cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Инсон ҳуқуқи

🤖 Ҳуқуқий маслаҳат олиш учун бот @insonhuquqi_bot ✅Каналга қўшилиш учун👉 https://t.me/inson_huquqi 💲 Реклама бўйича - @Subkhonov_S

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
1 375
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-77 روز
-230 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

⚡️Ёш болаларни дўппосланиши, оғир жароҳат етказилиши, қийнаб ўлдирилиши, вояга етмаган қизларни номусига тегиш ҳоллари учраётганлиги ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги лозим. Бундай жиноятлар ўта оғир жиноят деб тавсифланиши, содир этганларга аёвсиз жазо берилиши адолатдан бўлади. ❗️Мурғак қалбга раҳм қилмаганга жазо ҳам шавқатсиз бўлиши керак! 👉 @inson_huquqi | #Муносабат
نمایش همه...
🤝 3👏 2
⚡️Қотил аммага енгил жазо... Аввалроқ Тошкент вилояти Бўка туманида яшовчи аёл 7 яшар жиянини уриб ўлдиргани ҳақида хабар берилганди. Мазкур иш судда кўрилиб, қотил аммага қамоқ жазоси тайинлангани хусусида Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди. Воқеа содир бўлган куни 20:00 да амма жиянини ухлаб ётган жойидан уйғотиб, дарсини тайёрлай олмаётганини баҳона қилиб, жазолаш мақсадида ташқарида ёмғир ёғишига қарамай ҳовлига чиқариб юборган. Шундан сўнг у қизча ҳожатини чиқазиб юборганини важ қилган ва сочидан тортиб, ерга йиқитган, қўли билан унинг тана қисмининг турли жойларига урган ва оёғи билан тепган. Камига ҳовлида югуртирган, қизча секинлашган ёки чарчаган тақдирда ёғоч таёқ билан танасининг турли жойларига, жумладан, бошига жароҳат етказган. Суд судланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 104-модда (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” банди билан 5 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. 👉@inson_huquqi | #Жиноят_ва_жазо
نمایش همه...
БМТнинг олий органи бу...Anonymous voting
  • Бош ассамблея
  • Халқаро кенгаш
  • БМТ кенгаши
  • Ҳалқаро ассамблея
0 votes
🤝 5 2💯 2
Photo unavailableShow in Telegram
📌 Манфаатлар тўқнашуви — шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият. ❗️P.S. Жамиятга жиддий зарар келтирувчи иллатлардан бири бу – манфаатлар тўқнашуви. У мавжуд жойда коррупция авж олади, эркин рақобат йўқолади, ривожланиш орқага кетади, адолат мезони бузилаверади. 👉 @inson_huquqi | #Термин
نمایش همه...
👍 5👌 1
🍂 Ташвишингиз, инсонларнинг муҳаббатини қозониш бўлиб қолишига йўл қўйманг... Инсонларнинг қалблари ўзгарувчандир, бугун жонидан ортиқ кўриб, эртага нафратланиб ҳам қолаверади... Ташвишингиз, қандай қилиб бўлса ҳам, инсонлар Роббиси муҳаббатига сазовор бўлиш бўлсин.... 🌿 Агар У сизни яхши кўрса, инсонлар қалбларини сизга талпинадиган қилиб қўяди...! Шайх Шаъровий 👉 @inson_huquqi | #Кун_иқтибоси
نمایش همه...
😢 5👍 2🤝 1
Бу шундай фикрлаш усулики, унда умумий қоидалардан аниқ хулосаларга мантиқан эришиладиAnonymous voting
  • индукция
  • синтез
  • аналогия
  • дедукция
0 votes
🤔 6👌 1💯 1
Photo unavailableShow in Telegram
📌 Бир адвокатнинг кабинетида деворга бу касбнинг моҳиятини  аниқ акс эттирувчи расм осилган: Унда икки деҳқон бир сигирга эгаликлари хусусида тортишишди. Бири уни шохидан тортса, иккинчиси бўлса думидан тортиб ётган бир вақтда. адвокат ўша сигирни хотиржам соғиб олаётган бўлади... 👉@inson_huquqi  | #Кун_табассуми
نمایش همه...
😁 8👍 3🫡 1😎 1
Photo unavailableShow in Telegram
🌿Кўк чой ҳақида ҳамма билиши лозим бўлган асосий 5 факт Кўк чой энг фойдали ичимлик эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Унинг соғлиққа қандай фойдаси бор? Озишга ёрдам беради. (таркибидаги антиоксидант эпигаллокатехина галлатлавоноидлар ёғнинг эришига ёрдамлашса, полифеноллар, танинлар ва катехинлар мода алмашинуви ва холестрин миқдорини камайтиради). Хотирани мустаҳкамлайди. (таркибидаги кофеин марказий асаб тизимига таъсир қилиб, инсонни тетиклаштириб, Альцгеймер (хотирани йўқотиш) касаллиги ривожланишининг олдини олади). Қон босимини пасайтиради. Ревматоид артритнинг оғриғини камайтиради. ( антиоксидант эпигаллокатехин-3-галлат- бўғимлардаги оғриқни, шамоллашни кетказади). Темир моддасининг таъсирини камайтиради. Кўк чой ёшлик рамзи, эрта қаришдан асрайди, танадаги заҳарли моддаларни чиқариб юбориш хусусиятига эга. ✅ Хуллас кўпроқ кўк чой ичинг ва доим аъло кайфиятда юринг!!! 👉  @inson_huquqi| #Фойдали_тавсиялар
نمایش همه...
🤝 4 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️⚡️ Руҳий зўравонлик Хотин қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг қуйидаги турлари мавжуд: 🔹жинсий зўравонлик, 🔹жисмоний зўравонлик, 🔹иқтисодий зўравонлик, 🔹руҳий зўравонлик, 🔹тазйиқ. Бугун руҳий зўравонлик нималигини билиб оламиз. 📌 Руҳий зўравонлик — хотин-қизларни ҳақоратлаш, уларга туҳмат қилиш, таҳдид қилиш, уларнинг шаънини, қадр-қимматини камситиш, шунингдек уларнинг хоҳиш-иродасини чеклашга қаратилган бошқа ҳаракатларда ифодаланадиган зўравонлик шакли ҳисобланади. Шу жумладан репродуктив соҳада назорат қилиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчида ўз хавфсизлиги учун хавотир уйғотган, ўзини ҳимоя қила олмасликка олиб келган ёки руҳий соғлиғига зарар етказган ҳаракат (ҳаракатсизлик). 🔺P.S. 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун таҳририда (2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли қонун билан ўзгартиришлар киритилган). 👉 @inson_huquqi | #Ҳуқуқий_маданият
نمایش همه...
👍 4 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Ҳар қандай инсон - ўзининг ички дунёсини кўзгусидир. Инсон қандай фикрласа, у аслида шундайдир (ҳаётда). ❗️Каждый человек- отражение своего внутреннего мира. Как человек мыслит, такой он и есть (в жизни). 🍁 Цицерон Марк Туллий - Буюк Рим давлат ва сиёсий арбоби, файласуф. 👉 @inson_huquqi | #Кун_ҳикмати
نمایش همه...
👍 4💯 1🤝 1
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.