cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

️ ️XatirchiMuslim.uz | Расмий канали. ️

☪️ЎМИ вакиллигининг Навоий вилояти, Хатирчи тумани @Xatirchimuslim сайтининг расмий канали. Каналга уланиш!👇🏻 🌐https://t.me/joinchat/AAAAAEqqun4Ed784s0KwUw

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
6 320
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-127 روز
-7130 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

​​ТАСБИҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ? #намоз ❓1251-CАВОЛ: Тасбиҳ намози ҳақида ўқиб қолдим. Унинг ўқилиш тартибини айтиб берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу намоз машҳур нафл намозлар сирасига киради ва нафл намоз ўқиш мумкин бўлмаган вақтларда ўқилмайди. Тўрт ракат ўқилади. Икки ракатдан бўлиб-бўлиб, икки марта ҳам ўқиш мумкин. Чунки ҳар ракатда 75 та, тўрт ракатда 300 та тасбиҳ айтилиши керак. Зам сурада истаган сурани ўқиш мумкин. Агар билса, биринчи ракатга “Такосур”, иккинчига “Аср”, учинчига “Кофирун”, тўртинчига “Ихлос” сурасини ўқийди. Бу намознинг ўқилиш кайфиятини Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ қуйидагича баён қилган: وَهِيَ أَرْبَعٌ بِتَسْلِيمَةٍ أَوْ تَسْلِيمَتَيْنِ ، يَقُولُ فِيهَا ثَلَثَمِائَةِ مَرَّةٍ { سُبْحَانَ اللَّهِ ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ وَلَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ ، وَاَللَّهُ أَكْبَرُ } يَقُولُ ذَلِكَ فِي كُلِّ رَكْعَةٍ خَمْسَةً وَسَبْعِينَ مَرَّةً ؛ فَبَعْدَ الثَّنَاءِ خَمْسَةَ عَشَرَ ، ثُمَّ بَعْدَ الْقِرَاءَةِ وَفِي رُكُوعِهِ ، وَالرَّفْعِ مِنْهُ ، وَكُلٍّ مِنْ السَّجْدَتَيْنِ ، وَفِي الْجَلْسَةِ بَيْنَهُمَا عَشْرًا عَشْرًا بَعْدَ تَسْبِيحِ الرُّكُوعِ وَالسُّجُودِ ، وَهَذِهِ الْكَيْفِيَّةُ هِيَ الَّتِي رَوَاهَا التِّرْمِذِيُّ فِي جَامِعِهِ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الْمُبَارَكِ ، وَعَلَيْهَا اقْتَصَرَ فِي الْقُنْيَةِ وَقَالَ إنَّهَا الْمُخْتَارُ مِنْ الرِّوَايَتَيْنِ . “Тасбиҳ намози бир ёки икки салом билан ўқилиб, унда уч юз марта “Субҳаналлоҳи вал ҳамду лиллаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” ни айтади. Бир ракатда етмиш беш марта айтади. Қулоқ қоқиб санони ўқигандан кейин ўн беш марта айтади. Кейин “Аъузу”, “Басмала”, “Фотиҳа” ва зам сурани ўқигандан кейин ўн марта, рукуда ўн марта, рукудан қайтганда ўн марта, биринчи саждада ўн марта, саждадан қайтиб ўтирганда ўн марта, иккинчи саждада ўн марта айтилади. Мазкур тасбеҳни руку ва саждада “Субҳаана роббиял аъла” ва “Субҳаана роббиял азийм”ни айтгандан кейин ўн марта айтади. Бу кайфиятни Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Муборакдан ривоят қилганлар. “Қуня” китобида ҳам шу кайфият айтилган ва уламолар томонидан ихтиёр қилинган сўз мана шу деган” (“Раддул муҳтор” китоби). Мана шу тартибда тўрт ракат ўқилади ва жами уч юз тасбиҳ айтилган бўлади. Агар шу намозда саждаи саҳв вожиб бўлиб қолиб, саждаи саҳв қилса, мазкур саждада тасбиҳларни айтмайди, балки сажданинг ўзининг тасбиҳлари билан кифояланади. Агар қайсидир жойдаги тасбиҳни ташлаб кетган бўлса, бошқа ўринда бўлса ҳам ўшани ўқиб қўйилади. Масалан, биринчи саждадаги ўн тасбиҳни ўқимаган бўлса, орадаги жалсада эмас, иккинчи саждадаги тасбиҳларга қўшиб ўқиб қўяди. Бир қанча ҳадиси шарифларда тасбиҳ намози фазилатлари айтилиб, уни ўқиган инсон гуноҳлардан фориғ бўлиши, имкони бўлса ҳар куни, бўлмаса, ҳафтада, ойда, йилда, буни ҳам қила олмаса, умрда бир марта бўлса ҳам қилишга тарғиб қилинган. Тасбиҳ намозида тасбиҳлар ўқиш борасида бошқа кўринишлар ҳам бор. Кўпчилик уламолар маъқуллаган кўринишни келтиришни афзал деб билдик. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...

👍 1
#Видео #иймон 😄ИШЛАРНИ ПУХТА БАЖАРИШ ИЙМОН ТАҚОЗО ҚИЛАДИГАН ИШ Абдуғофур домла Ниёзқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси манба: Fatvo.uz MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
👍 6
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ 🕋 Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида учар такси ва дронларни синовдан ўтказади 🖥 БАТАФСИЛ  ❗ Ҳаж қоидаларини бузиш қатъий жарима билан жазоланади 🖥 БАТАФСИЛ  🌐 Саудия Aрабистонининг имомларнинг кибермакондаги фаолиятини кузатишдаги қатъияти 🖥 БАТАФСИЛ  🤝 Икки томонлама алоқалар ривожлантирилади 🖥 БАТАФСИЛ  📍 Сермазмун ўтган сайёр учрашувлар ва эъзозу эътирофдаги устозлар 🖥 БАТАФСИЛ  🕌 Маҳаллабай тадбирлари халқимиз учун манфаатли бўлмоқда 🖥 БАТАФСИЛ  🌙 Отинойилар масъулияти оширилмоқда 🖥 БАТАФСИЛ  🤲 Талабалар иштирокида хотира тадбири бўлиб ўтди 🖥 БАТАФСИЛ  🎙 100 нафар ногиронлиги бўлган ҳамюртимиз кўнгли кўтарилди 🖥 БАТАФСИЛ  📚 Билим юртларида хатми кутублар якунланди 🖥 БАТАФСИЛ  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
👍 3
#Метин_қоялар 🌙 ЖАННАТ ТОМОН ЭЛТУВЧИ ЙЎЛ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди”.
✅Илм талаб қилиш – жаннатга элтувчи энг яхши ва энг осон йўл. Толиби илм илм учун сарфлайдиган ҳар қандай ҳаракат уни жаннатга яқинлаштиради ва унга Жаннат йўлини осон қилади. Ҳар бир мусулмон биринчи навбатда шариат илмини ўрганишга бел боғлаши даркор. Зотан бу уни тўғри, соғлом илмга эришиш йўлини очади, тўғри маълумотдан хато маълумотни ажрата билиш имконини беради. 🗣Илм талаб қилиш Аллоҳнинг розилигига элтади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Албатта, фаришталар толиби илмнинг илм талаб қилганидан миннатдор бўлиб, қанотларини унга ёзишади”. Ушбу ҳадис шариат илми ва уни талаб қилувчиларнинг даражаси нақадар баландлигидан дарак беради, негаки, Аллоҳ таоло ундан рози бўлгандан фаришталарни қанот ёзиб турадиган қилиб қўйди. Фаришталар қанот ёзиб туриши толиби илмга илм йўлини осон қилади, илм эшикларини очади. 💬Бутун борлиқ толиби илм ҳаққига истиғфор айтади. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Олимнинг ҳаққига осмонлар ва ердаги барча нарса, ҳатто денгиздаги балиқ ҳам истиғфор айтади”. Шаръий илмнинг ва унинг талабида бўлган толибларнинг қадри шу қадар баланд эканки, еру осмонлардаги барча мавжудотлар унинг ҳаққига истиғфор айтар экан. Бундан баланд даража борми?! Мусулмон учун бундан ортиқ яхшилик борми?! Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Неъматуллоҳ Исомов таржимаси. MUSLIM.UZ GA ✅ OBUNA BO'LING 📲 VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
👍 4
☀️Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин... 😊 🌹Яна тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин! Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли  бўлсин! ✨Тавбаларимиз  қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокотли бўлсин! Батафсил 👉🏽 Дунё🌐Уз
نمایش همه...
👍 7🥰 2👏 1🤩 1
🕌 "Кўкалдош" мадрасаси талабаларининг хатмона маросими 🪪 Бугун, 13 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида битирувчи курс талабаларининг “Хатмона – 2024” байрам тадбири бўлиб ўтди.
Файзли маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Абдулҳаким қори Матқулов, Диний идора бўлим мудирлари, таниқли уламолар, устоз-мураббийлар ва талаба-ёшлар иштирок этди.
✅Хатмонада сўзга чиққан нотиқлар охирги йилларда юртимизда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, ёшларнинг илм ва касб-ҳунар эгаллашлари учун берилаётган имкониятлар, диний таълим сифатини ошириш борасидаги янгиланишларни сўзлаш баробарида битирувчиларнинг келгуси фаолиятига муваффақият тиладилар. ☪️Маросим якунида фаол талабалар, уларнинг жонкуяр устозларига мақтов ёрлиқлари ва битирувчилар ота-оналарига ташаккурномалар тақдим этилди. 📖 Ушбу тадбирга ҳамоҳанг равишда ўтказилаётган "Қуръон базмига марҳабо" номли Қуръони карим мусобақаси ва унинг якунлари ҳақида қўшимча хабар қиламиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
👍 11
📃 РАСУЛ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ҲИРАҚЛГА ЁЗГАН МАКТУБЛАРИ ҚАЕРДА САҚЛАНАДИ? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Византия императорига йўллаган мактуби Иорданиядаги масжидда экнини билармидингиз?! У зот алайҳиссаломнинг Шарқий Рим императори Ҳирақлни Исломга даъват этиб ёзган мактуби Иорданиядаги Қирол Ҳусайн масжиди музейида сақланади. “Қирол Ҳусайн масжиди” номи билан машҳур бўлган “Қирол Ҳусайн ибн Талал” масжиди давлатни 47 йил бошқарган отаси Ҳусайн хотирасига қирол Абдуллоҳ II томонидан 2006 йили пойтахт Амман шаҳрида қурилган.
Ҳирақлга мактуб ҳижрий 7 йили, Муҳаррам ойида, милодий 628 йилда ёзилган. Худди шундай даъват мактубларини Рум қайсари билан бир вақтда Эрон кисросига, Ҳабашистон Нажошийсига, Миср азизига, Ғассон амирига ва Ямома маликига ҳам саҳоба элчилар орқали юборилган.
Диҳятул Калбий мактубни олиб йўлга тушганда Византия, яъни Шарқий Румда 610-717 йилларда ҳукмронлик қилган Хераклиюс сулоласи вакили император Ҳирақл пойтахт Қустантиния, яъни Истанбулда эмас, Қуддусда эди. Айни шу вақт Макка мушриклари карвони Ғаззада бўлиб, Диҳятул Калбий олиб келган мактубдаги гапларга аниқлик киритиш учун Ҳирақл ўша карвон савдогарларини ҳузурига чорлади... ⚡️ Батафсил MUSLIM.UZ GA ✅ OBUNA BO'LING 📲 VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
👍 6
📃 РАСУЛ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ҲИРАҚЛГА ЁЗГАН МАКТУБЛАРИ ҚАЕРДА САҚЛАНАДИ? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Византия императорига йўллаган мактуби Иорданиядаги масжидда экнини билармидингиз?! У зот алайҳиссаломнинг Шарқий Рим императори Ҳирақлни Исломга даъват этиб ёзган мактуби Иорданиядаги Қирол Ҳусайн масжиди музейида сақланади. “Қирол Ҳусайн масжиди” номи билан машҳур бўлган “Қирол Ҳусайн ибн Талал” масжиди давлатни 47 йил бошқарган отаси Ҳусайн хотирасига қирол Абдуллоҳ II томонидан 2006 йили пойтахт Амман шаҳрида қурилган.
Ҳирақлга мактуб ҳижрий 7 йили, Муҳаррам ойида, милодий 628 йилда ёзилган. Худди шундай даъват мактубларини Рум қайсари билан бир вақтда Эрон кисросига, Ҳабашистон Нажошийсига, Миср азизига, Ғассон амирига ва Ямома маликига ҳам саҳоба элчилар орқали юборилган.
Диҳятул Калбий мактубни олиб йўлга тушганда Византия, яъни Шарқий Румда 610-717 йилларда ҳукмронлик қилган Хераклиюс сулоласи вакили император Ҳирақл пойтахт Қустантиния, яъни Истанбулда эмас, Қуддусда эди. Айни шу вақт Макка мушриклари карвони Ғаззада бўлиб, Диҳятул Калбий олиб келган мактубдаги гапларга аниқлик киритиш учун Ҳирақл ўша карвон савдогарларини ҳузурига чорлади... ⚡️ Батафсил MUSLIM.UZ GA ✅ OBUNA BO'LING 📲 VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
👍 5
Хуфтон намозидан кейинги суҳбат... "Суфи Оллоёр ҳазратларининг Саботил Ожизин китобидан". 🎙"Шайх Гадой Селкин" жоме масжиди имом хатиби Мустафо домла Юнусов. ✅ @Xatirchimuslim
نمایش همه...
👍 8