cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Alloh sizni asrasin

Assalomu alaykum

نمایش بیشتر
طاجيكستان1 993زبان مشخص نشده استدسته بندی مشخص نشده است
پست‌های تبلیغاتی
981
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailable
Дуо... Дуода гап кўп, ҳикмат кўп. Қуйида эшитганларимиздан яна бирини улашамиз... ---- Бир кишининг айтишича, иккинчи аёлга уйланибди. "Ўзим билмаган ҳолда унинг макр тўрига буткул ўралиб бўлдим. Мен учун ундан бошқа одам йўқ эди. Ундан айрилишим билан васвасага тушиб қолардим. Фарзандларим, аёлим, ҳатто ота-онам ҳам кўзимга кўринмай қоларди. Ишдан ҳам кўнглим совиб кетди. Ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмасдим. Фақат "У, у, у" бўлиб қолгандим... Атрофимдагилар гапиришарди, танбеҳ беришарди, танбеҳларининг тўғрилигини билардим, эшитардим, лекин эшитишни ҳам, қулоқ солишни ҳам ҳоҳламасдим. Намозларим, ишларим ўлда-жўлда бўлиб кетди. Икки йиллар чамаси шу алфозда яшадим. Олдинги ҳаётга қайтишни истардим, аммо, қайтолмасдим. Биринчи аёлимнинг садоқатини, вафосини, ҳалоллигини билардим, олдига кетгим келарди, кетолмасдим. Маккорнинг макрини билсам ҳам кўнглимни узолмасдим... Секин-аста давлатим совурилиб, асл башаралар кўрила бошланди. Шуларни билиб турсам ҳам воз кечолмасдим. Фақат ичимдан дуо қилиш керакмикин деган фикр келарди. Бир кун намоз охирида "Аллоҳим, шу аёлни қалбимдан юлиб ол!" деб беихтиёр сўраб юбордим. Аслида у дуо ҳам жуда ҳоҳлабмас, шунчаки ҳоҳламагандай айтдим-қўйдим. Шу-шу одат бўлиб қолди. Бошқа сўрайдиганларимни самимий, қалбдан илтижо қилардим-у, шунга келганда тил учида айтиб, ўтиб кетардим. Бора-бора тилим учидагилар қалбимга кўча бошлади. Уч ойлар ўтди шекилли, ғафлатдаги кўзим ҳам бирдан очилди, бошимга не кунларни солаётганини билдим, ҳис қилдим, қўрқиб кетдим, фарзандларим мени кутаётганини, аёлим ҳар не ҳол бўлганда ҳам жилмайиб кутиб олишини эсладим. Бу уйдан ўша куни кўнглим қолди. Бошида адолат қиласиз деб бошлаб, кейин макрга алданганимни билдим. Ростдан ҳам кўзим очилганди, уйқум очилди... Мен оилам бағрига қайтдим. Уч ой деганда тилакларим мустажоб бўлганди. Дуо қайта-қайта қилинаверса ижобат бўлишини ўшанда билгандим... Уни ҳозир ҳам баъзан эслайман. Эслаганда ҳам яхши томонларини эслагим келади. Лекин, яхши томонини тополмайман, эслаёлмайман... Сиз ҳам дуо қилинг, дуода гап кўп, мушкулларингиз, сўрайдиганларингиз бордир, зора ечилса..."
نمایش همه...
Тупроқ ва руқя билан даволаниш Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беморга: “Бисмиллааҳи, турбату арзина, бирийқати баъдинаа, йушфаа сақиймунаа, би изни роббинаа” дер эдилар. Имом Бухорий ривояти. Дуонинг таржимаси: “Еримизнинг тупроғи, баъзимизнинг тупуги, Роббимизнинг изни ила касалимизга шифо бер”. Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳи дейдилар: “Ҳадиснинг маъноси – ўз тупугини кўрсатгич бормоғига теккизади. Сўнг уни тупроққа босади. Бармоққа ёпишган нарсани оғриётган жой ёки жароҳатга суркалади. Суркаш асносида мазкур дуони ўқийди”. [HAYOTIMSAN] @kuchliduolar
نمایش همه...
Ҳар қандай сеҳрнинг умумий аломатлари: 1. Доим ёки асрдан ва шомдан сўнг юрак сиқилиши. 2. Намоз ўқишда, Қуръон ўқишда муаммоларга дуч келиш. 3. Кўзга ҳар хил шарпалар кўриниши ёки орқадан доим кимдир юриши. 4. Доимий ёки асрдан ва шомдан сўнг бош оғриқ. 5. Тушда доим илонлар, итлар ва бошқа йиртқичларини доим кўриш. 6. Уйқусизлик. 7. Сабабсиз йиғи келиши. 8. Доим уйқудаги ҳолатда кимдир босиши. 9. Доим беҳаё тушлар кўриш. 10. Баданда нимадир ҳаракатланиб юриши. Бу аломатларнинг шарти доим содир бўлиши ва икки учтаси жам бўлишидир. Яъни сизда бу аломатлардан қайси биридир бир икки марта содир бўлиб бошқа содир бўлмаган бўлса бу сеҳр бор дегани эмас. Лекин, бу аломатлардан икки учтаси доим сизда содир бўладиган бўлса катта эҳтимол билан сизда сеҳр бор. Бундай ҳолда сизга вақтни чўзмасдан ўзингиз танийдиган ишончли роқийга кўриниб кўришни маслаҳат берамиз. © Равшанбек роқий @kuchliduolar
نمایش همه...
Azizlar, @Nmuvahhida profilim tiklayolmadim. @Nmuvahhida_Nigora ga yozaverasizlar
نمایش همه...
МАШАҚҚАТГА САБР Кунлардан бир кун Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қизлари Фотимайи Заҳро (розияллоҳу анҳо)нинг уйларига келиб: – Ўғилчаларим қани? – деб Ҳасан ва Ҳусайнни сўрадилар. Фотима (розияллоҳу анҳо) жавоб берди: – Эрталаб турсак уйимизда ейдиган нарса қолмабди. Аллоҳ таолога ҳамдлар айтдик. Али менга: “Мен уларни олиб кетаман. Уйда ҳеч нарса қолмабди, тағин сенга ғалва қилиб қолишмасин”, деб иккаласини олиб яҳудийникига кетди. Расули акрам ўша томонга юзландилар. Бориб қарасалар, набиралари ҳовуз бўйида ўйнаб ўтиришибди. Ёнларида бир қанча хурмо. У зот: – Эй Али, кун қизимасдан буларни олиб уйга қайтмайсанми? – дедилар. – Эрталаб турсак, уйда ҳеч нарса қолмаган экан. Эй Аллоҳнинг Расули! Бироз ўтириб турсалар, Фотимага ҳам хурмо тўплаб олардим, – деди Али (розияллоҳу анҳу). Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўтириб турдилар. Али (розияллоҳу анҳу) яҳудийнинг хурмосини териб берар ва бир пақир хурмога бир дона хурмо ҳақ олар эди. Хурмодан териб олгач, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Ҳасан ва Ҳусайнлар билан уйга қайтдилар. Фотима (розияллоҳу анҳо) мана шундай ҳаётга чидамли бўлиб, чиройли сабр қилар эди. Аллоҳ таолога кўплаб ҳамдлар айтар эди. Ҳаётидан мамнун, турмушидан рози эди. "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан. @kuchliduolar
نمایش همه...
#Ёсин #Қуръон #Ислом #Имон “ЁСИН” МЎЪЖИЗАСИ Бу мўъжизали воқеага 12 йил бўлди. Кунларнинг бирида Тошкентдаги холамнинг ўғли Самарқандга келганида, Соҳибқирон Амир Темур мақбарасини зиёрат қилдик. У ердан “Ёсин” китобчасини сотиб олдим. Китобчада “Ташвишда қолган одам “Ёсин”ни ўқиса, бу сураи шариф ҳурматига унга бир енгиллик келар” деган гап бор эди. Ижара уйда яшардим. Кўчиб юришдан ва уй эгаларининг миннатидан чарчагандим. Ўша пайтлари журналист ёки ёзувчи ўз меҳнати билан уй олиши мумкин эмасди. Ё порахўр бўлиш керак, ё давлат ҳадя қилиши лозим. Ё коррупция, ёки маддоҳлик. Мен учун икки йўл ҳам мустаҳкам ёпиқ эди. Сўнгги йўл “Ёсин” ўқиш эканлигини англадим. Ҳар куни “Ёсин” ўқий бошладим. Ижара жонга тегиб, “Ёсин” охирида “шу йил уй олай” деб худди шарт қўяётгандек дуо қила бошладим. Бундай қатъий сўрашга виждоним қийналарди. Ахир, фоний дунёда банда келгусидаги жаннатни сўраш ўрнига нега оддий бир уй сўраб ўтирибди? Шундан сўнг кўп ўтмай ишим чаппасига кетди. Ишдан бўшадим. Ижара тўлашга ҳам пулим қолмади. Самарқанд шаҳрида оғир аҳволда қолдим. Одам одамга ёрдам бермаслигига ишончим орта бошлади. Фотоаппаратимни сотиб, шу пул билан Тошкентга кетдим. Агар ойлик олгунча пулим тугаса, ҳаммаси тамом эди. Кундуз “Даракчи”да ишлаб, кечаси “Универсам” бозоридаги ошхонада ишламоқчи бўлдим. Бироқ ошхоначилар ишга олишмади. Мен ҳайрон эдим. “Ёсин” ўқишни бошлаганимдан кейин нега ишим тескари айланиб кетди? Юнусободдаги 4-кварталда, 9-қаватда ижарада яшардим. Қанчалик оғир аҳволда қолсам ҳам ҳар кеч “Ёсин” сурасини ўқишда давом этардим. 2009 йилларда ҳам ҳамон оғир замон эди. Ҳақиқат йўқ, ҳаммаёқ коррупция. Давлатдан миллионлаб долларни ўмараётганлар яхши яшашарди. Чет эллардан виллалар сотиб олишарди. Нега университетда ўқидим, оддий ишчи бўлиб Россияда юрмайманми деб афсусланардим. Россияда ишлайдиган оддий ишчи Ўзбекистондаги журналистдан икки-уч баравар яхши яшарди. Ниҳоят, янги йил кириб келди. Бу милодий 2010 йил эди. Мен 9-қават деразасидан Мустақиллик майдони томонга қарадим. Мана, салют отилди, соат 0:00 бўлди. Мустақиллик майдонидаги мушакларга қарар эканман, дуо ижобат бўлмади деган ўй кўнглимдан ўтди. Ҳа, ижобат бўлмади. Ахир, мен “шу йил уй олай” деб кечалари билан сўраган эдим. Бошқа вақт битта нарсага ҳеч қачон бунчалик ёпишиб олмагандим. Йўқ, мўъжиза юз бермади. Шунда кўнглимдан бир лаҳзалик ишончсизлик ва умидсизлик ўтди. Китобчага ишонса бўлармикан? Бироқ мен ожиз банда хато қилган эдим. Бир неча ой ўтиб, телефоним жиринглади: “Сотилаётган уй ахтаринг. Сизга ўша уйни олиб беришга қарор қилдик”. Дуо кечикиб бўлса-да ижобат бўлганидан кўзларим ёшга тўлди. Орадан кўп ўтмай ўйлаб қарадим ва дуом айнан мен сўрагандек амалга оширилганидан ҳайратга тушдим. Ҳа, уй мен сўраган йили берилган эди. Хатога йўл қўйиб, милодий йил билан ҳисоблаган эканман. Аллоҳ таоло эса ҳижрий йил ҳисобида дуоимни амалга ошириб, бир саховатли инсон қўли билан уй берганди. “Ёсин”ни ўқиб, “шу йил олай” деб чин дилдан сўраганимда, “Эй бандам, мана шу йил ичида сенга уй берамиз” дейилган экану мен 31 декабрда йил тугади деб насроний тақвим бўйича ҳисоблаб, сал қолган экан шак келтириб қўйишимга. Ҳа, “Ёсин” ўқишни бошлаганимдан кейин ишим тескари бўлиб кетганини ҳам кейин тушундим. “Самарқанддан кетиб, Тошкентга борсин, биз уни Тошкентда учратиб қўямиз ўша одам билан” дейилгандек туюлди менга. Ҳар бир ишда ҳикмат бор. Вақтида амалга ошмаса, сабр қилинг ва умидни сўндириб қўйманг. (Суратда ўша “Ёсин” китоби. Ўқилавериб, эскириб кетган) ✍️ ✍️ ✍️ Азамат Қоржовов @kuchliduolar
نمایش همه...
Photo unavailable
#juma_uchun Nabiĭ ‎ﷺ dedilar: «Kim Qahf surasini juma kechasi qiroat qilsa, unga ikki juma orasicha nur ziyo sochadi». @kuchliduolar
نمایش همه...
* КИМ ТАКОСУР сурасини душанба ва чоршанба кунлари 40 марта ўқиса,* *УНГА КУТИЛМАГАН ЕРДАН КЎП РИЗҚ КЕЛАДИ* *РОББИМ ҲАММАГА ҲАЛОЛ РИЗҚНИ БЕРСИН* 🎀🎀🎀🎀🎀🎀🎀🎀🎀🎀 *Кунига 1000 оят ўрнини босувчи сура.. Такосур сураси....* *Жаннатга киришимиз учун Роббим бизга қандай қулайлик беради. Лекин инсон зотлари туриб олишади...* *Расулуллоҳ алайҳиссалом:* *Ким бир кечада 1000 оят қироат қилса, ўзини табассум билан кўрса ҳам Аллоҳ билан суҳбат қуради.* * «Ё Расулуллоҳ, ким минг оят қироат қилишга қодир?»* деб сўралганда, *Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Алҳакумуттакасур»ни (Такосур сурасини) басмала билан охиригача ўқидилар ва: *Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, бу сура минг оятга арзийди. (Ҳз.Умар (р.а.)дан). Рамуз 439/2)* @kuchliduolar
نمایش همه...
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.