cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Prokuratura Departamenti

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
17 226
مشترکین
+924 ساعت
+117 روز
+17730 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
Хива шаҳрида фуқароларни Норвегия давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди   Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Қ.Э. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, 5 600 АҚШ доллари эвазига уларни Норвегия давлатига ишга юборишини айтиб, олдиндан 1 900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉@Department_uz
نمایش همه...
00:55
Video unavailableShow in Telegram
no comment | Наманган вилоятида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари савдоси фош этилди 👉@Department_uz
نمایش همه...
7.mp414.98 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихоналар аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бағдод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “M.F.” хусусий корхонасига қарашли дорихона сотувчиси Б.А. фуқаро А.А.га 55 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз 2,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шу каби, Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “K.M.” МЧЖ дорихонаси сотувчилари Д.Н. ва М.Ш. фуқаро С.Б.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 9 дона “Редуксин” номли дори воситасини шифокор рецептисиз 280 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан жами 130 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉@Department_uz
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган шахслар аниқланди   Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “E.B.” фермер хўжалиги раҳбари М.Е. ва бошқалар ҳудудий тижорат банкидан ажратилган 110 минг АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағлари эвазига сотиб олинган жами 40 бош наслли чорва молларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағларни талон-торож қилганликлари аниқланган. Департаментнинг Хўжаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ Ф.Я. ва бошқалар ҳудудий тижорат банкидан трикатож ишлаб чиқариш мақсадида ажратилган кредит маблағлари эвазига харид қилинган жихозларни нақд пулга сотиб юбориб, трикотаж ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўймасдан 434,8 млн сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Шу каби, Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.K.” ва "A.T." МЧЖ масъул шахслари ҳудудий тижорат банкидан 9 нафар фуқарога тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратилган имтиёзли кредит эвазига таъминотчи корхона сифатида техника маҳсулотларини етказиб бермасдан, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали жами 323 млн сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Департаментнинг Фурқат туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, Фурқат банк хизматлари маркази собиқ раҳбари Д.М. ва бошқалар 5 нафар фуқаро номидан уларнинг хабардорлигисиз “Ф.Б.” ва “T.I.” МЧЖ ҳамда бошқа тадбиркорлик субъектлари билан сохта шартномалар тузиш орқали 132,3 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни талон-торож қилганликлари аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉@Department_uz
نمایش همه...
01:38
Video unavailableShow in Telegram
Вазият 24 | Департамент органлари томонидан қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари савдолари фош этилди 👉@Department_uz
نمایش همه...
16.99 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Фарғона вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага каритилишининг олди олинди   Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.А. “Marg’ilon umumiy ulgurji savdo kompleksi” МЧЖ савдо мажмуаси ҳудудида чакана савдо нуқтасини ташкил қилиб, ҳеч қандай ҳужжатсиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан қонунга хилоф равишда шуғулланиб келиб, фуқаро М.Х.га 10 қути “Milano” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 8 турдаги жами 4 601 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган. Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Х.А.нинг Фарғона тумани, “Ҳосилот” МФЙ ҳудудидаги хонадонидан сотиш учун тайёрлаб қўйилган 2 турдаги жами 4 000 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉@Department_uz
نمایش همه...
Repost from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ҳар бир корхонага департамент ходимлари бириктирилади
🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 январгача истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини (бундан табиий ва кўпикланадиган винолар, пиво ва пиво ичимликлари мустасно) ишлаб чиқарувчи ҳар бир корхонага Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари бириктирилади. 📝 Ишлаб чиқарувчи “Лицензия” ахборот тизими орқали лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш ҳақида хабардор қилинган кундан 10 иш куни ичида солиқлар ва йиғимларнинг тўлиқ тўланганлиги ҳамда истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотларининг қолдиқлари хатловдан ўтказилади. 🗓 2024 йил 1 сентябрдан истеъмол ва техник этил спирти харид қилган ишлаб чиқарувчилар томонидан Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг ахборот тизимига харид қилиш жараёнида жойлаштирилган истеъмол ва техник этил спиртидан фойдаланиш мақсадларидан бошқа мақсадда фойдаланилганлиги аниқланганда, охирги 12 ойда биржа савдоларида харид қилинган истеъмол ва техник этил спирти ҳажмига ҳисобланадиган акциз солиғи суммасининг 2,5 баравари миқдорида солиқ органлари томонидан молиявий жарима қўлланилади. 🔍 Инспекцияга истеъмол ва техник этил спиртини масофавий онлайн кузатиш (GPS) тизими ўрнатилмаган, электрон ҳисобварақ-фактурасиз, товар-транспорт юк хатисиз ҳамда белгиланган талабларга жавоб бермайдиган транспорт воситаларига юклаш ва ташиш ҳолатлари лицензия талабларини бузиш деб баҳоланиб, лицензиянинг амал қилишини 10 кун муддатга тўхтатиб туриш ваколати берилади. ❕Бунда лицензия талаблари бир йил ичида такроран бузилган тақдирда, БҲМнинг 500 баравари миқдорида молиявий жарима қўлланилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
Repost from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари улгуржи реализациясига оид шартномалар солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйилади
Фармонга мувофиқ, 2024 йил 1 октябрдан: 🔸 яширин ишлаб чиқариш, акциз маркасиз, рақамли маркировкасиз ёки сифатсиз алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланганда ишлаб чиқариш ускуналари давлат фойдасига ўтказилади; 🔸 қалбаки акциз маркали, акциз маркасиз, рақамли идентификация воситаси билан маркировкаланмаган, қалбаки маркировка кодлари билан маркировкаланган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари назорат қилувчи органлар томонидан муомаладан олинади ва ушбу маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқини берувчи лицензия (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат) белгиланган тартибда бекор қилинади; 🔸истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари улгуржи реализациясига оид шартномалар солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйилади; 🔸 ҳар ярим йил якунлари бўйича ароқ, шунингдек, истеъмол этил спиртидан ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи 60 фоиздан кам бўлганда, белгиланган 60 фоизнинг бажарилмаган қисмига акциз солиғи суммасининг 50 фоизи миқдорида молиявий жарима ҳисобланади. ❕Бунда ҳар ярим йиллик якунлари бўйича мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи 60 фоиздан кўп бўлганда ва акциз солиғи тўлиқ тўланган тақдирда, ундирилган молиявий жарима суммалари корхонага қайтариб берилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...