Асанов. Форматдан ташқарида
رفتن به کانال در Telegram
Каналда бу пост ҳазил, буниси жиддий деб тушунтирилмайди. Постиронияни тушунмайдиганлар ўқимасин. Асосий канал: @AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar
نمایش بیشتر5 671
مشترکین
+124 ساعت
-297 روز
-8430 روز
آرشیو پست ها
- Месси ўзга сайёралик!
Ўзга сайёралик деганда мен нимани тушунаман: https://youtu.be/CIzUeNTGzyY?t=167
Плантагенетлар келди! Тюдорлар келди! Виндзорлар келди! Саксен-Кобург-Готлар келди!
Айтгандай, Криштиану Роналду ЖЧ финалида ўйнашининг йўлини топдим. Испания эртагаёқ Португалияни ўз таркибига қўшиб олиши керак. Раҳмат айтиш шартмас, португаллар.
Месси лекин ҳақиқатан буюк ўйинчи. Унинг жамоаси ЖЧда тўртинчи ўринни олишга муносиб. Шу даражада юқори баҳолайман уни.
Уйим ёнида катта кенг кўча бор, метрога боради. Шуниям тўлиқ ёпиб, 24 соатлик пиёда кўча қилиб қўйинглар, ҳурматли ҳокимият мутасаддилари.
Нега болачаларга “саломлаш” дейишса, ё саломлашишни билмайди, ё бегонасирайди, “хайрлаш” деса, хурсанд бўлиб, қўлини силкитиб бошлайди? 🤔
Бундай саволлар бериш учун фандан бехабар бўлиш керак. Қандай бўларди питаниеси? Жинлар антиматерия деб ҳисобласак, демак, уларда стероидлар йўқ, антистероидлар бор, овқат ҳам антиовқат.
Бир қозоқ илмий журналига мақола топширгандим. Қоида бўйича, мақола бир ҳафта ичида кўриб чиқилиб, "қабул қилинди ва тақризга юборилди" ёки "қабул қилинмади" деган жавоб келиши керак эди. Қабул қилинди дегани чоп этилади деганимас, тақриздан муваффақиятли ўтса, қабул қилинади дегани.
Тўрт ҳафта кутдим. Жавоб келмади. Шундан сўнг "мақоламни қайтариб оламан" деб ёзвордим. Бир соатдан сўнг почтамга "мақолангиз қабул қилинмади" деган жавоб келди.
Яъни журнал админлари мақола юборилганини кўрган, аммо бир ой мум тишлаган. Ўзим рад этишим билан дарҳол жавоб ёзворган. Ғалати инсонлар.
Ўсмирлик даври қийин ўтади дейишади: бола инжиқлашади, нотўғри ишлар қилади, ота-онаси билан жанжаллашади, тез асабийлашади ва ҳ.к. Сизга танишми шу босқич? Менга танишмас — ҳар доим оғир-босиқ ва рационал бўлганман, ота-онам биланам, бошқалар биланам жанжаллашмаганман.
