fa
Feedback
Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

رفتن به کانال در Telegram

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari Sayt: www.uzlidep.uz Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5 Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام Aktam XAITOV | rasmiy kanal

کانال Aktam XAITOV | rasmiy kanal (@a_xaitov) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 14 172 مشترک است و جایگاه 3 869 را در دسته سیاست و رتبه 5 734 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 14 172 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 14 ژوئیه, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر 6 301 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -31 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 3.47% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 1.89% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 493 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 268 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 0 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari Sayt: www.uzlidep.uz Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5 Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 15 ژوئیه, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته سیاست تبدیل کرده‌اند.

14 172
مشترکین
-3124 ساعت
-2467 روز
+6 30130 روز

در حال بارگیری داده...

ابر برچسب‌ها
هیچ داده‌ای
مشکلی وجود دارد؟ لطفاً صفحه را تازه کنید یا با مدیر پشتیبانی ما تماس بگیرید.
اشارات ورودی و خروجی
---
---
---
---
---
---
جذب مشترکین
ژوئیه '26
ژوئیه '260
در 9 کانال‌ها
ژوئن '26
+9 890
در 2 کانال‌ها
Get PRO
مه '260
در 15 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '26
+5 669
در 12 کانال‌ها
Get PRO
مارس '260
در 27 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '26
+2
در 12 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '26
+22
در 21 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '25
+6 350
در 15 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '25
+8 052
در 23 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '25
+8 753
در 13 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '25
+11 954
در 14 کانال‌ها
Get PRO
اوت '25
+4 158
در 14 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '25
+8 841
در 10 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '25
+995
در 22 کانال‌ها
Get PRO
مه '25
+3 023
در 22 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '25
+18 856
در 18 کانال‌ها
Get PRO
مارس '25
+7 206
در 19 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '25
+5 753
در 13 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '25
+10 544
در 8 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '24
+5 784
در 13 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '24
+12 275
در 14 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '24
+9 487
در 23 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '24
+876
در 27 کانال‌ها
Get PRO
اوت '24
+24 159
در 21 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '24
+11 090
در 21 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '24
+2
در 15 کانال‌ها
Get PRO
مه '24
+5 270
در 15 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '24
+3 665
در 13 کانال‌ها
Get PRO
مارس '24
+2 124
در 15 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '24
+2 268
در 12 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '24
+6 136
در 14 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '23
+1 999
در 16 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '23
+3 663
در 22 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '23
+5
در 8 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '23
+2 052
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اوت '23
+3 023
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '23
+3 017
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '23
+18
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مه '23
+8
در 0 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '23
+5 023
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مارس '23
+2 022
در 0 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '23
+8
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '23
+13
در 0 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '22
+4 010
در 0 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '22
+2 002
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '22
+1 994
در 0 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '22
+27
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اوت '22
+4 354
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '22
+3 845
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '22
+2 230
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مه '22
+3 034
در 0 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '22
+2 013
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مارس '22
+18
در 0 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '22
+20
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '22
+6 887
در 0 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '21
+8 953
در 0 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '21
+2
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '21
+6 907
در 0 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '21
+4 581
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اوت '21
+4
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '21
+1
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '21
+8 756
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مه '21
+7 264
در 0 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '21
+2 074
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مارس '21
+1 995
در 0 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '21
+6 132
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '21
+11
در 0 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '20
+11 768
در 0 کانال‌ها
تاریخ
رشد مشترکین
اشارات
کانال‌ها
15 ژوئیه0
14 ژوئیه0
13 ژوئیه0
12 ژوئیه0
11 ژوئیه0
10 ژوئیه0
09 ژوئیه0
08 ژوئیه0
07 ژوئیه0
06 ژوئیه0
05 ژوئیه0
04 ژوئیه0
03 ژوئیه0
02 ژوئیه0
01 ژوئیه0
پست‌های کانال
☑️ Аҳолининг келажакдаги даромадларини ошириш ва иқтисодиётга узоқ муддатли маблағларни жалб этишга хизмат қилувчи ташаббусла
☑️ Аҳолининг келажакдаги даромадларини ошириш ва иқтисодиётга узоқ муддатли маблағларни жалб этишга хизмат қилувчи ташаббуслар илгари сурилди Давлатимиз раҳбари пенсия тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Кейинги ўн йилда мамлакатимизда пенсия миқдори 3,3 баробар оширилди, энг кам пенсия эса минимал истеъмол харажатларидан юқори даражага етказилди. Тақдимотда жамғариб бориладиган пенсия тизимини ривожлантириш, хусусий ва корпоратив пенсия механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Бу фуқароларнинг келажакдаги даромадини ошириш билан бирга, иқтисодиётга ҳам узоқ муддатли маблағларни жалб этишга хизмат қилиши таъкидланди. Шунингдек, пенсия ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш таклиф этилди. Хусусан, иш ҳақини ҳисобга олиш даврини кенгайтириш ва айрим паст даромадли йилларни ҳисобдан чиқариш орқали пенсия миқдорини адолатлироқ белгилаш назарда тутилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, бу келгусида пенсиялар ўртача 8 фоизга ошишига хизмат қилиши мумкин. Давлатимиз раҳбари бу масала миллионлаб инсонлар манфаатига дахлдор эканини таъкидлаб, ҳар бир таклифни пухта ўрганиш, аҳоли, экспертлар, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар иштирокида очиқ муҳокама қилиш муҳимлигини қайд этди. Пенсия тизимини замон талаблари асосида ислоҳ қилиш аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш, инсонларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва мамлакатнинг барқарор иқтисодий тараққиёти учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади. @a_xaitov

2
ПАХТАГА ҚЎШИМЧА ИШЛОВ БЕРИНГ ВА ҲОСИЛИНГИЗГА ҲОСИЛ ҚЎШИНГ! Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгашининг
ПАХТАГА ҚЎШИМЧА ИШЛОВ БЕРИНГ ВА  ҲОСИЛИНГИЗГА ҲОСИЛ ҚЎШИНГ!   Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгашининг қўшма МУРОЖААТИ   Ҳурматли деҳқон ва фермерлар ҳамда аграр соҳа ходимлари! Бу йилги табиат қийинчиликларига қарамасдан, Сиз фермер ва деҳқонлар томонидан республика бўйича 889,5 минг гектар шундан, Шинжон усулида 305,2 минг гектар майдонларда пахта парваришланмоқда. Барчамиз яхши тушунамизки, ҳозирги ўта мураккаб иқлим шароитида кўплаб синов ва қийинчиликларга қарамасдан, айниқса бу йил июл ойининг ҳар йилгидан кўра иккинчи ярми ўта иссиқ келаётганлиги сабабли сувчи, механизатор ҳамда чеканка (чилпиш) қиладиган дала ишчиларига  иш ҳаққиларини ўз вақтида бериб, пахтангизда агротехник тадбирларни, жумладан, суғориш, култивация қилиш ва чиканкани ўз вақтида ташкил этишни давр тақазо этмоқда. Халқимиз Сиздек миришкор деҳқон ва фермерлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар, жонкуяр олим ва тадқиқотчилар, кластер ходимлари тимсолида ана шундай фидойи инсонларни кўради ва эл-юрт дастурхонини тўкин қилиш йўлидаги шарафли ва олижаноб меҳнатингизни юксак қадрлайди. ℹ️ Батафсил: ⚪️ Расмий саҳифаларимизга уланинг. 🌐web / ✅facebook /🌐Instagram / 📹YouTube / ✈minbar ✈Fermer AI
182
3
☑️ Янги металлургия мажмуасининг ишга туширилиши ҳудуд иқтисодиёти ўсиши ва янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилади Презид+4
☑️ Янги металлургия мажмуасининг ишга туширилиши ҳудуд иқтисодиёти ўсиши ва янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилади Президентимиз Бекобод шаҳрига ташрифи давомида Ўзбекистон металлургия комбинатида барпо этилган янги Қуюв-прокатлаш мажмуасини ишга тушириш маросимида иштирок этди. Янги мажмуа мамлакатимизда иссиқ прокатланган пўлат листлар ишлаб чиқариш бўйича илк йирик лойиҳа ҳисобланади. Мажмуа ишга тушиши натижасида йилига 1 миллион тоннагача пўлат лист ишлаб чиқарилади, 1 минг 200 та янги юқори даромадли иш ўрни яратилади. Бу ички бозор эҳтиёжини қондириш билан бирга, саноат тармоқларини маҳаллий маҳсулот билан таъминлаш имкониятини кенгайтиради. Тадбирда келгуси йилларда металлургия соҳасини янада ривожлантириш, маҳаллий темир рудаси захираларидан самарали фойдаланиш, янги металлургия заводлари ва экологик технологиялар саноат паркини барпо этиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди. Сўнгги йилларда соҳага катта инвестициялар жалб қилиниб, ишлаб чиқариш ҳажми ва маҳсулот турлари сезиларли даражада ошди. Бу иқтисодиётнинг турли тармоқларини ривожлантириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга хизмат қилмоқда. Металлургия соҳасида амалга оширилаётган бундай йирик лойиҳалар Янги Ўзбекистоннинг саноат салоҳиятини янада мустаҳкамлаб, янги иш ўринлари, юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ва барқарор иқтисодий ўсиш учун мустаҳкам пойдевор яратади. @a_xaitov
324
4
☑️ Маҳалладан республикагача: ишбилармон аёллар танлови ЎзЛиДеПнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида ўтказилаё
☑️ Маҳалладан республикагача: ишбилармон аёллар танлови ЎзЛиДеПнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида ўтказилаётган “Ишбилармон аёл” республика кўрик-танлови хотин-қизларнинг тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилаётган муҳим лойиҳалардан бирига айланди. Танловнинг дастлабки босқичи — “Маҳалланинг ишбилармон аёли” лойиҳаси мамлакатимиздаги қарийб 5 минг маҳаллада ўтказилиб, унда 26 124 нафар хотин-қиз иштирок этди. Саралаш босқичлари якунларига кўра, 20 минг нафарга яқин ишбилармон аёл кейинги босқичларга йўлланма олди. Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда танловнинг туман ва шаҳар босқичлари юқори савияда ташкил этилмоқда. Кўргазмаларда тадбиркорлик, ҳунармандчилик, фермерлик, хизмат кўрсатиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаларидаги энг яхши лойиҳалар ва маҳсулотлар намойиш этилмоқда. “Ишбилармон аёл” танлови хотин-қизларнинг бизнес соҳасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллаларда бандликни таъминлаш ва иқтисодий фаолликни оширишга хизмат қилаяпти. @a_xaitov
393
5
☑️ I Халқаро Ислом цивилизацияси форуми: Ўзбекистоннинг илмий мероси халқаро ҳамкорликнинг янги босқичида I Халқаро Ислом цив+3
☑️ I Халқаро Ислом цивилизацияси форуми: Ўзбекистоннинг илмий мероси халқаро ҳамкорликнинг янги босқичида I Халқаро Ислом цивилизацияси форуми Ўзбекистоннинг илмий ва маънавий салоҳиятини дунёга яна бир бор намоён қилди. Форумга Euronews каби нуфузли халқаро медиа алоҳида эътибор қаратгани унинг халқаро аҳамияти юқори эканини кўрсатади. Бу Ўзбекистонда ислом цивилизацияси меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш борасида олиб борилаётган ишлар жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам қизиқиш билан кузатилаётганини англатади. Тошкент декларациясининг қабул қилиниши форумнинг энг муҳим амалий натижаларидан бири бўлди. Унда Жаҳон Ислом цивилизацияси альянсини тузиш, халқаро рақамли реестр яратиш ва глобал рақамли кутубхона ташкил этиш каби ташаббуслар илгари сурилди. Бу эса илмий меросни сақлаш ва уни кенг жамоатчиликка етказиш учун янги имкониятлар очади. Форумда 40 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этгани мазкур ташаббусларга халқаро даражада қўллаб-қувватлов мавжудлигини кўрсатди. Илм-фан орқали бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва ишончни мустаҳкамлаш ғояси анжуманнинг асосий мазмунига айланди. Термизда ўтказилган халқаро конференция доирасида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Туркиянинг IRCICA ташкилоти ўртасида меморандум имзоланиши ҳам муҳим воқеа бўлди. Бу ҳамкорлик қўлёзмаларни биргаликда ўрганиш, илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва халқаро илмий алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қилади. Умуман олганда, форум нафақат тарихий меросни ёдга олиш, балки уни замонавий илм-фан ва халқаро ҳамкорлик билан боғлашга қаратилган амалий платформага айланди. Бу ташаббуслар Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси меросини ўрганиш ва дунёга тарғиб қилишдаги ўрнини янада мустаҳкамлаши шубҳасиз. @a_xaitov
362
6
☑️ Картошкачиликда илғор тажрибалар оммалаштирилмоқда Қишлоқ хўжалигида замонавий агротехнологияларни қўллаш ҳосилдорликни ош
☑️ Картошкачиликда илғор тажрибалар оммалаштирилмоқда Қишлоқ хўжалигида замонавий агротехнологияларни қўллаш ҳосилдорликни ошириш ва сифатли маҳсулот етиштиришда муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда фермерлар ўртасида илғор тажрибаларни оммалаштиришга қаратилган амалий семинарлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Бухоро тумани Шергирон ҳудудида фаолият юритаётган «Панжи Файзиобод» фермер хўжалигида картошка етиштириш масалаларига бағишланган кўргазмали амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда картошка етиштиришда замонавий агротехнологияларни қўллаш, ҳосилдорликни ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш ҳамда фермер хўжалигида тўпланган илғор тажрибалар юзасидан фикр алмашилди. Тадбирда қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари, фермерлар ва тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Таъкидланганидек, бундай амалий семинарлар фермерларнинг билим ва тажрибасини ошириш, янги усулларни амалиётга кенг жорий этиш ҳамда мўл ва сифатли ҳосил етиштиришга хизмат қилади. @a_xaitov
348
7
☑️ Ишончли статистика — самарали давлат бошқарувининг асоси Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси ҳамда+4
☑️ Ишончли статистика — самарали давлат бошқарувининг асоси Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳамкорлигида «Ўзбекистонда 2026 йилги аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижалари» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Тадбирда депутатлар, Миллий статистика қўмитаси масъуллари, ЮНФПА, ФАО вакиллари, миллий ва хорижий экспертлар ҳамда журналистлар иштирок этди. Конференцияда мамлакатимизда илк бор 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижалари муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, мазкур жараён давлат сиёсати ва ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш учун муҳим маълумотлар манбаи ҳисобланади. Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 39 миллион 47 минг 321 нафарни ташкил этган. Бу жорий статистик ҳисоб-китобларга нисбатан қарийб 810 минг нафарга кўпдир. Шунингдек, мамлакатимизда бир йилдан ортиқ муддат яшаб келаётган 56,9 минг нафар хорижий фуқаро ҳам рўйхатга олинган. Тадбир иштирокчилари аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижалари таълим, бандлик, уй-жой, ижтимоий инфратузилма ва ҳудудий ривожланиш каби соҳаларда аниқ ва манзилли қарорлар қабул қилишга хизмат қилишини қайд этдилар. Рақамли технологиялар ва халқаро стандартлар асосида ўтказилган мазкур жараён миллий статистика тизимини модернизация қилишда муҳим қадам бўлди. Умуман олганда, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижалари мамлакатнинг узоқ муддатли барқарор ривожланиши, фуқаролар фаровонлигини ошириш ва далилларга асосланган давлат сиёсатини шакллантириш учун мустаҳкам асос яратади. Ишончли маълумотлар — самарали бошқарув ва тўғри қарорларнинг энг муҳим кафолатидир. @a_xaitov
442
8
☑️ Нукуслик ёшларнинг бизнес лойиҳалари қўллаб-қувватланади Нукус шаҳрида ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Учрашувда През
☑️ Нукуслик ёшларнинг бизнес лойиҳалари қўллаб-қувватланади Нукус шаҳрида ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Учрашувда Президентимиз томонидан 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган очиқ мулоқотда илгари сурилган ташаббуслар ва белгиланган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди. Хусусан, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим олиши, тадбиркорлик билан шуғулланиши, муносиб иш ўринларига эга бўлиши ҳамда иқтидорли ёшларни рағбатлантиришга қаратилган янги имкониятлар ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, «Халқ билан бирга» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ва ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилди. Мулоқот очиқ ва самимий руҳда ўтди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди, таклиф ва ташаббусларини билдиришди. Тадбир якунида партия фаолиятида фаол иштирок этаётган бир гуруҳ ёшлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бу каби учрашувлар ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ва давлат ҳаётидаги фаол иштирокини янада кучайтиришга хизмат қилади. @a_xaitov
438
9
☑️ Изланиш ва меҳнат самараси: Урганчлик фермерлар тажрибаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партиянинг вилоят к
☑️ Изланиш ва меҳнат самараси: Урганчлик фермерлар тажрибаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партиянинг вилоят кенгаши ва маҳаллий кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳимиз Хоразм вилоятида ўрганишлар олиб борди. Хусусан, Урганч туманидаги фермерлар билан очиқ мулоқот давомида қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, ҳосилдорликни ошириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва такрорий экинлар майдонини кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилдик. Айниқса, иқлим ўзгариши шароитида сув танқислиги муаммоси долзарб бўлиб бораётгани боис ёмғирлатиб суғориш технологияларини кенг жорий этиш ва сув тежовчи инновацион усуллардан самарали фойдаланиш бўйича амалий таклифлар билдирилди. Мулоқот давомида “Ҳайитов Ражаб Отажуманов” фермер хўжалиги негизида “Устоз-шогирд фермерлар мактаби”ни ташкил этиш ташаббусини илгари сурдик. Бу ташаббус ёш фермерларни замонавий агротехнологиялар, ерга ишлов бериш маданияти, сувдан самарали фойдаланиш ва бозор муносабатлари бўйича амалий билим ва кўникмаларга эга қилишда муҳим аҳамият касб этади. Фермер хўжалиги фаолияти билан танишар эканман, уларнинг эришган натижалари ҳақиқатан ҳам эътиборга лойиқ. Илгари ғалладан 50 центнер ҳосил олинган бўлса, бугунги кунда 100 центнердан ортиқ ҳосил олишга эришилмоқда. Бу эса меҳнат, изланиш ва замонавий ёндашувнинг амалий самарасидир. Давлатимиз раҳбарининг қўллаб-қувватлови натижасида ҳар бир тонна пахта учун берилган субсидия фермернинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Шунингдек, “Давлат Раҳматулла” кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди. Хўжаликда етиштирилаётган экспортбоп маҳсулотлар, хусусан, Америка қовоғи нави юқори ҳосилдорлиги, сақлашга чидамлилиги ва бозоргирлиги билан ажралиб туради. Ҳар бир қовоқнинг ўртача 6 килограммгача етиши фермернинг агротехнологияларга тўғри ёндашувини кўрсатади. Фермерларимиз билан бўлган очиқ мулоқотда минерал ўғитлар ва ёқилғи-мойлаш материаллари билан ўз вақтида таъминлаш, техникаларни янгилаш, маҳсулотни қайта ишлаш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш бўйича таклифлари тингланди. @a_xaitov
385
10
☑️ Муаммоларга амалий ечим – “Халқ билан бирга” дастури амалда O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Т
☑️ Муаммоларга амалий ечим – “Халқ билан бирга” дастури амалда O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Тошкент шаҳрининг Миробод, Утепа, Яккасарой ва Олмазор туманларида навбатдаги сайёр қабуллари ўтказилди. Унда депутатлар, маҳаллий Кенгашлар аъзолари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиб, уларнинг мурожаатлари ва таклифларини ўргандилар. Сайёр қабуллар давомида юзлаб мурожаатлар кўриб чиқилиб, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Қолган масалалар эса тегишли идоралар билан ҳамкорликда ижросини таъминлаш мақсадида назоратга олинди. Бу эса мурожаатларни эшитиш билан чекланмасдан, ҳар бирига амалий ечим топишга қаратилган ёндашув самарасини кўрсатмоқда. Дастур доирасида эҳтиёжманд оилаларга моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилди, ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди, даволанишга муҳтож инсонлар қўллаб-қувватланди. Шунингдек, коммунал хизматлар, уй-жой, ижтимоий ҳимоя ва бошқа долзарб масалалар юзасидан ҳам қатор ижобий ечимларга эришилди. Энг муҳими, сайёр қабуллар давлат органлари, депутатлар, маҳалла институти ва тадбиркорларнинг ҳамжиҳатликда иш олиб бориши натижасида аҳоли муаммоларини тезкор ҳал этишнинг самарали механизмига айланмоқда. “Халқ билан бирга” дастури доирасида бундай очиқ мулоқотлар юртимизнинг барча ҳудудларида изчил давом этмоқда. @a_xaitov
468
11
😎 O'zLiDeP ва Туркиянинг “Адолат ва тараққиёт” партияси ўртасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда 🔍 Батафсил Ўзбекистон+3
😎 O'zLiDeP ва Туркиянинг “Адолат ва тараққиёт” партияси ўртасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда 🔍 Батафсил Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси депутати, “Адолат ва тараққиёт” (AK Parti) партияси Бош раисининг ўринбосари Куршод Зорлу бошчилигидаги делегация билан учрашди. #uzlidep #hamkorlik #Xaitov 🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
297
12
☑️ Инвестициявий жозибадорликни оширишга қаратилган муҳим ташаббуслар ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида “Ўзбекистон Республикасини+6
☑️ Инвестициявий жозибадорликни оширишга қаратилган муҳим ташаббуслар ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, қонун лойиҳада кўзда тутилган солиқ маъмурчилигини соддалаштириш, хусусан чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режимининг жорий қилиниши уларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олган даромадларини солиқдан озод қилиш имконини беради. Бу эса, мамлакатимизда хорижий инвесторлар учун янада жозибадор муҳит яратишга хизмат қилади. Шунингдек, лойиҳада саноат корхоналарида дуал таълим шаклида таҳсил олаётган ходимлар учун ижтимоий солиқ ставкаси 2030 йил 1 январга қадар бўлган даврда икки баравар камайтирилиб, амалдаги 12 фоиздан 6 фоизга туширилиши миллий иқтисодиёт учун зарур бўлган малакали кадрларни дуал таълим орқали тайёрлашни рағбатлантиришга хизмат қилади. Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга, хорижий мутахассислар учун қулай шароитлар яратишга, меҳнат бозори талабларига мос рақобатбардош кадрлар тайёрлашга хизмат қилади. Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди. @a_xaitov
505
13
☑️ Ислом цивилизацияси – тинчлик, маърифат ва тараққиёт пойдевори Бугунги кунда дунёда тинчликни мустаҳкамлаш, халқлар ўртаси
☑️ Ислом цивилизацияси – тинчлик, маърифат ва тараққиёт пойдевори Бугунги кунда дунёда тинчликни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни кучайтириш, ёш авлодни эзгу қадриятлар руҳида тарбиялаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада ислом цивилизациясининг инсонпарварлик, илм-маърифат ва бағрикенгликка асосланган бой мероси глобал аҳамиятга эга бўлиб, уни чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш бугунги даврнинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Президентимиз Ислом цивилизацияси I Халқаро форуми иштирокчиларига йўллаган мурожаатида бугунги мураккаб шароитда экстремизм, исломофобия ва турли зиддиятларга қарши энг самарали йўл илм-маърифат, маданият ва юксак ахлоқий қадриятлар эканини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган «Жаҳолатга қарши – маърифат» ғояси бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмагани қайд этилди. Мурожаатда юртимиз замини жаҳон цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган Муҳаммад Хоразмий, Имом Бухорий, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек каби буюк алломалар ватани экани, уларнинг бой илмий ва маънавий меросини асраш ҳамда кенг тарғиб этиш Янги Ўзбекистонда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлангани алоҳида эътироф этилди. Шу билан бирга, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишда илм-фан, инновациялар, замонавий таълим ва интеллектуал салоҳиятни юксалтириш ҳал қилувчи аҳамиятга эга экани таъкидланди. Ислом цивилизацияси маркази эса нафақат бой меросимизни намоён этувчи маскан, балки халқаро илмий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлайдиган интеллектуал мулоқот майдони сифатида баҳоланди. Давлатимиз раҳбари мурожаатида илгари сурилган ғоялар ислом цивилизациясининг ҳақиқий моҳияти илм, эзгулик, тинчлик ва тараққиётга хизмат қилиш эканини яна бир бор намоён этди. Бу бой меросни асраш, чуқур ўрганиш ва келажак авлодларга етказиш ҳар биримиз учун муҳим вазифа бўлиб қолади. @a_xaitov
390
14
Ёшлар келажагига хизмат қиладиган муҳим ташаббуслар қўллаб-қувватланди ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партия фракц+3
Ёшлар келажагига хизмат қиладиган муҳим ташаббуслар қўллаб-қувватланди ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партия фракциясининг қўшма йиғилишида Президентимизнинг 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан ўтказган очиқ мулоқотида илгари сурилган ташаббуслар атрофлича муҳокама қилинди. Унда ёшларнинг билим олиши, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди. Йиғилишда ёшларни замонавий касбларга ўқитиш, уларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, ишга жойлашишини қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш бўйича илгари сурилган таклифлар мамлакатимиз тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди. Айниқса, ёшлар бизнесини қўллаб-қувватлаш ва инновацион ғояларни амалга оширишга хизмат қиладиган янги механизмлар юқори баҳоланди. Шунингдек, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар соҳасини ривожлантириш, IT йўналишида юқори малакали кадрларни тайёрлаш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда улар учун янги имкониятлар яратишга қаратилган ташаббуслар муҳокама марказида бўлди. Бу каби ислоҳотлар ёшларнинг замонавий билим ва кўникмаларни эгаллашига мустаҳкам замин яратади. Йиғилишда мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ЎзЛиДеП томонидан амалга ошириладиган янги лойиҳалар ва амалий чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Хусусан, ёш тадбиркорлар, инноваторлар, IT ва сунъий интеллект йўналишида фаолият юритаётган ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилади. Қайд этилганидек, партиянинг янги ташаббуслари ёшларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш, тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг мамлакат тараққиётидаги фаол иштирокини таъминлашга хизмат қилади. @a_xaitov
449
15
☑️ Илғор фермерлар тажрибаси кенгаймоқда Хоразм вилоятидаги кўп йиллик тажрибага эга “Ражаб ота Жуманов” фермер хўжалигида фа+4
☑️ Илғор фермерлар тажрибаси кенгаймоқда Хоразм вилоятидаги кўп йиллик тажрибага эга “Ражаб ота Жуманов” фермер хўжалигида фаол фермерлар билан очиқ мулоқот ўтказдик. Суҳбатда қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, ҳосилдорликни ошириш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, такрорий экинлар майдонини кенгайтириш ҳамда фермерларни қийнаётган долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдик. Бугунги шароитда сувни тежовчи технологияларни кенг жорий этиш, замонавий агротехнологиялардан самарали фойдаланиш ва илғор тажрибаларни оммалаштириш ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Шу мақсадда ушбу фермер хўжалиги негизида “Устоз–шогирд” фермерлар мактабини ташкил этиш ташаббусини илгари сурилди. Бу ёш фермерларни амалий билим ва тажриба билан қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. “Ражаб ота Жуманов” фермер хўжалиги йиллар давомида юқори ҳосилдорликка эришиб келаётгани билан бошқаларга ҳам ибрат бўлиб келмоқда. Бундай илғор тажрибаларни кенгайтириш орқали соҳада самарадорликни ошириш, фермерлар даромадини кўпайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш мумкин. Учрашув давомида фермерлар томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Уларга ечим топиш, фермерларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва соҳани изчил ривожлантириш бундан буён ҳам устувор вазифаларимиздан бири бўлиб қолади. @a_xaitov
425
16
☑️ ЎЗБЕКИСТОН ВА ГРУЗИЯ СТРАТЕГИК ШЕРИКЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИГА ЎТМОҚДА Президентимизнинг Грузияга амалга оширган давлат ташриф+2
☑️ ЎЗБЕКИСТОН ВА ГРУЗИЯ СТРАТЕГИК ШЕРИКЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИГА ЎТМОҚДА Президентимизнинг Грузияга амалга оширган давлат ташрифи доирасида Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, товар айирбошлаш ҳажмини келгуси йилларда 1 миллиард долларга етказиш, транспорт-транзит йўналишларини ривожлантириш, логистика имкониятларини кенгайтириш ва саноат кооперациясини кучайтириш бўйича келишувларга эришдилар. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги, энергетика, рақамлаштириш, ахборот технологиялари, таълим, туризм, соғлиқни сақлаш ва маданият каби соҳаларда янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, инвестицияларни жалб қилиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Грузия ўртасида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларация имзоланди. Шунингдек, божхона, рақамлаштириш, таълим, қишлоқ хўжалиги, меҳнат миграцияси, атроф-муҳит, туризм ва бошқа йўналишларни қамраб олган қатор икки томонлама ҳужжатлар қабул қилинди. Эришилган келишувлар икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва янги инвестиция ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади. @a_xaitov
441
17
☑️ Ғаллакор меҳнатига яраша манфаатдор ёхуд бу йил мамлакатимиз бободеҳқонлари мўл ҳосил олиб, юқори даромадни кўзлашмоқда “Д
☑️ Ғаллакор меҳнатига яраша манфаатдор ёхуд бу йил мамлакатимиз бободеҳқонлари мўл ҳосил олиб, юқори даромадни кўзлашмоқда “Деҳқон ишлаб дон сочар, Элга ризқ йўлин очар”, деган нақл бежиз айтилмаган. XXI асрга келиб, ушбу ҳикматли иборалар моҳияти ҳам ўзгариб кетди. Негаки бугун ернинг баракаси фақат меҳнатга эмас, балки илм, инновация ва тўғри иқтисодий муносабатларга ҳам боғлиқ бўлиб қолди. Кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилиш, фермернинг иқтисодий манфаатдорлигини кучайтириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу эса ғаллачиликда мутлақо янги натижаларни бермоқда. 👉 “XXI asr” газетасининг 2026 йил 25 июль сонидан. @a_xaitov
553
18
2 июль – Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қабул қилинган кун Давлат герби мамлакатимизнинг мустақиллиги, суверенитети
2 июль – Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қабул қилинган кун Давлат герби мамлакатимизнинг мустақиллиги, суверенитети ва миллий қадриятларини ўзида мужассам этган муқаддас давлат рамзларидан биридир. Унда юртимизнинг бой тарихи, миллий анъаналари, табиий бойликлари, тинчликсеварлиги ва халқимизнинг эзгу орзу-интилишлари ўз ифодасини топган. Гербимиздаги ҳар бир тимсол ва ҳар бир чизиқ юртимизнинг тараққиёти, халқимизнинг бирдамлиги, маънавий юксаклиги ҳамда келажакка бўлган ишончини англатади. Ўзбекистон Республикаси Давлат герби халқимизнинг ғурури, шаъни ва тарихий хотирасини ўзида акс эттирувчи бетакрор рамздир. У Ватанимизга бўлган меҳр-муҳаббатни, миллий ўзлигимизни ва истиқлол ғояларига садоқатимизни ифода этади. Шу боис гербимиз нафақат давлат белгиси, балки ҳар бир юртдошимиз учун фахр ва ифтихор манбаи ҳисобланади. Янги таҳрирдаги Конституциямизда ҳам Ўзбекистон Республикаси ўзининг давлат рамзлари — Байроғи, Герби ва Мадҳиясига эга эканлиги, улар қонун билан тасдиқланиши ҳамда давлат муҳофазасида бўлиши алоҳида белгилаб қўйилган. Бу эса давлат рамзларининг юртимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти нақадар юксак эканини яна бир бор тасдиқлайди. Давлат герби халқимизнинг ор-номуси, миллий ўзлиги ва истиқлолининг ёрқин тимсолидир. Шунинг учун ҳар бир фуқаро давлат рамзларини чуқур ҳурмат қилиши, уларни эъзозлаши ва келажак авлодга ҳам ана шу руҳда етказиши муҳимдир. Зеро, давлат рамзларига бўлган ҳурмат — Ватанга бўлган ҳурмат ва садоқатнинг энг юксак ифодасидир. 2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун барча юртдошларимизга муборак бўлсин! @a_xaitov
504
19
☑️ ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР — КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР Куни кеча Президентимизнинг 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан ёшлар билан ўтказган
☑️ ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР — КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР Куни кеча Президентимизнинг 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан ёшлар билан ўтказган очиқ ва самимий учрашуви мамлакатимизда ёшлар сиёсати янги босқичга кўтарилганини яна бир бор яққол намоён этди. Бу галги мулоқот одатий ҳисобот ёки расмий йиғилишдан кўра кўпроқ, чуқур таҳлил, аниқ рақамлар ва амалий натижаларга таянган ҳолда ўтказилди. Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда “Ёшлар дафтари” ва “бир манзилда ишлаш” тизими орқали 1,5 миллиондан ортиқ ёшларга манзилли ёрдам кўрсатилган. Бу рақам ортида нафақат ижтимоий кўмак, балки ёшларни иш билан таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш ва ўз йўлини топиши учун яратилган улкан имкониятлар мужассам. Учрашувда алоҳида таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари ёшларни мамлакатнинг энг катта бойлиги сифатида кўради. Шу сабабли ёшлар сиёсати давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Олий таълимни тамомлаган ёшларни ишга олган тадбиркорлар учун солиқ юкини енгиллаштириш ташаббуси ҳам айнан шу мақсадга хизмат қилади. Бу орқали камида 200 минг нафар ёшни иш билан таъминлаш имконияти яратилиши кутилмоқда. Шу билан бирга, 500 минг нафар ёшни замонавий касбларга ўқитиш бўйича янги дастурлар ҳам илгари сурилмоқда. Бу ташаббуслар орқали ёшлар IT, муҳандислик, хизмат кўрсатиш ва инновацион соҳаларда замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлиши назарда тутилган. Бу эса бозор талабига мос кадрлар тайёрлашда муҳим қадам ҳисобланади. Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳам учрашувнинг марказий мавзуларидан бири бўлди. Стартаплар, инновацион ғоялар ва “устоз-шогирд” анъанасини ривожлантириш учун 1,5 триллион сўм маблағ ажратилиши белгилангани ёшлар учун катта ишонч ва рағбат бўлмоқда. Бу маблағлар орқали янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, бизнес бошлаш истагидаги ёшларга имтиёзли кредитлар бериш имконияти кенгайади. Шу билан бирга, давлат идоралари фаолиятини баҳолашда ёшлар билан ишлаш самарадорлиги асосий мезонлардан бирига айланмоқда. Яъни, қайси ҳокимлик ёки вазирлик ёшлар билан самарали ишласа, у рағбатлантирилади, акс ҳолда эса тегишли чоралар кўрилади. Бу эса тизимда масъулият ва натижа учун жавобгарликни кучайтиради. Президентимиз ёшларга қилган мурожаатида энг муҳим жиҳатлардан бири — меҳнатдан қочмаслик, қийинчиликлардан чўчимаслик бўлди. “Ҳеч қачон меҳнатдан чарчаманглар, қийинчиликлардан қўрқманглар” деган даъват ёшлар учун ҳаётий дастуриламал сифатида янгради. Бу фикр нафақат ёшлар, балки бутун жамият учун муҳим маънавий чақириқдир. Умуман олганда, Президентимизнинг ёшлар билан учрашуви мамлакатимизда ёшлар сиёсати изчил, амалий ва натижага йўналтирилган ҳолда олиб борилаётганини яна бир бор тасдиқлади. Бугунги ислоҳотлар ёшларга ишонч, имконият ва келажакка қатъий умид бераётгани билан аҳамиятлидир. Энг муҳими, ёшларга қаратилаётган бу эътибор — Янги Ўзбекистоннинг эртанги кунига қўйилаётган мустаҳкам пойдевордир. @a_xaitov
672
20
☑️ Миллий терма жамоамиз – халқимизнинг бирлик ва ғурури Бугун Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб, жаҳон майдонларида иштирок этг
☑️ Миллий терма жамоамиз – халқимизнинг бирлик ва ғурури Бугун Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб, жаҳон майдонларида иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда мен ҳам иштирок этдим ва халқимизнинг футболчиларга бўлган катта эътибори ва қўллаб-қувватлашини яна бир бор ҳис қилдим. Куни кеча Президентимиз ёшлар билан мулоқотда терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига тўхталиб, футболчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг меҳнатини қадрлаш ҳар биримизнинг бурчимиз эканини таъкидлаган эди. Бу фикрлар бугунги маросим руҳи билан ҳамоҳанг бўлди. Терма жамоамиз халқаро майдонда катта тажриба тўплади ва бутун халқимизни бирлаштирди. Уларнинг ҳар бир ўйини юртимизда футболга бўлган қизиқиш ва ишончни янада оширди. Биз миллий жамоамизга ишонамиз. Келгусидаги жаҳон чемпионатларида улардан янада катта ғалабалар кутиб қоламиз. Энг муҳими, бугунги қўллаб-қувватлаш келажак ютуқларига мустаҳкам замин бўлади. @a_xaitov
664