cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

🌹ОИЛАМ тарбия МАСКАНИ.🌹

Оила тарбияси, ХАММАБОП канал! Хадислар кизикарли мутолаа, мультфильм кино, аудио ва видео, кушик ва клиплар, монолог шеър жамланмаси, БАРЧАСИ БИЗДА! Мурожат учун @Noza03, @XattBot @Qaynonalar_maslaxati @otinoyilar @allabola @islom_shifosi

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
8 504
مشترکین
-924 ساعت
-977 روز
-41330 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Узим ёк,тириб тинлаватган к,ушигларимдан бири Сизларга хам илиндим Кун давомида аълооо кайфият хамрохингиз булсин
نمایش همه...
pux13lxso623c8ki4jo5.m4a4.49 MB
👏 1
"САЁҲАТ" -Ало, дугон бормисан? Юрибсанми, саломат. Таътилларга чиқволиб, Топдингми, бир ҳаловат? Мен яна ўша-ўша, Саёҳатларда елдим. Ҳозирча Дубайдаман, Кеча Лондондан келдим. Сен-чи, ўзингдан гапир, Бир жойларга бордингми? Ўзинг орзу қилганинг, Шаҳарларни кўрдингми? - Нимасини айтасан, Отпуснойни олволиб. Дунё кезиб юрибман, Чўнтагимга солволиб. "Усталистон" да бўлдим, "Компотия" шаҳрида. "Болақарағистон"-у, Султонимнинг заҳрида. " Қиёмистон", "Шакароп" Диёрлари бир гўзал. Гилам, кўрпача ювиб, Ёзгинг келади ғазал. "Боғистон", " Далаистон", Оҳ, шаббода елади. Илҳомлар келиб шеърлар, Айтгиларинг келади. Биз томонларга келсанг, Ҳаммасини биласан. Уйдан бир қадам чиқмай, Дунёларни кўрасан.
نمایش همه...
👍 9🔥 1
УЗУК Эллик ёшга тўлган кунимда, Совга қилди ўғлим бир узук, Духобали яшил қутида, Миттигина марварид кўзлик. Бунча нафис, бунча чиройли?! Йиғлавордим суюнганимдан, Нақд уч юз минг санаб бергандир, Ўргилайин болагинамдан. Бармоғимга қандай ярашди?! Кўрмаганман бундайин бойлик, Уч миллионга эрим обберган, Олмос узукдан ҳам чиройлик. Кунгирали билакузукни Мерос қолдиргандилар онам, Болам берган узук олдида, Хира тортиб кетди ўша ҳам. Севинчимдан ўйинга тушдим, Бармоғимга тақволиб уни. «Бахтли кунинг қай кунинг?» деса, Айтар едим бугунги кунни. Бирдан дедим: «Содда болам-а», Менга узук олиб нетарди. Рўзғорга сарфласа шу пулни. Қанча ками битиб кетарди Тузукмикин еб-ичишлари? Музлатгичи тўламидийкин? Бирон ками бўлса, узукни Келин кўрса нима дерикин? Хотинига айтмаган бўлса....» Шу хижолат қийнарди мени, Дадасига дедим: «Келинга Кўрсатсамми, кўрсатмасамми?» Улар айтди «Келиндан қурқма. Хижолатли не иш қилибсан? Боқиб-боқиб, боланг қўлидан Битта узук тақсанг тақибсан. Ундан кўра дуо қил «Омин! Онасини қилган бўлса шод. Шу боланинг икки дунёсин, Роббин, Ўзинг қилгайсан обод. Онасига эҳсон қилибди, Рўзғоридан, нафсидан юлиб, Сарф қилган шу уч юз мингини, Қайтариб бер уч миллион қилиб. Онасини ясатибдими, Шу болани Роббим, Ўзинг сен, Пайғамбарлар либоси билан, Жаннатингда ясантиргайсан». «Омин» дедим йиғлаб: «Дадаси. Буни қаранг, бу қандай бойлик»?! Бармоқларим қизлигимда ҳам, Бўлмаганди бундай чиройлик». Қўлларимни силаб, ичимда, Дедим «Роса қилдингиз хизмат, Эллик йилда, азизаларим, Қутлуғ бўлсин бу буюк иззат. Ҳаммаларинг кўтариб, суйиб, Тетапоя қилдирган ҳам сиз, Ош-овқати, кирини қандай. Ювар эдим сиз бўлмасангиз? Кечалари устиларини Бурним билан ўрармидим-а? Тилим билан кийдирармидим, Пайпоқларин оёқчасига? Раҳмат, сизга, азизаларим, Ёрдамингиз учун ташаккур! Ҳар бармоқ ҳар тирноқ, ҳар бўғим, Ҳар кафтингиз учун минг шукур. Ҳали сизга бу иззатлар кам, Савоб ила борсангиз агар, Тақажаксиз мангу жаннатда Қуш-қўш олтин билакузуклар». Шу кун гулга айланган эди, Қулимдаги ажину доғлар, Чунки кўнглим кўчаларида, Ёнган эди минглаб чироқлар. Бир бурчакда ташландиқ ётган, Кўнглим ўсди, кўнглим яшнади, Неданлигин билмадим, аммо.... Қўлим энди қулга ўхшади. Марҳабо Каримова
نمایش همه...
🌸ИЖОД СЕҲРИ 🌸 Феруза Салходжаева (Феруза Баҳодир қизи)

"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, ижодкор ўқитувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали Мактублар учун: @Salxodjayeva_bot

👍 2
Шифокор ён дафтаридан: Қабулимга 75 ёшлар чамасидаги отахон 40 ёшлар атрофидаги эркак билан кирдилар. Адамни кўриб қўйинг, буқоқлари йўқмикин буйруқнамо охангда гап бошлади ўғиллари. Ультратовуш асбобида диққат билан текшириб буқоқ аломатларини топмадим, -Укажон, мабодо буйрагимни кўриб қўёлмайсизми? Белимда қаттиққина оғриқ бор. Хали жавоб бериб улгурмасимдан қаттиқ қичқириқ янгради: Эй ота! Нима мен пулни кўчадан супуриб оламанми? Битта буқоқни кўрсатаман дегандизку! Яна почка текширишга бало борми! Қариликданку бу оғриқ! Чолнинг кўзларидан ёш думалади. Раҳмим келиб, майли отахон, бепул кўриб қўяман, ётинг дедим. Йўқ укажон, бепул керакмас, бу садақа бўлади. Кеча нафақа олганман. Бераман пулини. Дунёга келтириб боқиб ўстирган фарзандим тўлагиси йўқку, сиз бегона одам нега текин кўришингиз керак... Буйракни кўриб касалини ёзиб бердим. Отахонни хожатхонага юбориб ўғлига гапирдим; Кампирнинг кейинги эрларими бу одам? - Нимага энди....ўз отам... -Бола чақани боқмай уриб сўкиб қийнаганмилар? -Йўқ яхши ота бўлганлар... -Унда сиз нега яхши ўғил булолмаяпсиз? -Пулни супурволмайманку... -Хеч ким супурволмайди, лекин пул топилади доим, ўтиб кетишганидан кейин ота-она топилмайди! Агар сиз ёш бола бўлсангизу отангиз сизни текширувга олиб келган бўлсалар, пуллари етмаса бирорта нарсани гаровга қолдириб бўлса хам сизни албатта тиббий текширувдан ўтказган бўлардилар! Эркак индамади. Балки гапим ёқмагандир.Насиҳат кимгаям ёқарди, лекин кўнглимдагини гапириб тўғри қилдим деб ўйлайман. Ўғлим йўқ деб куйинадиганлар, куйинманг! Фарзанд фақат Яратган инсофини берса фарзандлик қилади, хох ўғил бўлсин, хох қиз...
نمایش همه...
👍 2
00:26
Video unavailable
Изоҳ ёзишга роса ўйландим. Қарасам, узун ёзиш керак экан. Видеони кўриб, тушуниб оласизлар ёзмоқчи бўлганларимни. 😊
نمایش همه...
IMG_2753.MP42.21 MB
🔥 3👍 2
00:37
Video unavailable
11.58 MB
👍 6
02:37
Video unavailable
Шеьрни аваал эшитгандирсиз Лекин ижросичи янги
نمایش همه...
9.29 MB
👍 8👏 3🔥 1
00:50
Video unavailable
Жигар боласи
نمایش همه...
2.31 MB
👏 2
01:40
Video unavailable
Она сути
نمایش همه...
8.78 MB
👍 4👏 1
00:03
Video unavailable
sticker.webm2.31 KB
👏 1
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.