cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ 🥇

پست‌های تبلیغاتی
4 543
مشترکین
-524 ساعت
+347 روز
+26630 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Халқнинг шунча дод-вой солгани ёрдам бермади: свет нархи барибир аввалги ҳолига қайтарилмади. Демак, бошқа иложи йўқ: тақдирга тан беришга мажбурмиз. Аммо, ҳеч бўлмаса лимит масаласини қайта кўриб чиқиш керак. Ҳозир белгиланган 200 кВт оддий оилага ҳам етмайди. Ҳисоблаб кўринг: битта холодильник, битта аристон, битта кондиционер қанча ишлайди? Лимитни ҳеч бўлмаганда 500 қилиш керак. Мутасаддилар лимит масаласини қайта кўриб чиқишса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
نمایش همه...
👍 1
Жисмоний шахсларнинг лотереялар ҳамда интернет тармоғидаги ўйинлардан ва букмекерлик гаровидан олинган ютуқлар сифатидаги даромадлари солиқдан озод этилганлигини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Бу имконият аҳолининг кенг қатламини қиморга қизиқтиришга катта туртки бўлиб хизмат қилади.
نمایش همه...
👎 9👏 2😱 2
Парадлар ўтказиш - бу хотира эмас... © Ислом Каримов
نمایش همه...
👍 6👎 3 3
Инсайдерларга кўра, Сурхондарё автойўл раҳбари Mukhammadali Allamuradov вазифасидан озод қилинган.
نمایش همه...
👌 11👍 7
Надир шараф, надир ғурур? Миллатнинг ўзлиги надир? Зотан ўзбек деган миллатнинг юксалиши учун миллий ғурур ва ор деган туйғулар умрбоқий бўлиши лозим. Юртни севиш, уни шарафсизлардан ҳимоя қилиш учун энг аввало, инсон ўзлигини танимоғи керак. Ҳар йили 9 май арафасида Георгий тасмасининг тарқатилишини, унинг тарихини билиб-билмай, гоҳ кўксига, гоҳ машинасига тақиб юрадиган юртдошларимизни кўриб ҳайрон қоласан киши. Бу тасма ортида қанчалик қора тарих бор! Екатерина Иккинчи даврида, рус-турк уруши пайтида жорий этилган бу тасма ва шу номдаги орден урушда жасорат кўрсатган рус ҳарбийларига берилган бўлса-да, кейинчалик бу тасма ўзга юрт тупроқларини топтаган, босиб олган босқинчиларга рағбат рамзига айланган. Уч қатор қора ва икки қатор тўқ сариқ рангдан иборат бу тасма чор Россиясининг Туркистон ўлкасига босқинчилик юришлари даврида босқин учун мукофот бўлган. Бизнинг ота-боболаримиз қонини тўккани учун не-не босқинчилар бу тасмани тақмаган дейсиз. “Қўқон хонлигини забт этгани учун”, “Марказий Осиёга юриши учун”, “Хива хонлигига юриши учун” каби медаллар таъсис этилиб, уларнинг барчасида шу мазмун акс этгани аччиқ ҳақиқат. Бегуноҳ одамларнинг тўкилган дарё-дарё қонлари, муштипар аёлларнинг оҳу войлари, етим қолиб бўзлаган болаларнинг фарёдлари, ёниб кетган уйлар, вайрон бўлган бинолар, зўравонлик ва хўрликнинг ҳадди аълосига етиши ортида бу тасма ёмғирдан кейин чиққан камалак каби товланиб туради. Бу қора тарихни билмасдан ёки онгли равишда қатида қон жилваланиб турган тасмани тарқатиш кимгадир керакдир, лекин уни тақиш шарафсизлик эмасми? Ҳеч бир ватанпарвар инсон бу тасмани ўзига раво кўрмайди, аксинча, ундан жирканади. Ўзбек деган миллат ўзига қилинган ёмонликни кечириши мумкин, лекин ҳеч қачон унутмайди. Биз ота-боболарга муносиб авлод бўлиш учун энг аввал уларнинг қонини тўккан душманларни таниб олишимиз зарур. Зотан, ўз ватанингни босиб, талаб, вайрон қилиб, уни топтаган босқинчига муҳаббат қўйиш, унинг фахр белгиси бўлмиш – рамзий тасмасини тақиш миллатга нисбатан хиёнатдир. Биз фахр қиладиган муқаддас байроғимиз бор. Атайлаб бизга тиқиштириладиган ёвуз тасма ўрнига ўз байроғимиз тасвирланган тасмаларни тақиб юрганга нима етсин! Уларга муносиб жавоб шу! https://www.facebook.com/share/p/5CwSuuGE55q2tPrx/?mibextid=oFDknk
نمایش همه...
Log in or sign up to view

See posts, photos and more on Facebook.

👍 7👎 2 1👏 1
👍 3🤔 1
Тошкентда тўйи куни машинадан танасини чиқариб ҳаракатланган келин-куёв жавобгарликка тортилибди. Айбдорларга нисбатан баённома тузилиб, машина жарима майдончасига қўйилибди. Тасанно бизни ГАИ акаларга! Ҳаммаси яхшикуя, лекин биз яқинда бир йил ичида 40 марта қоида бузиб(асосий қисми тезликни ошириш), 20 млн.дан ошиқ жаримани тўламай юрган ҳайдовчи ҳақида пост эълон қилгандик. Буни ГАИ акаларимиз негадир кўрмай қолди. Энди ҳаммага савол. Хурсандчиликдан бошини люкдан чиқариб юрган келин-куёв жамият учун хавфлироқми ёки бир йилда 40 марта қоида бузадиган ҳайдовчими? Пиарменлар….
نمایش همه...
👍 21😱 2
Антиструмин иши доирасида асоссиз қамоққа олинган олима аёлларнинг озодликка чиқарилишига турли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларда кўп йил ишлаган, тажрибали ҳуқуқшунов Шавкат Тожибоевнинг муносабати.
نمایش همه...
👍 6
Руслан Бобонинг юрист шогирдлари ажойиб ижтимоий ролик суратга олишибди. Табиатни асрайлик!
نمایش همه...
👏 13👍 5🫡 3 2👌 1
Махалля Асалобод, 2-тупик находится в УЖАСНОМ состоянии. Была замена труб холодного водоснабжения. Теперь все работники ушли, всё осталось перекопано. И ещё нет места доя сбора отходов. Никто не принимает меры!!! Ташкент, Яшнабадский район
نمایش همه...
👍 2