cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

❤Bitta "besh" qo'yib ber darsingdan hayot!

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
3 464
مشترکین
-524 ساعت
-27 روز
-8130 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Бир вилоятни тарғиб қилиш ва ўша юртни иммиджини танитиш учун у ҳақда баланпарвоз гаплар шарт эмас... Шунчаки, чиройли қўшиқ айтиш кифоя! Наимжон Облоқуловнинг ушбу қўшиғи навоийликларнинг қалбини забт этди! @Samarqandiy77
نمایش همه...
👍 9🔥 3
Исириқ @Samarqandiy77
نمایش همه...
👍 7🥰 3❤‍🔥 1🔥 1
​​ТАҚДИРЖОН Умрим ботқоқ. Шу ботқоққа ботиб йиғлай, Тўрт томонга юрагимни отиб йиғлай, Сен истасанг, оёғингга ётиб йиғлай, Мени ёлгиз ташлаб кетма, Тақдиржон! Сен оппоқсан, юраги доғ, кир ўзим, Сен буюксан, тубанликда Ер ўзим, Бу дунёда қўрқаяпман бир ўзим, Мени ёлғиз ташлаб кетма, Тақдиржон! Базмларнинг чўғи ўчди, ўчоқда, Ёрим эмас, армон ухлар қучоқда, Дўсти-ёрим юз ўгирган шу чоқда, Мени ёлғиз ташлаб кетма, Тақдиржон! Жахлингни жаҳд эт майлига, жонда тур, Тонгим бўлиб отмасанг хам, шомда тур, Азобласанг, қийнасанг ҳам, ёнда тур, Мени ёлғиз ташлаб кетма Тақдиржон! Ёнимда тур, ё тўкисим, ё кам бўл, Хато умрим ишларига ҳакам бўл, Бошим сила, опам бўлгин, акам бўл, Мени ёлғиз ташлаб кетма, Тақдиржон! Юраккинанг аҳволимни билмайдими, Ё билса ҳам, назарига илмайдими, Кўзларимга боқиб раҳминг келмайдими, Мени ёлғиз ташлаб кетма, Тақдиржон! Бу дунёда қўрқаяпман, бир ўзим. . . Ўлмасбек Самарқандий.
نمایش همه...
👍 14😢 7🔥 1
​​ДУШАНБА Руҳимизда ғалат бедовлик, Ақлимизда ҳукми анқовлик, Якшанбадан юққан ялқовлик, Душанба оғир кун... Олам - олам ташвиш ёқаси, Ким учундир бор баракаси, Олти куннинг ўгай акаси, Душанба оғир кун... Уф тортамиз гоҳи пинҳона, Сиғмай шундай кенг бу жаҳона, Ялқовлардан қолган баҳона, Душанба оғир кун... Руҳга синггар битта сўзимиз, Қўл ботиру, қўрқоқ ўзимиз, Уни оғир қилган ўзимиз, Душанба оддий кун... Душанба яхши кун! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Кунингиз яхши ўтсин! Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
نمایش همه...
👍 11🥰 5🔥 2
Дунё шунақа Йигитга чин дўст керак, аёлга чин муҳаббат, Орзу ҳавас ўткинчи, ёнма-ён юрар нафрат. Умидингни сўндирма, тақдир йўллари синов, Хато қилма адашма, дунё ўзи бешафқат! Ҳар қадамда нокаслар, юрсанг айбингни пойлар, Марддан кўп учрар номард, юзингга чаплар лойлар. Оёғинг тойганда кўр, ким дўстинг, ким душманинг, Ҳолинг не деб сўрмаслар, ҳатто минг қўйли бойлар! Қанийди нафсин тегса, гуноҳ ҳам қилмас эрди, Дунё бир кам яралган, ростни ҳам ёлғон дерди. Қилмишингга бор жавоб, кўрувчи ҳам билгувчи, Ҳаддидан ошса инсон, Оллоҳ жазо бергувчи! Ёдингдан чиқарма дўст, тўғри сўзла тўғри боқ, Манзилга етмасингдан, топилар қанча тузоқ. Ўзингга бергин савол, дилинг хира қилмасин, Қийнамасин бир куни ахир жавобсиз сўроқ! О. С. Қўзиев
نمایش همه...
👍 15👏 4 2🥰 1👌 1
КЎНГИЛ УЙИ ​​Беш йил бўпти, эсга олмаганимга, Ёйилиб дардимни ёрмаганимга, Анча бўп кетди-ёв, бормаганимга, Юр, бориб келайлик Кўнгилникига. Соғинчнинг оғриғи жонимга кирди, Кеча Қалбижон ҳам роса гапирди, Тинчмикан, негадир тушимга кирди, Юр, бориб келайлик Кўнгилникига. Ўтган йилларни бир эсга оламиз, Жонга сал бўлса-да ором соламиз, Дардлашиб, бир кеча ётиб қоламиз, Юр, бориб келайлик Кўнгилникига. Тинчлик бермаяпти кўзлар узолиб, Майлига, Виждондан қарзга юз олиб, Инсоф бозоридан ширин сўз олиб, Юр, бориб келайлик Кўнгилникига. Вужуднинг бағрига тошлар ботибди, Яноқ бечорада ёшлар қотибди, Ўзи келолмайди, бемор ётибди, Юр, бориб келайлик Кўнгилникига. Тинчмикан, негадир тушимга кирди... Ўлмасбек Самарқандий @Samarqandiy77
نمایش همه...
👍 18 8🥰 3💘 3 1
"Қозиқнинг ости бўлсанг ерга кирасан, усти бўлсанг бошингдан қоқадилар..." @Samarqandiy77
نمایش همه...
👍 15🔥 6 3 1
​​​​​​​​УМР Кеча - ортингизда қолган яқин йўл, Кеча - унутилган ташвиш, алам, дард, Кеча - тарих эди сиёҳлари ҳўл, Кеча - ҳаммасига қўл силтаган мард. Бугун - умрингизда бошқа зарварақ, Бугун - ҳаётингиз бошланар янги. Бугун - қалбингизда ажиб бир фараҳ, Бугун - дилингизда туйғулар жангги. Эрта - уйғонолсак бошлангувчи кун, Эрта - бу ранглари номаълум бир нур, Эрта - дастрўмолга тугулган тугун, Эрта - етганларнинг куни бошланур. Индин - қўл етмаган шохдаги мева, Индин - тақвимларда ёзилмаган кун. Индин - таржимаси номаълум шева, Индин -  узун дарё, кўприги бир кун. Кеча - ҳаммасидан ризолик бахти, Бугун - барчасидан умидвор кўнгил. Эрта - яратганнинг туҳфаси, аҳди, Индин - адирларга чўзилган ўнгир. Ўлмасбек Самарқандий. t.me/Samarqandiy77
نمایش همه...
👍 23❤‍🔥 5👏 3 2
⚡ 12 - МАЙ ҲАМШИРАЛАР КУНИ! Дардга, асли дори эмас сўз даводир, Тилларида бордир болу ҳам ширалар. Борлигингиз жонимизга бир маъводир, Байрамингиз қутлуғ бўлсин ҳамширалар! Бир ширин сўз, дорилардан аъло эрур, Бир табассум ичра бордир минг ширалар. Нигоҳларда жонга ёқур маъно эрур, Байрамингиз қутлуғ бўлсин ҳамширалар! Қўлингизда билмам, қандай сеҳрингиз бор, Ҳар бир дардга малҳам бўлур зеҳнингиз бор, Қалбингизда қуёшга тенг меҳрингиз бор, Байрамингиз қутлуғ бўлсин ҳамширалар! Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
نمایش همه...
👍 23❤‍🔥 2🔥 2👏 2 1
​​​​​​​​ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ Замон оғир, дунё мураккаб, Яшаяпмиз, юракни алдаб, Ташвишлар ҳам бўларда, бир гап, Ўзингизни эҳтиёт килинг! Майли ҳаёт азобга солсин, Дард дегани домига олсин, Дунёлари бошидан қолсин, Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Одамларга боқасиз, қуюқ, Дейсиз: "унинг зарра гарди йўқ", Қўйинг дўстим, кимнинг дарди йўқ, Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Мана яшаб юрибмиз биз ҳам, Босилгайдир, изтироб, из ҳам, Туғилгансиз бир марта, сиз хам, Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Қаранг, кўкда ой кўзин сузар, Умр тотли, яшамоқ гўзал, Ҳар неда бир ҳикмат бор, азал, Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Ҳар умрнинг бордир ёз-қиши, Тугамайди ҳаёт ташвиши, Жуда яқин ойнинг ўн беши, Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Гоҳ дўстлардан кўнглингиз оғрир, Ҳамма сиздан тортгандай бағир, Оилангизга кераксиз ахир, Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Фарзандлар хам борар улғайиб, Яшаманг ҳеч маюс-мунғайиб, Қани дўст, бир қўйинг жилмайиб, Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Гўзал яшанг, шудир матлабим, Умид бирлан шивирлар лабим, Илтимосим, ўтинч-талабим, Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Терс оқимдан чарчадингизми, Умр нима, дарё, денгизми, Шеърим тамом! Тушундингизми, Ўзингизни эҳтиёт қилинг! ХАЙРЛИ ТУН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Кун давомида биз билан бирга бўлганингиз учун ТАШАККУР! Эҳтиром билан: Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
نمایش همه...

👍 19 3😢 2❤‍🔥 1👏 1
👍
Открыть комментарии