cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Денов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

ДЕНОВ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ - маҳаллий давлат бошқарув органи. denau-press-service.uz https://taplink.cc/dthaxborotxizmati @dthaxborotxizmati @denaupress_bot https://twitter.com/denau_press https://threads.net/@dthaxborotxizmati

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
4 053
مشترکین
+1124 ساعت
+137 روز
+2830 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

03:28
Video unavailableShow in Telegram
#Жараён Денов тумани ҳокими Илҳом Аброров олтин ва кумуш медал олиш бахтига эришган битирувчи ўқувчиларни тақдирлади Денов туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида берилган таълим-тарбияни ўз онгу-шурида ва хулқ атворида ўзлаштира олган намунали ўқувчилар талайгина. Жорий ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабининг 11-синфини ана шундай ўқувчилар устозлари томонидан эътироф этилган 25 нафар ўқувчи олтин медал ҳамда 3 нафар ўқувчи кумуш медал олишга сазовор бўлди. Туман ҳокими битирувчи ўқувчиларга беғубор ўқувчилик йиллари ортда қолиб, қадрдон мактаб, меҳрибон устозлар билан хайрлашиб, ҳаётнинг янги, янада масъулиятли босқичига қадам қўяётган ёшларимизга ўз самимий тилакларини билдирди. Тадбирда иштирок этган битирувчи ёшларнинг ота-оналарига ташаккурнома берилди. Денов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 🕊@dthaxborotxizmati 📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube
نمایش همه...
Medal-1.m4v33.93 MB
01:16
Video unavailableShow in Telegram
#Мурожаат_ва_ечим СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ УЛУҒБЕК ҚОСИМОВ ТАШАББУСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАДИ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуродов ҳамда Денов тумани ҳокими И.Аброров вилоят ҳокими томонидан совға қилинган 500 дана китобни тумандаги “Қайтмас” маҳалласига етказди. “Қайтмас” маҳалла раиси Зухра Қирғизбоеванинг таклифи билан Марҳабо Мўминова хонадонида “Уй кутубхона” ташкил этилди. Мазкур “Уй кутубхона" маҳалла аҳлига ва ёшлар учун маънавият улашишига хизмат қилиши мақсад қилинди. Денов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 🕊@dthaxborotxizmati 📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube
نمایش همه...
Kitob-1.m4v12.73 MB
#Жараён Узоқ йиллар давомида мамлакатимизда яшаб, расмий равишда фуқароликка эга бўла олмаган қанчадан-қанча шахсларга давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизнинг тенг ҳуқуқли фуқароси мақоми берилаётганлиги нафақат мамлакатимиз миқёсида, шу билан биргаликда халқаро ҳамжамият томонидан ҳам демократик принсипларнинг ифодаси сифатида юксак эътироф этилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 март кунидаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги янги таҳрирдаги 610-сонли қонуни талаблари асосида Денов туманида “Ўзбекистон Республикаси фуқароси” деб тан олинган бир гуруҳ юртдошларимизга Денов тумани Ички ишлар бошқармасида Сурхондарё вилояти ШМҲ бошлиғи подполковник М. Хужаев ва туман ИИБ бошлиғи ўринбосари майор Ж. Алиев томонидан фуқаролик паспорти тантанали топширилди. Фуқаро Ў. Батиров ҳамда З. Эшимовага ўрнатилган тартибда фуқаролик ИД-карталари тақдим этилди. Денов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 🕊@dthaxborotxizmati 📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube
نمایش همه...
06:02
Video unavailableShow in Telegram
Денов туманида 4 та мактабгача таълим ташкилотининг биноси фойдаланишга топширилди Денов тумани ҳокими Илҳом Аброров бошчилигида 4 та - 29-, 38-, 53-, 54-сонли мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тумандаги “Охтом” маҳалласида жойлашган, 29-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти аввал 50 ўринли бўлган бўлса, энди бу боғча 120 ўринли қилиб қайта қурилди. Мазкур боғчани қуриш учун шартнома қиймати 4 130, 1 млн. сўм маблағ ажратилди. Болаларнинг боғчада тарбияланишини таъминлаш учун туманидаги “Элобод” маҳалласида жойлашган, 50 ўринли бўлган 38-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти 90 ўринли қилиб қайта қурилди. Давлат мактабгача таълим ташкилотининг қуввати 90 ўринли бўлиши учун шартнома қиймати 3 940,0 млн. сўм маблағ ажратилиб фойдаланишга топширилди. “Меҳнатобод” маҳалласида жойлашган, 120 ўринли 53-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотига шартнома қиймати 4 085, 0 млн. сўм маблағ ажратилиб камчиликлар бартараф этилиб, фойдаланишга топширилди. “Сунбула” маҳалласида жойлашган, 120 ўринли 54-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотига шартнома қиймати 4 085, 0 млн. сўм маблағ ажратилиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланиб, фойдаланишга топширилди. Мазкур 4 та Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг ишга туширилиши натижасида 350 нафар болажонлар боғчада таълим-тарбия олиши учун шарт-шароитлар яратилди. Шунингдек, янги иш ўринлари яратилди. Денов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 🕊@dthaxborotxizmati 📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube
نمایش همه...
Sadik Ochilisj-1.m4v58.36 MB
Денов тумани ҳокими фуқаролар муаммоларини ҳал этмоқда Денов тумани ҳокими, биринчи сектор раҳбари Илҳом Аброров бошчилигида сайёр қабул бўлиб ўтди. Қабулда 50 нафар фуқаро иштирок этди. Сайёр қабул жараёнида фуқаролар томонидан турли муаммолар хусусан, йўлни таъмирлаш, газ таъминотини яхшилаш, уй-жойни таъмирлашда ва уй-жой билан таъминлашда кўмаклашиш, ичимлик суви билан таъминлаш, бола пули, моддий ва тиббий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишди. Фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб уларга ҳуқуқий тушунчалар берилди. Мурожаатларнинг ҳал этилишида вақт талаб этадиганлари мутасаддиларга ўрганилиши учун кўрсатмалар берилди ва туман ҳокимининг назоратига олинди. Денов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 🕊@dthaxborotxizmati 📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
“Сиёсий-маърифат соати”нинг навбатдаги сони тақдим этилди Давлат хизматчилари учун мўлжалланган сиёсий-маърифий соатларда бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида сўз боради. Бугунги сиёсий-маърифат соатида: ➖ Ўзбекистон ва жаҳон янгиликлари; ➖ “Давлат хизматчиси этикаси” ҳақида; ➖ “Жадид” газетасида давлат ва жамоат арбобларининг долзарб мавзудаги мақолалари анонси билан танишасиз; ➖ “Маҳалладан гапирамиз” рукнида Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз боради; ➖ Маҳаллалар уюшмаси янги танлов эълон қилади; ➖ “Мутолаа” рукнида давлат хизматчилари Ферҳат Кардашнинг “Ҳаракатда давом эт” номли асари мутолаасига чорланади. Мазкур лойиҳа — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан тақдим этилмоқда. ▪️ Тўлиқ кўриш Денов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 🕊@dthaxborotxizmati 📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube
نمایش همه...
Кўҳна Денов янгиланмоқда 11:47 https://uza.uz/uz/posts/kohna-denov-yangilanmoqda_609378
نمایش همه...
Кўҳна Денов янгиланмоқда

Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги олдидан

00:12
Video unavailableShow in Telegram
#Эълон Ҳурматли фуқаролар! "Магистрал электр тармоқлари" АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали тасаруфида бўлган Денов-220/35/6 кВ подстанциясида олиб борилаётган жорий таъмирлаш ишлари режасига асосан, ушбу ишларини хавфсиз амалга ошириш учун Шифохона 35/10 кВ ва Ш.Худойназаров 35/10 кВ подстансия тўлиқ ўчирилиши талаб этилади. Ушбу ишларини хавфсиз амалга ошириш мақсадида, бугун, 21 июн куни соат 10:00дан 13:00гача тумандаги “Водий ”, "Жомий", "Оловуддин", "Буюк замин", "Бўстон", "Дўстлик", "Юрчи", "Файзли", "Лағмон ота", "Озод", "Оққўрғон", "Боғи шамол", "Гулистон", "Муқумий", "Янги куч", "Мингбулоқ", "Обод турмуш", "Навниҳол", "Сурхон", "Корабоғтепа" маҳаллаларининг вақтинча электр энергияси таъминотида узилиш бўлиши маълум қилинади. Денов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 🕊@dthaxborotxizmati 📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube
نمایش همه...
ELON 2023.mp43.49 MB
Repost from DTPI rasmiy kanali
01:28
Video unavailableShow in Telegram
Denov tadbirkorlik va pedagogika instituti 2024-2025 o‘quv yili uchun abituriyentlarni qabul qilmoqda. 🌐@DTPI_uz'ning rasmiy sahifalarini kuzatib boring!
نمایش همه...
DTPI 2024-2025 REKLAMASI.mp4214.27 MB
00:12
Video unavailableShow in Telegram
#Эълон Ҳурматли фуқаролар! МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ! Жорий йилнинг 24 июн куни соат 15:00да Денов ишга марҳамат Мономарказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 февралдаги 191-сонли қарорига асосан, белгиланган муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган қуролли кучлар сафидан резервга бўшатилган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича Термиз ҳарбий прокурори иш режасига мувофиқ, Денов тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда ҳамда Денов тумани Мудофаа ишлари бўлими, Денов тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими иштирокида меҳнат бозори ярмаркаси тадбири бўлиб ўтади. Ушбу меҳнат ярмаркасида ўзингизга мақбул бўлган иш ўринларига ишга жойлашишингизда кўмаклашамиз. Шунингдек, ташқи Меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Корея давлати “Қирол Сежонг” университети билан ҳамкорликда Денов “Ишга марҳамат” Мономарказида ташкил этилган 3 ойлик корейс тилига ўқитиш ва Германия давлатида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун Немис тилига ўқитиш учун ташкил этилган 5-8 ойлик ўқув курсларига ўқишни ҳоҳловчиларни ҳам ушбу Меҳнат ярмаркасига таклиф этамиз. Денов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 🕊@dthaxborotxizmati 📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube
نمایش همه...
ELON 2023.mp43.49 MB
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.