cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Urinboev Avaz Rustamovich

نمایش بیشتر
أوزبكستان78 201زبان مشخص نشده استدسته بندی مشخص نشده است
پست‌های تبلیغاتی
155
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

​​⚡️⚡️ТЕМИР ДАФТАР, АЁЛЛАР ДАФТАРИ ЁКИ ЁШЛАР ДАФТАРИДА ТУРУВЧИЛАРГА ҚАНДАЙ КРЕДИТЛАР АЖРАТИЛАДИ? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2021 йил 28 апрель, 250-сонли қарори тасдиқланди. Унга кўра, ▪️«Темир дафтар»нинг юритилиши бўйича Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги; ▪️«Аёллар дафтари» юритилиши бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги; ▪️«Ёшлар дафтари» юритилиши бўйича Ёшлар ишлари агентлиги масъул ҳисобланади. ☑️«Темир дафтар» «Темир дафтар»га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш чоралари: томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланишга кўмаклашиш — Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, тижорат банклари кредитлари; тадбиркорликни йўлга қўйиш ва кредит олишга кўмаклашиш — Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари, тижорат банклари, халқаро молия институтларидан жалб этиладиган кредит ва грантлар ҳисобидан молиялаштирилади. ☑️«Аёллар дафтари» ▪️Халқ банки «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларга кредит олишда кўмаклашиш, бу масалада республикада ажратилган кредитларнинг статистик ҳисоботини юритиш ва кредит ажратилгандан сўнг уларнинг тадбиркорлигини ривожлантириш учун доимий қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ишларни мувофиқлаштиришга масъул ҳисобланади. ▪️Кредитлар «Аёллар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга йўналтирилади. ▪️Бунда кредитлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача миқдорда ажратилади. ▪️Кредитларнинг фоиз ставкаси бўйича, истисно тариқасида, 2022 йил 1 январга қадар Марказий банкнинг асосий ставкаси белгиланади. ▪️Кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади. ▪️Кредитлар қарз олувчининг ссуда ҳисобварағидан кредит шартномасида белгиланган мақсадлар учун тегишли ташкилотларнинг банкдаги ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан ажратилади. ▪️Кредитлар Микрокредитбанк, Агробанк ва Халқ банкининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан «Аёллар дафтари»да ҳисобда турган хотин-қизларнинг фамилияси, исми, отасининг исми бўйича алфавит тартибида шакллантирилган қатъий навбат асосида ажратилади. ☑️«Ёшлар дафтари» Президентнинг 2020 йил 13 ноябрдаги ПҚ-4862-сон қарорига кўра, махсус сертификат олган ёшларга «Микрокредитбанк» томонидан микрокредит ажратилади: ▪️тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан ёшларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача бўлган миқдордаги кредитлар таъминотсиз ажратилади; ▪️микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Жамғарма кафиллиги ва бошқа таъминот турлари асосида 225 миллион сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратилади. ▪️Кредитларнинг фоиз ставкаси МБнинг асосий ставкасида белгиланади. ▪️Кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади. ▪️Тижорат банклари томонидан ёшларга балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда фаолиятларини ташкил этиш учун оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратилади. ☑️⚡️Кредитларни илгари олинган кредитлар ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтаришга, шахсий эҳтиёж учун автотранспорт сотиб олишга, маъмурий харажатларни тўлашга, жумладан, автотранспорт воситасининг таъминоти, мебель, алоқа хизматлари тўлови ва уяли телефон сотиб олишга ҳамда қонун ҳужжатлари ва Марказий банкнинг қоидаларига кўра тақиқланган фаолиятларга ажратишга йўл қўйилмайди. 🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
نمایش همه...

#Биласизми Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштироки таъминланади Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИДА ИШЛАШ ИСТАГИДА БЎЛГАН ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Корея Республикасининг Канвондо провинциясининг Янггу, Инже, Хонгчон, шунингдек Кёнгсангпукдо провинциясининг Йонгянг округлари администрациялари (маҳаллий ҳокимликлари) ўртасида эришилган келишувларга мувофиқ, 5 ойлик мавсумий ишлар тизими (Е-8 визаси) доирасида фуқароларни вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш мақсадида тузилган гуруҳ томонидан; ✅ 2021 йил 3 май куни Наманган вилояти “Ишга марҳамат” мономарказида эркаклар учун; ✅ 2021 йил 4-5 май кунлари Фарғона вилояти “Ишга марҳамат” мономарказида эркаклар учун; ✅ 2021 йил 7 май куни Самарқанд вилояти “Ишга марҳамат” мономарказида эркаклар учун; ✅ 2021 йил 8 май куни Қашқадарё вилояти “Ишга марҳамат” мономарказида эркак ва аёллар учун танлов ўтказилади. Танловда иштирок этиш ниятида бўлган фуқаролар учун Корея томонидан қуйидаги талаблар қўйилган: 1️⃣ Вилоят ҳудудида охирги 3 йил давомида доимий рўйхатда туриб истиқомат қилиши; 2️⃣ Корейс тилини билиши (суҳбат корейс тилида бўлиб ўтади); 3️⃣ Эркаклар 35-45, аёллар 27-40 ёш оралиғида бўлиши; 4️⃣ Оилали бўлиши (ажрашмаган); 5️⃣ Мавсумий ишлар бўйича (қишлоқ хўжалиги) тажрибага эга бўлиши; 6️⃣ Соғлом, юқумли касалликларга чалинмаган бўлиши; 7️⃣ Судланмаган бўлиши; 8️⃣ Корея Республикаси ҳудудига кириш учун тақиқ бўлмаслиги; 9️⃣ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишга тақиқи мавжуд бўлмаган ва хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши лозим. Эслатиб ўтамиз❗️ Фуқаролар ўзлари билан фуқаролик ва хорижга чиқиш паспортидан 1 нусхадан (рангли шаклда) ҳамда 1 дона 3,5-4,5 фотосурат олиб келиши шарт. Танловда иштирок этиш мутлақо бепул. Танлов жараёни “YOU TUBE” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Танловдан муваффақиятли ўтган фуқаролар кореялик вакиллар томонидан ўрнатилган тартибда кетишдан олдинги ўқитиш ва 14 кунлик мажбурий карантинда сақланади. ☎️ Қўшимча маълумот олиш учун 1282 қисқа рақами ва (71) 202-33-55 рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз❗️ 🛑 Корея Республикасига Е-8 визаси бўйича вақтинчалик меҳнат қилиш учун жўнаб кетган ҳамда белгиланган муддатда Ватанга қайтмаган фуқаролар (ноқонуний Корея ҳудудида бўлган) 3 томонлама шартномада белгиланган тартибда Корея Республикасида ноқонуний бўлган ҳар бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари (тахминан 2300 АҚШ доллари) ҳамда Корея Республикасининг иммиграция қонунчилигига мувофиқ 30 млн. корейс вонигача (тахминан 27 000 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилишига сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантирамиз. 🛑 Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳужжатлар топшириб, суҳбатдан ўтган фуқаролар виза олишига кафолат бермайди, виза тақдим этиш масаласи Корея томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади. Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼 https://t.me/migratsiyaagentligi
نمایش همه...
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги / The Agency for foreign labor migration

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг расмий Telegram-канали Веб-сайт: http://www.migration.uz/ Facebook:

https://www.facebook.com/migratsiya/

Youtube:

https://cutt.ly/cgP52lb

Мурожаат учун: 71 202 33 55, 71 200 00 61 ёки 1282

​​​​#ИМТИЁЗЛАР_N11 "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-6017-сон 30.06.2020. Қарорга кўра: 6-банд. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан ёш тадбиркорлар бизнес лойиҳалари учун ажратилган суммаси 2 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмайдиган тижорат банкларининг миллий валютадаги кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, бироқ 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тўланади. 🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
نمایش همه...

#ИМТИЁЗЛАР_N5 "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида" ВМ-77-сон 17.02.2021. га кўра: ▪️Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун кредит миқдорининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам шу жумлага киради), бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган тижорат банклари кредитлари бўйича кафиллик бериш. ▪️Тижорат банкларининг кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам шу жумлага киради) миқдорда кафиллик бериш, бироқ 8,0 млрд сўмдан ортиқ эмас. ▪️Айланма маблағларини тўлдириш учун бериладиган кредитлар бўйича лойиҳалар сонидан қатъий назар, ижобий кредит тарихига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига бериладиган кредит суммасининг 75 фоизидан ошмаган, бироқ 10,0 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмдаги кафиллик бериш. ☑️Тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизли харажатларни қоплаш учун компенсация бериш, шу жумладан: ▪️суммаси 10,0 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоизли ставка билан қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлган, бироқ 5 фоизли пунктдан ортиқ бўлмаган қисми бўйича миллий валютада; ▪️савдо фаолияти учун суммаси 200 млн сўмдан ортиқ бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан 10 фоиз пунктгача ошган қисми бўйича миллий валютада; ▪️суммаси 10 млрд сўмга тенг миқдордан ошмайдиган хорижий валютада — тижорат банклари томонидан белгиланган фоизли ставканинг 30 фоизгача миқдорда, бироқ 3 фоизли пунктдан ортиқ эмас; ▪️хорижий валютада — иссиқхоналар қуриш, интенсив боғлар яратиш ва совутгичлар қуриш учун 2017 йил 5 сентябргача халқаро молия институтларининг кредит линиялари ҳисобидан хўжалик юритувчи субъектларга ажратилган валюта кредитлари бўйича белгиланган фоизли ставканинг 50 фоизи миқдорида; ▪️Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг тавсиясига асосан яратилган иш ўрнининг камида 50 фоизи аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ишга олган кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган қиймати 10 млрд сўмдан, бироқ, асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоизли ва асосий ставка билан ортиқ бўлган қисми бўйича миллий валютада. 🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
نمایش همه...
🇺🇿Банкир кундалиги

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank @bankir_kundaligi

https://www.facebook.com/groups/622346678553615/?ref=share

Ҳамкорлик масалалари @VenkonPR Мурожаат юбориш учун @bankirmanbot

​​Кечаги эълон қилганимиз қарордан сўнг, кўпчилик ягона платформа ҳақида сўрашмоқда. Ягона платформа дейилганда ушбу https://oilakredit.uz/oz/ сайт тушунилади. Айни пайтда сайт тест режимида ишламоқда. Имтиёзли кредит олиш учун 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу платформа орқали ариза юборилади. Фуқаролар мустақил равишда ўзи ҳақида маълумотларни киритгандан сўнг, ариза ҳокимликдаги масъул ходимда кўринади. Ҳокимлик масъули учта тижорат банкига тегишли навбат ва мавжуд ресурси доирасида йўналтиради. Тижорат банкига ҳужжат йўналтирилгач, банк ходими фуқаронинг манзили бўйича дастлабки мониторингни амалга оширади. Шу жойига фуқаролар эътибор қаратингки, сиз сўраган кредитдан мақсадли фойдаланишингиз учун платформага киритган манзилингизда тегишли шароит бўлиши лозим (Масалан, 30 млн. сўмлик қўйга ариза юборсангизу, иккита қўй боқишга шароитингиз бўлса, банк ходими кредит ажратишни рад қилади). Агар банк ходими дастлабки мониторингда сизга кредит ажратишни маъқулласа, сизга банк томонидан сиз платформага киритган таъминотчига тақдим этишингиз учун "Кафолат хати" берилади. Ҳурматли фуқаро. Эътибор қилинг. Таъминотчингиз товарни сизга етказиб бергандан сўнг, сиз қабул қилган товардан рози бўлсангизгина кредит ажратилади. Яъни, товар етказилмасдан олдин кредит ажратилмайди. 🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
نمایش همه...

Айни вақтда Президент иштирокида ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор ўтказилмоқда. ❗️Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун бир неча янгилик жорий қилинмоқда: ➖агар корхона ва компаниялар ёшларни ишга қабул қилса, корхоналарга ушбу ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ қайтариб берилади; ➖“ёшлар дафтари”га кирган талабалар корхона ва компанияларда амалиёт ўтаганда, уларга 500 минг сўмгача субсидия ажратилади; ➖биринчи марта ишга кирган касб-ҳунар марказлари битирувчилари 6 ойгача даромад солиғини тўлашдан озод этилади; ➖“Ёшлар дафтари”га кирган 5 нафардан ортиқ ишсизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга давлат мулки ижараси учун 50 фоизгача имтиёз берилади; ➖ходимлари сонининг камида 70 фоизи “ёшлар дафтари”га кирган ёш тадбиркорларга давлат мулки аукционсиз берилади ва улардан 5 йил давомида ижара ҳақи ундирилмайди; ➖ёшларга тадбиркорлик фаолиятига керакли асбоб-ускуналарни харид қилиш учун 10 миллион сўмгача субсидиялар берилади; ➖ижарага бино олиб бизнесини бошлаётган ёшларга, бир йиллик ижара суммасининг 30 фоизигача қисми қоплаб берилади; ➖“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида сертификат олган ёшларга компьютерлар хариди учун “Микрокредитбанк”, “Алоқабанк” ва “Халқ банки” имтиёзли кредитлар ажратади; ➖“ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб берилади. ➖“ёшлар дафтари”га кирганларга, қизиқишидан келиб чиқиб, хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатининг бир қисми қопланади. ➖1 июлдан бошлаб хусусий корхоналарда янги иш бошлаган ходимларни қайта тайёрлаш харажатининг 1 миллион сўмгача бўлган қисмига субсидия берилади. ➖ёшларнинг профессионал таълим мактаблари, техникумларда ўқиши учун тўланадиган контракт суммаси даромад солиғидан озод қилинади.
نمایش همه...
Микрофон кўтарган аёл

Айни вақтда Президент иштирокида ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор ўтказилмоқда. Шавкат Мирзиёев: -Жойлардаги туман, шаҳар ҳокимлари, секторлар раҳбарларининг дунёқараши ўзгармаяпти. Ёшлар масаласи қандай муҳим эканини тушунмаяпти. Ёшларимизга ёрдам бериб, елкадош бўлишни хоҳламаяпти. Нега айни шу мавзуда йил давомида 2 та селeктор ўтказдим? Чунки, мен ишларнинг боришидан мутлақо норозиман. Жойларда савия йўқ. Ёшлар биздан 10-20 марталаб илгарилаб кетган. Ҳозирги замонга муносиб иш қилолмаяпмиз. Бирорта ташаббус йўқ. Кўп вилоятлар ҳокимлари бу (ёшлар билан ишлаш) пахта экиш, ғалла экишдек деб ўйлаяпти. Президент ишсиз ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича суст ишланаётганини танқид қилди. “1+1” дастури доирасида 100 минг нафар ёшларни ўқитиб, кейин уларга имтиёзли кредит ажратиш топшириғи берилган, бироқ 3 ойда фақат 21 минг ёш ўқитилган. Йиғилиш давомида айрим раҳбарларга қатъий огоҳлантириш берилди. Ёшлар билан ишлашни муносиб ташкил қилмагани учун…

​​#ИМТИЁЗЛАР_N3 (Ҳар куни бериб борилади) "Республика ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-4341-сон 28.05.2019. га кўра: 8-банд. Белгилансинки, 2019 — 2021 йилларда лойиҳаларни амалга оширишда ва фаолияти давомида тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича фоизлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги тартибда қопланади: ▪️тижорат банки томонидан айланма маблағларни тўлдириш учун берилган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 25 фоизи миқдорида, лекин 5 фоизли пунктдан юқори бўлмаган ҳолда; ▪️асбоб-ускуналарни сотиб олиш мақсадида тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида. 🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
نمایش همه...

☑️Бугунги видеоселектордан: ▪️Жорий йилда “Оилавий тадбиркорлик” дастурлари учун 9 триллион сўм ресурс йўналтирилиши, шунингдек, 1 триллион сўм маблағ эвазига 128 та маҳаллада кичик саноат зоналари ташкил этилади. ▪️Тадбиркорлик ва бандлик дастурларини маҳаллага боғлаб, 500 минг нафар ёшлар ва 200 минг аёлларни иш билан таъминлаш, “темир дафтар”га киритилган 300 минг нафар аҳолини камбағалликдан чиқарилади. ▪️Ҳақиқий обод маҳаллада “темир дафтар”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарлари бўлмаслиги лозим. Бунинг учун, тадбиркорлар билан маслаҳатлашиб, ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш зарур. Сарфланган ҳар бир сўм инвестиция одамларимизга уч баравар кўп фойда келтириши, уларнинг даромадини оширишга хизмат қилиши керак. Ш.М.Мирзиёев. 🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар Аҳолининг кредит олиш учун аризалар ягона электрон платформа орқали қабул қилинади Президентнинг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ-5041-сон, 27.03.2021 й.) қабул қилинди. 📋 Қарор билан 2021 йилда Дастурлар доирасида лойиҳаларни молиялаштиришнинг манбалар кесимидаги ҳамда лойиҳаларни кредитлашнинг ҳудудлар кесимидаги мақсадли параметрлари тасдиқланди. 🔰 2021 йил 1 апрелдан: ➖ аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинади; ➖ кредит олишда талабгорларга “Агробанк” АТБ, АТ Халқ банки ва “Микрокредитбанк” АТБлар орасидан бирини ихтиёрий танлаб, барча дастурлар доирасида имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаат этиш имконияти яратилади; ➖ кредит олувчи танлаган маҳсулот етказиб берувчи ташкилот томонидан маҳсулотлар етказиб берилгандан сўнг, кредит маблағлари таъминотчига ажратиб берилади; ➖ ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хомашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин; ➖ “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган фуқароларга ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини мониторинг қилиш масъулияти тижорат банклари билан бирга мос равишда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда сектор раҳбарлари, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини раислари зиммасига юклатилади. 💰 Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш учун 1,3 трлн сўм миқдоридаги маблағни ваколатли банкларнинг устав капиталини оширишга, шу жумладан “Агробанк” АТБга – 700 млрд сўм, “Микрокредитбанк” АТБга – 400 млрд сўм ва АТ Халқ банкига – 200 млрд сўм йўналтирилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
Huquqiy axborot

Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz