cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Yoshlar kundaligi | Rasmiy

Муаммо борми, дарҳол ёз👉: @yoshlar_kundaligi_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉: @Yoshlar_aloqada_bot Расмий веб сайт: yokun.uz

نمایش بیشتر
Advertising posts
42 691مشترکین
-16224 ساعت
-1 2047 روز
-4 86130 روز
توزیع زمان ارسال

در حال بارگیری داده...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تجزیه و تحلیل انتشار
پست هابازدید هابه اشتراک گذاشته شدهديناميک بازديد ها
01
#Мулоҳаза ОРЗУГА АЙБ ЙЎҚ... 🚚 Очиғи, кулишингни ҳам, куйишингни ҳам билмайсан. Яхшиси ўзингиз кўринг. 😁 Юк машина ҳайдовчи танишларга юбориб қўйинг. Yoshlar kundaligi
67913Loading...
02
❄️❄️❄️ БАҲОР КУНЛАРИДА КУЗНИНГ ҲАВОСИ Кўчада кеч кузнинг салқинини сезяпсизми? 🇰🇿 Кеча Тошкент вилоятига қўшни Жамбиль вилоятида (Қозоғистон) қор ёғди. 🏔 Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳам қор кузатилган. Yoshlar kundaligi
2 19756Loading...
03
⚡️⚡️⚡️ ⛳️ ХАЛҚ БИЛАН МАРРАГА ЕТГАН ҲОКИМ Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Янги нафас" марафонининг фақат очилиш қисмида эмас, югуришида ҳам иштирок этди. Кўриб турганингиздек, бир гуруҳ илғорлар сафида финиш чизиғини кесиб ўтди. 📌 Спорт – соғлик гарови! Yoshlar kundaligi
2 21126Loading...
04
#Марафон 🏃‍♂‍➡️🏃‍♀‍➡️ Нурафшонда "Янги нафас" оммавий югуриш марафони старт олди. Yoshlar kundaligi
2 84516Loading...
05
#Бир_қўшиқ_тарихи 👑 ҚИРОЛИЧАНИ ЙИҒЛАТГАН ҚЎШИҚ: ЖАҲОНГАШТА "НАСТАРИН" 🎙 У вақтлари ҳали исмига монанд юлдузликка эришиб улгурмаган, эл оғзига отарчи бўлиб тушган марғилонлик қорамағиз, жингалак соч қиз учун бу катта имконият эди. 🎙 Тақдир тақозоси билан манаман деган халқ артистларининг қўшиқлари телевидение ёки радиода янграши Оҳангароннинг энг олис Тошсой қишлоғидан пойтахтга келган ёш Барот Исроилнинг имзосига боғлиқ бўлиб қолади. 🎙 Изланишлар натижасида настарин русчада “сирен” деб аталадиган гул номи эканлиги маълум бўлади. 🎙 “Топдим, Барот ака, топдим. Мана шу мен излаган шеър”, дейди Юлдуз ҳаяжон билан. 🔰 МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ Yoshlar kundaligi
3 02516Loading...
06
#Муҳокама_учун_мавзу 🚨 БИЗНИ ЎЙЛАНТИРМАЙДИГАН МАВЗУ 👍 Соат сайин кўпайиб бораётган савиясиз ва ахлоқсиз контентларни ўзимиз қўллаб-қувватлаяпмиз. Қандай қилиб? Чунки унга лайк босамиз, изоҳ ёзамиз. Ҳатто, ҳақоратлаб ёзганимизда ҳам ўша фото, видео ёки матн яна-да тезроқ тарқалади. 😳 Содда қилиб айтганда, биз лайк ёки дислайк босган пост рекка чиқади. Ўша контентнинг “бахти очилиб кетади”. ✅ Шунинг учун, ижтимоий тармоқлардаги "вирус" контентларни эътиборсиз қолдиринг. Иложи бўлса унга “спам” босиб, ўша профилни блоклаб қўйинг. Инстаграм, фейсбук, телеграм каби тармоқлар сизнинг сўкинишингиз ёки тарбиявий соатингизни тушунмайди. 😁Зарарли постларни тарқатманг. Буни эса яқинларингизга улашиб қўйинг. ✍️ Дониёр Акбаров Yoshlar kundaligi
3 2077Loading...
07
⚡️⚡️⚡️ ВАЗИРЛИК ВА ИДОРАЛАР ЯНГИ ТОШКЕНТГА КЎЧИРИЛАДИ Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилган. Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида республика ижро этувчи ҳокимият органларини уч ой ичида Тошкент шаҳри ҳудудига кўчирилади. Вазирлик ва идораларнинг амалдаги маъмурий биноларидан самарали фойдаланиш ва сотиш ҳисобига янги бинолар молиялаштирилиши назарда тутилган. Yoshlar kundaligi
3 40227Loading...
08
#Мулоҳаза 📌 ФИКР ВА ФИТНА Фикр билдириш бор, фитна қилиш бор. Булар мутлақо бир-бирига зид ҳодисалардир. ‼️ Фикр билдираётганга минг марта ташаккур! Лекин, фикр билдираяпман деб фитна тузаётганлар, элни бузаётганлар қанча. Чунки, фитна кўпинча фикр кийимида нозил бўлади. ⚖️ Фикр билан фитнани фарқлаб олиш Суднинг энг одил қароридан ҳам муҳим. Мен интернетни кузатиб шуни сездим. ✍️ Эшқобил ШУКУР Yoshlar kundaligi
3 04410Loading...
09
#Дунё Туркиялик сейсмолог Нажи Горюр Истанбулда 7.6 магнитудали ер силкинишини тахмин қиляпти. "Қаҳрамонмарашдаги зилзила ҳақида кўп гапирдик, бақирдик, лекин ҳеч ким бизга қулоқ солмади. Энди тарих такрорланишидан қўрқамиз ва бундан огоҳлантиришдан тўхтамаймиз", деган олим. Шаҳар маъмуриятининг ҳисоб-китобларига кўра, Истанбулда 7.5 магнитудали зилзила содир бўлса, 90 минг атрофидаги бинолар вайрон бўлади. Yoshlar kundaligi
2 8907Loading...
10
#Суратлар_гапирганда Яхшидир аччиқ хақиқат, Лек ширин ёлғон ёмон... ✍️ Эркин Воҳидов 🖇 Маъқул кўрсангиз, бошқаларга ҳам улашиб қўйинг 🎨 Фаррух Авелов Yoshlar kundaligi
3 4196Loading...
11
#Мулоҳаза 📌 ҲАР БИР БОЛАГА ШАХС СИФАТИДА ҚАРАШ КЕРАК! 😠 Болалар ва ўсмирлардаги қайсарлик ва аламзадалик ҳақида психолог Шоира Исакова фикрлари. 🖇 Фарзанд тарбиялаётган ота-оналарга юбориб қўйинг. Yoshlar kundaligi
3 85022Loading...
12
Қўшниларда нима гап? ➖🇰🇬 Ишлаш мумкин, тўйлаш мумкин эмас: Қирғизистонда ҳукумат вакилларининг тўйларга бориши тақиқланди — Kg.24. ➖🇹🇯 Эшиклар ёпилади: Россия томонидан Тожикистон фуқароларининг мамлакатга кириши учун оммавий рад жавоби берилмоқда — Xovar. ➖🇰🇿 Нон нархи кўтарилади: Қозоғистонда нон нархини 500 тенгегача (14 290 сўм) кўтариш таклиф қилинди — Baq.kz. ➖🇹🇲 Қочқинлар учун қароргоҳ: Туркманистон эронлик қочқинлар учун лагерлар яратиш масаласини муҳокама қилди — Хроника Туркменистана. Yoshlar kundaligi
3 4487Loading...
13
#Футбол ✊ ЎЗБЕКИСТОН КУЧАЙМОҚДА, ЎЗБЕКИСТОН! ⚽️ Кечаги ўйинни кўрдингизми? Майдонни "ёндирди"-ку йигитлар. Ёшларга ишонавериш керак экан. 🇺🇿🇸🇦 U23 бўйича Осиё кубогининг чорак финалида Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони жамоасини 2:0 ҳисобига мағлуб қилди. Ўйин қаҳрамонлари Ҳусайн Норчаев ва Умарали Раҳмоналиев бўлди. 🇮🇩🇺🇿 Энди йигитларимиз финал йўлланмаси учун Индонезия термасига қарши майдонга тушади. 🔥 Ҳар ўйин олдидан "эски тошойна"ни эсламасдан, юртдошларимизни қўллаб-қувватлайлик. Олға, Ўзбекистон! Yoshlar kundaligi
5 24923Loading...
14
#Туйғу Ҳар тирик жон бориб онасин кўрсин, Кечикиб қолмасин, илдамроқ юрсин, Қабригамас, бориб қўлига берсин, Гул беринг онасин соғинганларга. Йўл беринг онасин соғинганларга... ✍ Шеър: Гулжамол Асқарова 📸 Фото: Саҳобиддин Рустамов 🖼 Образ: Малоҳат Йўлчиева Yoshlar kundaligi
3 86530Loading...
15
⚡️⚡️⚡️ 😡 ЭСИЗ ОТА ДЕГАН НОМ: ОНА ПИЧОҚЛАНГАН, БОЛА КАЛТАКЛАНГАН Ўрта Чирчиқ тумани Ўртаовул маҳалласида яшовчи М.Ҳ уй талашиб 1982 йилда туғилган хотини С.ни мунтазам равишда калтаклаб, таҳдид қилиб келган. Сўнгги жанжалда С.ни пичоқлаб қўйган. Кўз ўнгида онасининг қонга беланганини кўрган ўғил ёрдамга шошилган. Аммо ҳайвондай қутурган М.Ҳ ўғлини ҳам калтаклайди, қочиб кўчага чиқиб, йўловчи машинага ўтирганида ортидан бориб кўчанинг ўртасида шафқатсизларча дўппослайди. Видеода калтакланаётган боланинг "Яшамайман сиз билан", деганини  эшитишимиз мумкин. Yoshlar kundaligi
5 07051Loading...
16
#Адабиёт ЎРТАҚЎРҒОН ГУРУНГЛАРИ 🔥 Қиссанинг иккинчи қисмида воқеалар ривожи янги босқичга кўтарилади: ➖ Машваратларни кўравериб кўзи пишиб кетган хўппа семиз опалар йиғилиб, “Ҳоким ови”га келишарди. ➖ “Одамларнинг ичидан “дим” чиқиб кетиши керак. Биз халқ билан бевосита 25-30 йиллар ишламадик, халқни ичида “дим” йиғилиб қолди. Халқ қабулхонаси – давлатнинг мўриси. ➖ Бу ерда парадокс шунда эдики, давлат камчиликларни тузатишга астойдил ҳаракат қилаётганда, йўл, қурилиш, коммунал соҳада катта ислоҳотларни бошлаганда, одамлар ўз норозиликларини баралла айтишни бошлаган эди. ➖ Журналистикага ёшлар кириб келганди. Эски гвардия бу қадар очиқликдан бироз чўчиди, шошмади, янги воқеаларнинг янги фалсафаси ҳақида ёзмади. Бу орада вақт бой берилди. ⚜️ КИРИЛЛ АЛИФБОСИДА ЎҚИШ ⚜️ LOTIN ALIFBOSIDA OʻQISH 📌 ҚИССАНИНГ БИРИНЧИ ҚИСМИНИ ЎҚИШ Yoshlar kundaligi
3 8007Loading...
17
🔴Live ⁉️ ТАЛАБА: СЕН ГРАНТДА ЎҚИГАНСАН, ҚАЕРГА ЮБОРСАК ИШЛАБ БЕРАСАН, ДЕЙИШДИ. АММО... 🔰 Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тиббиёт йўналишидаги ОТМ битирувчи ёшлари билан мулоқоти икки соатдан буён қизғин руҳда давом этмоқда. Унда долзарб саволларга конкрет жавоблар бериляпти. ✅ Учрашув доирасида битирувчилар ҳудудий тиббиёт бирлашмалари билан меҳнат шартномалари ҳам тузишмоқда. Yoshlar kundaligi
4 40214Loading...
18
#Суратлар_гапирганда 🔥 "МЕНГА НИМА... СИЗГА-ЧИ?", деган сурат. Сиз уларни танийсизми? Кўзингизга иссиқ кўринмаяптими, мабодо? 🖇 Маъқул кўрсангиз, бошқаларга ҳам улашиб қўйинг 🎨 Фаррух Авелов Yoshlar kundaligi
4 27413Loading...
19
⚡️⚡️⚡️ ҲОКИМЛАР ВА БИТИРУВЧИЛАР УЧРАШУВИ. ЭСТЕТИК СТАРТ. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги туман-шаҳар ҳокимларидан иборат гуруҳ пойтахтда олийгоҳларни битираётган вилоятимиз битирувчилари билан учрашув ўтказмоқда. Учрашув эстетик завқ бағишловчи куй-қўшиқлардан бошланди. Буёғи қандай бўлар экан? Жараённи биз билан кузатиб боринг. Yoshlar kundaligi
3 90119Loading...
20
#Футбол ⚽️ ҲАМ ФУТБОЛ, ҲАМ ФУТЗАЛ – БУГУН СУПЕРЎЙИНЛАР КУНИ! 📌 Ўзбекистон У23 терма жамоаси Осиё кубоги чорак финалида Саудия Арабистони билан баҳс олиб боради. 🇺🇿 Ўзбекистон 🆚 Саудия Арабистони 🇸🇦 🗓 26 апрель|19:00 📺 🏟 “Khalifa International” стадиони 📌 Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё қитъасининг энг қудратли жамоаси бўлмиш Эрон билан беллашади. Ғолиб финалга чиқади. 🇺🇿 Ўзбекистон 🆚 Эрон 🇮🇷 🗓 26 апрель|19:00 🏟 “Bangkok” арена ✊ Йигитларга омад! Ҳар ўйин олдидан "эски тошойна"ни эсламасдан, юртдошларимизни қўллаб-қувватлайлик. Олға, Ўзбекистон!🔥 Yoshlar kundaligi
6910Loading...
21
#Даҳонинг_болалиги 🎙 ЎЗБЕК БУЛБУЛИ 😢 "У кетиб гўё Тошкент ҳам, Ўзбекистон ҳам ҳувуллаб қолганга ўхшайди", – деб ёзади Тамара хоним. Ким эди у зот? 🎤 У 1936 йил 26 апрелда туғилган. Оилада 6 фарзанднинг каттаси ва мукаммал иқтидор эгаси эди. Параллель равишда ҳам мусиқа тилини тушунарди, ҳам чизарди, ҳам шеър ва ҳикоя ёзарди. Италия операсининг барча ариялари, барча опера юлдузларининг таржимаи ҳолини ёддан биларди. 🏛 Вақт ўтгач консерваторияга кириш учун имтиҳон топширди ва ҳаммаси ажойиб, ҳаммаси аъло эди... Бу "вундеркид" йигитча имтиҳондаги ҳакамларни лол-у ҳайрон қилиб қўйди. Тез оғизга тушди... 🎶 Кейин кўз тегдими, туберкулёзга чалинди. Консерватория билан бир муддат хайрлашишга мажбур бўлди. Аммо куйламасдан туролмади. Олдида икки йўл турарди: "Ё туберкулёзга ва ё мусиқага қарам бўлиш"...Иккинчисини танлади. 📺 20 ёшлар чамаси. Москвада ўтказилган "Бутунжаҳон ёшлар ва талабалар" фестивалида илк бор у томонидан "Араб тангоси" янгради. Танго иккинчи бор ҳаётга келди: бу овозни барча радиолар ёзиб олди. Телевизорлар тинмай ўша овоз ва ўша йигит ҳақида гапирарди. 🌏 Энди аҳли дунё концертлар, намойишлар қилиш учун уни таклиф эта бошлаганди. Кейин касаллиги зўрайиб, шифокорлар томонидан 2 йил умуман куйламаслик талаби қўйилди. Шунда ҳам тушкунликка тушмади. 📘 Худди овозим билан бўлмаса, қалбим билан қалбларни ёритаман, дея аҳд қилгандек таржимонга айланди: ўша машҳур "Кичкина шаҳзода" эртагини ўзбек тилига ўгирди. 20 ёшидаёқ бутун дунё учун "мукаммал овоз" соҳибига айланган ва "Ўзбек булбули" номини олган бу болакайнинг исми... Ботир эди. Ботир Зокиров эди. Yoshlar kundaligi
4 27624Loading...
22
#Таълим 🚨 ИМТИҲОНГА ТАЙЁРМИСИЗ, БИТИРУВЧИЛАР? ‼️ 9-11 синфлар учун якуний давлат аттестацияси (оғзаки ва ёзма) топшириқлари ишлаб чиқилди. ➖ 9-синф ўқувчилари учун фанлар: ⚜️ Она тили ва адабиёти — ёзма; ⚜️ Математика — ёзма; ⚜️ Ўзбекистон тарихи — ёзма/оғзаки; ⚜️ Жисмоний тарбия — амалий. ➖ 11-синф ўқувчилари учун фанлар: ⚜️ Она тили ва адабиёти — ёзма (иншо); ⚜️ Математика — ёзма; ⚜️ Чет тили — ёзма/оғзаки; ⚜️ Ўзбекистон тарихи — ёзма/оғзаки. 📌 Ўқувчилар хоҳишига қараб танланган фанлар: кимё, физика, давлат ҳуқуқ асослари, география фанларидан — ёзма шаклда ўтказилади. Yoshlar kundaligi
5 32345Loading...
23
#Тарих 🌏 МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ЭНГ ДАҲШАТЛИ ЗИЛЗИЛАЛАР 📅 Бугун "Тошкент зилзиласи"га 58 йил тўлди. Шу муносабат билан ХХ асрда Марказий Осиёда юз берган ҳалокатли ер силкинишлари ҳақида ёзамиз. ➖ Ашхобод зилзиласи 1948 йил 5 октябрдан 6 октябрга ўтар кечаси Туркманистон пойтахтида Рихтер шкаласи бўйича 7.3 магнитудали зилзила содир бўлган. Ўн минглаб одам нима бўлаётганини тушунишга улгурмай, вайроналари остида қолган. ➖ Ҳоит зилзиласи 1949 йил 10 июлда Тожикистоннинг Ҳоит даҳаси яқинида 7.5 магнитудали зилзила қайд этилди. Зилзила ва кучли ёмғир натижаси кўчки ҳам содир бўлган. Табиий офат 30 мингга яқин одамни тириклайин кўмиб юборди. ➖ Тошкент зилзиласи Тошкент зилзиласи 1966 йил 26 апрель куни соат 5:23 да содир бўлган. Магнитудаси унча катта бўлишига қарамай (тахминан 5.2 балл), ўчоғи ер сатҳига яқин бўлгани туфайли 7-8 балли силкинишлар рўй берди. Шаҳар 3.5 йил ичида бутунлай тикланди. ➖ Газли зилзиласи Бухоро вилояти Газли шаҳрида қисқа вақтда учта кучли зилзила қайд этилган. Улар: 1976 йил 8 апрелда 7 балли (эпицентрда 8-9 балл), 17 майда 7.3 балл (эпицентрда 9-10 балл), 1984 йил 20 мартда 7.2 балл бўлган. ➖ Қайроққум зилзиласи 1985 йил 13 октябрда маҳаллий вақт билан тахминан 22:00 да Тожикистоннинг Қайроққум шаҳрида 8 балли зилзила бўлди. Расмий хабарларда 29 киши ҳалок бўлгани айтилган. 100 га яқин одам яраланган. Yoshlar kundaligi
3 53710Loading...
24
#Ангрен ТИНЧЛИК – УЛУҒ НЕЪМАТ Бугун Зойир Мирзаев Ангрен шаҳридаги 17 мактабда бўлиб ўтган "Оталар йиғилиши"да Меҳр операцияси орқали Суриядан юртимизга олиб келинган вилоятимизнинг бир аёли ҳақида эслади. Биз эса мана шундай воқеа ва видеолар қанчалик кўп тарқалса, шунчалик шукроналик туйғуси ортишига сабаб бўлади, деб ўйладик. Yoshlar kundaligi
13 04486Loading...
25
#Туйғу Сени ҳеч ким севолмайди менингдек... ✍ Шеър: Муҳаммад ЮСУФ 🎞 Видео: "Ёшлар кундалиги" жамоаси 🎉 Бугун Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф (1954-2001) таваллудига 70 йил тўлди. Шоир ижодидан ўзингизга ёққан сатрларни ёзиб кетинг. Yoshlar kundaligi
4 13730Loading...
26
#Оддий_қишлоқ Мана энди ровоч мавсуми ҳам расман очиқ😋 📍Оҳангарон тумани Овжаз қишлоғиз. (Локация✈️) 🔥Шундан қизғин контентлар инстаграм саҳифамизда. Обуна бўлсангиз, асло афсусланмайсиз. 👉 Оддий қишлоқ👈 Yoshlar kundaligi
5 24441Loading...
27
«Oishi» бренди остида озиқ-овақт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Филиппиннинг йирик «LIWAYWAY MARKETING GROUP» компанияси Қибрай туманида фаолиятини бошлади. Компания 1946 йилда фаолиятини бошлаган бўлиб, ҳозирги кунда 9 та давлатда умумий 36 та заводлари мавжуд. Тошкент вилоятидагиси эса 37 завод ҳисобланади. Корхона ишга тушиши ҳисобига 300 та янги иш ўринлари яратилиб, йиллик 30 млрд сўмлик қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган. Қолаверса, 20 млрд сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан бирга 1 млн доллар миқдоридаги маҳсулотлар экспортга ҳам йўналтирилади. Yoshlar kundaligi
3 7704Loading...
28
#Бу_қизиқ ДУНЁНИНГ ТУРЛИ БУРЧАКЛАРИДА ОДАТИЙ ИШ КУНИ ҚАНДАЙ? ➖🇩🇪Германия Ҳодимлар ўртача ҳисобда ҳафтасига 35 соат ишлайди. Беш кунлик ҳафтада ишлайдиган немис ходимлари йилига 20 кунлик ҳақ тўланадиган таътил олиш ҳуқуқига эга. Фавқулодда вазиятлардан ташқари ходимларга телефон орқали гаплашиш қатъиян ман этилади. ➖🇧🇷Бразилия Бразилияда одатда иш вақти соат 9 дан 17:00 гача. Бразилиядаги дам олиш тизими одатдагидан фарқ қилади: бу ерда маросимлар ўтказиладиган барча кунлар пуллик, аммо биз ўрганиб қолган одатий таътиллар давлатда деярли йўқ. ➖🇫🇮Финландия Финландияда иш вақти 6 соат. Таътилга келсак, қонунчилик ходимларга ёзда 4 ҳафта, қишда эса бир ҳафта ҳақ тўланадиган таътилни кафолатлайди. ➖🇨🇳Хитой Хитойда мураккаб меҳнат қонунлари ва меҳнат ахлоқи мавжуд. Одатда, иш куни 8:30 дан 18:00 гача давом этади. аммо баъзи компанияларда ходимлар қўшимча иш ҳақисиз, ишдан ташқари қолиб ишлашади. ➖🇮🇳Ҳиндистон Кўпгина мамлакатларда бўлгани каби бу ерда ҳам одатдаги иш куни соат 9 дан. Таътил ҳақида гап кетганда, иш берувчилар йилига 6 кунгача ҳақ тўланадиган таътил ва ойига 3 кунгача ҳақ тўланмаган таътилни тақдим этишлари шарт. Бундан ташқари, ходимлар йилига 12 марта "болнишний" олиш ҳуқуқига эга. ✍🏻Анора Абдурашидова тайёрлади. Yoshlar kundaligi
4 24213Loading...
29
#Қўшниларда_нима_гап 📱“Барча iPhone’лар сизни кузатяпти” 🇰🇬 Қирғизистон бош вазири Оқилбек Жапаров давлат хизматчиларига шу масалада мурожаат қилди. Унга кўра, у ҳар ҳафта ички ишлар ва миллий хавфсизликдан маълумот олади. “Ҳисоб палатаси ҳам бор, биз сизни кузатиб турамиз. Қирғизистондаги барча iPhone’лар иш ва интизомингизни назорат қилади”, деди Жапаров Президент Администрацияси ҳайъати йиғилишида. Yoshlar kundaligi
3 9488Loading...
30
🇺🇿🏳️Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдам юборди Ёрдам юкини Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегация Балхга етказади. Жами 8 та юк машинасига ортилган ёрдам таркибидан 48 тонна ун, 48 тонна буғдой, 15 минг литр ўсимлик ёғи, 10 минг дона консерваланган гўшт, 24 тонна шакар ва 22 тонна макарон маҳсулотлари ҳамда 100 минг дона тез тайёрланадиган қадоқланган лағмон пакетлари ўрин олган. Yoshlar kundaligi
5 3238Loading...
31
⚡️⚡️⚡️ Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Телефонсиз мактаб" лойиҳасини фаол қўллаб-қувватлагани учун Ангрен шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактаби директори Зебо Маҳкамовага 300 миллион сўм пул мукофотини топширди. Ушбу мактаб 50 кундан буён янги лойиҳани фаол татбиқ қилиб келмоқда. Эслатиб ўтамиз, ушбу манзилда вилоят ҳокимининг оталар учрашуви ўтказилмоқда Yoshlar kundaligi
33 094542Loading...
32
#Статистика 👨‍🦳🧑‍🦳Ўзбекистонда 60 ёшдан ошган аҳоли сони қанча? 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Республикамизда 60 ёшдан ошган аҳоли вакиллари сони 3467,8 минг кишини ташкил этмоқда. Бу жами фуқароларнинг 9,4 фоизини ташкил этади. 🤳Қўшимча маълумот ўрнида, 22 апрель куни республика аҳолиси 37 млн кишига етганди. Yoshlar kundaligi
4 2569Loading...
33
#Халқаро_ҳаёт ➖🇨🇳Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганларга ишга келмасликка рухсат берилди. 🌎Бошқа давлатларда нима гап? ➖🇰🇪Кениядаги энг кучли сув тошқини мамлакат пойтахти Найробига етиб келди — The Guardian. ➖🇹🇷Туркияда ўзбекистонлик эркак зинада йиқилиб вафот этди. Ҳодиса унинг иш жойида юз берган —News Turk. ➖🇰🇿Қозоғистонда қор ёғиб, ҳаво 8 даражагача совуши кутилмоқда — "Kazgidromet". ➖🇺🇸Байден ТикТокни АҚШда блокировка қилишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини имзолади — BBC News. ➖🇮🇸Исландиянинг Фаградалсядл вулқони отилишида давом этмоқда. Ҳудуддан ҳозиргача 11 минг киши эвакуация қилинган — CNN. Yoshlar kundaligi
4 48714Loading...
34
#Интервью ⁉️ ШЕРЗОДХОН ҚУДРАТХЎЖА НЕГА КЕЧИРИМ СЎРАДИ? ⚡️ Сўнгги вақтларда ўткир чиқишлари нафақат, Ўзбекистон, балки бутун МДҲ медиа майдонида катта тўлқинга сабаб бўлган Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, профессор Шерзодхон Қудратхўжанинг интервьюси "Ёшлар кундалиги" журналида чоп этилди. Эксклюзив суҳбатни Сизга ҳам тақдим этамиз: ➖ Одам оқбилак бўлиб кўп нарсага эришолмайди. ➖ Чунки пул – бу эркинлик, пул – бу ўз ҳаётингни ўзинг белгилашинг, пул – бу кўп масалаларнинг ечими. ➖ Тепадаги парвоздан бирданига Қўқон араванинг ғилдирагидай пастга тушдим — яна нолдан иш бошладим. ➖ Кўп эшитганман, университет учун уйингизни сотган экансиз. Шу ростми? ➖ Вазифа ва виждон қарама-қарши келган чоғда қандай йўл тутасиз? 📌 СУҲБАТНИНГ ТЎЛИҚ ШАКЛИ👇👇👇 ⚜️ КИРИЛЛ АЛИФБОСИДА ЎҚИШ ⚜️ LOTIN ALIFBOSIDA OʻQISH 🎉 Бугун профессор Шерзодхон Қудратхўжа 50 ёшни қарши олди. Устоз журналистни туғилган куни билан табриклаймиз! Yoshlar kundaligi
4 39713Loading...
35
#Туйғу Қайдан билсин от қадрин, От минмаган эркаклар!? ✍️ Шеър: Муҳаммад Юсуф 🎬 Видеода Оҳангарон туман "Овжаз" маҳалласи ёшлар етакчиси Жавоҳир Сапарматов 🐎 Кенгликларда от чоптиришнинг гашти бошқача. Қани, чавандозлар борми? Yoshlar kundaligi
8 85340Loading...
36
#No_comment 😁 Ҳар йили довчалар ўрикка айланади. Болаликнинг бундай беғубор дамлари бошқа қайтмайди. А, лаббай? Yoshlar kundaligi
4 42320Loading...
37
⚡️⚡️⚡️ 🇺🇳🇺🇿 КАТТАХОНОВА КАТТА МИНБАРДА НУТҚ СЎЗЛАДИ 🤝 Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши Ёшлар форуми ва унинг доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон ёшлари делегацияси ҳам иштирок этди. 📌 Унда Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилноза Каттахонова нутқ сўзлабди. Yoshlar kundaligi
4 15914Loading...
38
​#Бу_қизиқ 👑 ШОҲОНА ТАЪТИЛЛАР: ДУНЁ ЕТАКЧИЛАРИ ҚАНДАЙ ДАМ ОЛАДИ? 🇺🇿 Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 22 апрелдан қисқа муддатли таътилга чиққани эълон қилинганди. Хўш, дунё етакчилари бу борада қандай йўл тутади? ➖🇷🇺 Россия Владимир Путин ўз мамлакатида дам олишни яхши кўради, чет элга саёҳат қилмайди. Асосан Сочидаги қароргоҳида балиқ овлайди ва тайгага чиқади. Хоккей ва чанғи учишни ҳам канда қилмайди. ➖🇰🇿 Қозоғистон Қасим-Жомарт Тўқаевнинг йиллик таътили 45 календар куни. Қардошимиз кўпинча "Чимбулоқ" тоғ-чанғи курортига ташриф буюради. У ерда камондан ўқ ўтади, от минади ва ҳоказо. ➖🇩🇪Германия Олаф Шольц ОАВ вакилларига таътилни қаерда ва қандай ўтказиши ҳақида маълумот бермаган. Бироқ, теннис ва отда чопишни яхши кўриши маълум. ➖🇫🇷 Франция Эммануэль Макрон ҳақиқий футбол ишқибози. Таътилга чиқди, дегунча оилавий ёки бир ўзи футбол ўйнагани боради. Шунингдек, футбол мусобақаларини дўстлари билан томоша қилиш ҳам севимли машғулотларидан бири. ➖🇹🇷 Туркия Режеп Таййип Эрдоған таътилда балиқ овлашни яхши кўради. Шунингдек, у спорт билан шуғулланади ва кўпинча оиласи билан орол ва чанғи курортларига дам олгани боради. ✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади Yoshlar kundaligi
3 8583Loading...
39
#манзара 📌 ДИҚҚАТ: ЧИРОЙЛИ ЖОЙЛАР, КИРОЙИ ЖОЙЛАР... 🏔 Қураманинг Овжазсой қишлоғи қирқ кунлик келиндай сепини ёйиб, яшил бахмалларини меҳмонларга солиб турган жойи экан. Манзарага боқиб шоир Шодмонқул Саломдан сатр эсга келди: Улуғ тоғларга қара — юракларинг улғайсин, Отаси ботир бўлмай туғилмас баҳодирлар. 🎞 Видео: Отабек Турсунқулов Табиатнинг ишига "беш". "Ёшлар кундалиги" йигитлари ишига-чи? Yoshlar kundaligi
4 56343Loading...
#Мулоҳаза ОРЗУГА АЙБ ЙЎҚ... 🚚 Очиғи, кулишингни ҳам, куйишингни ҳам билмайсан. Яхшиси ўзингиз кўринг. 😁 Юк машина ҳайдовчи танишларга юбориб қўйинг. Yoshlar kundaligi
نمایش همه...
❄️❄️❄️ БАҲОР КУНЛАРИДА КУЗНИНГ ҲАВОСИ Кўчада кеч кузнинг салқинини сезяпсизми? 🇰🇿 Кеча Тошкент вилоятига қўшни Жамбиль вилоятида (Қозоғистон) қор ёғди. 🏔 Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳам қор кузатилган. Yoshlar kundaligi
نمایش همه...
⚡️⚡️⚡️ ⛳️ ХАЛҚ БИЛАН МАРРАГА ЕТГАН ҲОКИМ Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Янги нафас" марафонининг фақат очилиш қисмида эмас, югуришида ҳам иштирок этди. Кўриб турганингиздек, бир гуруҳ илғорлар сафида финиш чизиғини кесиб ўтди. 📌 Спорт – соғлик гарови! Yoshlar kundaligi
نمایش همه...
#Марафон 🏃‍♂‍➡️🏃‍♀‍➡️ Нурафшонда "Янги нафас" оммавий югуриш марафони старт олди. Yoshlar kundaligi
نمایش همه...
#Бир_қўшиқ_тарихи 👑 ҚИРОЛИЧАНИ ЙИҒЛАТГАН ҚЎШИҚ: ЖАҲОНГАШТА "НАСТАРИН" 🎙 У вақтлари ҳали исмига монанд юлдузликка эришиб улгурмаган, эл оғзига отарчи бўлиб тушган марғилонлик қорамағиз, жингалак соч қиз учун бу катта имконият эди.
🎙 Тақдир тақозоси билан манаман деган халқ артистларининг қўшиқлари телевидение ёки радиода янграши Оҳангароннинг энг олис Тошсой қишлоғидан пойтахтга келган ёш Барот Исроилнинг имзосига боғлиқ бўлиб қолади.
🎙 Изланишлар натижасида настарин русчада “сирен” деб аталадиган гул номи эканлиги маълум бўлади.
🎙 “Топдим, Барот ака, топдим. Мана шу мен излаган шеър”, дейди Юлдуз ҳаяжон билан.
🔰 МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ Yoshlar kundaligi
نمایش همه...
#Муҳокама_учун_мавзу 🚨 БИЗНИ ЎЙЛАНТИРМАЙДИГАН МАВЗУ 👍 Соат сайин кўпайиб бораётган савиясиз ва ахлоқсиз контентларни ўзимиз қўллаб-қувватлаяпмиз. Қандай қилиб? Чунки унга лайк босамиз, изоҳ ёзамиз. Ҳатто, ҳақоратлаб ёзганимизда ҳам ўша фото, видео ёки матн яна-да тезроқ тарқалади.
😳 Содда қилиб айтганда, биз лайк ёки дислайк босган пост рекка чиқади. Ўша контентнинг “бахти очилиб кетади”.
Шунинг учун, ижтимоий тармоқлардаги "вирус" контентларни эътиборсиз қолдиринг. Иложи бўлса унга “спам” босиб, ўша профилни блоклаб қўйинг. Инстаграм, фейсбук, телеграм каби тармоқлар сизнинг сўкинишингиз ёки тарбиявий соатингизни тушунмайди. 😁Зарарли постларни тарқатманг. Буни эса яқинларингизга улашиб қўйинг. ✍️ Дониёр Акбаров Yoshlar kundaligi
نمایش همه...
⚡️⚡️⚡️ ВАЗИРЛИК ВА ИДОРАЛАР ЯНГИ ТОШКЕНТГА КЎЧИРИЛАДИ Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилган.
Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида республика ижро этувчи ҳокимият органларини уч ой ичида Тошкент шаҳри ҳудудига кўчирилади.
Вазирлик ва идораларнинг амалдаги маъмурий биноларидан самарали фойдаланиш ва сотиш ҳисобига янги бинолар молиялаштирилиши назарда тутилган. Yoshlar kundaligi
نمایش همه...
#Мулоҳаза 📌 ФИКР ВА ФИТНА
Фикр билдириш бор, фитна қилиш бор. Булар мутлақо бир-бирига зид ҳодисалардир.
‼️ Фикр билдираётганга минг марта ташаккур! Лекин, фикр билдираяпман деб фитна тузаётганлар, элни бузаётганлар қанча. Чунки, фитна кўпинча фикр кийимида нозил бўлади. ⚖️ Фикр билан фитнани фарқлаб олиш Суднинг энг одил қароридан ҳам муҳим. Мен интернетни кузатиб шуни сездим. ✍️ Эшқобил ШУКУР Yoshlar kundaligi
نمایش همه...
#Дунё Туркиялик сейсмолог Нажи Горюр Истанбулда 7.6 магнитудали ер силкинишини тахмин қиляпти.
"Қаҳрамонмарашдаги зилзила ҳақида кўп гапирдик, бақирдик, лекин ҳеч ким бизга қулоқ солмади. Энди тарих такрорланишидан қўрқамиз ва бундан огоҳлантиришдан тўхтамаймиз", деган олим.
Шаҳар маъмуриятининг ҳисоб-китобларига кўра, Истанбулда 7.5 магнитудали зилзила содир бўлса, 90 минг атрофидаги бинолар вайрон бўлади. Yoshlar kundaligi
نمایش همه...
#Суратлар_гапирганда Яхшидир аччиқ хақиқат, Лек ширин ёлғон ёмон... ✍️ Эркин Воҳидов 🖇 Маъқул кўрсангиз, бошқаларга ҳам улашиб қўйинг 🎨 Фаррух Авелов Yoshlar kundaligi
نمایش همه...