cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

HARBIY PROKURATURA

🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi Harbiy prokuraturasi rasmiy sahifasi ✅ 📲 (77)-040-1007 👉 facebook.com/harbiyprokuratura 🌐 harbiy.prokuratura.uz ⏯️ youtube.com/@harbiyprokuratura

نمایش بیشتر
أوزبكستان4 518زبان مشخص نشده استقانونی533
پست‌های تبلیغاتی
17 788
مشترکین
-15624 ساعت
-4567 روز
-76630 روز
توزیع زمان ارسال

در حال بارگیری داده...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تجزیه و تحلیل انتشار
پست هابازدید ها
به اشتراک گذاشته شده
ديناميک بازديد ها
01
#эълон Ҳарбий соҳада ҳуқуқ ва қонуний манфаатларингиз бузилган тақдирда бу ҳақда дарҳол Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасининг "Ишонч телефони" ёки расмий веб-сайти орқали хабар беринг. Веб-сайтнинг ▶️ "Мурожаат" бўлимига исталган жойдан мурожаат йўллаш имкони мавжуд. Ҳарбий прокуратура органлари томонидан бузилган ҳуқуқларингизни тиклаш йўлида барча қонуний чоралар кўрилади. ❗️Мурожаатингиз Сиз кўтарган масалада адолат қарор топиши билан бир қаторда келгусида қонун бузилишларининг олди олинишида ҳам муҳим эканлигини унутманг! 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! ✅ Telegram ‖ 💬 Facebook 🌍 Web_site ‖ 📹 YouTube
10Loading...
02
#эълон 📣 Фуқароларни ҳарбий хизматга чақириш, ҳарбий хизматчиларнинг моддий таъминоти ва ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ қонунлар ижроси юзасидан ўтказиладиган назорат тадбирлари ҳақидаги маълумотлар Ҳарбий прокуратура расмий веб-сайтининг "Текширишлар" бўлимида эълон қилиб борилмоқда. ❗️Текширишлар бўйича мурожаатларингизни мазкур веб-сайт орқали йўллашингиз мумкин. ▶️ Веб-сайтга кириш 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! ✅ Telegram ‖ 💬 Facebook 🌍 Web_site ‖ 📹 YouTube
7301Loading...
03
#ҳуқуқий_ахборот Вазирлар Маҳкамаси (226-сон, 6.05.2024 й.) қарори билан қонунчилик ҳужжатлари қисқартирилмоқда Бунинг зарурати: 1. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси (Lex.uz)да 14 мингдан зиёд амалдаги қонунчилик ҳужжатлари мавжуд бўлиб, деярли 93 % қонуности ҳужжатларидир; Маълумот учун: Европа давлатларида қонунлар салмоғи ўртача 25-30 %ни, жумладан, Германияда 30, Францияда 26, Австралияда 26, Буюк Британияда 23 %ни ташкил этади. 2. Ҳар йили ўртача 1,5 мингта қонунчилик ҳужжати қабул қилиниб, аксариятини қонуности ҳужжатлари ташкил этади. Уларда, айниқса, Ҳукумат қарорларида, норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган вақтинчалик (бир марталик) ташкилий чора-тадбирлар назарда тутилади; Маълумот учун: 2017-2022 йиллар қабул қилинган 6 мингта яхлит қонунчилик ҳужжатидаги масалалар ўрганилганида, уларнинг 45 фоизини ҳуқуқий нормалар, 55 фоизини топшириқ, тавсия ва маълумот кўринишидаги бошқа масалалар ташкил этиши аниқланган. 3. Шу боис норма ижодкорлиги соҳасида ўз аҳамиятини йўқотган қонуности ҳужжатларини бекор қилиш доирасида “Тартибга солиш гильотинаси” усули қўлланиб келмоқда ва бу жабҳада сўнгги 5 йилда 8 848 та қонуности ҳужжати бекор қилинди. Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ–6075-сон Фармони билан 498 та, 2021 йил 30 апрелдаги ПФ–6218-сон Фармони билан 380 та, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сон қарори билан 1 887 та, 2022 йил 21 июлдаги 396-сон қарори билан 422 та, вазирлик ва идоралар буйруқлари билан 1 322 та, 2021 йил 3 февралдаги ПФ–6155-сон Президент Фармони ижроси доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 4 339 та эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлар бекор қилинди. ✅ Қарорда Ҳукуматнинг 493 та (362 таси яхлит, 131 таси ўзгартириш ва қўшимчалар) ўз аҳамиятини йўқотган қарорини ўз кучини йўқотган деб топиш назарда тутилмоқда. 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! ✅ Telegram ‖ 💬 Facebook 🌍 Web_site ‖ 📹 YouTube
1 5834Loading...
04
#Ватанпарвар_2024 📰 "Vatanparvar" газетасининг 2024 йил 10 майдаги 19-сони нашрдан чиқди. 👆 Унда: 🔹 Фарғона ҳарбий прокурорининг ўринбосари Ойбек Шерматовнинг "Галдаги манзил — Фарғона"; 🔹 Бухоро ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси Дилшод Абдуллаевнинг “Прокурор ва ёшлар” номли мақоласи чоп этилди. 🖥 Онлайн ўқиш 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! ✅ Telegram ‖ 💬 Facebook 🌍 Web_site ‖ 📹 YouTube
1 3451Loading...
05
#ҳуқуқий_ахборот Тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахслар реестри юритилади ❗️Тазйиқдан жабрланган шахсларга руҳий инқироз ҳолатида бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида, шошилинч қабул бўлимларида туну кун ишлайдиган бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади: ➖ 2024 йил 1 июндан Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида; ➖ 2024 йил 1 октябрдан республиканинг қолган барча ҳудудларида. 📁 Бирламчи кўмак хоналарида: 🔸 жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилаш учун тазйиқ ва зўравонликка учраган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандлари уч суткадан кўп бўлмаган муддатга жойлаштирилади; 🔸 шошилинч биринчи ёрдам, шу жумладан руҳий, психотерапевтик ёрдам кўрсатилади, шунингдек, юқумли касалликлар мавжудлиги тўғрисида таҳлиллар ўтказилади. 📆 2024 йил 1 октябрдан ҳимоя ордери берилган ҳар бир ҳолатда тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастури “Инсон” марказлари билан келишилган ҳолда тасдиқланади; 📝 2025 йил 1 январдан ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг реестри юритилади; 🔍 2024 йил 1 декабрдан бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ва зўравонлик ҳолати бўйича мурожаат қилинганда ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери ташаббус тартибида берилади. 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! ✅ Telegram ‖ 💬 Facebook 🌍 Web_site ‖ 📹 YouTube
1 3081Loading...
06
#ТВ #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла #уч_авлод Фахрийлар ҳолидан хабар олинди 📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! ✅ Telegram ‖ 💬 Facebook 🌍 Web_site ‖ 📹 YouTube
1 1750Loading...
07
#ҳуқуқий_ахборот Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш такомиллаштирилади ✍️ “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–175-сон, 10.05.2024 йил). 👆 Унга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга “оила – маҳалла – туман ва ҳудуд” тамойили асосида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилади. 📆 2024 йил 1 июндан: 🔹 тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади; 🔹 хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида рўйхатга олинади; 🔹 тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади: – хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори иштирокида тазйиқ ва зўравонлик содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади; – профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери расмийлаштирилади; – тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларига жойлаштирилади; – расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари ва жабрланган шахсларга доир маълумотлар “Инсон” марказларига “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали юборилади. 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! ✅ Telegram ‖ 💬 Facebook 🌍 Web_site ‖ 📹 YouTube
1 1643Loading...
08
#Ҳуқуқ_2024 📰 "Huquq" газетасининг 2024 йил 9 майдаги 19-сони нашрдан чиқди. 🖇 Унда Бухоро ҳарбий прокурорининг ўринбосари Хасанбой Ахмаджоновнинг “Тинчликни асраш бурчимиз” номли мақоласи чоп этилди. 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! ✅ Telegram ‖ 💬 Facebook 🌍 Web_site ‖ 📹 YouTube
1 2710Loading...
09
#ТВ #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла #уч_авлод Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас! 📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! ✅ Telegram ‖ 💬 Facebook 🌍 Web_site ‖ 📹 YouTube
1 3200Loading...
10
#Вазият_2024 📰 "Vaziyat" газетасининг 2024 йил 9 майдаги 19-сони нашрдан чиқди. 👆 Унда: 🔹 Гулистон ҳарбий прокурори Фаррух Жумаевнинг "Қадр — муқаддас"; 🔹 Тошкент ҳарбий прокурорининг ўринбосари Шоҳруҳ Ваҳобовнинг "Уч авлод мулоқоти"; 🔹 Қарши ҳарбий прокурорининг ўринбосари Меҳриддин Назаровнинг "Қизғин беллашув" номли мақоласи чоп этилди. 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! ✅ Telegram ‖ 💬 Facebook 🌍 Web_site ‖ 📹 YouTube
1 4922Loading...
11
#ҳуқуқий_маслаҳат Савол: Олийгоҳда ўқийдиган бир қизни келин қилмоқчи эдим. Ўқишига борсам у ҳақида маълумот беришмади. Шу тўғрими? Ахир мен ёмон мақсадда суриштирмадим-ку?! Жавоб: Жисмоний шахсларга тааллуқли шахсий маълумотлар махфий ахборот тоифасига киради. Жисмоний шахснинг розилигисиз унинг шахсий ҳаётига тааллуқли ахборотни, худди шунингдек шахсий ҳаётига тааллуқли сирини, ёзишмалар, телефондаги сўзлашувлар, почта, телеграф ва бошқа мулоқот сирларини бузувчи ахборотни тўплашга, сақлашга, қайта ишлашга, тарқатишга ва ундан фойдаланишга йўл қўйилмайди, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно. Шахсга доир маълумотларнинг ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбаларига субъектнинг ёзма розилиги билан унинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, манзили, абонент рақами, касби тўғрисидаги маълумотлар ҳамда субъект томонидан маълум қилинадиган бошқа шахсга доир маълумотлар киритилиши мумкин. 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! ✅ Telegram ‖ 💬 Facebook 🌍 Web_site ‖ 📹 YouTube
1 7624Loading...
12
#тадбир #маънавият_куни Республика Ҳарбий прокуратурасида таниқли актёр, Зокировлар сулоласи вакили, машҳур ўзбек поп-рок гуруҳи "Болалар"нинг асосчиларидан бири, "Мендирман Жалолиддин" сериали ва "Сотқин", "Барон" каби қатор фильмлардаги роллари билан томошабинлар орасида шуҳрат қозонган Жавоҳир Зокиров билан учрашув бўлиб ўтди. Видеоконференцалоқа тарзида ўтган мулоқотда актёр ўз ҳаёти, ижод йўли ҳақида сўзлаб берди. Учрашув ёрқин таассуротларга бой бўлди. 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! ✅ Telegram ‖ 💬 Facebook 🌍 Web_site ‖ 📹 YouTube
1 6653Loading...
13
#ТВ #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла Самарқанддаги ҳарбий қисмда очиқ эшиклар куни 📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! ✅ Telegram ‖ 💬 Facebook 🌍 Web_site ‖ 📹 YouTube
1 3040Loading...
14
#ТВ #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла #уч_авлод Жасорат — миллат ғурури ва ифтихори! 📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! ✅ Telegram ‖ 💬 Facebook 🌍 Web_site ‖ 📹 YouTube
1 3980Loading...
15
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла #уч_авлод Мамлакатимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби кеча “Хотира ва қадрлаш куни” кенг нишонланди. Маросимларда ҳарбий прокуратура органлари вакиллари иштирок этди. Хусусан, Навоий ва Фарғона вилоятларида ҳам вилоят секторлари, қатор давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, ҳарбий прокуратура раҳбарлари, шунингдек, куч тузилмалари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирокида "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Бундан ташқари, Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан фахрийларни йўқлаш тадбирлари давом эттирилиб, куч тузилмалари билан ҳамкорликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари — Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи Омон ота Бобоев ва Қарши шаҳрида Вера она Насирова хонадонига борилиб, қаҳрамонлар ҳолидан хабар олинди. 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! ✅ Telegram ‖ 💬 Facebook 🌍 Web_site ‖ 📹 YouTube
1 5824Loading...
16
#радио #ватанпарварлик #уч_авлод "Ўзбекистон 24" радиоканали | "Янгиликлар" | "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан Республика Ҳарбий прокуратурасида ўтказилган "Уч авлод" учрашуви ҳақида 🎙 Радиоинтервьюда: Шерзод Хайитов, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси Фарход Омонов, Ҳарбий прокуратура фахрийси P.S.: эшиттириш 2024 йил 8 майда эфирга узатилган 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! ✅ Telegram ‖ 💬 Facebook 🌍 Web_site ‖ 📹 YouTube
1 4320Loading...
17
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида 9 май "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
1 4841Loading...
18
Қадр — муқаддас, хотира — абадий: прокуратура фахрийси Хошимхўжа Набиевни эслаб... 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
1 4395Loading...
19
#эълон Тошкент шаҳрида яшовчи Нилуфар Мажидова томонидан Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлиб, ҳозирда Беларусь Республикаси Гомель вилояти Будилка қишлоғида қабри топилган 28 нафар ўзбекистонлик аскар рўйхати тақдим этилди. У 80 ёшли қайнатаси бир умр излаган, 1902 йил Киров (ҳозирги Юнусобод) туманида туғилган ва 1943 йил октябрда урушда ҳалок бўлиб, изсиз кетган қайнбобоси Абдалим Маджидов қабрини узоқ қидиришлар натижасида Будилка қишлоғидан топишганини айтар экан, шу баҳона яхшилар кўмагида қайнбобоси билан бирга дафн этилганлар ҳақида ҳам маълумотлар тўпланганини баён қилди. "Урушда ҳалок бўлган ота-боболари ҳокини излаб юрганлар кўп, балки шу рўйхатда аждоди бордир ва яқинларининг қабр жойини билиб олишар эди",- деган хайрли мақсадда уларни эълон қилишни сўради. Тинчлик йўлида жон фидо қилган аждодларимиз ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтириб, ушбу маълумотларни ўзгартиришларсиз эътиборингизга ҳавола этамиз ва яқинлари топилишида ҳисса қўшадиган барчага олдиндан миннатдорлик билдирамиз: Андижон вилояти: Аскаров Набижон — 1925 й. Хўжаобод тумани Хаққулобод қишлоғида туғилган, 29.09.1943 й. ҳалок бўлган; Исматов Шукур — 1905 й. Балиқчи тумани Ворошилов колхозида туғилган, 7.10.1943 й. ҳалок бўлган; Наджимов (Нафсимов ёзилган) Мухамед — 1922 й. Балиқчи тумани Ворошилов колхозида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган; Атбаев Вузых — 1920 й. Балиқчи тумани Пролетарий колхозида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган; Ханов Зарип — 1904 й. Балиқчи тумани Пролетарий колхозида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган; Яманов Халназар — 1925 й. Балиқчи тумани Пролетарий колхозида туғилган, 7.10.1943 й. ҳалок бўлган; Рахманбердиев Чупук (Чутук) — 1925 й. Балиқчи туманида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган; Бухоро вилояти: Гайдулаев Избазар — Вобкент тумани Вабкитка қишлоғидан, 30.09.1943 й. ҳалок бўлган; Сулиманов Укроман (Сумманов Укромен) — 1906 й. Вобкент тумани Вабкитка қишлоғида туғилган, 30.09.1943 й. ҳалок бўлган; Ташеев Нар — 1903 й. Вобкент тумани Вабкитка қишлоғида туғилган, 28.09.1943 й. ҳалок бўлган; Латифов Умурат — 1909 й. Ширабад тумани Колмокинский қишлоғида туғилган, 30.09.1943 й. ҳалок бўлган; Муратов Ибат — 1910 й. Ширабад тумани Колмокинский қишлоғида туғилган, 30.09.1943 й. ҳалок бўлган; Низамов Хандур — 1905 й. Вобкент тумани Логанаж қишлоғида туғилган, 30.09.1943 й. ҳалок бўлган; Салимов Турон — 1903 й. Свердловский тумани Саманчук колхозида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган; Халидов (Хамедов) Асат — 1906 й. Вобкент тумани Войкинка қишлоғида туғилган, 30.09.1943 й. ҳалок бўлган; Халитов Асат — 1905 й. Вобкент тумани Шари (Шаро) қишлоғида туғилган, 30.09.1943 й. ҳалок бўлган; Наманган вилояти: Салиев Мамадали (Мамадам) — 1922 й. Поп тумани Огораш колхозида туғилган, 5.10.1943 й. ҳалок бўлган; Самарқанд вилояти: Муратов Умар — 1925 й. Ғаллаорол тумани Новгалар қишлоғида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган; Исиргабов Сибула — 1905 й. Зомин тумани Қудуқчал қишлоғида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган; Ахметов Махмет — 1925 й. Пайариқ тумани Дульский қишлоғида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган; Исматов Равшан — 1923 й. Митан (номи ҳозирги Қўшработ) тумани, Кунчерский қишлоғида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган; Сабиров Нурмат — 1902 й. Жомбой тумани Дмитрова колхозида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган; Турсунов Набир — 1903 й. Жомбой тумани Кихрамой колхозида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган; Уралов Джаныкул — 1914 й. Пайариқ тумани Қипчоқ қишлоғида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган; Юсупов Юнус — 1925 й. Пастдарғом тумани Чарзинский қишлоғида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган; Сурхондарё вилояти: Худжиев Утчи — 1911 й. Жарқўрғон тумани Ленин колхозида туғилган, 3.10.1943 й. ҳалок бўлган; Қашқадарё вилояти: Раджинов Эсимурад — 1907 й. Яккабоғ тумани Молотова колхозида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган; Рахимов Семил — 1909 й. Яккабоғ тумани 17-партия съезди колхозида туғилган, 5.10.1943 й. ҳалок бўлган. Мурожаат учун: ©Н.Мажидова📱977030565 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! ✅ Telegram ‖ 💬 Facebook 🌍 Web_site ‖ 📹 YouTube
6 17935Loading...
20
Media files
1 7924Loading...
21
#кун_тарихи 9 май — Хотира ва қадрлаш куни. Бу кун тинчлик учун жон фидо қилган аждодларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтириш ва ҳамнафас фахрийларимизга эҳтиром кўрсатиш баробарида тинчлик, озодлик ва эркинлик энг олий неъмат эканини ич-ичимиздан ҳис этадиган кун. Тилагимиз: Қуроллар фақат машғулотларда ишласин! Инсоният уруш кўрмасин! Тинчлик ва фаровонлик абадий бўлсин! 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! ✅ Telegram ‖ 💬 Facebook 🌍 Web_site ‖ 📹 YouTube
2 79256Loading...
22
Республика Ҳарбий прокуратурасида "Хотира ва қадрлаш куни"га бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Уни Бош прокурор ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Б.Кудратходжаев олиб борди. Тадбирда Ҳарбий прокуратура фахрийлари ва ходимлари иштирок этди. Жараёнда Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлганлар ёрқин хотираси ёдга олинди, шунингдек, Ҳарбий прокуратура органларида узоқ йиллар самарали хизмат қилган фахрийларга эҳтиром кўрсатилиб, уларнинг ибратли ҳаёт йўллари эътироф этилди. Тадбирда 60 ёш юбилей айёмини ва таваллуд кунларини нишонлаётган фахрийларга эсдалик совғалар тақдим этилди. Аснода бир гуруҳ ходимларга навбатдаги ҳарбий унвонлар, шу билан бирга, фарзандлари олийгоҳларга кириш учун тавсияномалар топширилди ҳамда касбий танлов ғолиблари тақдирланди. Сўнгра фахрийлар ва ходимлар Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейига ташриф буюришди. 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! ✅ Telegram ‖ 💬 Facebook 🌍 Web_site ‖ 📹 YouTube
2 2057Loading...
Photo unavailableShow in Telegram
#эълон Ҳарбий соҳада ҳуқуқ ва қонуний манфаатларингиз бузилган тақдирда бу ҳақда дарҳол Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасининг "Ишонч телефони" ёки расмий веб-сайти орқали хабар беринг. Веб-сайтнинг ▶️ "Мурожаат" бўлимига исталган жойдан мурожаат йўллаш имкони мавжуд. Ҳарбий прокуратура органлари томонидан бузилган ҳуқуқларингизни тиклаш йўлида барча қонуний чоралар кўрилади.
❗️Мурожаатингиз Сиз кўтарган масалада адолат қарор топиши билан бир қаторда келгусида қонун бузилишларининг олди олинишида ҳам муҳим эканлигини унутманг!
🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
#эълон 📣 Фуқароларни ҳарбий хизматга чақириш, ҳарбий хизматчиларнинг моддий таъминоти ва ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ қонунлар ижроси юзасидан ўтказиладиган назорат тадбирлари ҳақидаги маълумотлар Ҳарбий прокуратура расмий веб-сайтининг "Текширишлар" бўлимида эълон қилиб борилмоқда.
❗️Текширишлар бўйича мурожаатларингизни мазкур веб-сайт орқали йўллашингиз мумкин.
▶️ Веб-сайтга кириш 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
#ҳуқуқий_ахборот
Вазирлар Маҳкамаси (226-сон, 6.05.2024 й.) қарори билан қонунчилик ҳужжатлари қисқартирилмоқда
Бунинг зарурати: 1. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси (Lex.uz)да 14 мингдан зиёд амалдаги қонунчилик ҳужжатлари мавжуд бўлиб, деярли 93 % қонуности ҳужжатларидир;
Маълумот учун: Европа давлатларида қонунлар салмоғи ўртача 25-30 %ни, жумладан, Германияда 30, Францияда 26, Австралияда 26, Буюк Британияда 23 %ни ташкил этади.
2. Ҳар йили ўртача 1,5 мингта қонунчилик ҳужжати қабул қилиниб, аксариятини қонуности ҳужжатлари ташкил этади. Уларда, айниқса, Ҳукумат қарорларида, норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган вақтинчалик (бир марталик) ташкилий чора-тадбирлар назарда тутилади;
Маълумот учун: 2017-2022 йиллар қабул қилинган 6 мингта яхлит қонунчилик ҳужжатидаги масалалар ўрганилганида, уларнинг 45 фоизини ҳуқуқий нормалар, 55 фоизини топшириқ, тавсия ва маълумот кўринишидаги бошқа масалалар ташкил этиши аниқланган.
3. Шу боис норма ижодкорлиги соҳасида ўз аҳамиятини йўқотган қонуности ҳужжатларини бекор қилиш доирасида “Тартибга солиш гильотинаси” усули қўлланиб келмоқда ва бу жабҳада сўнгги 5 йилда 8 848 та қонуности ҳужжати бекор қилинди.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ–6075-сон Фармони билан 498 та, 2021 йил 30 апрелдаги ПФ–6218-сон Фармони билан 380 та, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сон қарори билан 1 887 та, 2022 йил 21 июлдаги 396-сон қарори билан 422 та, вазирлик ва идоралар буйруқлари билан 1 322 та, 2021 йил 3 февралдаги ПФ–6155-сон Президент Фармони ижроси доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 4 339 та эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлар бекор қилинди.
✅ Қарорда Ҳукуматнинг 493 та (362 таси яхлит, 131 таси ўзгартириш ва қўшимчалар) ўз аҳамиятини йўқотган қарорини ўз кучини йўқотган деб топиш назарда тутилмоқда. 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
نمایش همه...
#Ватанпарвар_2024 📰 "Vatanparvar" газетасининг 2024 йил 10 майдаги 19-сони нашрдан чиқди. 👆 Унда:
🔹 Фарғона ҳарбий прокурорининг ўринбосари Ойбек Шерматовнинг "Галдаги манзил — Фарғона"; 🔹 Бухоро ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси Дилшод Абдуллаевнинг “Прокурор ва ёшлар” номли мақоласи чоп этилди.
🖥 Онлайн ўқиш 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
#ҳуқуқий_ахборот
Тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахслар реестри юритилади
❗️Тазйиқдан жабрланган шахсларга руҳий инқироз ҳолатида бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида, шошилинч қабул бўлимларида туну кун ишлайдиган бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади: ➖ 2024 йил 1 июндан Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида; ➖ 2024 йил 1 октябрдан республиканинг қолган барча ҳудудларида. 📁 Бирламчи кўмак хоналарида: 🔸 жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилаш учун тазйиқ ва зўравонликка учраган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандлари уч суткадан кўп бўлмаган муддатга жойлаштирилади; 🔸 шошилинч биринчи ёрдам, шу жумладан руҳий, психотерапевтик ёрдам кўрсатилади, шунингдек, юқумли касалликлар мавжудлиги тўғрисида таҳлиллар ўтказилади. 📆 2024 йил 1 октябрдан ҳимоя ордери берилган ҳар бир ҳолатда тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастури “Инсон” марказлари билан келишилган ҳолда тасдиқланади; 📝 2025 йил 1 январдан ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг реестри юритилади; 🔍 2024 йил 1 декабрдан бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ва зўравонлик ҳолати бўйича мурожаат қилинганда ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери ташаббус тартибида берилади. 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
#ТВ #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла #уч_авлод
Фахрийлар ҳолидан хабар олинди
📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
#ҳуқуқий_ахборот
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш такомиллаштирилади
✍️ “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–175-сон, 10.05.2024 йил). 👆 Унга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга “оила – маҳалла – туман ва ҳудуд” тамойили асосида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилади. 📆 2024 йил 1 июндан: 🔹 тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади; 🔹 хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида рўйхатга олинади; 🔹 тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади: – хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори иштирокида тазйиқ ва зўравонлик содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади; – профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери расмийлаштирилади; – тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларига жойлаштирилади; – расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари ва жабрланган шахсларга доир маълумотлар “Инсон” марказларига “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали юборилади. 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
نمایش همه...
#Ҳуқуқ_2024 📰 "Huquq" газетасининг 2024 йил 9 майдаги 19-сони нашрдан чиқди.
🖇 Унда Бухоро ҳарбий прокурорининг ўринбосари Хасанбой Ахмаджоновнинг “Тинчликни асраш бурчимиз” номли мақоласи чоп этилди.
🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
#ТВ #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла #уч_авлод Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас! 📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
نمایش همه...
#Вазият_2024 📰 "Vaziyat" газетасининг 2024 йил 9 майдаги 19-сони нашрдан чиқди. 👆 Унда:
🔹 Гулистон ҳарбий прокурори Фаррух Жумаевнинг "Қадр — муқаддас"; 🔹 Тошкент ҳарбий прокурорининг ўринбосари Шоҳруҳ Ваҳобовнинг "Уч авлод мулоқоти"; 🔹 Қарши ҳарбий прокурорининг ўринбосари Меҳриддин Назаровнинг "Қизғин беллашув" номли мақоласи чоп этилди.
🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
نمایش همه...