cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

БАРКАРОР ХАЁТ САРИ ЮРИСТ ХИЗМАТИ.

Bu kanalda siz turli xil huquqiy muammolarga yechim topishingiz minkin. Bizga bog'lanish @Barqarorhayotyurist

نمایش بیشتر
أوزبكستان91 652زبان مشخص نشده استقانونی8 068
پست‌های تبلیغاتی
128
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

🔴 Ариза бериб уни яна қайтариб олиш мумкинми ? Савол; Мен бир давлат органига бундан уч кун олдин ариза билан мурожаат қилган эдим. Энди ўша аризамни ўша орган томонидан кўриб чиқилишини хохламайман. Мен у аризани жахл устида ёзиб юборган эдим энди уни қайтариб олишим мумкинми ? Жавоб; “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 32-моддасида шахс ўз мурожаатини у кўриб чиқилгунига қадар ва кўриб чиқилаётган пайтда мурожаат бўйича қарор қабул қилингунига қадар ёзма ёки электрон шаклда ариза бериш йўли билан чақириб олиши мумкинлиги белгиланган. ❗️Тўғри юқоридаги норма бўйича сиз мурожаатингизни қайта ариза бериб қайтариб олишингиз мумкин лекин, бир эътиборли ҳолат шундаки, юқорида келтирилган қонуннинг 30-моддасида мурожаатни чақириб олиш тўғрисидаги ариза қонун бузилишларини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўрилишини истисно этмайди дейилган яъни, сиз кимнидир фирибгарликда айблаб тегишли жойга ариза берсангиз ва аризангизни қайтариб олсангиз уни фирибгарлиги аризангизни кўрган орган томонидан текширилиши мумкин хамда агар ҳақиқатдан хам сиз аризангизда кўрсатган одамингиз фирибгар бўлиб чиқса унга чора кўрилади. Каналга уланиш 👇 @Barqarorhayotsariyurist
نمایش همه...
ВАСИЯТНОМАНИ ҲАҚИҚИЙ ЭМАС ДЕБ ТОПИШ МУМКИНМИ? Ассалому алайкум мархум тоғам уй жойини манга нотариус оркали менга васиятнома килиб кетганлар. Шаърий нихок била туғилган кизи васиятномани хакикий эмас деб топиш хакида мени фукаролик судига мурожаат килибди. Даъво аризасида куплаб ёлгон тухмат сузларни ёзган. Васиятномани хакикий эмас деб топиши мумкинми? ЮРИСТ ЖАВОБИ: Фуқаролик кодекси 1120-моддасига мувофиқ фуқаро ўзининг барча мол-мулкини ёки унинг муайян қисмини қонун бўйича меросхўрлар доирасига кирадиган, шунингдек кирмайдиган бир ёки бир неча шахсга, шу билан бирга юридик шахсларга, давлатга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига васият қилиши мумкин. 💁‍♂ Ушбу қоидага кўра тоғангиз ўзига тегишли бўлган мол-мулкни ўзи хоҳлаган инсонга васият қилишга ҳақли бўлган. ❗️Кодекснинг 1124-1125-моддаларига мувофиқ васиятнома ёзилган жойи ва вақти кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда тузилиши ва нотариал тарзда расмийлаштирилиши лозим. Шу ҳолатда васиятнома ҳақиқий ҳисобланади. ✅ Сиздаги вазиятда васиятнома шаклидан унинг ҳақиқий эканлигини кўриш мумкин. Биз васиятнома тузилган вақтда бўлган ҳолатни билмаймиз. Агар васият қилувчи ўз хоҳиши билан васиятнома имзолаган ва ўша пайтда муомала лаёқати бўлган бўлса, даъвогарнинг айтганлари ўз исботини топмайди.Энди қаранг! Руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро томонидан тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмас (ФК 119-м). ➡️ Шунингдек, гарчи муомалага лаёқатли бўлса-да, бироқ битим тузиш вақтида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган ҳолатда бўлган фуқаро томонидан тузилган битим шу фуқаронинг ёки ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бундай битимни тузиш натижасида бузилган бошқа шахсларнинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин (ФК 121-м). Ушбу кодекс 123-моддасига биноан алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида тузилган битим, шунингдек фуқаро оғир ҳолатлар юз бериши туфайли ўзи учун ўта ноқулай шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса бундан фойдаланиб қолган битим (асоратли битим) жабрланувчининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Бу қоида Фуқаролик протсессуал кодекси 72-моддасида ўз ифодасини топган. 💁‍♂ Шу кодекс 71-моддасига мувофиқ тарафларнинг ва учинчи шахсларнинг ҳамда улар қонуний вакилларининг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари) иш юзасидан далиллар сифатида эътироф этилиши мумкингли белгиланган. ❗️Қоиданинг мазмунига кўра даъвогар ўз важларини ўзи исботлаб бериши шарт. Суд бу вазиятда далилларга баҳо беради ва унинг натижасига қараб ҳал қилув қарори чиқаради. ☝️Агар ҳақиқатда даъвогарнинг важлари асосли бўлса, суд васиятномани ҳақиқий эмас деб топишга ҳақли. @Barqarorhayotyurist
نمایش همه...
#Биласизми Давлат органига мурожаат қилиш тартиби Каналга уланиш👇 https://t.me/Barqarorhayotsariyurist
نمایش همه...
😷Жамоат жойларида тиббий ниқоб тақиш бўйича назорат кучайтирилди 📆 24 мартдан бошлаб: 🔸жамоат жойларида, шу жумладан, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида (супермаркет, гипермаркет ва бошқаларда) тиббий ниқобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш бўйича санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилди. 📆25 мартдан бошлаб: 🔹касаллик клиник белгиларсиз ёки енгил шаклда кечаётганлиги сабаб уй шароитида даволанаётган беморлар саломатлиги назорати ва даволанишини ташкил этиш мақсадида зарурат бўлган ҳудудлар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида мобил бригадалар фаолияти қайта йўлга қўйилади; 🚧карантин чекловларини ва санитария-эпидемиологик талабларни бузаётган фуқаролар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши, шу жумладан, ушбу ҳолатларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган қатъий чоралар кўрилиши белгиланди. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати. @Barqarorhayotsariyurist
نمایش همه...
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ! Янгиланиш ва ёшариш байрами Наврўз айёми муборак бўлсин! Наврўз бу – гўзалликдир. Гўзаллик эса диллардан дилга, ундан эса оламга, заминга кўчади. Мана шундай сурурли лаҳзалардан баҳраманд бўлган кекса-ю ёшнинг дил ғуборлари арийди, юртда тўю томошалар, байрам сайиллари авжига чиқади… Бундан-да гўзал бахт борми?! Бу йилги байрамни уйингизда, хонадонингизда яқинларингиз билан бирга ўтказиш насиб қилган экан, ўртангиздаги меҳр муҳаббат бардавом бўлишини, хонадонингиздан файзу барака ҳеч қачон аримаслигини, энг муҳими барчангиз соғ-омон бўлишингизни тилаб қоламиз. Уйингиз ҳамиша шодликка тўлсин! Наврўзингиз қутлуғ бўлсин!!!!
نمایش همه...
Савол: Ўзбекистонда ҳарбий хизматга неча ёшгача қабул қилинади? Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги қонунининг 4-моддасига мувофиқ, тинчлик даврида оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида муддатли ҳарбий хизматга, шунингдек сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган, саломатлигига кўра Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўташга яроқли эркак фуқаролар чақириладилар. @Barqarorhayotsariyurist
نمایش همه...
⚡️ Судланганлик ҳолати қачон тугайди? Ф. исмли шахс суднинг ҳукмига кўра, ўзига нисбатан шартли равишда озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, 2 йил синов муддати белгиланганлиги, 2020 йил 10 ноябрь куни синов муддати тугаганлигини маълум қилиб, бундай ҳолатда унинг судланганлик ҳолати қачон тугалланишини сўради. 🔸 Жиноят кодексига асосан шартли ҳукм қилинганларга нисбатан – синов муддати тугаган кундан бошлаб шахснинг судланганлик ҳолати тугалланади. 🔸 Демак, Ф. исмли шахс синов муддати давомида яна жиноят содир этмаган бўлса, синов муддати тугаган кундан, яъни 2020 йил 10 ноябрь кунидан бошлаб унинг судланганлик ҳолати тугалланган ҳисобланади. @Barqarorhayotsariyurist
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар Сурхондарё ва Қашқадарёдаги 10 та етакчи мактабда педагогик синфлар ташкил этилади 🔰 Термиз ҳамда Қарши давлат университетларининг Педагогика институтлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарорлари (140, 141-сон, 16.03.2021 й.) қабул қилинди. ☑️ Қарор билан Термиз ҳамда Қарши давлат университетлари педагогика институтларининг асосий вазифалари белгиланди. ☑️ Мазкур Институтларда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Термиз ҳамда Қарши давлат университетларида педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул тўхтатилади. 📚 Ўқувчиларни педагогик касбга йўналтириш мақсадида Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари етакчи таълим муассасаларининг 10 тасида қуйидагилар ташкил этилади: ● 3–4-синф ўқувчилари учун “Ўқиш ва математик саводхонлик бўйича синфлар”; ● 8–9-синф ўқувчилари учун “Математик ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича синфлар”; ● 10–11-синф ўқувчилари учун “Педагогик синфлар”. @Barqarorhayotsariyurist
نمایش همه...
Жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юриш жаримага тортишга сабаб бўлади, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик бекор бўлгани йўқ Бу ҳақда АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди: — "Маъмурий жавобгарик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган. Ушбу моддага кўра, Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача (1 млн 225 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади". https://t.me/Barqarorhayotsariyurist
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар Фаол фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация пули тўланади Ҳукумат қарори (99-сон, 23.02.2021 й.) билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича компенсация пул тўловларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 🗓 Низомга кўра, 2021 йил 1 мартдан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича БҲМнинг 50 фоизи (122 минг 500 сўм) миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари тўланиши белгиланди. 📊 Бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этаётган кўчабоши ва уйбошилар фаолияти самарадорлиги бир қатор асосий кўрсаткичлар орқали баҳоланади. ☑️ Шунингдек, мазкур шахслар фаолиятини баҳолашда улар бириктирилган кўча ёки уйда камида 3 ой давомида фаолият кўрсатганлиги инобатга олинади ва мезонлардан келиб чиққан ҳолда 70 баллдан юқори балл тўплаган тақдирда тўланади. ❗️Компенсация пул тўловлари тўланиши кўчабоши ва уйбошилар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этмаса муддатидан олдин тўхтатилади. ➡️ Мазкур компенсация пул тўловлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари орқали амалга оширилади. Каналга уланиш👇 https://t.me/Barqarorhayotyurist
نمایش همه...
БАРКАРОР ХАЁТ САРИ ЮРИСТ ХИЗМАТИ.

Bu kanalda siz turli xil huquqiy muammolarga yechim topishingiz minkin. Bizga bog'lanish @Barqarorhayotyurist