бемалол,
Оёқни узатиб ўлади.
Айтгандай, ҳозирча аёлнинг
Бошида нўхта бор, қўлида тушов.
Айтгандай, ҳозирча аёлнинг
Сўзига қулоқ ҳам солмайди биров.
Айтгандай, ҳозирча аёлга
Бутун бир жамият эга ҳамда ғов.
Шукрки, ҳозирча умид бор,
Уйғоқлар бор, бор ҳали имкон.
Бир буюк халқ бордир ярарга,
Айтарга сўз бордир бегумон.
Бир ёвқур қон бордир томирда,
Ватан бор—арзирли берса жон.
Н.Э.
Июнь, 2022
4 692
Мен сезаман
Ёққанда ёмғир,
Тарновлардан қуйилганда сув,
Мени мендек эсга олади,
Мени мендек унутган сулув.
Чиқиб келар дилгир ҳаётдан,
Сув юзига қалқигандек хас.
Томчиларга тутиб қўлини
Энтикади бекадар, бесас.
Ва булутлар бир-бир тарқайди,
Шамолларда тўзғийди хотир.
Ёмғир каби намчил ҳаётга,
Сингиб кетар бамайлихотир.
Н. Э.
Июнь, 2022
4 692
Чопиб кетди тоғларга томон,
Ҳар тукида ёвқур бир чирой.
Чўққиларнинг шамолгайида,
Увиллашга гувоҳ бўлди ой.
Итларнинг бўғзига тиқилди ҳадик,
Чўпон олгунича ковушин кийиб,
Учта бия қулунларини
Ололмади хавфдан айириб.
Сўнгра чопди дашт узра озод,
Қонга ботиб лунжлари, тиши.
Тонг отарда қайтди ортига
Қафасдаги бўрининг туши.
©Нажмиддин Эрматов
4 692
***
Тилкалаб, тилкалаб тонглар дон сочди,
Пешонангга қўнди қисмат қушлари.
Яна бегонадай томоша қилдинг,
Ёстиғингга оққан шаффоф тушларни.
Эшилиб, эшилиб ингранди арқон,
Дордаги ёстиғинг оқ нурлар қучди.
Яна бегонадай томоша қилдинг,
Парланиб, парланиб тушларинг учди.
Қоралаб, қоралаб чўкди-я оқшом,
Бошинг-а яна шу болишга етди.
Суйилиб, суйилиб оққан тушлардан,
Ёстиқдаги гуллар очилиб кетди.
Куйиниб, куйиниб яна кўз очдинг,
Ёстиқда гул унган, уза олмайсан.
Туш ўша, гул ўша - танийсан менман,
Менга бегонадай термилолмайсан.
©Нажмиддин Эрматов
ноябрь, 2018
4 692
Ҳали кечилмаган кечувдай мубҳам,
Ҳали шўнғилмаган уммондай сирли,
Ҳали ёзилмаган шеърдайин бекам,
Бир йўлга тушардим яралар битса.
Ҳамда кўрилётган тушдайин эркин,
Ҳамда сурилётган хаёлдай озод,
Ҳамда айтилмаган сирдайин ичкин,
Шамолга дўнардим
қўйворса ҳаёт.
Бироқ артилмаган мужгондай интиқ,
Бироқ учолмаган қушдайин дилгир,
Бироқ ўлолмаган дардчилдай тирик,
Бандиман,
Тушовим маҳкамлар кимдир...
октябрь, 2021
Н. Э.
4 692
дунё—
охирига етмаган чизиқ
нарёғи йўқлик
аммо унда юрарди ажаб
бир қалби синиқ
йиғларди тинмай
шоир эди у
шеър ёзар эди
чизиқнинг давоми ҳақида
©Нажмиддин Эрматов
03.2018
4 692
* * *
Yana keldim qoshingga, momo,
Ertak aytib bergin birgina.
Men o'zgacha o'ylagan dunyo,
Ertaklarga ketganmikin-a?
Aytganlaring unitolmadim,
Kattalikka ko'nikolmadim,
Parilar yo'q, yo'q ekan Rustam,
Yo ajdarho yutganmikin-a?
Laylilardan so'zlagan erding,
"Mening Laylim qayerda?", derdim,
Yo ularni Navoiy faqat
Dostonlarda bitganmikin-a?
Haqiqatga tik boqay devdim,
Bir boqay deb qancha qidirdim,
Men dunyoga kelmay dunyodan
U haqiqat o'tganmikin-a?
"O'n beshi qorong'u, o'n beshi yorug'",
degan eding, qani u yog'du?
O'n besh kunin bitkazib bo'lib,
Oy chiqmasdan botganmikin-a?
"Ko'ngil degan bir joy bor" derding,
"Chor tarafi bog', gulzor" derding,
Haqdan tonib uni odamlar,
Shaytonlarga sotganmikin-a?
Sevgi shirin sharob, derdilar,
Totmoq lazzat, azob, derdilar,
Achinaman dil sotgan kaslar,
Bu sharobni totganmikin-a?
Yana keldim qoshingga, momo,
Ertak aytib bergin birgina.
Qiyin ekan yashamoq bunda,
Ertaklarga ketsammikin-a?
© Najmiddin Ermatov
4 692
Сен ёқтирган ёмғирлар ёғди,
Ойнага урилди видо шитири.
Уяси бузилган қушдай руҳимни,
Ололмадим уйга киритиб.
Босган изларимиз кўлмакка дўнди,
Оқчарлоқ мисоли учди нигоҳим.
Во ажаб, кўлмакдан нилуфар эмас,
Бақалар чиқарди бошини, моҳим.
Тўр ташлаб ўтирдим балиқчи чолдай,
Бисотимда қолган хўрагим жондир.
Тилла балиқнимас, дуридан айри
Тутиб қайтаяпман чиғаноқларни.
Ҳорғин одимлайман чўлоқ турнадай,
Эзилиб ёғмоқда эзғинваш ёмғир.
Тешик товоғига тикилиб уйда,
Умидвор кутадир қаримсиқ кампир.
Бу кампир ўлмади, тинчитмас мени,
Борига кўнмаган бу кампир - висол.
Гар тирик бўлса у
ушбу дунёда,
Менинг ҳам тирикдай юрмоғим маҳол.
Уйга кириб келдим, яна ғалаён,
Кўчага итқитар итдайин хўрлаб.
Ё танга кишанла, чиқарма мени,
Ё руҳим ол, мана, эй руҳи талаб.
Бундай яшамоққа мажол қолмади,
Ё куч бер, ёки бу юрагим тинсин.
Келгин, кутаяпман, агар келмасанг,
Сен ёқтирган ёмғир ёғмасин!
Сен ёқтирган ёмғирлар ёғди...
Н. Э.
апрел, 2020
4 692
Уфққа қараб қушлар учди,
Ўнги келмай тушлар учди,
Тўкилганим увол дея
Парланиб-о, ёшлар учди.
Бир мен қолдим учолмаган.
Висол мендан кечиб кетди,
Хулё сари кўчиб кетди,
Кўзларима тиккан ўша
Чимилдиғин ечиб кетди,.
Бир мен қолдим кечолмаган.
Ғусса келди қўлида тўр,
Кишан, тушов - яроғи мўл,
Чирқиллади oлашақшақ,
Қочиб кетди ҳаттоки йўл.
Бир мен қолдим қочолмаган.
На илдиз бор, ва на қанот,
Фақат дард бор йўқдир сабот,
Аҳволима бўзлаб, бўзлаб,
Менда яшаб ўтди ҳаёт.
Бир мен қолдим яшолмаган.
Бир мен қолдим яшолмаган...
©Нажмиддин Эрматов
2019, феврал
4 692
“Отангни айтдинг, кўп айтдинг,
Онангни айтдинг, кўп айтдинг...”
“Алпомиш”дан
ДЕҲҚОНОБОДГА!
Бобом сўзи ўнглигим,
Момом кўзи мунглигим,
Тоғлардан улоқдиму
Унутдимми кимлигим...
Қирлар бағрида отар
Армондай тўзиб ётар,
Қўзи қувлаган бола
Таёғин ортга отар...
Шаҳарга келиб дайдиб,
Қўрганимни кўп айтиб,
Куйганимни хўп айтиб,
Чол-кампирнинг шамдайин
Сўнганин бир айтмадим.
Отамнинг ховрин босди
Шу тоғлару кўпкари,
Онамнинг айтар сўзи
Халқумидан ичкари,
Аллағайтиб келдим, деб
Кетдим шамол сингари,
Бу дунёнинг торлигин
Кўп айтиб борган сари,
Иккисининг шу кунга
Кўнганин бир айтмадим.
Эл, дедим бисёр айтдим,
Ҳақ, дедим хушёр айтдим,
Бу ватанда ҳар киши
Шод, дедим—бекор айтдим.
Айтмадим, хонлар ғофил—
Кўнгилда минг хавотир,
Икки иним мусофир
Юрганин бир айтмадим.
Синглим, бўтакўз синглим
Қирларга сингиб борар,
Туёқдай қаттиқ турмуш
Қўлларин танғиб борар,
Дунёга бир келганин
Англамай ганггиб борар,
Алп миллатнинг эртаси,
Шовури тиниб борар—
Ойбарчиндан мерос қон
Тўнганин бир айтмадим.
Лалмикор эл, осмонга
Қараб кўзи куйган эл,
Тўртта қўйнинг тошдайин
Туёғидан унган эл,
Толган бир тўп турнадай
Шу қирларга қўнган эл,
Бирда қуруқ йилгаю
Бир зулумга кўнган эл
Кўнглида бир кун исён
Унарин бир айтмадим.
Унганин минг айтарам,
Унганин минг айтарам,
Унганин минг айтарам...
Н.Э.
апрель, 2022
4 692
***
Қон ва Сиёҳ
Қон:
—пақ этди, отилди ўқ.
ҳақ, деган ул ўғлоннинг
тешилган кўкрагидан
бўй чўздим гул мисоли.
Сиёҳ:
—пақ этди, отилди ўқ.
зирхланган қўналғада
қондан қўрққан қўлни ва
кўрдим қоғоз висолин.
Қон:
—авлодим, эгилмагин,
бошингни тик тут, дея
жондан кечган ўғлоннинг
исён тўла кўксидан
Ватан дея тўкилдим.
Сиёҳ:
—келажакка кетди нома:
“Бош эгмади исёнчи,
Хоин эди, отилди”.
Йиллар ўтиб авлодинг
Бошин эгиб ўқийди.
Қон:
—Ватан дея тўкилдим.
Сиёҳ:
—хоин дея ўқилгай.
©Нажмиддин Эрматов
4 692
Tortishish kuchini yengdim, Nuriro‘y,
Havoga ko‘chyapman ''OH''ga osilib.
Bus-butun dil edim,
butunlik malol,
Havoga evrildim, ketdim sochilib.
Endi men yo‘qdirman, meni o‘ylama,
Endi men har joyda - dilginang sezsa.
Intiqman, yig‘ib ol meni, sevgilim,
Yoki haydab yubor qo‘lingdan kelsa.
2018 yil, oktabr
Najmiddin Ermatov
4 692
Бийлар ғолиб, ҳар доимгидай,
Халқ сукутга, сукут халққа мос.
Мутелиги агар кам бўлса,
Тилигача кишанингни ос.
Мана бўйним,
сиртмоғингни сол,
Косам тўлиб бўлди сабрга.
Сўнгги ўтинч — фотиҳа ўқий,
Сўз эркининг қабри қаерда?!..
Тириклигин кўрмадик биз-ку,
Авлодлар ҳам сўрайди бир пайт.
Ўшанда: ’'Биз ўлдирдик’’, — дема,
’’Ўзи қариб ўлгандир’’, — деб айт...
Нажмиддин Эрматов
4 692
Кўнглимни сўрайсан,
Ҳа, кўнглим бордир—
Дунёни сиғдирган,
Сени сиғдирган,
Бошдан оёққача бус-бутун юрак.
Менинг топинганим ўшаку ахир,
Энди бу дунёлар менга не керак.
Ишқимни сўрайсан,
Ҳа, ишқим бордир—
Хув, ўша одамга
жон кирар маҳал
чалинган мусиқадан ажралган наво.
Мен унинг сеҳри-ла яна қайтадан
Яратиб олгайман бошқа бир дунё.
Фақат сўрамайсан,
Сўрай олмайсан.
Менинг яна битта азобим бордир—
Яратган яратган, эй, тенгсиз дилдор,
Ҳижронга эврилган умр йўлимда—
Менинг сен сиғмаган пешонам ҳам бор.
Нажмиддин Эрматов
4 692
Repost from 1234
Умримиз шундай ўтса,
Яшаш бекордир, жўра...
Шоир Нажмиддин Эрматовдан ёниқ шеърлар!
📺 "Қақнус"
👉 @mm_telekanal
4 692
Repost from PEGAS portali
#nazm
* * *
Kelma!
Sog‘inchni o‘ldirar sening tashrifing,
Diydorga to‘yishdan qo‘rqaman, kelma.
Kelma!
Hijronning ovchisi bo‘lgan visolga,
O‘ljasin berishdan qo‘rqaman, kelma.
Kelma!
Tug‘ilmagan she’rlar tug‘ilsin hali,
Uvolga qolishdan qo‘rqaman, kelma.
Kelma!
Bir olam baxt bilan kelarsan, kelsang,
Men baxtli bo‘lishdan qo‘rqaman, kelma.
Kelma!
Mana shu dard bilan, gulim, tirikman,
Davodan o‘lishdan qo‘rqaman, kelma.
Najmiddin Ermatov
t.me/pegas_portali —
Har lahza — ilhom vaqti
4 692
Кўк бўри кезган сарҳад итларга талош энди,
Кўтарилган бош эмас, биргина қуёш энди,
Учқун сочган кўзларнинг топингани ёш энди,
Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир.
Сарбадорлар қонини селлар ювиб кетгандай,
Миллат учун жон берар алпни девлар ютгандай,
Ултонтозлар кун санаб, э воҳ, шуни кутгандай,
Элнинг куни номардга қолганга ўхшаётир.
Юз эллик йил отангни отганни оға санаб,
Дили бузуқ келганнинг қадамига гул қадаб,
Ё, ҳақ, дея ёнганнинг мозорига тош қалаб,
Саройингга қарғалар қўнганга ўхшаётир.
Элдан чиқиб элидан ирганганлар кўрингай,
Ўз тарихин ўзгадан ўрганганлар кўрингай,
Ғужури-ю забони ўзгарганлар кўрингай,
Ўз фарзандинг ўзингни сотганга ўхшаётир.
Кечанг заволга дўнди, ҳайкалдай қотиб бўлди,
Сенинг бор насибангни бекларинг тотиб бўлди,
Бугундан-ку айрилдинг, эртангни сотиб бўлди,
Йўл кўрсатар маёғинг ўчганга ўхшаётир.
Бургут учган зовларда қузғун базм этмоқда,
Илдизингни кавшабон тўнғиз ҳазм этмоқда,
Эртангни белгилашга ётлар жазм этмоқда,
Қошиқ бутун, қиличинг синганга ўхшаётир.
Кечаги ёвқир нигоҳ бугун ерга қадалган,
Ватан кутган жасорат нон топишга аталган,
Бўйин эгик, қўл қадоқ, тиззаларинг қаварган,
Умид кўзёш шўридан сўлганга ўхшаётир.
Уйғотай деб келган ул баҳорлар бекор кетар,
Ҳар тонгда қуёш туртиб, ҳар шомда безор кетар,
Бўғзин йиртиб шоирлар минг ҳайқириб, хор кетар,
Аллоҳ, бу халқ шу ҳолга кўнганга ўхшаётир.
Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир.
Н. Э.
апрель, 2021
اکنون در دسترس! پژوهش تلگرام ۲۰۲۵ — مهمترین بینشهای سال 
