cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

Ушбу канал орқали таълим тизимда бўлаётган янгиликлар ва таълим тизими ходимлари учун меъёрий хужжатлардан намуналар бериб борилади. Админга боғланиш ва тадбирлар ёритиш учун манзил

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
12 379
مشترکین
-124 ساعت
-657 روز
-21730 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

❗️Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилди
“Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-98-сон, 02.07.2024 й.) қабул қилинди 🔰 Фармонга кўра, Мактабгача таълим агентлиги (Агентлик) фаолияти тугатилди ҳамда Агентликнинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилди. 🏢 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги зиммасига қуйидаги қўшимча функциялар юклатилди, жумладан: 🔹илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш; 🔹мактабгача таълим ва тарбия жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини жорий этиш; 🔹мактабгача таълимнинг ўқув режа, дастур ва ўқув-методик мажмуаларини такомиллаштириш, уларнинг умумий ўрта таълим дастурлари билан узвийлигини таъминлаш; 🔹давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари орасида соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳисобига барча болаларнинг мактабгача таълим билан босқичма-босқич қамраб олинишини таъминлаш.
نمایش همه...
👍 13
Prezident farmoni bilan Maktabgacha ta’lim agentligi faoliyati tugatildi hamda Agentlikning tashkiliy tuzilmasidagi tashkilotlar Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tasarrufiga o‘tkazildi.
نمایش همه...
👍 1
Repost from YANGI ASR UNIVERSITETI
02:56
Video unavailableShow in Telegram
Талаба бўлмоқчилар диққатига! Янги аср университети давр талабидаги замонавий таълим йўналишларини таклиф этади Бизга мурожаат қилинг ва 20дан ортиқ таълим йўналишлари ичидан ўзингизга маъқул келганига ҳужжат топширинг. Олий таълим муассасасида таҳсил олинг ва ўқишни якунлаб диплом олинг. Ҳа айтганча, ўқишни битиргач, ишга жойлашиш имконияти ҳам бўлади. Чунки GRAND TA'LIM НТМнинг республикамиз бўйлаб 18 та филиали, пойтахтдаги GRAND TA'LIM мактаби ва YANGI ASR UNIVERSITETIда иқтидорли, аълочи битирувчиларга муносиб иш ҳамиша топилади. Батафсил маълумот ва ариза топшириш ушбу ҳаволада: https://yangiasr.uz/uz/?id=tg YANGI ASR UNIVERSITETI - янги имкониятлар эшиги
نمایش همه...
YANGI ASR mobi 1280.mp418.38 MB
👍 14
❗️Айрим ёшлар тил ўрганганлиги учун моддий рағбатлантирилади
🔰 Қарорга кўра: ➖имтиҳон топшириш харажати қопланадиган халқаро имтиҳон тизимлари бўйича инглиз, немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларидан камида С1 ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги сертификат олган ёшларни имтиҳон топшириш харажатларини компенсация қилишга қўшимча равишда ўқиш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 3 баравари (1 млн 20 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий рағбатлантириш тизими жорий этилади; ➖2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 январгача ёшларнинг немис, француз, корейс, хитой ва япон тиллари бўйича халқаро имтиҳон тизимларида имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилиши учун улар томонидан тўпланиши лозим бўлган баллнинг (сертификат даражасининг) минимал кўрсаткичи бир поғона пасайтирилади. ✅ Шунингдек, умумий ўрта таълим муассасаларининг синф хоналарини таълим жараёнидан бўш вақтда касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини амалга ошириш учун тўғридан-тўғри шартномалар асосида текин фойдаланиш ҳуқуқи билан хусусий ўқув марказларига беришга рухсат этилади. ❕Бунда тегишли умумий ўрта таълим муассасаларининг рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
نمایش همه...
Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Ёшлар ишлари агентлигига қўшимча функциялар юкланди “Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-239-сон, 27.06.2024 й.) қабул қилинди ⚡️Қарорга кўра, Ёшлар ишлари агентлиги зиммасига қуйидаги қўшимча функциялар юкланди: 🔹ёшларни хорижий тилларга ўқитиш жараёнларини такомиллаштириш, талаб юқори бўлган чет тилларини мукаммал ўзлаштириш учун шароитларни кенгайтириш; 🔹хорижий тилларни ўқитиш фаолияти билан шуғулланувчи ЯТТлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари (хусусий ўқув марказлари), ушбу йўналишда фаолият юритувчи бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, соҳадаги муаммоларни мунтазам равишда таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тайёрлаш; 🔹хусусий ўқув марказлари рейтингини шакллантириш ҳамда рейтингда юқори ўринни эгаллаганларни рағбатлантириш; 🔹ёшлар орасида касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганишни тарғиб қилиш, ушбу…

👍 10
ОТМларга кириш тестлари 14 июлдан бошланади Олийгоҳларга кириш имтиҳонлари 14-28 июл кунлари ўтказилиши, шундан кейин 30 июл – 13 август кунлари абитуриентларга йўналиш танлаш имкони берилиши, мандат эса 21-22 августда эълон қилиниши кутилмоқда. Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида кириш тест синовлари 2024 йил 14 июлдан 28 июлга қадар ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, имтиҳонлар 28 июлда якунланади ва абитуриентлар 30 июлдан бошлаб 15 кун давомида йўналиш танлаши мумкин бўлади. 13 августда (шу куни ҳам танлаш мумкин бўлади) ушбу муддат якунланади. 7 кунлик муддатдан сўнг мандат ҳисобланиб, натижалар 21-22 августда эълон қилинади
نمایش همه...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

❗️Тест синовлари 14 июлдан бошланади, мандат 22 августга қадар эълон қилиниши кутилмоқда 📌 2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2024 йил 14 июлдан 28 июль кунига қадар ўтказилиши режалаштирилган. 📖 Имтиҳонлар 28 июлда якунланади ҳамда 30 июлдан бошлаб 15 кун йўналиш танлаш имконияти яратилади. 📆 13 августда (шу куни ҳам танлаш мумкин бўлади) ушбу муддат якунланади. ✅ 7 кунлик муддатдан сўнг мандат ҳисобланади ҳамда 21-22 августда мандат эълон қилиниши режалаштирилган. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

👍 8
❗️“Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-232-сон, 21.06.2024 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга кўра, Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтини (Институт) ташкил этилади. ⚡️Институт янги тарбия методикаларини яратиш ва амалиётга жорий қилиш бўйича олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи давлат муассасаси ҳисобланади ҳамда тарбия соҳасини такомиллаштиришга оид илмий асослантирилган истиқболли таклифлар ишлаб чиқади. 📁 Институт ҳузурида “Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи”, “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” ҳамда “Ижтимоий педагогика” ихтисосликлари бўйича илмий кенгашлар ташкил этилади. 🗓 2025/2026 ўқув йилидан умумий ўрта таълим муассасаларида тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич жаҳонда тан олинган ижтимоий-эмоционал таълим (Social and Emotional Learning – SEL) методикаларини жорий қилинади. 🔍 Тарбия соҳасидаги илмий тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи республика кенгаши фаолияти ташкил этилади.
نمایش همه...
👍 9
❗️Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ташкил этилади
“Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-231-сон, 21.06.2024 й.) қабул қилинди 🔰Қарорга кўра, Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти негизида А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти (Институт) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда педагогик маҳорат марказлари ташкил этилади. 🏢Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети тасарруфидаги Республика педагогик таълим ресурс маркази фаолияти уларни Институтга қўшиш орқали тугатилади. 🗂 Институт тузилмасида Халқаро тадқиқотлар маркази ташкил этилади. 📝 Шунингдек, 2024/2025 ўқув йилидан мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбар, педагог ва мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг яхлит тизими жорий қилинади. ▶️ Бунда: 🔹Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бўйсунувига ўтказилади; 🔹мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ва мутахассис кадрларини узлуксиз касбий ривожлантириш бўйича “Виртуал касбий ривожлантириш” электрон дастури жорий этилади.
نمایش همه...
👍 4
1-SINFGA ONLAYN-QABUL ELEKTRON TIZIMI SOAT 12:00 DA ISHGA TUSHIRILADI! Hurmatli ota-onalar! 2024-2025-o‘quv yilida farzandingizni umumta’lim maktabining 1-sinfiga joylashtirish uchun my.maktab.uz elektron platformasi orqali ro‘yxatdan o‘tib, ariza topshirishingiz mumkin. Shuni eslatib o‘tish joizki, dastlab joriy yilning 20-iyun sanasidan 31-iyuliga qadar faqat mikrohudud doirasida arizalar qabul qilinadi. Qabul jarayonlari bo‘yicha qo‘shimcha ma’lumotlarni @mymaktab_uz telegram kanali yoki ☎️71 203-07-04 telefon raqami orqali olish mumkin.
نمایش همه...
👍 5👎 1
Repost from YANGI ASR UNIVERSITETI
01:14
Video unavailableShow in Telegram
#yangiasr #qabul2024 🎓 YANGI ASR UNIVERSITETI: Барча саволларингизга жавоб топасиз! ✅ Бугунги кундаги энг аҳамиятли ва замонавий таълим йўналишлари, талабларга мос таълим дастурлари - буларнинг бари Янги Асрда! 🌐 Ҳужжатлар топшириш ҳамда батафсил маълумот: www.yangiasr.uz ☎️ +998712002992 ☎️ 1321 🏢Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 8 мавзе, 11 -уй. 📍 Joylashuv
نمایش همه...
Савол универ.mp49.44 MB
👍 7
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.