fa
Feedback
🇺🇿 "ТУ́РТКУ́ЛНОМА" ГАЗЕТАСИ 🇺🇿 (Расмий канал)

🇺🇿 "ТУ́РТКУ́ЛНОМА" ГАЗЕТАСИ 🇺🇿 (Расмий канал)

رفتن به کانال در Telegram

БУТУН КУЧНИ ХАЛҚ ИЧИДАН ОЛАЙЛИК

نمایش بیشتر
284
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
+47 روز
+430 روز

در حال بارگیری داده...

کانال‌های مشابه
هیچ داده‌ای
مشکلی وجود دارد؟ لطفاً صفحه را تازه کنید یا با مدیر پشتیبانی ما تماس بگیرید.
ابر برچسب‌ها
هیچ داده‌ای
مشکلی وجود دارد؟ لطفاً صفحه را تازه کنید یا با مدیر پشتیبانی ما تماس بگیرید.
اشارات ورودی و خروجی
---
---
---
---
---
---
جذب مشترکین
آوریل '25
آوریل '25
+5
در 0 کانال‌ها
مارس '25
+10
در 2 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '25
+14
در 2 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '25
+11
در 0 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '24
+8
در 0 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '24
+8
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '24
+14
در 4 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '24
+5
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اوت '24
+16
در 1 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '24
+5
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '24
+22
در 1 کانال‌ها
Get PRO
مه '24
+23
در 0 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '24
+16
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مارس '24
+20
در 1 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '24
+36
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '24
+67
در 1 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '23
+3
در 0 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '23
+6
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '23
+7
در 0 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '23
+12
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اوت '23
+9
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '23
+67
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '23
+42
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مه '23
+22
در 0 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '23
+11
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مارس '23
+15
در 0 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '23
+16
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '23
+8
در 0 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '22
+9
در 0 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '22
+20
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '22
+18
در 0 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '22
+11
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اوت '22
+21
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '22
+13
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '22
+44
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مه '22
+8
در 0 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '22
+12
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مارس '22
+10
در 0 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '22
+11
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '22
+15
در 0 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '21
+13
در 0 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '21
+223
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '21
+58
در 0 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '210
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اوت '210
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '210
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '210
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مه '21
+185
در 0 کانال‌ها
تاریخ
رشد مشترکین
اشارات
کانال‌ها
12 آوریل0
11 آوریل0
10 آوریل0
09 آوریل0
08 آوریل+2
07 آوریل0
06 آوریل0
05 آوریل0
04 آوریل+2
03 آوریل0
02 آوریل0
01 آوریل+1
پست‌های کانال
✒️Келажак ёшларники ✅ВАТАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ КАФОЛАТИ 🔹Замонавий дунёда ёшларни баркамол шахс сифатида шакллантиришда спорт, маданият ва илм-фан учлигининг аҳамияти жуда катта. Бу соҳалар нафақат шахсий камолотга, балки жамият тараққиётига ҳам ҳисса қўшади. Университетимизда ҳам ушбу йўналишларда олиб борилаётган ишлар талабаларнинг жисмоний, маънавий ва илмий жиҳатдан ривожланишига ёрдам беради. 🔹Спорт – бу нафақат соғлом турмуш тарзи, балки иродани мустаҳкамловчи, жамоавий муносабатларни ривожлантирувчи муҳим омил. Университетимиз спорт клублари, мусобақалар ва олимпиадаларда қатнашувчи талабаларимиз нафақат республика, балки халқаро миқёсда ҳам муваффақиятларга эришмоқда. 🔹"Спорт инсонни нафақат жисмонан, балки руҳан ҳам мустаҳкамлайди” Маданият – бу халқимизнинг асрий анъаналари, қадриятлари ва бадиий меросининг узвий боғланиши. Университетимизда ўтказиладиган маданий тадбирлар, театр спектакллари, шеърият кечалари талабаларда миллий ғурур ва маданий хилма-хилликни тарғиб қилади. Жорий йилда факултетимизда “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз” шиори остида ўтказилган ушбу тадбирда талабалар миллий қадриятлар ва баҳорий таомларни намойиш этдилар. Тадбир доирасида миллий либослар ва қадриятлар тақдимоти, баҳорий таомлар кўргазмаси, маданий чиқишлар ва миллий рақслар намойиш этилди. Ушбу байрам фақатгина қизиқарли тадбир эмас, балки қадриятларимизни ёш авлодга етказиш, миллий анъаналаримизни асраб-авайлаш ва улуғлаш йўлидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади. Илмсиз келажак йўқ. 🔹Университетимизда олиб борилаётган илмий тадқиқотлар, инновацион лойиҳалар, ёшларимиз ўзларини англашга ёрдам беради. Фан билан шуғулланиш нафақат билим даражасини оширади, балки танқидий фикрлаш ва ижодий ечимларни топиш қобилиятини ҳам ривожлантиради. Университетимизда фан соҳасидаги илмий конференсиялар ва ихтирочилик кўргазмалари, халқаро алмашинувли дастурлар, стартап ва бизнес ғояларни қўллаб-қувватлаш каби самарали ютурларга эришган ёшларимиз бор. 🔹Спорт, маданият ва фан бир-бирини тўлдирувчи соҳалар бўлиб, уларнинг уйғунлиги ёшларни жисмонан кучли, маънавиятли ва билимдон қилиб тарбиялайди. Университетимиз ҳам ушбу йўналишларда янги лойиҳаларни амалга ошириб, келажакни қурувчи баркамол авлодни шакллантиришга ҳисса қўшмоқда. ✍Ш.АКИШОВА, Тошкент Давлат иқтисодиёт университети Тўрткўл факултети ассистенти. Каналга обуна бўлиш: https://t.me/Turtkulnoma

2
✅ЭНАМ АЙТГАН АЛЛАДАН... Энам айтган алладан қўшиқ топдим, куй топдим, Рамазоннинг тафтидан ҳузур топдим, шан топдим, Лайлатулқадр туни қадр топган жонингиз, Сизни кўкка кўтарсин битта тишлам нонингиз Яна қанча саҳарлик, қалбда сурар карвони, "Туролмайман", деб қўрқиб, кўзда уйқу армони, Оғиз ёпиш дуосин ўқийсиз маҳкам тутиб, Рамазон кетиб борар савоб гулханин ёқиб. Оғиз очар маҳали, сизни кутар дастурхон, Бир ютим сув, бир хурмо кайфингизга имтиҳон, Рамазоннинг рамзидан аъло малҳам борми ҳеч, Рамазон кетиб борар дилларга солиб ўкинч. Дўстим нималар бердинг ёрамазончиларга? Битта хурмо, тўрт туршак, солиб тарелкачага, Ё киссангдан олдингми тийинингни, ширвонни, Кифтига тутишдими сен ўтирган айвонни? Рамазон сендай бўлиб чарчадими, толдими, Ёки опам, ё синглимдан андозалар олдими? Баъзан пишган саҳарлик ейилмасдан қолса ҳам Рўзадорим савоб ол бир ой тутган рўзангдан. ✍Ўғилжон НУРУЛЛАЕВА. 📎Каналга обуна бўлиш: https://t.me/Turtkulnoma
215
3
✒️Маънавий-маърифий тадбирларнинг таъсири ✅КАМОЛОТГА ЙЎЛ 🔹Маълумки, олий таълим муассасаларининг муҳим вазифаларидан бири ёшларнинг маънавий камолотига, ахлоқий етуклигига эришишдир. ТДИУ Tўрткўл факультетида талабаларнинг маънавий ривожланишини ошириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтиришга қаратилган бир қатор тадбирлар изчил олиб борилмоқда. Бу тадбирлар талабаларни фақат илмга эмас, балки ўзига, атрофдагиларга ва Ватанга бўлган масъулиятга ҳам етарлича эътибор беришга йўналтирилган. 🔹Ушбу тадбирлардан бири – "Кафедра кунлари" доирасида ўтказилган "Китоб ва китобхонлик – инсон маънавиятининг кўзгуси" мавзусидаги давра суҳбати. Бу тадбир талабаларни китоб ўқишга, маънавий ривожланишга, билимга бўлган қизиқишни оширишга қаратилган. Давра суҳбатида ёшлар китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни, ундан фойдаланиш усуллари ва китобхонликнинг аҳамияти ҳақида фикрлар алмашдилар. Бу тадбир, шубҳасиз, талабаларнинг маънавий кўламини кенгайтиради ва уларни маърифатга интилишга ундайди. 🔹Шунингдек, факультетда "Юртим, мадҳ этайин сени куйимда" номли танлов ўтказилди. Бу танлов талабаларни ўз Ватанини севиш, миллий маданият ва қадриятларимизга ҳурмат кўрсатишга ёрдам берди. Танлов, талабаларнинг ижодий фаоллигини кучайтириш, уларнинг миллий ғурур ва ватанпарварлик ҳиссини ривожлантиришга хизмат қилди. 🔹Бундан ташқари, факультетда Марказобод маҳалласи билан ҳамкорликда "Бир зиёли-бир маҳаллага маънавий ҳомий" мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Ушбу тадбир, талабаларга маънавий ёрдам кўрсатиш, уларни ижтимоий муҳитдаги инсонларга ёрдам беришга даъват қилди. Ушбу учрашувда талабалар маҳаллалардаги ижтимоий ва маънавий муаммоларга эътибор қаратишга, оилаларда маънавий қадриятларни мустаҳкамлашга ҳамда ижтимоий фаолликни оширишга қаратилган саволларни кўриб чиқиб хулоса олдилар. 🔹Тадбирлардан яна бири, талабаларнинг замонавий дунёга мослашиш ва халқаро майдонда рақобатбардош бўлишларини таъминлаш мақсадида “Тил ўрганиш – давр талаби” мавзусидаги семинар бўлиб ўтди. Бугунги глобаллашган жамиятда кўп тилда гапира олиш ёшлар учун муҳим аҳамиятга эга. Маънавий ва ахлоқий тарбия билан бирга, талабаларга тилларни ўрганиш, уларнинг имкониятларидан фойдаланиш, халқаро алоқаларда ўзини кўрсатишга ўргатиш ва шу орқали билим доирасини кенгайтириш ёшларнинг келажагини мустаҳкамлайди. Ушбу тадбир талабаларга тилларни ўрганишнинг аҳамиятини, халқаро муносабатлар ва мулклар билан фаол алоқада бўлиш учун тил билимлари қанчалик муҳимлигини тушунтирди. 🔹Шу тариқа, ТДИУ Tўрткўл факультети жамоаси аъзолари ёшларнинг маънавий ва ижтимоий ривожланишида ўзининг алоҳида ўрнини намоён этмоқда. 🔹Келажакда ҳам, таълим муассасаларида ўтказиладиган бундай тадбирларнинг миқдор ва сифати ортиши, талабаларнинг маънавий камолоти ва дунёқарашининг янада ривожланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. 🔹Маънавий-маърифий тадбирлар ёшларнинг ривожланишига, уларнинг жамиятга фойда келтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. ✍Яқитжан ТУРДИЕВА, Тошкент Давлат иқтисодиёт университети катта ўқитувчиси. Каналга обуна бўлиш: https://t.me/Turtkulnoma
150
4
❔Ўзбек миллий журналистикасида аёлларнинг роли: кеча, бугун ва эртага "Маҳорат мактаби"да изҳор этилган публицист ва шоира Му
❔Ўзбек миллий журналистикасида аёлларнинг роли: кеча, бугун ва эртага "Маҳорат мактаби"да изҳор этилган публицист ва шоира Муҳтарама Улуғованинг мулоҳазаларига қулоқ тутамиз... 😎Батафсил: https://youtu.be/gqlPPdIBXl4 Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт Каналга обуна бўлиш: https://t.me/Turtkulnoma
123
5
Каналга обуна бўлиш: https://t.me/Turtkulnoma
573
6
Каналга обуна бўлиш: https://t.me/Turtkulnoma
1
7
✅“ВИДОЛАШУВ ХУТБАСИ”ДА АЁЛЛАР ҲУҚУҚИ ёхуд туя устидаги нутқ. 🔹Таврот Инжил ва Қуръони Карим каби муқаддас диний китобларининг аксариятида аёллар ҳақида турли ривоят ва қиссаларга салмоқли жой ажратилган. Шунингдек, мусулмонларнинг иккинчи муқаддас манбаси Ҳадиси шарифларда ҳам аёллар билан боғлиқ ривоятлар жуда кўп учрайди. Шундай манбаларнинг бирида пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи вассаламнинг ҳижрий 10-йилнинг сафар ойи сўнггида (милодий 632 йил, 8 март) Макка фатҳ қилингач, Видолашув ҳажида мусулмонларга қарата сўзлаган нутқи ифодаланган. 🔹Алихонтўра Соғуний алайҳи раҳманинг “Тарихи Муҳаммадий” дурдона асарида таъкидланишича, пайғамбар алайҳиссалом айни ўша 8 март куни Ийди Қурбон байрамига тўпланган мусулмонларга туя устида ўтириб сўнгги панд-у насиҳатларини баён этганлар. Бу нутқ манбаларда “Видолашув хутбаси” деб аталади. Унда қуйидаги сўзларни ўқиймиз: “Эй инсонлар, мўмин-у мусулмонлар! Мен Сизга бир омонат қолдиряпман. Бу омонат–Аллоҳнинг китоби Қуръондир. Ҳақсизлик қилманг! Ҳақсизликка бўйин ҳам эгманг. Одамларнинг ҳақларини еманг. Бир-бирингиз билан билан бўғишманг ва қон тўкманг! 🔹Эй биродарлар! Хотинларингиз ҳақларига риоя этингиз. Улар билан раҳм-шафқат, меҳр ила муомалада бўлингиз. Уларнинг ҳақлари хусусида Аллоҳдан қўрқингиз. Хотинлар бизга Аллоҳнинг омонатидир. Уларни Аллоҳ номига сўз бериб олдингиз, сизнинг хотинлар устида ҳақларингиз бўлгани каби, уларнинг ҳам Сизда ҳақлари бордир. Сизнинг аёллардаги ҳақларингиз–уларнинг оила шарафини Сиз ёқтирмайдиган ҳеч кимсага оёқости қилдирмасликларидадир. Хотинларингизнинг ҳар турли ейиш ва кийиш эҳтиёжларини таъминлашингиз эса, уларнинг Сизнинг устингиздаги ҳақларидир. Улар Сизнинг ҳақларингизга риоя этмоқлари керак. Сизлар ҳам уларга назокат ила момалада бўлингиз!..” 🔹Дарҳақиқат Қуръони Карим, Ҳадиси шариф ва бошқа ислом манбалари ХII-ХХ асрларда лотин, испан, фаранг, инглиз, немис, поляк ва рус тилларига таржима қилинган. Пировардида Париж, Лондон, Берлин, Копенгаген, Москва, Петрбург, Қозон каби шаҳарларда қадимги Шарқ тарихи, санъати ва маданиятини ўрганиш жамиятлари тузилади. Ўлкашунос-олим. “Олтин мерос” жамғармаси Хоразм вилояти бўлими раиси Комил Нуржоновнинг қайд этишича, Ислом дини битикларидаги хотин-қизларни улуғловчи ғоялар немис ва фаранг маърифатпарвар аёллари Клара Цеткин, Роза Люксембурглар қалбидан чуқур жой олган. Улар жаҳоннинг ҳақ-ҳуқуқсизлигидан азият чекаётган миллионлаб аёллар ҳақида қайғуриб, 1910 йил март ойи бошларида Даниянинг Копенгаген шаҳрида ўтказилган халқаро хотин-қизлар қўмитаси анжуманининг махсус қарори билан 8 мартни бутун дунёда хотин-қизлар озодлиги куни сифатида нишонлашни тавсия этганлар. Бу ўша пайғамбаримизнинг туя стида сўзлаган нутқида баён этилган эзгуликларнинг сиёсий тарзда ифодаланиши ёхуд инъикоси, акс-садоси эди. ✍Эрпўлат БАХТ Хоразм. Манба: https://t.me/erpolatbaxt Каналга обуна бўлиш: https://t.me/Turtkulnoma
339
8
Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси раҳбари, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси депутати Ж.Се+4
Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси раҳбари, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси депутати Ж.Сеттиев, туман ҳокими ўринбосари И.Жумабоевалар ҳамкорлигида туманда истиқомат қилаётган 90-100 ёшгандан ошган пиру-бадавлат, мўътабар оналаримизни хонадонларига "8-март Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан табриклаш мақсадида ташриф буюрдилар. Онахонларимиз дуога қўл очиб: бутун дунёга ва юртимизга бардавом тинчлик тилаб,  Юртбошимизга ва  барча раҳбарларимизга ўз ташаккурларини изҳор этдилар. Оналари ардоқлаган юртнинг- келажаги ҳамиша порлоқ бўлади. Каналга обуна бўлиш: https://t.me/Turtkulnoma
241
9
Каналга обуна бўлиш: https://t.me/Turtkulnoma+1
Каналга обуна бўлиш: https://t.me/Turtkulnoma
203
10
✒️Удумлар, қадриятлар, одатлар... ✅СУМАЛАК БИР БАҲОНА 🔹Бугун шаҳардаги "Шодлик" маҳалла йиғинидаги яшовчи отинойи Дилноза Ўрунова ва Умрбек Юсуповлар хонадонида сумалак сайли бўлиб ўтди. Дилноза отинойи ҳар йили эрта баҳордан буғдой ўстириб сумалак пиширишга одатланган. Бу йил ҳам бу одатини канда қилмади. Ҳаво қор, ёмғирли бўлиб турса ҳам буғдой майсаси яхши ривожланди. Майса игна бўйи келгандан аёллар ишга киришдилар. Катта, катта тоғораларга солинган буғдой шарбатларини қозонга солиб ун билан аралаштириб қозонга олов ёқилди. Қозон қайнаб чиққанича аёллар роса тер тўкишди. Қозон қайнаб тошгач сумалакни ковлаётган аёллар озгина югур, югур қилишади. Чунки сумалак шарбати қозондан тошиб ерга тўкилмасин дейишади-да. ➖Қозонни ратлаб олдик энди аста қайнатаверамиз, дейди Дилноза. Ҳа эрта баҳордан сумалак баҳона аёллар ясан, тусанни жойига қўйиб бу баҳорий дармондорили, биби Фотима онамиз қўлларининг изи қоладиган таомни пишириб тарқатишга шошиладилар. Қозон бошида ўз тилакларини айтиб сумалак ковлаётган аёллар Раъно Ибрагимова, Гулора Худойберганова, Лола Ҳусинова, Нурпошша Матниёзова, Замира Жумабоева, Шаҳноза Отажоновалар сумалак ҳақидаги термалардан айтиб қизлар ва келинларга ибратли ҳикоялар тақдим этмоқдалар. Бир кеча,-ю бир кундуз қайнаб пишган сумалак эрта тонгда маҳалла хонадонларига тарқатилади. Маҳсус мухбиримиздан. Каналга обуна бўлиш: https://t.me/Turtkulnoma
188
11
✅ОТА УЙИМ 🔹Мени йўлимга интизор бўлиб кўз тикаётган ОНАМ тушларимга кириб безовта қилди! Уйқудан уйғониб, апил-тапил кийиниб йўлга тушдим. Баҳор келган бўлса-да, қиш таслим бўлмаяпти. Ҳали эриб улгурмаган қор, ҳалигача асфалт бўлмаган унқир-чунқир кўчамизга кириб борар эканман, чуқурроқ ўйга толдим. Эҳе-е, қанча ўтмишим хаёлимдан ўтмади дейсиз! Хаёллардан энтикиб нафасим сиқилди. Ажиб ҳислар хаёлимни чулғаб, ёшлик давримга торта бошлади. 🔹Беғубор ёшлигим, илдиз-илдизигача пайванд бўлиб, дилимни туб-тубига боғланган ОНА ҚИШЛОҒИМ... Қишлоғимни тафти бошқача-да! Яралар ва изтиробларга тўлган қалбимни хаёллар эсанкиратиб, ҳоли жонимга қўймаяпти! Юрагим ўтмишни эслаб қайта-қайта тимдаланяпти. Ҳали ўз ҳолича турган, асфалт бўлмаган кўчамга жовдираб боқарканман, беихтиёр кўзларимга ёш келди. Бўғзимга нимадир тиқилди, хурсиниб-хурсиниб йиғлардим. Ожизлигимдан йиғлаётганим йўқ, ичим тўла дард... Эрта оламдан ўтган, бизга меҳр бериб улғайтирган, гўдаклик пайтимиздан улғайгунгача ўз халоватидан кечган ОТАМНИ эслаб, ич-ичимдан эзилардим. 🔹ОХ, ОТАГИНАМ! Мени бугунги ютуқларимни кўриш сизга насиб қилмади... Шу мени армоним. Ота-она ўлмаслиги учун нима қилиш керак, бунисини билмайман! Бир нарсани биламанки, бу – тақдир, пешонаёзғун! Инсон қай бурчакка яширинмасин, тақдир уни топиб, таъқиб этаверади. Юрагим тарс ёрилгудек бўлиб, дунёга сиғмаяпман. Эссиз, кўнглимнинг бир бурчагида армон яшайди! Хаёлим жойида эмас, ёзаётган сўзларимдан қўлим қалтираб, чалкашиб кетаяпман. Хаёллар оғушида ҳовлимизнинг остонасига етиб келганимни билмай қолдим. Ичкарига кирдим. Кўзим Онамнинг кўзларига тушди. Бағримизни бағримизга босдик. Она меҳрининг тафти бошқача-да! Фаришта юзли меҳрибоним... Тўқсон тўртга кирган бўлсалар-да, жуда зукколар, ақл-ҳушлари жойида. Умрлари узун, соғ-саломат бўлсинлар! Ота-онамизни борида авайлайлик, тирикликда тириклик қадрига етайлик! Ота-онасини номусдан ўлдираётган беномусларни кўришга кўзим йўқ... ✍Бегойи Аллабергенова. 5 март 2025 йил. Каналга обуна бўлиш: https://t.me/Turtkulnoma
607
12
✒️Тантана ✅АЁЛЛАРНИ МАДҲ ЭТИБ... 🔹Бугун Тўрткўл шаҳридаги "Шоҳсарой" мажмуасида 8- Март халқаро хотин қизлар байрами муносаб+3
✒️Тантана ✅АЁЛЛАРНИ МАДҲ ЭТИБ... 🔹Бугун Тўрткўл шаҳридаги "Шоҳсарой" мажмуасида 8- Март халқаро хотин қизлар байрами муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирини туман ҳокими Р.Шомуродов кириш сўзи билан очиб йиғилган байрам иштирокчилари оналар куни билан муборакбод этди. Шундан сўнг тумандаги илғор, меҳнатда ўрнак кўрсатган кўплаб аёлларимиз туман ҳокимлигининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Байрамга туман маданият бўлимининг хонанда ва созандалари, гўзал раққосалари ўзгача файз киритди. Ижро этилган ҳар битта ашулада аёлларимиз, қадри баланд оналаримиз мадҳ этилди. Байрам тантанасида ҳар битта аёл, қизга байрам совғаси улашилди. Тантана, кўтаринки руҳда, ўтди. Махсус мухбиримиздан. Каналга обуна бўлиш: https://t.me/Turtkulnoma
183
13
✅АЁЛНИ БИЛАСИЗМИ? Аслида Аёлни биласизми сиз? Кўнглини бир бора тингладингизми? Кўксида суронлар ин қуриб ҳаргиз, Бир кун тин олишга қўймаганини. Аслида Аёлни биласизми Сиз? Меҳридан майсалар солар қаҳқаҳа! Кулгуси тонгларни уйғотган ҳофиз, Ҳаёти мингларга улги бўлган-а! Аслида Аёлни биласизми, Сиз? Кўйлаги фаришта меҳрига монанд, Тилаги "Болам" деб янграйди тўкис, Умричи "оилам", дейди то абад. Аслида Аёлни биласизми Сиз!? Юрагидан юрак кўчириб билар, Иймонлар ҳайқирган сўзларидасиз, Ҳаёлар кўшкига иболар тўшар. Аслида Аёлни биласизми Сиз? Ўзини аяшни билмаган мушфиқ Ҳаммага тенг меҳр бир жуфт қора кўз. Дунё деб яралган севги тўла Ишқ. ЎҒИЛЖОН НУРУЛЛАЕВА. Каналга обуна бўлиш: https://t.me/Turtkulnoma
335
14
ISFT instituti 3- kurs talabasi Narzullayeva Sabrina o'qigan she'r Каналга обуна бўлиш: https://t.me/Turtkulnoma
ISFT instituti 3- kurs talabasi Narzullayeva Sabrina o'qigan she'r Каналга обуна бўлиш: https://t.me/Turtkulnoma
156
15
#Қиш_қайтди ❄️Бугун 2 март, Навоий ва Бухорода қишдагидек қор ёғмоқда😨 ❗️Эртага душанбадан ҳаво кескин совиб -6 даражагача т+1
#Қиш_қайтди ❄️Бугун 2 март, Навоий ва Бухорода қишдагидек қор ёғмоқда😨 ❗️Эртага душанбадан ҳаво кескин совиб -6 даражагача тушиши кутилмоқда. Совуқ Тошкент-Водий вилоятларига бугун кечаси кириб келади. Яқинларга юбориб, хабардор қилиб қўямиз. Каналга обуна бўлиш: https://t.me/Turtkulnoma
238
16
ЎЗБEКЛАРНИНГ 92 УРУҒИ Балки, сиз эшитмаган тарих Каналга обуна бўлиш: https://t.me/Turtkulnoma
ЎЗБEКЛАРНИНГ 92 УРУҒИ Балки, сиз эшитмаган тарих Каналга обуна бўлиш: https://t.me/Turtkulnoma
566
17
✅ЭРКАКЛАР... 🔹Яқинда иштимоий тармоқларда жудаям ибратли ролик қўйиб юборишди. Кўриб маза қилдим. Унда эркак одам ҳамма нарсага тайёр бўлиши айниқса атрофидагилар уйига кўчасига,маҳалласига бефарқ бўлмаслиги кўчадан келганида қўлига жуда бўлмаса иккитагина нон ушлаб келишини айтди. Ўша эркак ўғлига шу йўл билан маслаҳат берди. Уларни кузатар эканман. Бир нарса ёдимга тушиб кетди. Отам раҳматлик бир умр оғир меҳнат қилганлар. Аммо бирор марта оғринганларини эшитмаганмиз. Улғайиб ҳам меҳнатнинг оғирини бажарардилар. Ишга кетсалар ёнларида доимо қоп олиб кетардилар. Керакли тошнинг оғири йўқ деб қўярдилар бу нимага десак. Ишдан қайтганларида эса қопга қовун, тарвуз яна бошқа озиқ-овқатларни солиб орқалаб келардилар. Орқалаб юриш осон дердилар кулиб. Айниқса мен Тошкентга ўқишимнинг сессиясига кетганимда тўлиб тошиб бозор қилиб олиб келардиларда "поезд кўтаради,олиб кетасан",дердилар."Ота у ёқда ҳам бозор бор десам,йўқ олиб кетасан томом"деб қаттиқ турардилар. Кейин албатта ўзлари поездгача кузатиб қўяр ёки куёвларига илтимос қилиб кузатиб қўйишларини тайинлардилар. Ҳа ўқишни битказгунумча аввал катта опамнинг турмуш ўртоғи, Ўринбой поччам, кейин эса синглимнинг турмуш ўртоғи раҳматлик Рустам укамиз, баъзида яна поччамиз Искандар акамиз кузатиб қўйишар, кутиб олишарди. Уларнинг қўллари тегмаса аммамнинг ўғли Мирзабек поездга чиқиб кутиб оларди. Ҳа отам раҳматлик уларга жудаям ишониб суянардилар. Улар ҳам суянчиқ эканликларидан фахрланиб юришарди. Ҳамон бу ҳолат амалда, бугун хизматларимизга фарзандларимиз, жиянларимиз елка тутишади. Ахир улар эркаклар-ку! Эркаклар мана шундай мард ва жасур бўлишади. Улар билан фахрланаман! ✍Ўғилжон НУРУЛЛАЕВА. Каналга обуна бўлиш: https://t.me/Turtkulnoma
298
18
✒️Уйғоқ хотиралар... ✅РАМАЗОН ЭДИ ЎШАНДА... 🔹Янглишмасам эндигина мактабга боргандим. Қиш ойлари эди. Рамазон келди. Эшикни уриб болалар ёрамазон айтиб келишарди, ҳар куни. Онамнинг темир тарелкаси бўларди гўшт солиб атрофини дока билан ўраб осиб қўярдилар, сўнгра гўшт учун атрофи тешик сумка олиб келишди ва у тарелкага эҳтиёж қолмади. Онам ўша тарелкага қанд, қурс солиб тайёрлаб қўярдилар. Ё рамазончилар келиши билан опаларим шу тарелкани олиб эшикка югуриб кетишарди. Баъзан отам майда пулларини берардилар. Бу жуда қизиқарли манзара эди. Энам, отам дастурхон атрофида оғиз очишга ўтиришарди. Онам опачаларим билан биргаликда оғиз очарга овқат тайёрлашар, таомлар жуда тансиқ бўларди. Баъзида қотирма, юпқа, қўтир барак уларни эслаяпман-у кўзимда ёш билан тамшаниб қўйгандек бўляпман. Дастурхонга оғиз очиш учун сув, сигиримизнинг куви ёғи, айниқса рамазоннинг биз учун шох ширинлиги нишолда савлат тўкиб турарди. Отам энам учун ўша пайтда машҳур ширинлик ҳисобланган "батон" конфет олиб келиб қўярдилар. У катта худди кўрсатгич бармоқдек бўларди. Биз кичик опа, сингиллар тизилишиб нарида "оғиз очиш", маросимига қараб ўтирардик. Оғиз очилиб отам ва энам чой ичиб озин кўпин тамадди қилиб олишгач биз дастурхон атрофида пайдо бўлардик. Энам раҳматлик ҳар куни бизни батон конфет билан сийлардилар. Улар учун солиб дастурхонга қўйилган нишолдаларни ўзларимиз тинчитиб қўяқолардик. Кейин эса онам жуда мазали қилиб опачаларим ёрдамида пиширган юпқани катта лаганга ёғлари юзасини қоплаб турган мазали қилиб онам раҳматликнинг ивитган қатиқларига тўғраб ҳузурланиб еб олардик. 🔹Ҳа бу унитиб бўлмайдиган болалик хотиралари эди. Уни унитиб бўлмайди. Жуда бўлмаса сизни зор , интизор қилиб тушларингизга киради.Тушларингизда ҳам уларга интилиб, етоймай йиғлаб, эрталаб турганингизда ёстиғингиз кўз ёшларигиз билан ювилган бўлади. Рамазон, Ё рамазон дейишингиз билан ўша кунларни эслайвераман. 🔹Ё рамазон айтиб келдик эшигингизга, Бахт тўла қарс берсин кўшкингизга. Қаранг бугун кимлар эга, бешигингизга, Улар билан ёш қўшилар. ёшларингизга. ✍Ўғилжон НУРУЛЛАЕВА. Каналга обуна бўлиш: https://t.me/Turtkulnoma
146
19
✒️1 март-Зулфияхоним туғилган кун ✅НОВДАЛАРНИ БЕЗАБ ҒУНЧАЛАР... Новдаларни безаб ғунчалар, Тонгда айтди ҳаёт отини, Ва шаббода қурғур илк саҳар, Олиб кетди гулнинг тотини... 🔹Новдаларни безаб ғунчалар юз очишига ҳам саноқли кунлар қолди. Баҳорнинг илк кунида дунёга келган халқимизнинг ардоқли шоираси Зулфияхонимни эслаганда беихтиёр шу сатрлар ёдга тушади. Зулфияхоним издошлари эса бугун новдаларни безаётган, тўлдираётган ғунчаларга ўхшайди. Бугун изингизда юзлаб гул юзлар, Сизга интилишар қалдирғоч каби, Осмонимиз узра ёнсин юлдузлар, Дунё Зулфиясин кўрсин сабаби! 🔹Улар айнан баҳор кунлари юртбошимиз қўлидан Зулфия мукофотини оладилар. Минг шукрки, Президентимиз эътибори ва эътирофи билан 2017 йилдан бери Тўрткўлимиздан ҳам бир неча иқтидорли қизлар бу юксак мукофотга сазовор бўлишди. 🔹Уларга ҳавас қилиб, қанийди ёшлигим қайтсаю, юртбошимиз қўлидан мен ҳам шундай мукофот олсам эди, деб хаёл қиламан. Лекин, журналистика, газетачиликдаги меҳнатларим эвазига республикада хизмат кўрсатган журналист унвони билан тақдирланганим ҳам юксак мукофот, менинг ютуғимку! 🔹Тўғриси, бугун Зулфияхоним, у билан учрашганимиз талабалик йиллари ҳақида ёзиш учун қўлимга қалам олгандим. Барибир, баҳор, байрам арафаси, шукроналик туйғулари ҳам қаламга кўчди. 🔹Ўшанда университет остонасида учратганим опанинг салобатли, келишган қадди-қомати, ўзига ярашган виқор билан қадам босиши, гўзал сиймоси ҳали ҳануз кўз олдимдан кетмайди. Биз иккинчи дарсдан чиқаётгандик. Ҳамма тўхтаб, Зулфияхонимга иззат-икром ила йўл беришди. Опанинг эгнида ҳаворанг узун кремплин плаш, бўйнида шунга мос осмон рангидаги, чиройли зангори шарф бор эди. Сочлари ҳам бежирим турмакланган устоз университет фойесига ўтаркан, талабалар пичирлаб қолишди: "Вой, Зулфия опаку, 🔹Бугун у киши билан учрашув борку!" 🔹Шунда биз ҳам - курсдош дўстлар, Шарифахон, Муаззамхон, қўш Гулчеҳралар опанинг изидан йўл олдик... 🔹Шу куни Миллий университетнинг катта залида ҳақиқий шеърият байрами бўлди. Учрашувда филология факултетида домла бўлиб ишлайдиган, Зулфияхоним ва Ҳамид Олимжоннинг қизлари Ҳулкар Олимжонова ҳам иштирок қилдилар. 🔹Зулфияхоним тўлқинланиб шеърлар ўқиди, ёшлар унинг шеърларини ёддан айтишди. Китобларига дастхатлар ёздириб олишди. 🔹Бу гўзал учрашув бир умр хотирамга муҳрланиб қолди.Шоиранинг ушбу шеърий сатрлари эса ҳамон қулоғим остида жаранглаётгандай: Дуоларни ижобат этип, Табиатни чаманзор этип, Бахтимиздек кулармиш баҳор, Бугун тунда келармиш баҳор! 🔹Ўшанда ҳам баҳор эди... Шириной РАЗЗОҚОВА. Каналга обуна бўлиш: https://t.me/Turtkulnoma
170
20
🎊🌙КИРИБ КЕЛГАН САҲОВАТ, МУРУВВАТ ВА ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИГАН МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИДА ХАЙРЛИ АМАЛЛАРИНГИЗ ҲУДДИ ШУ ДАРАХТ ЯПРОҚЛ
🎊🌙КИРИБ КЕЛГАН САҲОВАТ, МУРУВВАТ ВА ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИГАН МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИДА ХАЙРЛИ АМАЛЛАРИНГИЗ ҲУДДИ ШУ ДАРАХТ ЯПРОҚЛАРИ КАБИ БЕҲИСОБ АЖРЛАР ОЛИБ КЕЛСИН! 💐АГАР ҚАЧОНДИР БИЛИБ БИЛМАСДАН ҚАЛБИНГИЗГА ОЗОР ЕТКАЗГАН БЎЛСАМ КЕЧИРИНГ! 🎊🌙РАМАЗОН ОЙИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! Каналга обуна бўлиш: https://t.me/Turtkulnoma
132