cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Muhammadrahim.uz

Андижон вилояти Олтинкўл тумани" Мухаммадраҳим хожи" жоме масжиди имом хатиби Исроилжон Мадумаровнинг маънавий маърифий канали.

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
1 521
مشترکین
-124 ساعت
-137 روز
+1630 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

​​ТЎШАККА МИХЛАНИБ ҚОЛГАН БЕМОРНИНГ ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИШИ #намоз #бемор ❓1316-CАВОЛ: Мен тўшакка михланиб қолганман. Ётган бемор қиблага оёғини узатиб намоз ўқиши кераклигини ўқидим. Аммо менда бошим қиблада бўлиб қолган. Каравотим шундай жойлашган. Баъзан уйдагилар кароватимни айлантириб беришади. Баъзан ҳеч ким бўлмай қолади. Шундай ҳолатда қиблага юзланмасдан намоз ўқисам бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уйда ҳеч ким бўлмай, сизни қиблага қаратиб қўядиган одам топилмай қолса, шу ҳолатингизда, яъни қиблага юзланмаган ҳолатда ҳам намоз ўқийверасиз. Сиз бундай ҳолатда узрли ҳисобланасиз. Чунки шариатда бир қанча узрлар туфайли намозхон қибладан бошқа томонга қараб намоз ўқишга рухсат берилган. Шулардан бири сиздаги каби ҳолат. Бундан ташқари уйдагилар бўлса-ю, сизни қиблага қаратиш учун каравотингизни айлантириб қўйиш сабабли сизга зарар етадиган бўлса, бу ҳолат ҳам узр ҳисобланиб, ўша ҳолатингизда намоз ўқисангиз бўлади. Бу борада “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган: مَرِيضٌ صَاحِبُ فِرَاشٍ لَا يُمْكِنُهُ أَنْ يُحَوِّلَ وَجْهَهُ وَلَيْسَ بِحَضْرَتِهِ أَحَدٌ يُوَجِّهُهُ يُجْزِيهِ صَلَاتُهُ إلَى حَيْثُمَا شَاءَ .كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ وَكَذَا إذَا كَانَ يَجِدُ مَنْ يُحَوِّلُهُ وَلَكِنْ يَضُرُّهُ التَّحْوِيلُ .هَكَذَا فِي الظَّهِيرِيَّةِ . “Тўшакка михланиб қолган бемор қиблага юзлана олмаса ҳамда ёнида уни қиблага қаратиб қўядиган одам ҳам бўлмаса, қай томонга юзланиб ўқиса ҳам намози дуруст бўлаверади. “Хулоса”да шундай келган. Шунингдек, ёнида қиблага қаратиб қўядиган одам бор-у, лекин айлантириб қўйиш беморга зарар берса, бунда ҳам истаган томонига қараб намоз ўқийверади. “Заҳирия”да шундай келган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
نمایش همه...
01:42
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari 🌙 ҒИЙБАТ БАРЧА ЯХШИЛИКЛАРНИ БАРБОД ҚИЛАДИ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
نمایش همه...
10.49 MB
ҚУРЪОН ВА АСАЛ – ҲАР ҚАНДАЙ ДАРДНИНГ ДАВОСИ Аллоҳ таоло бандаларига жуда кўп неъматлар берган. Ана шундай неъматлардан бири асалдир. Қуръони каримда шундай дейилган: “(Эй Муҳаммад,) Парвардигорингиз асаларига ваҳий (амр ёки илҳом) қилди: “Тоғларга, дарахтларга, (одамлар) қурадиган инларга уя сол. Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигоринг (сен учун) осон-қулай қилиб қўйган йўллардан юр!” Унинг қорнидан алвон рангли ичимлик-асал чиқади. Унда одамлар учун шифо бор. Албатта бу ишда (яъни, митти жониворнинг одамлар учун хизматкор қилиб қўйилишида) тафаккур қиладиганлар учун оят-ибрат бордир” (Наҳл сураси, 68-69-оятлар). Асаларининг ҳаёт тарзи инсонлар учун беқиёс ибрат намунасидир. Асаларининг тириклиги чаманзорлар, яйловлар ичида ўтади. Гул ширалари бу мўъжаз жониворнинг таомидир. Маълум бўлишича, асалари камида 3000 хил ўсимлик гулидан шира (нектар) йиғади. Бир килограмм асал йиғиш учун 10 миллион дона гулга қўнади. Бу вақт ичида ҳар бир асалари уясига 120-150 марта қатнайди, 450 минг чақирим йўлни босиб ўтади. Яна бир ҳайратланарли жиҳати шунда, асалари ўз жуссасидан 20 баравар оғирликдаги юкни ерда судраб юра олади. Асаларининг бешта кўзи бўлади. Ҳид билиш, сезиш туйғуси одамникига қараганда 25 марта кучлироқ. Шунинг учун асалари бир неча чақирим масофадан ҳидни сеза олади. Асаларилар ўз уясидан 14 километргача масофага учиб боради. Учиш тезлиги соатига 65 километргача етади. Шира олиб қайтишида бу тезлик 35 километрни ташкил этади. Энг қизиғи, асалари ўзи йиққан асалнинг юздан бир қисминигина истеъмол қилади, қолгани инсонларга туҳфа этилади. Асалари буни, шубҳасиз, Аллоҳнинг илҳоми билан қилади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қуръонда икки шифо бор: Қуръон ва асал. Қуръон қалблардаги касалликларга шифо, асал ҳар бир дардга даводир ”. Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ширинлик билан асални яхши кўрардилар . Пайғамбаримиз асални яхши кўрар, бошқаларни ҳам бу тотли неъматдан ейишга, у билан даволанишга чақирардилар. Бир киши Набий алайҳиссалом ҳузурларига келиб: – Биродарим қорни оғрияпти, – деди. Расулуллоҳ унга: – Биродарингга асал ичир, – деб тавсия қилдилар. Ҳалиги одам унга асал ичирди. Кейин келиб айтди: – Мен унга асал ичирдим. Аммо баттар ичини кеткизиб юборди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: – Аллоҳнинг гапи рост, биродаринг қорни алдаган! – дедилар . Мутахассислар илиқ сувда эритилган асалга Қуръон оятларини ўқиб дам солиб ичишни тавсия этишган. Айниқса, эрта тонгда ичилса, натижаси яхши бўлади. Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: “Кимда-ким ҳар ойда уч марта, наҳорда (оч қоринга) асал яласа, касалликнинг каттаси унга яқин йўламайди ”. Халқ табобатида асалнинг қуйидаги фойдалари зикр этилган: – Асал турли касалликларни даволайди, одамни бардам-бақувват қилади; – мижозни тозалайди, қоннинг томирларда юришини равонлаштиради, гўштни бузилишдан сақлайди; – кўз хиралигидан халос этади; – навқиронликни сақлаб қолиш, узоқ умр кўриш учун муттасил асал истеъмол қилиш тавсия этилади; – қонга жуда тез сўрилади, уни тозалайди; – микробларни ўлдиради; – асал суви меъдани кучли қилади, иштаҳани очади, овқат ҳазмини яхшилайди; – шамоллаш, ҳолсизлик, асаб тўқималари касалликларини даволайди; – танасида модда алмашинуви бузилган кишиларга асал жуда фойдали; – ошқозон-ичак яралари касалликларини даволайди, мияни озиқлантиради; – юқори нафас йўллари, ўпка касалликлари, юрак, жигар, буйрак, асаб тўқималари, тери, кўз касалликлари ҳам асал ёрдамида муолажа қилинади; – камқонликда асални малина билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади; – ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди; – ревматизмга қарши энг яхши дори; – қон босимини туширади; – терига суртилса, терининг ҳолатини яхшилайди; – хотирани, ақлий қобилиятни кучайтиради; – юракка қувват беради; – овқат ҳазм бўлишини яхшилайди; – грипп касаллиги олдини олишда, уни даволашда ҳам асал тенги йўқ малҳамдир; – асал шарбати кишини тетик қилади, мия фаолиятини яхшилайди... "Қуръон - қалблар шифоси" китобидан. https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ
نمایش همه...
Muhammadrahim.uz

Андижон вилояти Олтинкўл тумани" Мухаммадраҳим хожи" жоме масжиди имом хатиби Исроилжон Мадумаровнинг маънавий маърифий канали.

Тўрт кишидан ҳеч қачон аразламанг: — Отадан; — Онадан; — Ака-укадан; — Опа-сингилдан! Тўрт нарсадан Аллоҳ таолонинг паноҳини тиланг: — Ғамдан; — Маҳзунликдан; — Ожизликдан; — Бахилликдан! Тўрт кишига бағритошлик қилманг: — Етимга; — Мискингга; — Фақирга; — Беморга! Тўрт нарсани тақинчоқ каби тақиб олинг: — Сабрни; — Ҳалимликни; — Илмни; — Саҳийликни! https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ
نمایش همه...
Muhammadrahim.uz

Андижон вилояти Олтинкўл тумани" Мухаммадраҳим хожи" жоме масжиди имом хатиби Исроилжон Мадумаровнинг маънавий маърифий канали.

🌹🌹Мўмин кишини биринчи иши бомдод намозини ўқиш билан бошланади. 🌹🌹 🌹🌹Сиз бомдодни ўқидингизми?
نمایش همه...
🌹Бугун  , Чоршанба   10- Июль,                2024 йил   04- Муҳаррам,       1446 йил 🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. 🌹Аллоҳ  насиб қилган бу янги кун хайрли, барокатли, файзли бўлиб, ўйламаган жойингиздан Роббим беҳисоб ризқи ила ризқлантирсин. 🌹Илоҳим бу кунимиз савобларга тўла,гуноҳлардан холи кунлардан бири бўлсин.
نمایش همه...
​​ЖАМОАТ НАМОЗИДА АЁЛ ВА ЭРКАКНИНГ БИР САФДА ТУРИШИ #Ҳаж_умра #намоз ❓1315-CАВОЛ: Масжиди набавий ва Масжидул ҳаромда бир ҳолатга кўзим тушди. Баъзи жойларда аёллар учун алоҳида жой қилинган экан. Аммо бошқа жойларда, масалан, масжидул ҳаром ташқарисида бир жойда эркаклар сафда турган бўлса, уларнинг ёнида аёллар ҳам саф тортган бўлади. Аёл киши эркак билан бир сафда турса, эркак кишининг намози бузилади”, деб ўқиган эдим. Юқорида айтилган ҳолатдаги намозлар шунга тушиб қолмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўзингиз айтгандек икки ҳарамда, айниқса, масжидул ҳаромда аёллар учун пластмасса тўсиқлар билан алоҳида жой қилинади. Бунда мутлақо муаммо йўқ. Эркаклар намозига таъсир қилмайди. Аммо бошқа жойларда шундай қилинмаган бўлса ва аёллар, гарчи маҳрам бўлса ҳам, ҳеч қандай тўсиқсиз ёки орада бўш жойсиз эркаклар билан бир сафда уланиб турса, аёлларнинг икки ёнидаги ва орқасидаги кишиларнинг намози бузилади. Уламолар намозда аёл кишининг эркак билан баробар туриши сабабли эркакнинг намози бузилишига бир нечта шарт қўйишган. Шу шартлардан бири топилса, эркакнинг намози бузилади. Улардан бири эркак ва аёл кишининг орасида тўсиқ ёки бўшлиқ бўлмаслигидир. Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган: ومنها أن يكونا بلا حائل ... وأدنى الحائل قدر مؤخر الرحل وغلظه غلظ الأصبع والفرجة تقوم مقام الحائل وأدناه قدر ما يقوم فيه الرجل، كذا في التبيين. “(Битта фарз намозда аёл киши эркак билан бир сафда туриб қолганда эркакнинг намозининг бузилиш) шартларидан бири эркак ва аёл ўртасида тўсиқ бўлмаслигидир. Тўсиқнинг энг кичиги эгарнинг суячиғичалик, қалинлиги бармоқнинг қалинлигида бўлиши керак. Орадаги бўшлиқ ҳам тўсиқ ўрнига ўтади. Унинг энг ози бир киши турадиган жой бўлиши керак. “Табйин”да шундай келган”. Демак, орада бир киши сиғадиган бўш жой ёки тўсиқ бўлса, эркакнинг намозига путур етмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
نمایش همه...
01:43
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari 🌙 КИШИ СЕВГАНИ БИЛАН БИРГА БЎЛАДИ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
نمایش همه...
13.23 MB
Шайтонни қувиш сабабларидан 1. Уйдан қувиш: Бақара сурасини ўқиш орқали. 2. Уйқу олдидан: Оятал курсийни ўқиш орқали. 3. Ғазабланганда: Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўраш- “аъузу биллаҳи”ни ўқиш билан. 4. Ейиш ва ичиш вақтида: Тасмия - яъни, “бисмиллаҳ” айтиш орқали. 5. Бирон манзилга кирганда: Аллоҳнинг исмини зикр этиш билан. 6. Муошарат, ўз аҳлига яқинлик қилиш вақтида: «Бисмиллаҳи. Аллоҳумма! Жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона маа розақтана», маъноси, «Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳим, биздан шайтонни четда қилгин, шайтонни бизни ризқлантирган нарсангдан четда қилгин» дуосини айтиш билан. 7. Ёқимсиз туш кўрганда: Аллоҳдан истиъоза - шайтондан паноҳ сўраш билан. 8. Намозда васваса бўлганда: “Аъузу биллаҳи мин ханзаби” деб, сўнг чап томонига уч марта суфлаш билан. 9. Масжидга кирганда: “Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм. Алҳамду лиллаҳ, Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Аллоҳуммағфирлий зунубий вафтаҳлий абваба роҳматик”, дуосини айтиш билан. Маъноси, “Улуғ Аллоҳнинг карим сифатли юзи ва азалий султонлиги билан шайтондан паноҳ тилайман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, Муҳаммадга ва у зотнинг оилаларига саловот ва саломлар ёғдир. Эй Раббим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳматинг эшикларини очгин”. 10. Қуръон тиловат қилганда: “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” ёки “аъузу биллаҳис самиъул ъалийми минаш шайтонир рожийми, мин ҳамзиҳи, ва нафхиҳи, ва нафсиҳи” дуосини ўқиш орқали шайтонни қувилади. ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ
نمایش همه...
Muhammadrahim.uz

Андижон вилояти Олтинкўл тумани" Мухаммадраҳим хожи" жоме масжиди имом хатиби Исроилжон Мадумаровнинг маънавий маърифий канали.

✅ Ҳижрий ойлар Ҳижрий йил ҳисоби бўйича 12 ой мавжуддир. Бу ойларни ҳар биримиз билишимиз ва фарзандларимизга ўргатишимиз лозимдир. Чунки, Рамазон ойи, ҳаж ойи, мавлид ойи ва бошқа ибодат ойлари ушбу хижрий ойларига боғлиқдир: 1.➡️ Мухаррам - المحرم 2. Сафар - صفر 3. Робийуль-аввал - ربيع الاول 4. Робийусь-соний - ربيع الثانى 5. Жумадуль-увлa- جمادى الأولى 6. Жумадуль-ахир - جمادى الآخرة 7. Ражаб - رجب 8. Шаъбон -شعبان 9. Рамазон - رمضان 10. Шаввол - شوال 11. Зул-қаъда - ذوالقعدة 12. Зул-ҳижжa - ذو الحجة Ёдлаб олинг ва дўстларга юборинг! https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ
نمایش همه...
Muhammadrahim.uz

Андижон вилояти Олтинкўл тумани" Мухаммадраҳим хожи" жоме масжиди имом хатиби Исроилжон Мадумаровнинг маънавий маърифий канали.

یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.