cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

Advertising posts
3 013مشترکین
-524 ساعت
-257 روز
-12230 روز
توزیع زمان ارسال

در حال بارگیری داده...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تجزیه و تحلیل انتشار
پست هابازدید هابه اشتراک گذاشته شدهديناميک بازديد ها
01
🕊    ✨🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌹✨ ☀️Бугунги сешанба кунимиз ҳайрли бўлсин.! 🕊☘Бошланган кунингиз омадли, қувончли, сермазмун ва шод хуррамликда ўтсин!! 🕊☘Яна бир тонг саломат уйғотиб, ибодатлар қилишга, савобли амаллар қилишга ва ўз юмушларимизни бажаришга қодир қилиб қўйган Аллоҳга шукроналар бўлсин.. АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!!! 🕊☘Ҳаёт гулшанингиздан бахт-омад, аҳли хонадонингиздан файзу-барокатлар аримасин..!! 🕊☘Кексаларимизга,  фарзандларимизга ва барча-барчамизга Яратган Эгам ёмонлардан паноҳ, яхшиларга ҳамроҳ қилсин..!! 🕊☘Рўзғорингизга барака, тани жонингизга соғлик, дардмандларни шифосини берсин, ҳар бир бандани мушкулини осон қилсин..!! 🕊☘Фарзандларимиз ўйнаб-кулсин, кексаларга роҳат, бойларга инсоф, фақирларга сабр, ота-оналарга узоқ умр берсин..!! 🕊☘Иймонимиз, виждонимиз, сабримиз, яхшилигимиз, меҳр-оқибатимиз бардавом бўлсин илоҳим..!! Аллоҳ барчангизни Ўз ҳимояси ва паноҳида асрасин Азизлар..!!! 👇👇 @Gozal_diydor
44671Loading...
02
Айбдор... (ярми ҳазил, ярми чин) —Вой, бу тарвуз нега кўчада қолди, музлаткичга жойласангиз бўлмасмиди, келин, увол-а, увол! Қайнонаси жаврай-жаврай молга тўғраётган тарвузни кеча ярим кечаси аллақаёқларда дайдиб келган қайниси чала еб, ташлаб кетганди. Албатта, келин айбдор бўлади-да, кечаси билан ухламай, ким нима еса орқасидан йиғиштириб юрмаганидан кейин. —Бу нимага йўталяпти? Битта болани эплолмайсан. Қарамагансан. Вирус дейсан-ми? Чанглар вақтида артилмагандан кейин вирус юқтиради-да! Ҳаммасига сан айбдорсан. Бола касал бўлса, даволатиш керак эмас, айбдорни аниқлаш керак! Айбдор эса, аниқ. Келин! Боласига   яхши қарамаган. Энди зудлик билан ота-онасининг уйига жўнатиш керак. Даволатиб беришсин, қизлари касал қилганидан кейин! —Келинойи, манти қилиб беринг, жўвалаб. Фақат бу сафар тузлари жойида бўлсин. Ўтган сафар олиб борган овқатимни ҳеч ким емади, бориб бошқа овқат қилдим. Қайнисинглиси тўғри айтяпди. Яхши иш бўлмабди, у бечорада нима айб, келинойиси яхши овқат қилмаган бўлса. Айбдор келин, у раҳматга эмас, мана шундай маломатга, таҳқирга лойиқ. —Битирган ўқувчиларингизнинг ўттиз фоизи ҳам ўқишга кирмабди! Уларга тўғри йўл кўрсатмагансиз! Мана, сизнинг айбингиз деб мактаб "қизил" га тушди. Албатта,  у айбдор. Ҳамма фандан ўзи дарс бермаса ҳам ўттизта ўқувчини дарсида ўтириши, уйига бориб дарс қилдириши керак эди! Яхши бўлди, айбдор топила қолди. У маҳалласига кираверишда тўпланиб туриб ниманидир зўр бериб муҳокама қилаётган қўшни аёлоарга кўзи тушди. Бирор кор-ҳол бўлганга ўхшайди, "Ҳойнаҳой нима бўлса ҳам мени айбдор қилишмасин! Салом ҳам бермай тез ўтиб кетиши керак!" —Бу келин нимага салом бермай ўтиб кетди. Шу бир нарсани билади-ёв. Ҳой,  келииин... Феруза Салходжаева T.me/Gozal_diydor
4722Loading...
03
#ЯНГИ_БЕМОРИМИЗ Ассалому алейкум сахийлар гурухи админи Фирдавс Ака Ва САХОВА ПЕША инсонлар Ман Тошматова Шахло кизалогим Тошматова Мадинабону  учун сизларга Карши шахар батош махалласи 14 хонадондан мурожат киляпман  фарзандимни ташхиси микрасифалия гипоксия бош калтирогида кучли эпилепсия бор. Даволанишимизга моддий ёрдам беринглар. Ҳеч кимни фарзанди бемор бўлмасин.... (Онасини👆👆СМС  си) Илтимос,  имкон қадар яхшилик қилайлик. #QURЪON Albatta, Alloxning raxmati yaxshilik kiluvchilarga yakindir. A’rof surasi (56 - oyat) @SAXIYLAR_UZ KARTALARI Xamkor bank Uzkard 👇👇 5614 6818 1370 2556 ✅ Ashurova Z. 👇👇 5614 6818 2020 4620✅ Ashurova Z. nomida Xumo Agrobank 👇👇 4073 4200 5525 1403✅ Ashurova  PAYNET RAKAM 👇👇 +998 99 430 24 50✅ Uz Mobail ADMIN @Firdavs188 Exson xisobot 👇👇 @Shifoiy_uz 👁👁✅xisobot kiring ko‘ring ishonch uchun!!! 👆👆 @Saxiylar_uz rasmiy. @AZAN_UZZ 🍂🍂🍂🍂🍂
5682Loading...
04
📖 ПОЁНДОЗ Тўйхона. Ҳамма келин-куёвни кутаяпти. Уларнинг пойига узундан-узун оқ матодан пояндоз тўшалган, йўлаклари гуллар ва шарлар билан безатилган. Ниҳоят келин-куёв келди. Ота ўғлининг бўй-бастини кўриб, хурсандлигидан ҳайратда қолди. Сўнг олдига пешвоз чиқди. Ҳалиги «махсус» йўлак - пояндозга оёқ босганида бирданига орқасидан кимдир баланд овозда бақирди: - Отахон, пояндозни босманг, четга ўтинг, келин-куёвлар учун ёйилган пояндозни расво қилаяпсиз-ку... Бу сиз учун эмас...  Ота бу кутилмаган гапдан сесканиб кетди... ...Ўша воқеадан сўнг ўзимнинг, ўғлимнинг, қизимнинг тўйи бўлса, албатта, пояндоз тўшаб, унга аввал ота-онам қадам ранжида қилишини ният қилдим. Аслида, боласи учун меҳрини пояндоз қилган ота-оналарга боримизни пояндоз қилсак ҳам кам... -Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар @Gozal_diydor
8837Loading...
05
__Аёлингиз биттадир..!_ _Кучада куп санамлар, _Кошу каро каламлар! _Уткинчидир бу дамлар, _Аёлингиз биттадир! _Уйингизда фаришта, _Хар ишда у саришта! _Сизга булар у ришта, _Аёлингиз танходир! _Кадрига сиз етингиз, _Кулларидан тутунгиз! _Битта билан утингиз, _Аёлингиз биттадир! _Дард келганда бардошли, _Сизга доим сирдошли! _Сизга у танхо Лайли, _Аёлингиз танходир! _Булмасангиз ёнида, _Жон колмайди танида! _Кизгониб севади-да, _Аёлингиз биттадир! _Не килсангиз килингиз, _Усиз утмас кунингиз! _Бир кун синаб курингиз, _Аёлингиз танходир! _Бору йугингизда хам, _Юрар измингиз да хам! _Кули куксида хар дам, _Аёлингиз биттадир! _Уй жойингиз омонат, _Килмас сизга хиёнат! _Ундан кетмас орият, _Аёлингиз танходир! _Рашк килса у севади, _Сизни танхо билади! _Хаммасига чидайди, _Аёлингиз биттадир! _Кучада куп санамлар, _Кошу каро каламлар! _Уткинчидир бу дамлар, _Аёлингиз танходир!_ Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг! @Gozal_diydor
65023Loading...
06
ЖИГАРЛАРИНГ ЯРАЙДИ... Ёнгинангда «дўстман» деган ғанимлар, Синишингни кутиб кунлар санайди, Энг яқин дўст ёнингдаги одамлар, Бир корингга жигарларинг ярайди! Кўчадаги таниш-билиш , жўралар, Бойлигингда қўлларингга қарайди. Асл инсон йўқчиликда билинар, Бир корингга жигарларинг ярайди! Омад кулса ёнингдаги ёринг ҳам, Сочларингни қўлларида тарайди. Аразлайди сал қоқилсанг, ўшал дам, Бир корингга жигарларинг ярайди! Кўзингни оч, кераксиздир пушмонинг, Еттиётлар қадр нима билмайди. Бир қориндан кўп талашиб тушганинг, Бир корингга жигарларинг ярайди! Давринг келса, бирга давринг сурганлар, Синганингда тез бегона айлайди. Қадрингни чин қалби билан билганлар, Бир корингга жигарларинг ярайди! Шундай экан ўзга дея ғам ема, Қадрини бил, кетса қайтиб келмайди. Мумтозбегим «меҳрибоним йўқ» дема, Бир корингга жигарларинг ярайди. Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг! @Gozal_diydor
76327Loading...
07
УЧ ВАСИЯТ Луқмони Ҳаким ўлимидан олдин Ўғлига уч васият қилди: Биринчиси – зинҳор хотининга сирингни айтма, Иккинчиси – бойликка янги етишган нокасдан қарз олма, Учинчиси – миршаб билан дўст тутинма. Отаси вафот этгач, ўғил бу уч васиятни синаб кўрмоқчи бўлди. Бозордан бир қўй олди-да, сўйиб қопга солди. Оғзини маҳкам боғлаб, уйига келтирди. Хотини сўради: - Бу қопда нима бор? - Бировни бехос ўлдириб қўйдим. Изни йўқотиш учун уни қопга солиб олиб келдим. Эрингдан айрилиб қолишни истамасанг, зинҳор битта-яримтага гуллаб қўйма, - кейин янги бойиган кишидан қарз олди. Миршаб билан дўст тутинди. Бир куни хотини билан гапи қочиб, уни тутиб урган эди, етти маҳаллани бошига кўтарди: - Войдод, мусулмонлар! Эрим одам ўлдириб ўрганган, энди мени ҳам ўлдирмоқчи! - Бу гапни дарҳол ҳокимга етказдилар. - Қочиб қолмасидан уни қўлга олинглар, - деб буюрди ҳоким. Уни ким тутиб келтиради? – дейишганида миршаб: - Мен унинг уйини биламан, - деди. – ўзим тутиб келаман. - -эй дўстим, мени қўйиб юбор – қочиб кетай, - деб илтимос қилди у. Лекин миршаб кўнмади. Воқеадан хабар топган янги бой ўпкасини қўлтиқлаб келди: - Қарзингни тўлаб қўй, ўлиб кетсанг, мен пулимга куйиб қоламан. Бировдан олиб, унинг пулини тўлади. Миршаб уни ҳоким ҳузурига олиб борди. Ҳоким уни таниб: - Луқмондай одамнинг ўғлига шу иш муносибми? – деди. - Рухсат бер, ўша қопни олиб келишсин, -илтимос қилди у. Қопни олиб келиб, ҳокимнинг қошида очдилар – сўйилган қўй чиқди. - Нима гап ўзи? – деди ҳоким. – тушунтириб беринг-чи? У бўлиб ўтган барча воқеаларни ҳикоя қилиб берди: - Отам менга уч васият қилган эди. Синаб кўрай деб шу ишларни қилдим. Отамнинг ҳамма гаплари рост чиқди. “Донолар суҳбатидан” T.me/Gozal_diydor
97523Loading...
08
🌺💐🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 💐🌹Душанба тонги муборак бўлсин 🌹💐Янги хафта давомида сизларни хурсандчилик, бахтиёрлик асло тарк этмасин 🤲💐🌹Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! 🌹🌷Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз. @Gozal_diydor
1 21285Loading...
09
«ЭСЛАМАСАМ ЭСЛАМАЙСИЗ-А» Қадрлисиз қадрингиз бўлак, Соғинчларда ўртанди юрак, Сиздан сира келмас бир дарак, Эсламасам эсламайсиз-а? Қани энди бўлсайди имкон! Дейсиз кўрсам ховлиқиб шу он. Кўзингизга кўриниб ёмон, Эсламасам эсламайсиз-а? Келмасам бир бўлиб имконим, Қийналиблар кетар виждоним. Менга азиз бўлган инсоним! Эсламасам эсламайсиз-а? Мудраб қолган кўзларни очинг, Ёлғизликни йўлидан қочинг, Келдим мана эшикни очинг! Йўқламасам йўқламайсиз-а? Масофалар бўлса ҳам йироқ, Бегоналар эмасмиз бироқ, Гар қилмасам ўзим қўнғироқ! Хол сўраб бир сим қоқмайсиз-а? Ўзгартирар одамларни пул, Ўз нафсига қилиб қўяр қул, Сиз таниқли, сиз энди машхур! Танишларни танимайсиз-а? Дийдор ширин дейдилар ахир! Қўйинг араз гинаю кибр, Дилдан суҳбат қурайликда бир! Ғаниматмиз, ўйламайсиз-а? Вақтимизни кетказмай увол, Кўришайлик келмаса малол! Ранжитдими сизни бу савол? Эсламасам эсламайсиз-а? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг @Gozal_diydor
1 25156Loading...
10
Гўзал манзилларга Ўзингиз етиб боролмасангиз ҳам хаёлларингиз етиб борсин! Ҳеч бўлмаса шу хаёллардан ўзингизни мосуво қилманг. – Бизга у ёқларга йўл бўлсин эмас, бизгаям аталган кунида ўша ерда бўламиз денг... – Э, биз уни тушда кўрамиз эмас, ҳаммамизни етказсин денг. – Мен бунга нолойиқман эмас, албатта мен энг яхшиларига лойиқман денг.     Ҳаётингизни гўзал қилиш ўз қўлингизда. Пулингиз бўлмаса ҳам, яхши ниятингиз бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг! @Gozal_diydor
1 41838Loading...
11
ХАЙРЛИ ТОНГ! Ассалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин. Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин! Аллоҳим тонгингизни нурафшон, Кўнглингизни хотиржам, Чеҳрангизни нурли қилсин. Танангизни саломатлик, Юзингизни эсa табассум безаб турсин! Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! @Gozal_diydor
2 960172Loading...
12
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туяга ем берардилар, уйни тозалардилар, пойафзални тикар, кийимни ямардилар. Қўйни соғар, хизматкор билан овқатланардилар, агар қийналса бирга хамир қорардилар. Бозордан олган бозорликларини уйларига ўзлари кўтариб келишдан ҳаё қилмасдилар. Бой ва камбағал билан қўл бериб сўрашар ва саломни биринчи бўлиб берардилар. Чақирган жойга писандсиз бўлмас, агар ёмон хурмо қўйса ҳам борардилар. Енгил ҳаражат, мулойим хулқли, гўзал табиат ва ҳусни муошаратли эдилар. Очиқ юзли, кулмай табассумли, хўмраймай маҳзун, хорланмай тавозуъли ва исрофсиз саховатли эдилар. Қалби нозик ва ҳамма мусулмонга раҳмдил бўлганлар. Тўйгандан ҳеч кекирмаганлар. Тамаъ туфайли асло қўлларини чўзмаганлар". ("Рисолатул-қушайрийя" китобидан) Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 T.me/Gozal_diydor
1 07617Loading...
13
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам
9041Loading...
14
Аёлингизни сиздан қўрқадиган қилиб эмас.. Қўрққанида сизни ёнингизга келадиган қилиб тарбияланг.. ❤️ @Gozal_diydor ㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
1 02614Loading...
15
Қалб кўзининг очилиши, тоат ва амал талаби учун ўқиладиган дуо اللهم افتح لي مسامع قلبي لذكرك وارزقني طاعتك و طاعة رسولك و عملك بكتابك. Ўқилиши: Алло˜ҳуммафтаҳлий маса˜миъа қолбий лизикрик, варзуқний то˜ъатака ва то˜ъата росу˜лик ва ъамалан бикита˜бик. Маъноси: Эй Аллоҳ! Сенинг зикринг учун қалбим қулоқларини очгин ва Сенга бўйсуниш, расулингга бўйсуниш ва китобингга амал қилишни менга ризқ қилиб бер. Мажмаъуз завоид 10 ж. 182 – бет. Тобароний Муъжамул авсат 2 ж. 72 – бет. 1286 – р, 5 ж. 289 – бет. 5341 – рақам ривояти. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ 👇🏻 @Gozal_diydor
99520Loading...
16
Ибодат 1. Ибодат мақом ва маконни юқори қилади. 2. Ибодатда улкан савоблар бор. 3. Ибодатда Роббул оламининг розилиги бор. 4. Ибодатда дининг аломати бор. 5. Ибодатда яқийннинг далили бор. 6. Ибодатнинг мукофоти жаннатда сокин бўлишдир. 7. Ибодат таваккулнинг далилидир. 8. Ибодат оқиллик аломатидир. 9. Ибодат Аллоҳ таоло берган тавфиқнинг аломатидир. 10. Ибодат қилган одамни фаришталар қанотлари билан ўраб, муҳофаза қиладилар. 11. Ибодат қилган одамнинг атрофига раҳмат ёғилади. 12. Ибодат банданинг ўзига берилган неъматга шукур қилиши суратларидан биридир. 13. Яхши ибодатнинг самараси Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлишдир. 14. Ибодат қабр саволида нажот беради. 15. Ибодатнинг самараси сабрдир. Сабирнинг самараси яхши эваздир. Дўстларингизга ҳам улашинг T.me/Gozal_diydor
1 07315Loading...
17
—Бу кўйлакни сизга бир миллионга бераман,-деди сотувчи аёл, сўнг давом этди —Ойингизга оляпсизми? —Ҳа, Ойижонга. Қайнона ойимларга! Биз алоҳида яшаймиз. Рўзғордан орттиролмаймиз. Сюрприз бўлади, бир қувонсинлар! Шодланиб  гапирди аёл. —Фақат мана бунисига пулимиз етмайди, хафа бўлманг! Аввал ойижонга олайлик, яна бир келамиз, Худо  хоҳласа,  а, дадаси, келамиз-а? —деди эрига нажот кутгандек, уялгансумон тикилиб. Мирзоҳид ҳам ҳижолатдан чўнтагини кавлашга тушди. Пул тўлаб онасига аталган кўйлакни олиб эшикка қараб юрдилар. Мирфозил хотинидан ҳижолат бўлар Сайёоа эса, аксинча харидидан қувониб, эрининг ёнида нималардир гапириб кетаркан, ортидан биров чақиргандек бўлди. —Келинойи! Шошманг! Чаққон қиз қўлига Сайёрага аталган қопчиқни кўтарганча югуриб келарди. Аёлнинг юраги "шуув" этиб кетди.  Мажбурлаб олдирса-я? Қўрқиб эрига қаради. —Мана бу кўйлак бизнинг дўкондан ҳадя экан. Ойим айтдилар. Менга ҳам шунақа келин келсин,-дедилар. —Олинг, келинойи, акамга қиз қидиряпмиз, бизга ҳам сизга ўхшаган келин берсин, дуо қилиб қўйинг. У қопчиқни Сайёранинг қўлига тутқазиб яна дўконга югуриб кириб кетди... Феруза Салходжаева T.me/Gozal_diydor
1 1008Loading...
18
Кўйлак —Дадаси, ўн беш йилда бир илтимос қилмоқчиман. Интернетда кўрдим, машҳур дўконда Ҳайит арафаси чегирма бўлаётган экан. Шулардан биттасини олиб беринг, илтимос, укамнинг тўйига кияман. Қўлидаги телефондан аёллар кийиб реклама қилган кўйлакларни эрига кўрсатмоқчи бўлган Сайёра ҳар доимгидек уюлган қовоқлардан қўрқиб, нари кета қолди. Эри "хўп" демаганидек рад ҳам этмади, аммо нигоҳи заҳарли эди. Аёл индамай томорқага ўтиб кетди. "Нимага ҳам сўрадим. Барибир обермаслиги аниқ эди-ку! Сенга ким қўйибди бир миллионлик кўйлак кийишни! Опаларингни эскисини кийиб ўргангансан" У ўзига ўзи гапириб ўт юла бошлади. Мирфозилнинг боши қотди. Аёли озиб-ёзиб бир илтимос қилди. Ўйлаб қараса, турмуш қурганларидан буён бир марта ҳам кўйлак олиб бермабди. Тўртта фарзандини битта ўқитувчилик ойлиги билан катта қиляпди. Тағинам хотини пишиққина. Сигир боқиб сут-қатиқ қилади, томорқанинг ҳар қаричидан фойдаланади. Унча-мунча қўшниларга укол қилади, кўйлак тикади, шу арзимас пулиниям эрига беради. У дарсга ўйчан кириб келди, аммо болаларнинг беғубор нигоҳларини кўргач, оиласидаги арзимас ташвишлар эсидан чиқиб кетди. —Устоз, "Меҳробдан чаён" нинг қолганини гапириб берасизми? Ўқувчиларнинг интиқ нигоҳлари остида ўзининг сеҳрли, жўшқин овози билан гап бошлади. —Солиҳ маҳдум ўта зиқна эди. Уйини қовоқ, шолғом каби арзон сабзавотлар билан тўлдирар, ўзи йиллаб қирқ ямоқ бўлиб кетган кийимида юрар, аёли ва қизига ҳар йили икки марта бозорнинг энг арзон бўзидан либос қилиб берар эди.. Мирзоҳид гапираётиб тўхтаб қолди. Шунча зиқна бўлса ҳам Солиҳ маҳдум ундан яхши экан-ку! Ахир у ўн беш йил ичида хотинига бирорта либос у ёқда турсин рўмол олиб бермабди! Бўлди. Бошқа гапиролмай қолди. Уйига кириб борганида тиниб-тинчимас аёли қўшнисининг қизига кўйлак тикаётган экан. Аразини унутиб, истиқболига ошиқди. —Чарчаб қолмадингизми? —Эртага дарсим йўқ, айтган дўконингга олиб бораман. Сенга энг зўр кўйлак олиб бераман онаси! Аёл эрининг елкасига бошини қўйди. Улар автобусдан тушгач, узун йўлкадан юриб пештоқига "Салобат" деб ёзилган ойнаванд бинога кириб бордилар. Бунақа жойга биринчи марта келган аёл қимтиниб турар, қатор-қатор илинган либослар оралаб юрган аёллардан тортинар, нима қилишни билмасди. —Танла! —деди эри. Сайёранинг энди уйга қайтиб кетгиси келарди. Шу пайт ёнига чиройликкина қиз келиб —Сизга нима ёрдам берай? Кўйлак танлашиб юборайми? —деди. Сўнг аёлнинг жавобини кутмай кўйлаклар орасига шўнғиб кетди. —Мана бу кеча келди. Асл Туркияники. Сизнинг ўлчамингиз бор. Рангини қаранг, ҳозир урф бўлган... Қиз кўйлакни киймаганига қўймади, кейин унга бўйи баравар ойна тутди. —Қаранг, қандай очилиб кетдингиз! Ҳа,кўйлак унга жудаям ярашган, офтобда қорайган чеҳрасини ҳам очиб юборган, юзига эрта туша бошлаган ажинлари ҳам билинмай кетган эди. Аёллар кўплигидан уялибми, турмуш ўртоғи ташқарига чиқиб кетди. Сайёра яна бир-иккита либос кийиб кўрди, барибир, биринчи кийганини танлади. Сотувчи қиз кўйлакни чаққон тахлаб, чиройли, совғага мўлжалланган гулдор қоғоз сумкага жойлаб кассага бошлаб келди. —Ойи,-деди пештахта ортида ўтирган аёлга, мана бу келинойим билан ҳисоб—китоб қилиб юборинг! Ўзи эса кейинги мижозга қараб югуриб кетди. —Бу-бир ярим миллионлик кўйлак, скидкада бир миллион уч юз минг бўлади. Сайёра нархни эшитиб дрвдираб қолди. Кейин эрини чақириш учун ташқарига чиқди. Эшикдан бир йигит онасини қўлтиғидан тутиб олиб кираётган экан. —Оналарнинг гўзали энг яхши кўйлакларга муносиб! У шундай гаплар билан эркалаб олиб кирди онасини. Турмуш ўртоғи ўйчан бўлиб қолди. Сайёра сезди. Қўли калталик қурсин, уй-жойни битирамиз деб хатто онасига битта кўйлак олиб беролмайди эри. Энди у ўзидан уяла бошлади. —Дадаси, менга кўйлаклар ёқмади, юринг, яхшиси Ҳайитда ойижонни хурсанд қиламиз. Мен бичимини кўриб олдим, ўзимга шунақасидан тикиб оламан. Ойижон дуо қиладила, юринг. Сайёра қайнонасига кийим танлашга тушиб кетди. Чаққон қиз қайнонасига танлаган либосини ҳам қоғоз қопчиққа солиб берди. Сайёранинг кўнглидаги бояги ғашлик тарқаган эди. 👇👇👇👇 T.me/Gozal_diydor
1 12011Loading...
19
🍃ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!!!🌺 ​​​​​Аллоҳим бу дунёда юрган йўлимиз хидоят, У дунёда эса сирот бўлсин.🤲 Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, У дунёда эса, Жаннату аъло бўлсин.🤲 Ушбу кун барчангизга Хайрли бўлсин! Яхши ниятларингизга Аллоҳ етқазсин. АМИЙН 🤲🤲🤲 @Gozal_diydor
2 979131Loading...
20
ҲАҚИҚИЙ БАХТ Исо алайҳиссалом бир дарахтнинг соясида дуо этиб ўтирган одамни кўриб, унга яқинлашдилар. Қарасаларки, одамнинг икки кўзи кўр, оёқлари шол, баданини йирингли яралар босган... лекин юзида ажиб бир бахт ёлқинланар, қўлларини дуога очган кўйи, ҳаяжондан титраб дуо этар эди: -Эй не-не бадавлатларга бермаган неъматини менга бериб, сийлаган Раббим! Сенга дунёдаги барча дарахтларнинг япроқлари қадар шукрлар бўлсин! Исо алайҳиссалом бу одамнинг ёнига чўккалаб, сўрадилар: -Эй биродар, кўряпманки юриш бахтидан маҳрумсан, кўзларинг кўрмайди. Шунга қарамай, не-не бадавлатларга берилмаган неъматнинг ўзингга берилганидан сўзлаяпсан, шукрона келтиряпсан. У қайси неъматдир, менга сўзлармисан? Одам овоз келган томонга ўгирилди: -Биродар, Аллоҳим менга шундай қалб бермишки, бу қалб орқали Уни танидим. Шундай бир тил бермишки, бу тил билан Унга шукрлар айтаман. Ҳолбуки, дунёнинг энг қийматли бойликлари берилган неча-неча кишилар бор – қалбларида Аллоҳни танимоқ севинчи, тилларида шукр этмоқ бахти йўқдир. Аммо, ўзингиз кўриб турганингиздек, кўр кўзли, оёқлари шол, баданини йирингли яралар босган бир қулига Раббим шундай бир СЕВГИ эҳсон этмиш ва бу неъматнинг фарқига бориш тафаккурини насиб айламиш. Кеча-кундуз бунинг шукрини адо этиш билан машғулман, бу менинг бурчимдир... Бу сўзлардан Исо алайҳиссаломнинг муборак қалблари тўлқинланди, кўзлари ёшга тўлди. У одамнинг бошини қучоқларига олиб, кўзларидан ўпдилар ва «Оч кўзларингни, эй севикли қул», дея буюрдилар. Одам кўзларини очиб, умрида биринчи бор ёруғ дунёни кўрди. Ҳаяжондан титраб, қаршисидаги Исо алайҳиссаломнинг қўлларига ёпишди ва: -Сиз ўликларни тирилтиргувчи, хасталарга шифолар бахш этгувчи, мўъжизалар соҳиби Исо алайҳиссаломмисиз? – дея сўради. Тасдиқ жавобини олгач, йиғлаб, Раббига яна шукрлар айта бошлади. Исо алайҳиссалом унинг елкаларини силаган эдилар, баданидаги йирингли яралар ғойиб бўлди. Қўлларидан тутиб, «Тур ўрнингдан» деган эдилар, шол оёқлар жонланди. Одам хурсандчиликдан бир он ўзини йўқотиб қўйди. Кейин ўзига келиб, дедики: -Эй Аллоҳнинг набийси! Сиздаги бу мўъжизаларнинг ҳам Яратганнинг Ўзи бермишдир. Мени сизга йўлиқтирган ва шифо берган ҳам Удир. Шундай экан, изн беринг, мен шукр этмоққа кеч қолмайин. Ўзига қанча шукр қилсам ҳам камдир... Одам юзини тупроққа қўйиб: -Раббим! Сени таниган бир қалбнинг, шукр этгувчи тилнинг шукрини муносиб адо этишдан ожиз ҳолимда, менга кўргувчи кўз ва юргувчи оёқлар, сиҳҳатли бадан ҳам лутф этдинг. Бу беназир неъматлар шукрини қандай адо этишни билмайман, ўзинг ёрдам бер, ё Раббим! – дея йиғлай бошлади. Бу орада атрофда тўпланган халойиқ Исо алайҳиссаломнинг яна бир мўъжизаларини ўз кўзлари билан кўрган ва у зотнинг қўлларини ўпмоқ учун бир-бирларини итариб, ғала-ғовур кўтарар эдилар. Аллоҳнинг набийси қўлларини юқори кўтариб, халойиқни тинчлантирдилар ва: -Менинг эмас, мана бу саждадаги одамнинг қўлларини ўпинглар. Уни саждага бош қўйдирган ва тилини шукрга тўлдирган неъматларга биз туғилганимиздан бери соҳибмиз. Аммо ҳеч биримиз у туйган бахтни туёлмадик! - дедилар, йиғладилар... @Gozal_diydor
2 82954Loading...
21
🌷 Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!... Ҳаётнинг ҳар қандай шартига кўндинг, Айт қачон кўксингга тегибди шамол?! Бола - чақа дединг, рўзғор, иш дединг, Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл! Сен- эрнинг айбини ёпгувчи қалқон, Оила кўркига берарсан сайқал. Майлига ҳар кунмас, лекин ҳар замон, Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл! Шаффоф кўзгуларни қўлингга олиб, Олтин қўғирчоқдек ясангин хушҳол. Юзингга упа сурт, яхши кийиниб, Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл! Гоҳида дард бирла тилинса бағринг, Гўё тўлишмайин қолгандай ҳилол. Қадрингни бунчалар арзон қилмайин, Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл! Кунларни ўтказдинг елиб, югуриб, Қўй энди кўнглингни ёзгин келақол. Ўзингни авайлаб, ўзингни севиб, Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл! @Gozal_diydor ㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
1 98856Loading...
22
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА   РАҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРОКАТУҲ...      ХАЙРЛИ ТОНГ....          ОЛИСДАГИ   ЯКИНЛАРИМ.... Оллоҳ юзимизни Унга тоат қилишимиз билан мунаввар айласин! Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати ила лиммо - лим қилсин! Оллоҳдан дўстликнинг ҳаловатини, садоқатнинг абадий бўлишини, мағфиратнинг лаззатини, меҳрнинг самимиятини, адашишдан асрашини, орзулар рўёбини, солиҳ амаллар - ла гўзал хотимани насиб қилишини сўраймиз!! Кунингиз хайрли, баракали, фойдали ўтсин  Азизлар ! 💝 Саъйидул Жума аёмингиз      Муборак бӯлсин...дея Сиз Азизларимизга... Меҳру муҳаббати билан  Раънойингиз🙏 🕋🕋🕋 ЖУМА МУБОРАК 🕋🕋🕋 @Gozal_diydor
3 915202Loading...
23
Зилола Нарметова Сарвари оламни тушимда курсам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки менга салавот айтишни унутса, батаҳқиқ жаннат йўлини топишда хато қилибди (яъни адашибди)”, дедилар. Ибн Можа ривояти. 📣 Б О Ш Л А Д И К АЛЛОҲУММА СОЛЛИ АЪЛАА САЙЙИДИНА МУҲАММАД Ҳайрли тун Азизларим!!! Эртага Жума тонгида кўришгунча!!! Дўстларга юборамиз 🤗 🌼🌸🌺
1 73638Loading...
24
«Шерали Жўраев - мени отам, улар мендан отамни тортиб олишган» Ботир Қодиров илк бор барчасини халққа очиқ гапириб берди. Никохсиз фарзанд эмасман Онамнинг шаънини оқламоқчиман Тўлиқ интервьюни кўринг. Яқинларга ҳам юбориб қўйинг @Gozal_diydor
1 53628Loading...
25
Бугунги кунингиз хайрли у́тсин... ❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃 🍃🌹Сиз бир ҚУЁШ - кўнгилларни ёритгучи... ❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃 🍃🌹Сиз бир МЕҲР - бахт чашмасин илингучи... ❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️ 🍃🌹Сиз бир ҚУВОНЧ - дилни завққа тўлдиргучи... ❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃 🍃🌹Сиз бир ОМАД - қалбда ғурур ундиргучи.. ❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃 🍃🌹Барчамизга янги кун, янги имкон, қувонч муборак...❤️ @Gozal_diydor
2 175106Loading...
26
УЗОҚЛАШИБ КЕТМАЙЛИК... 🎶 Мўминжон Садриддинов @Gozal_diydor
1 70549Loading...
27
❗️Эрингизни қарғаманг фарзандингизга уради, унинг келажагини барбод қиласиз Аёлларимизга юбориб қўямиз! Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг! @Gozal_diydor
1 69030Loading...
28
Ассалому алайкум ва рoхматиллоҳу ва барoкатуҳ Бир бор берган умрингизни, Равон қилсин Аллоҳим! Танингизга соғликни, Унвон қилсин Аллоҳим! Гина ғубор ювилсин, Ҳамроҳ бўлсин эзгулик. Бахтингизга бахт қўшиб, Шодон қилсин Аллоҳим! Тўкилмасин кўздан ёш, Порласин доим қуёш. Уйингизга шодликни, Меҳмон қилсин Аллоҳим! Бир елкада барака, Бир елкада насиба, Ризқингизни тоғ этиб, Ҳирмон қилсин Аллоҳим! Тинчлик бўлсин ҳамиша, Ер юзида, заминда, Ҳуррамликни юртимизда, Осмон қилсин Аллоҳим! Камина тилакларин, Барчангизга бағишлар. Омонликни сизларга, Эҳсон қилсин Аллоҳим @Gozal_diydor
3 664174Loading...
29
Айни яшаётган пайтингни имкон деб бил ва у билан машғул бўл. Ўтмиш учун қайғурма, келажакдан хавотирланма... Биз учун бугун бор, яна қуёшли тонг ва тоза ҳаводан нафас олиш неъмати бор, ва яна ҳаётимизнинг янги оппоқ саҳифаси, уни яхши амаллар билан тўлдирайлик. Кечаги кун билан яшаш — энг оғир руҳий касаллик. Агар бу "хасталик"ни енголмасак, асло янги келажак қуролмаймиз. Шундай экан, бугунимиз гўзал хотима топсин, бугун улгурайлик, бугун эришайлик, бугун уддасидан чиқайлик ва бугун бахтга эришайлик... ❤️🍃 @Gozal_diydor
1 73040Loading...
30
Солиҳа аёл Кеч киргач, Риёҳ аёлини синаш учун уйқуга кетди. Кечанинг чорак қисмини қиёмда ўтказган аёл: - “Туринг, эй Риёҳ!” - деб эрини тунги намозга уйғотди. Риёҳ: - “Ҳозир тураман” - деди, лекин турмади. Аёли кечанинг яна чорак қисмини таҳажжудда ўтказгач: - “Туринг, эй Риёҳ!” - деб уни намозга чақирди. Риёҳ: - “Мана, ҳозир, туряпман” - деб, яна ўзини ёстиққа урди. Аёл индамайгина яна таҳажжудга киришди. Туннинг яна чорак қисми ўтгач: - “Туринг, эй Риёҳ!” - деди. Эри: - “Хўп, ҳозир” - деса ҳам, иссиқ жойидан қўзғалмади. Шунда солиҳа аёл афсус билан: - “Тун ҳам охирлаб қолди. Муҳсинлар сафда, хизматга шай, сиз бўлса уйқудасиз! Эй воҳ, шўрим қурсин! Эй Риёҳ! Қайси қуриб кетгурнинг гапига учиб, тузоғингизга илиндим-а!” - дея, кечанинг қолган қисмини ҳам намоз ўқиб, бедор ўтказди. Риёҳ айтади: - “Бир куни дунё ишларидан бир ишга ачиниб, ғамга ботиб ўтирган эдим. Аёлим ёнимга келиб: - “Қараб турсам, дунёнинг ўткинчи ишига жуда қайғуда экансиз. Шумайт сизни менга бошқача таърифлаганди. Мен соддалик қилиб, унинг гапига лаққа тушиб ўтирибман-а!” - деди-да, рўмолининг попугига ишора қилиб: - “Дунё мен учун мана шундан ҳам арзимас нарса!” деди. Сайёр айтади: - “Риёҳ менга шундай ҳикоя қилиб берди: - “Менга бир аёл ҳақида айтишди. Насибамиз қўшилиб, турмуш қурдик. Хуфтон ўқиб бўлингач, у атир-упаларини суртиб, безаниб, чиройли кийимларини кийиб, ёнимга келиб, “Хожам, менда ҳожатингиз борми?” дер эди. “Ҳа” - десам, ёнимда қолар, “Йўқ” десам, безакли кийимларини ечиб, тонг отгунча намоз ўқиб чиқарди. Аллоҳга қасамки, (ибодатда) у мендан ўзиб кетди”. Аллоҳ Риёҳни ҳам, унинг обида, солиҳа аёлини ҳам раҳматига олсин. (“Солиҳлар гулшани”) Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 T.me/Gozal_diydor
1 80111Loading...
31
Солиҳа аёл
1 3822Loading...
32
БИР ПИЁЛА ЧОЙ.     Жиддалик мударрис айтади: "Ўқитувчилар хонасида эдим. Қадаҳга чой қуйиб энди ичмоқчи бўлганимда бирдан қўнғироқ жаранглади. Мадраса мудири қаттиққўл эди. Мударрислар қўнғироқ жаранглаши билан синфда бўлишларини талаб қилар эди. Чой эса жуда иссиқ эди. Ичишнинг иложи бўлмади. Ўша ерда Филиппинлик бир фаррошни кўриб қолдим. Унга табассум қилиб қўлимдаги чой тўла қадаҳни узатдим.   Эртаси куни фаррош келиб  менга тўсатдан ҳайратда қолганини, унга биринчи марта мударрис табассум ила чой узатганини айтди. У гўё бир хато ишнинг устидан чиқиб қолгандай эди. Мен унга бироз истиҳола билан:  "Мен сени икром қилмоқчи бўлдим. Биз мусулмонлармиз. Бу бизнинг хулқимиз" , дедим. У шундай деди: " Икки йилдан бери шу ерда ишлайман. Ҳали бирор киши менга кулиб қарамаган ва чой бермаган эди. Мен олий маълумотлиман. Қашшоқлик мени бу ерга келиб ишлашга мажбур қилди".     Мен унга ишонмай уни синаб кўрмоқчи бўлдим. Уни уйимга таклиф қилдим. Қизим юқори синфда ўқир эди. У фаррошга бир неча саволлар берди. Унга инглиз тилидаги қомусни кўрсатиб бир нималарни сўради. У жавоб берди. У тўғри гапирган экан. У мени ҳар жума куни зиёрат қилиб турди. Кейин исломга кирганини эълон қилди. У ўзининг йигирмага яқин ўртоғини исломга даъват қилиб уларни мусулмон қилди. Сабаб "бир пиёла чой ва табассум".       Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:  "Яхши ишдан бирор бир нарсани ҳақир санама. Гарчи у биродарингга очиқ юз ила йўлиқиш бўлса ҳам" , деганлар. Роғад Сомий. Абдулқодир Полвонов таржимаси. T.me/Gozal_diydor
1 64110Loading...
33
Аллоҳ ризоси учун узр сўрайман🙏 Қаранг ҳаётимиз қизиқ эканда, Эртага билмаймиз бормиз ёки йўқ. Кунлар ўтмоқда шошганда шошиб, Сездирмай умримиз учар мисли ўқ. Кимнидир қалбини оғритган бўлсам, Дилга яқинларим таниш, нотаниш. Минг хижолат ила узр сўрайман, Елкамдаги соқитни ниятим узиш. Тангримни олдида ёруғ юз билан, То қиёмат бўйнимдан қарзимни узай. Кичик аризамни демангиз хато, Бурчимни бажариб кўнглимни ёзай. Ҳаммамиз қачондир хато қиламиз, Айбини тан олган ўзи катта  иш. Аллоҳ ризоси учун узр сўрайман🙏 Дилга яқинларим таниш, нотаниш. @Gozal_diydor
2 15371Loading...
34
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бозорга кирганда «Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳъйи ва юмийту ва ҳува ҳаююн лаа ямуту, биядиҳил хойри, ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр” деса, Аллоҳ унга милёнта ҳасана ёзади ва ундан милён ёмонликни ўчиради ҳамда уни милён даражага кўтаради», дедилар». Манба: ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 🕋 Биздан Узоқлашманг 🔽👇👇👇👇 @Gozal_diydor
1 82130Loading...
35
«Ўлимга тайёргарлик кўриш» Ато ибн Абу Рабоҳ айтганидек, ўлимни эслаш уч яхши нарсани топишга сабаб бўлади: тавбага шошилиш, оз нарсага қаноат қилиш ва ибодатларга ғайратли бўлиш. Шунингдек ўлимни эсламаслик учта ёмон ҳолатга олиб келади: биринчиси, тавбани кечга суриш. Чунки ўлимни эсдан чиқарган одам ўлим ҳали келмайди, деган гумонда гуноҳлардан тийилмайди ва тавбани ортга суради. Ҳолбуки, ўлим тўсатдан келиб, тавбага улгурмаса, охиратига зиён. Иккинчиси, Аллоҳ тақсим қилган ризққа рози бўлмаслик. Қанча неъмат берилса ҳам, ношукр банда худди шўр денгиз сувини ичгандек қониқмайди. Учинчиси, дунёга муҳаббат қўйиш. Дунёга муҳаббат қўйган киши унга тўймайди, тўймасликдан ташқари, ундан айрилишни ҳам истамайди. Дўстларингизга ҳам улашинг!!! T.me/Gozal_diydor
1 74510Loading...
36
Нима эканлигини тушундизми?🥰🥰😁 Яқинларингизга ҳам улашинг 🌹 Каналимизга қўшилинг 👇❤️ @Gozal_diydor
1 76625Loading...
37
АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! Аллох бизга яна бир тонгдан бахраманд бўлишни насиб этибди              Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат... Шундай экан, бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.. Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик.. Аллоҳ ушбу  тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин.. Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!! Бугунги  кунингиз   қувончли ва файзли ўтсин! @Gozal_diydor
3 760135Loading...
38
Эътироф Дунёда эътибордан ортиқ нарса йўқ. Оламни меҳр, яхшилик қутқаради. Устозлик—машаққат, шу билан бирга шарафдир ҳам. Бугун —шанба. Ҳафтанинг охирги ўқиш куни. Эртага — ярим асрлик умримдаги катта байрам  (ўзим учун) Ишга ўйчан кетдим. Ўтган йили ўқувчиларим бу кунни шодиёна қилиб бергандилар. Учинчи соат 5- синфда дарс ўтаётгандим. Тўғрироғи Абдулла Ориповнинг "Ўзбекистон" шеърини завқ-шавқ билан ўқиётгандим, эшик оҳиста тақиллади, сўнг собиқ ўқувчиларим кириб келди. Гўзал қизлар, ўктам йигитлар... Гул кўтариб... Йиғлаб юбордим. Энг қизиғи 5-синфдаги мурғак болажонлар ҳайрат билан, ҳавас билан тик турганча бизни жииим кузатардилар. Сал ўзимга келгач, уларни ичкарига таклиф қилдим ва  таништирдим. —Бу—Фарруҳ. ИНҲАга грант асосида ўқишга кирган. Бу—Камола Фармацевтика институтида ўқийди, буниси— Моҳинур ТошМИда ўқийди, бу йигит— Сардор Юридик Университет талабаси, бу Шахризода— Жаҳон тилларида ўқийди... Кейин ўқувчиларга савол бердим —Улар нима учун бугун муваффақиятга эришган, ўлкамиздаги энг нуфузли олийгоҳлар талабаси  деб ўйлайсиз? Жим-жит эди синф. —Улар менинг дуоларимни олган. Устозининг дуосини олган! — дедим. Охирги пайтларда кўп солиштиряпман. Барибир, менинг ўқувчиларим бошқача эди. Ғамхўр, меҳрибон, сира гап қайтармаган, кўзимга тик боқмаган.. —Устоз тўғри айтган экансиз,-деди Сардор, — Битириб кетганингиздан сўнг ялинсангиз ҳам мактабга киролмайсиз деб, зўрға кирдик. Ўша даврларимиз сиз айтгандек ғанимат экан! Кун давомида шу кайфият билан юрарканман бешинчи соатда яна бир тўп бўлиб собиқ ўқувчиларим кириб келдилар. Ҳаммаси бошидан бошланди. Ёқимли эди бу лаҳзалар,  чиройли эди... Ҳаммаси учун, раҳмат! Мартабангиз улуғ, эл ичра азиз бўлинг, азиз болажонларим. Ҳа айтганча, кейинги ўқув йилидан яна 5-А синфга раҳбарлик қилишни бошлайман, иншааллоҳ. Кеча раҳбаримиз янги ўқувчиларимиз билан танишиб чиқишимизни топширдилар. Синфга кирдиму 35 та қоракўзнинг ичидан собиқ ўқувчиларим чеҳрасини қидирдим, ишонасизми, топдим! Ҳаёт давом этади. Ўқитувчилик давом этади. Машаққатлар эса бир куни шу кўринишда роҳатга айланади! Унгача эса яна бир йўлни босиб ўтмоқлик лозим...Сабр билан, меҳнат билан... Феруза Салходжаева T.me/Gozal_diydor
1 6192Loading...
39
Aссалому алайкум. Бугун 21➖Апрель Якшанба тонги !!! Сизга оилавий ➖хотиржамлик, Тани ➖соғлик, хайрли ➖Амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи➖ содиқлар тилаймиз. 🌼🌸🌺 ┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄ 🌼🕊 ♥️💕ҚАЛБИ ГЎЗАЛЛАРГА ҚУТЛУҒ САЛОМЛАР🕊 @Gozal_diydor
2 43485Loading...
40
📝СОХТА НИКОХ... (1- қисм) Хикоямдаги кахрамонларимиз илтимосларига биноан исмлари шартли равшда узгартирилган, хикоямни укиб фалончини ё танишимни хаёти экан деманг, шунчаки тасодиф ухшашлик булиши мумкин Мархамат турмуш уртоги узга аёлни дея, ташлаб кетганидан кейин, рузгори, кизлари ва угли келажаклари учун, ака-опаларига кушилишиб Россияга катнаб ишлай бошлади Кийналса хам согинч азобини тортса хам, оилада хам эркак ва аёл булиб ишламаса болаларини уйламаса булмасди, чунки фарзандлари хаммаси мактаб ёшида укиши,еб ичиши, яхши кийиниши бошка  болалар олдида кунгиллари ярим булиб уксинмасин деб уйларди Шундок хам оталари бошка аёлни деб, кетганлигини эшитган эсини таниб упгурган куп нарсага тушунадиган булиб колган кизлари хафа булиб йиглаган, угулчаси булса отасини каерга кетдилар деб, куп сураганига жавоб бера олмасдан, билмадим бошка юртларга ишга кетдилар деб айтарди. Болаларини кузларига караб бу саволларига Мархамат нима деб,жавоб беришни билмасдан кийналар, оталаринг номардлик килди деб, айта олмас Фарзандларини тарбиясига салбий таъсир килиши, отасига ва бошка эркакларга нафрат кузи билан караб улгайишини истамас эди. Олдинига Россияга бориб ишлаганида бир йилга колмасдан купрок юрса 8-9 ойда кайтарди, кейинчалик икки уч йилда бир уйига келиб кетар, топган пулларига уй жойларини тузатиб, кизларини сепига пул йига бошлади. Хар сафар келиб кетаётганида зурга болаларидан, уй-жойи ва ота-онасидан кузи киймас, кунгил уза олмасдан кийналиб упкаси тулиб жунаб кетарди. Тезрок купрок ишлаб пул топсам, болаларимни укитсам, турмушга берсам кейинрок, бормайман деган орзу хаёллар билан, узини кунглини кутариб юрарди.  Мархаматни бахтига шу ота-онаси бор экан, фарзандларига караб,ок ювиб тараб, топган тутганини билиб сарфлаб йигиб беришмокда, булмасам нима хам килардим деб, купинча хеч кимга курсатмай кечалари йиглаб оларди. Хар бир инсони бошига кулфат тушса, мусибат келганида бошида мехрибон ота-онаси булсин экан, булмасам бу дунёни гам-ситамлари инсони емириб ташлайди. Йиллар утиб Мархаматни катта кизи гузал Малика лицей тугатиб мед коллежига укишга киради, колган иккта кичик кизлари хамон мактаб укир, угулчаси Шохрух булса 5- синифга утади. Аёл боши билан, 4-нафар фарзандини вояга етказишни узи булмайди, аммо нима килсин такдирида бор экан, каерга хам кочиб кутуларди Турмуш уртоги бошкасини севиб колдим, у хомиладор уйланмасам булмайди деб, фарзандларини хам уйламасдан чикиб кетгани билан бошка узини курсатмади, болалари учун арзимаган нафака пули бергани билан у пул хеч нарсага етмасди Мархамат кейинрок оркавотдан эшитса у аёл билан купдан бери бирга эканлиги, иккинчи хотин булиб 2-3 йилдан ортикрок бекикликча бирга яшаганларини эшитди. Мархаматни эрининг хиёнати эмас, ёлгон гапириб йиллар буйи кузларига караб алдаб, ёлгонлар ичида ёлгон никохда яшагани,бир кечада минг йилга каритиб, юрагини касал килди.  Ойлар йиллар утди, юрак яраси битмади, купинча бошида гуж-гуж саволар ёгилар нима учун Нима гунохим бор, каерда хатто килдим, каерим кам ундан Бир-биримизни жуда хам севган севилган эдик-ку?! 4- нафар фарзандимиз севги мухаббатимиз меваси эдику?! Инсон хаёти шундай булиб колдики кейинги, вактларда жуда куп аёл ва эркакларимиз шундай хиёнат оркали болаларини тирик етим килиб, нафс, хис туйгуларга берилиб охирини уйламасдан шайтонга кул булиб колишган Шу уринда оиласига хиёнат килиб, аёли ё эрини кийнаб алдаган бахт угриси инсонлар тугрисиди сиз азиз укувчиларимга ёзиб утмасам булмайди ...
1 6520Loading...
🕊    ✨🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌹✨ ☀️Бугунги сешанба кунимиз ҳайрли бўлсин.! 🕊☘Бошланган кунингиз омадли, қувончли, сермазмун ва шод хуррамликда ўтсин!! 🕊☘Яна бир тонг саломат уйғотиб, ибодатлар қилишга, савобли амаллар қилишга ва ўз юмушларимизни бажаришга қодир қилиб қўйган Аллоҳга шукроналар бўлсин.. АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!!! 🕊☘Ҳаёт гулшанингиздан бахт-омад, аҳли хонадонингиздан файзу-барокатлар аримасин..!! 🕊☘Кексаларимизга,  фарзандларимизга ва барча-барчамизга Яратган Эгам ёмонлардан паноҳ, яхшиларга ҳамроҳ қилсин..!! 🕊☘Рўзғорингизга барака, тани жонингизга соғлик, дардмандларни шифосини берсин, ҳар бир бандани мушкулини осон қилсин..!! 🕊☘Фарзандларимиз ўйнаб-кулсин, кексаларга роҳат, бойларга инсоф, фақирларга сабр, ота-оналарга узоқ умр берсин..!! 🕊☘Иймонимиз, виждонимиз, сабримиз, яхшилигимиз, меҳр-оқибатимиз бардавом бўлсин илоҳим..!! Аллоҳ барчангизни Ўз ҳимояси ва паноҳида асрасин Азизлар..!!! 👇👇 @Gozal_diydor
نمایش همه...
1
Айбдор... (ярми ҳазил, ярми чин) —Вой, бу тарвуз нега кўчада қолди, музлаткичга жойласангиз бўлмасмиди, келин, увол-а, увол! Қайнонаси жаврай-жаврай молга тўғраётган тарвузни кеча ярим кечаси аллақаёқларда дайдиб келган қайниси чала еб, ташлаб кетганди. Албатта, келин айбдор бўлади-да, кечаси билан ухламай, ким нима еса орқасидан йиғиштириб юрмаганидан кейин. —Бу нимага йўталяпти? Битта болани эплолмайсан. Қарамагансан. Вирус дейсан-ми? Чанглар вақтида артилмагандан кейин вирус юқтиради-да! Ҳаммасига сан айбдорсан. Бола касал бўлса, даволатиш керак эмас, айбдорни аниқлаш керак! Айбдор эса, аниқ. Келин! Боласига   яхши қарамаган. Энди зудлик билан ота-онасининг уйига жўнатиш керак. Даволатиб беришсин, қизлари касал қилганидан кейин! —Келинойи, манти қилиб беринг, жўвалаб. Фақат бу сафар тузлари жойида бўлсин. Ўтган сафар олиб борган овқатимни ҳеч ким емади, бориб бошқа овқат қилдим. Қайнисинглиси тўғри айтяпди. Яхши иш бўлмабди, у бечорада нима айб, келинойиси яхши овқат қилмаган бўлса. Айбдор келин, у раҳматга эмас, мана шундай маломатга, таҳқирга лойиқ. —Битирган ўқувчиларингизнинг ўттиз фоизи ҳам ўқишга кирмабди! Уларга тўғри йўл кўрсатмагансиз! Мана, сизнинг айбингиз деб мактаб "қизил" га тушди. Албатта,  у айбдор. Ҳамма фандан ўзи дарс бермаса ҳам ўттизта ўқувчини дарсида ўтириши, уйига бориб дарс қилдириши керак эди! Яхши бўлди, айбдор топила қолди. У маҳалласига кираверишда тўпланиб туриб ниманидир зўр бериб муҳокама қилаётган қўшни аёлоарга кўзи тушди. Бирор кор-ҳол бўлганга ўхшайди, "Ҳойнаҳой нима бўлса ҳам мени айбдор қилишмасин! Салом ҳам бермай тез ўтиб кетиши керак!" —Бу келин нимага салом бермай ўтиб кетди. Шу бир нарсани билади-ёв. Ҳой,  келииин... Феруза Салходжаева T.me/Gozal_diydor
نمایش همه...

😢 1
#ЯНГИ_БЕМОРИМИЗ Ассалому алейкум сахийлар гурухи админи Фирдавс Ака Ва САХОВА ПЕША инсонлар Ман Тошматова Шахло кизалогим Тошматова Мадинабону  учун сизларга Карши шахар батош махалласи 14 хонадондан мурожат киляпман  фарзандимни ташхиси микрасифалия гипоксия бош калтирогида кучли эпилепсия бор. Даволанишимизга моддий ёрдам беринглар. Ҳеч кимни фарзанди бемор бўлмасин.... (Онасини👆👆СМС  си) Илтимос,  имкон қадар яхшилик қилайлик. #QURЪON Albatta, Alloxning raxmati yaxshilik kiluvchilarga yakindir. A’rof surasi (56 - oyat) @SAXIYLAR_UZ KARTALARI Xamkor bank Uzkard 👇👇 5614 6818 1370 2556 ✅ Ashurova Z. 👇👇 5614 6818 2020 4620✅ Ashurova Z. nomida Xumo Agrobank 👇👇 4073 4200 5525 1403✅ Ashurova  PAYNET RAKAM 👇👇 +998 99 430 24 50✅ Uz Mobail ADMIN @Firdavs188 Exson xisobot 👇👇 @Shifoiy_uz 👁👁✅xisobot kiring ko‘ring ishonch uchun!!! 👆👆 @Saxiylar_uz rasmiy. @AZAN_UZZ 🍂🍂🍂🍂🍂
نمایش همه...
👍 2
📖 ПОЁНДОЗ Тўйхона. Ҳамма келин-куёвни кутаяпти. Уларнинг пойига узундан-узун оқ матодан пояндоз тўшалган, йўлаклари гуллар ва шарлар билан безатилган. Ниҳоят келин-куёв келди. Ота ўғлининг бўй-бастини кўриб, хурсандлигидан ҳайратда қолди. Сўнг олдига пешвоз чиқди. Ҳалиги «махсус» йўлак - пояндозга оёқ босганида бирданига орқасидан кимдир баланд овозда бақирди: - Отахон, пояндозни босманг, четга ўтинг, келин-куёвлар учун ёйилган пояндозни расво қилаяпсиз-ку... Бу сиз учун эмас...  Ота бу кутилмаган гапдан сесканиб кетди... ...Ўша воқеадан сўнг ўзимнинг, ўғлимнинг, қизимнинг тўйи бўлса, албатта, пояндоз тўшаб, унга аввал ота-онам қадам ранжида қилишини ният қилдим. Аслида, боласи учун меҳрини пояндоз қилган ота-оналарга боримизни пояндоз қилсак ҳам кам... -Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар @Gozal_diydor
نمایش همه...
👍 2😢 1
__Аёлингиз биттадир..!_ _Кучада куп санамлар, _Кошу каро каламлар! _Уткинчидир бу дамлар, _Аёлингиз биттадир! _Уйингизда фаришта, _Хар ишда у саришта! _Сизга булар у ришта, _Аёлингиз танходир! _Кадрига сиз етингиз, _Кулларидан тутунгиз! _Битта билан утингиз, _Аёлингиз биттадир! _Дард келганда бардошли, _Сизга доим сирдошли! _Сизга у танхо Лайли, _Аёлингиз танходир! _Булмасангиз ёнида, _Жон колмайди танида! _Кизгониб севади-да, _Аёлингиз биттадир! _Не килсангиз килингиз, _Усиз утмас кунингиз! _Бир кун синаб курингиз, _Аёлингиз танходир! _Бору йугингизда хам, _Юрар измингиз да хам! _Кули куксида хар дам, _Аёлингиз биттадир! _Уй жойингиз омонат, _Килмас сизга хиёнат! _Ундан кетмас орият, _Аёлингиз танходир! _Рашк килса у севади, _Сизни танхо билади! _Хаммасига чидайди, _Аёлингиз биттадир! _Кучада куп санамлар, _Кошу каро каламлар! _Уткинчидир бу дамлар, _Аёлингиз танходир!_ Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг! @Gozal_diydor
نمایش همه...
👍 1
ЖИГАРЛАРИНГ ЯРАЙДИ... Ёнгинангда «дўстман» деган ғанимлар, Синишингни кутиб кунлар санайди, Энг яқин дўст ёнингдаги одамлар, Бир корингга жигарларинг ярайди! Кўчадаги таниш-билиш , жўралар, Бойлигингда қўлларингга қарайди. Асл инсон йўқчиликда билинар, Бир корингга жигарларинг ярайди! Омад кулса ёнингдаги ёринг ҳам, Сочларингни қўлларида тарайди. Аразлайди сал қоқилсанг, ўшал дам, Бир корингга жигарларинг ярайди! Кўзингни оч, кераксиздир пушмонинг, Еттиётлар қадр нима билмайди. Бир қориндан кўп талашиб тушганинг, Бир корингга жигарларинг ярайди! Давринг келса, бирга давринг сурганлар, Синганингда тез бегона айлайди. Қадрингни чин қалби билан билганлар, Бир корингга жигарларинг ярайди! Шундай экан ўзга дея ғам ема, Қадрини бил, кетса қайтиб келмайди. Мумтозбегим «меҳрибоним йўқ» дема, Бир корингга жигарларинг ярайди. Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг! @Gozal_diydor
نمایش همه...
УЧ ВАСИЯТ Луқмони Ҳаким ўлимидан олдин Ўғлига уч васият қилди: Биринчиси – зинҳор хотининга сирингни айтма, Иккинчиси – бойликка янги етишган нокасдан қарз олма, Учинчиси – миршаб билан дўст тутинма. Отаси вафот этгач, ўғил бу уч васиятни синаб кўрмоқчи бўлди. Бозордан бир қўй олди-да, сўйиб қопга солди. Оғзини маҳкам боғлаб, уйига келтирди. Хотини сўради: - Бу қопда нима бор? - Бировни бехос ўлдириб қўйдим. Изни йўқотиш учун уни қопга солиб олиб келдим. Эрингдан айрилиб қолишни истамасанг, зинҳор битта-яримтага гуллаб қўйма, - кейин янги бойиган кишидан қарз олди. Миршаб билан дўст тутинди. Бир куни хотини билан гапи қочиб, уни тутиб урган эди, етти маҳаллани бошига кўтарди: - Войдод, мусулмонлар! Эрим одам ўлдириб ўрганган, энди мени ҳам ўлдирмоқчи! - Бу гапни дарҳол ҳокимга етказдилар. - Қочиб қолмасидан уни қўлга олинглар, - деб буюрди ҳоким. Уни ким тутиб келтиради? – дейишганида миршаб: - Мен унинг уйини биламан, - деди. – ўзим тутиб келаман. - -эй дўстим, мени қўйиб юбор – қочиб кетай, - деб илтимос қилди у. Лекин миршаб кўнмади. Воқеадан хабар топган янги бой ўпкасини қўлтиқлаб келди: - Қарзингни тўлаб қўй, ўлиб кетсанг, мен пулимга куйиб қоламан. Бировдан олиб, унинг пулини тўлади. Миршаб уни ҳоким ҳузурига олиб борди. Ҳоким уни таниб: - Луқмондай одамнинг ўғлига шу иш муносибми? – деди. - Рухсат бер, ўша қопни олиб келишсин, -илтимос қилди у. Қопни олиб келиб, ҳокимнинг қошида очдилар – сўйилган қўй чиқди. - Нима гап ўзи? – деди ҳоким. – тушунтириб беринг-чи? У бўлиб ўтган барча воқеаларни ҳикоя қилиб берди: - Отам менга уч васият қилган эди. Синаб кўрай деб шу ишларни қилдим. Отамнинг ҳамма гаплари рост чиқди. “Донолар суҳбатидан” T.me/Gozal_diydor
نمایش همه...
ГЎЗАЛ ДИЙДОР

https://t.me/joinchat/AAAAAEjOMWxxeENrS6gFpw

@Gozal_diydor

👍 5
🌺💐🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 💐🌹Душанба тонги муборак бўлсин 🌹💐Янги хафта давомида сизларни хурсандчилик, бахтиёрлик асло тарк этмасин 🤲💐🌹Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! 🌹🌷Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз. @Gozal_diydor
نمایش همه...
«ЭСЛАМАСАМ ЭСЛАМАЙСИЗ-А» Қадрлисиз қадрингиз бўлак, Соғинчларда ўртанди юрак, Сиздан сира келмас бир дарак, Эсламасам эсламайсиз-а? Қани энди бўлсайди имкон! Дейсиз кўрсам ховлиқиб шу он. Кўзингизга кўриниб ёмон, Эсламасам эсламайсиз-а? Келмасам бир бўлиб имконим, Қийналиблар кетар виждоним. Менга азиз бўлган инсоним! Эсламасам эсламайсиз-а? Мудраб қолган кўзларни очинг, Ёлғизликни йўлидан қочинг, Келдим мана эшикни очинг! Йўқламасам йўқламайсиз-а? Масофалар бўлса ҳам йироқ, Бегоналар эмасмиз бироқ, Гар қилмасам ўзим қўнғироқ! Хол сўраб бир сим қоқмайсиз-а? Ўзгартирар одамларни пул, Ўз нафсига қилиб қўяр қул, Сиз таниқли, сиз энди машхур! Танишларни танимайсиз-а? Дийдор ширин дейдилар ахир! Қўйинг араз гинаю кибр, Дилдан суҳбат қурайликда бир! Ғаниматмиз, ўйламайсиз-а? Вақтимизни кетказмай увол, Кўришайлик келмаса малол! Ранжитдими сизни бу савол? Эсламасам эсламайсиз-а? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг @Gozal_diydor
نمایش همه...
👍 5 1🔥 1