cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

OMBUDSMAN FERUZA ESHMATOVA Мурожаат юбориш: https://ombudsman.uz/uz/appeal/internet-reception

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
13 163
مشترکین
-4524 ساعت
-3287 روز
+74530 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – парламентнинг доимий назоратида
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2018 йилда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринасида давлат ҳарбий ташкилотини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири сифатида ҳарбий хизматчиларни ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишга доир янги механизмларни ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган.
Жорий йилнинг 5 июнь куни мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. 📎батафсил     lotin yozuviga o'tish Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
نمایش همه...
🇫🇮Инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида Ўзбекистон ва Финляндия ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда Куни кеча Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман) Феруза Эшматова Хельсинки универсиети Қонун устуворлиги маркази эксперти, Финляндия Адлия концлери ўринбосари Микко Пуумалайнен билан учрашди. Микко Пуумалайнен Омбудсман институти томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган тизим яратилганлигини эътироф этиб, айни бу борада Омбудсман институти фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ амалга оширилган ислоҳотларни эътироф этди. 📎батафсил    lotin yozuviga o'tish Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
📩2 нафар вояга етмаган фарзанди бўлган маҳкумага берилган жазо уй қамоғига алмаштирилди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили А. Хусейнова 4-сонли тергов ҳибсхонасига амалга оширган мониторинг ташрифида ушбу муассасада сақланаётган аёл мурожаати якка тартибда қабул қилинган эди.
Суҳбат жараёнида аёл вояга етмаган икки нафар фарзанди қаровсиз қолганлиги, кўрсатилган моддий зарар унинг отаси томонидан қопланганлиги, яқинда апелляция суди бўлишини айтиб, минтақавий вакилдан қонун доирасида ёрдам беришни ва суд мажлисида иштирок этишини сўраб мурожаат қилган.
📎батафсил    lotin yozuviga o'tish Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Иш вақтида ногиронлик орттирган фуқарога ҳисобланган ойлик маошлари ўзлаштирилгани бўйича мурожаат ҳал этилди - Омбудсман Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Тошкентдаги тадбиркорлик субъектларидан бирида фаолият юритган ва иш вақтида соғлиғига етган жароҳат туфайли ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритилган фуқаро Д.Л. мурожаати келиб тушди. Унда қайд этилишича, унга ҳисобланган ойлик иш ҳақи МЧЖ мансабдор шахслари томонидан ўзлаштирилган. 📎батафсил     lotin yozuviga o'tish Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
نمایش همه...
🔰Фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда Финляндия тажрибаси 2024 йилнинг 3-4 июнь кунлари Омбудсман Котибияти ходимлари учун ўтказилган семинарга тренер сифатида Финляндиянинг Адлия канцлери ўринбосари Микко Пумалайнен жалб этилди. Инсон ҳуқуқлари соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган хорижлик тренер иштирокчиларни фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш механимзмалари, Финляндия Адлия канцлери ва Парламент Омбудсманининг ҳуқуқ ва ваколатлари, жамоатчилик билан ишлаш тартиби каби йўналишлардаги тажрибаси билан таништирди. Микко Пумалайнен, Финляндиянинг Адлия канцлери ўринбосари:
Дунёда Омбудсман институтлари жамиятларнинг тараққий этиши, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқарорлар ҳуқуқларининг таъминланишида муҳим рол ўйнайди. Ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Финляндия тажрибасини ўрганишга қизиқиш билдирганликларидан xурсандмиз.
батафсил     lotin yozuviga o'tish Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
نمایش همه...
01:15
Video unavailableShow in Telegram
▶️Фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда Финляндия тажрибаси Айни дамда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Финляндиянинг Ташқи ишлар вазирлиги, Хелсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги маркази ва Халқаро Нордик университети билан ҳамкорликда Омбудсман котибияти ходимлари учун семинар бўлиб ўтмоқда. Унда Адлия канцлери ўринбосари Микко Пумалайнен ўз тажрибалари билан бўлишмоқда. Адлия канцлери ташкилоти мансабдор шахслар, жумладан, вазирлар, судья ва прокурорлар устидан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқади. Қонунга хилоф ишлаганликда гумон қилинган мансабдор шахслар устидан жиноий иш қўзғатиши ҳам мумкин. Шунингдек Адлия канцлери судлар ва бошқа суд органларининг холис ва қонуний фаолият олиб бориши устидан суд назоратини ҳам олиб боради.
نمایش همه...
IMG_2298.MOV58.32 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Омбудсман ҳафта ичида 27.05.2024 “Омбудсман мактаби” лойиҳаси Қарши туманида 28.05.2024 Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида аниқланган камчиликлар бўйича тегишли вазирликка Омбудсман тақдимномаси киритилди 29.05.2024 Ўз жонига қасд қилингани айтилаётган маҳкум ҳолати Омбудсман томонидан ўрганилмоқда 29.05.2024 Омбудсман 2023 йилда энг кўп мурожаат йўллаган ҳудуддаги фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказди 30.05.2024 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили магистратура тингловчиларига машғулот ўтди 30.05.2024 Наманган колониясидаги ўлим ҳолати Омбудсман минтақавий вакиллари томонидан жойига чиқиб ўрганилди 30.05.2024 Омбудсман қабулида фуқаролар қандай масалаларда мурожаат қилишди? 31.05.2024 2-гуруҳ ногирони бўлган маҳбус даволанишга ётқизилди - Омбудсман 31.05.2024 Бухоронинг Вобкент туманида Омбудсман минтақавий вакилининг навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
نمایش همه...
📍Бухоронинг Вобкент туманида Омбудсман минтақавий вакилининг навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятининг Вобкент туманида фуқаролар учун тадбир ташкил этилди. Унда “Анжирбоғ”, “Бозоржойи”, “Кўлиодина”, “Чангарон”, “Чўрикалон” ва “Сўфидеҳқон” маҳаллаларидаги аҳоли қамраб олинди. 
Тадбирда кам таъминланган аҳолини ҳамда ишсиз бўлган шахсларни камбағалликдан чиқариш ва иш билан таъминлаш, уларда тадбиркорлик ҳиссини уйғотиш орқали уларнинг даромадларини ошириш, турли касбларга тайёрлаш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.
📎батафсил     lotin yozuviga o'tish Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
🏥2-гуруҳ ногирони бўлган маҳбус даволанишга ётқизилди - Омбудсман Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Сирдарё вилоятидан фуқаро Ф.И. мурожаат қилиб, тергов ҳибсхонасида сақланаётган, 2-гуруҳ ногирони бўлган жиянининг соғлиғидан хавотирда эканлигини билдирди.  Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, ҳолат Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакил томонидан жойига чиқиб ўрганилди.  Маҳбус билан суҳбатлашилганда... 📎батафсил     lotin yozuviga o'tish Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
نمایش همه...
00:21
Video unavailableShow in Telegram
💬Омбудсман қабулида фуқаролар қандай масалаларда мурожаат қилишди? 2023 йилнинг 30 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда 30 нафардан ортиқ фуқаролар мурожаатлари қабул қилинди.  Мурожаатларда пенсия, суд қарори ижросини таъминлаш, уй-жой ажратиш,  ижтимоий ва моддий ёрдам, меҳнат муносабатлари ҳамда суд-тергов жараёнларига оид масалалар кўтарилди. Бир қанча мурожаатлар бўйича фуқароларга тегишли ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди. 📎батафсил     Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
نمایش همه...
IMG_2088.MOV16.17 MB