cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Muqaddas Kalom Faktlari - Муқаддас Калом Фактлари📖🕊🇺🇿

Каналимизнинг шиори: "Биз Уни воизлик қилмоқдамиз. Ҳар бир одамни Худога Исо Масиҳда баркамол тақдим қилиш учун биз ҳар бир одамни ўқитиб, барча доноликларни ўргатмоқдамиз" Кол. 1:28

نمایش بیشتر
طاجيكستان6 130زبان مشخص نشده استدین و مذهبی79 815
پست‌های تبلیغاتی
338
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-27 روز
-630 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

​​📌 Рубрика: Янгиликлар 🌐 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид қонунни иккинчи ўқишда кўриб чиқмоқда. Унга кўра: 🔹 Миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб бир тоифа фуқароларнинг бошқа тоифа фуқаролардан устунлигини ёки нуқсонли эканлигини тарғиб қилганлик, никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга оширганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда. 🔹 Шу билан бирга, қонун лойиҳаси билан икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. 🔹 Шунингдек, жамоат тартибини сақлаш бўйича кўрилаётган чоралар, хусусан "Хавфсиз шаҳар" концепцияси доирасида жорий этилган ахборот дастурларининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлганлик учун маъмурий жавобгарлик чораси киритилмоқда. 🔹 Бунда, жавобгарликни истисно қилувчи ҳолат сифатида тиббий кўрсатма асосида ёки меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолатларда ёхуд йўл-транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъмилаш учун кийиладиган махсус бош-кийимда ёки спорт ва маданий тадбирлар пайтида уларнинг иштирокчилари томонидан, шунингдек, қонунчиликда рухсат этилган бошқа ҳолатларда юзини тўсган ҳолда бўлиш ҳолати белгиланмоқда. 🔹 Лойиҳа билан киритиши назарда тутилаётган жавобгарлик чоралари бир қатор хорижий давлатларда, жумладан Франция, Австрия, Дания, Белгия, Болгария, Швейцария, Туркия, Марокаш, Қозоғистон, Ҳиндистон, Индонезия каби мамлакатларда ҳам қўлланилади. 🔹 Мажлисда қайд этилганидек, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жамиятда миллатлараро тотувликни, диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлашга ҳамда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга, шунингдек, жамоат тартибини сақлаш бўйича кўрилаётган саъй-ҳаракатларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Манба: https://t.me/qonunchilikpalatasi
نمایش همه...

👍 10 2🔥 2👏 2
📌 Рубрика: Янгиликлар 🌐 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид қонунни иккинчи ўқишда кўриб чиқмоқда. Унга кўра: 🔹 Миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб бир тоифа фуқароларнинг бошқа тоифа фуқаролардан устунлигини ёки нуқсонли эканлигини тарғиб қилганлик, никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга оширганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда. 🔹 Шу билан бирга, қонун лойиҳаси билан икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. 🔹 Шунингдек, жамоат тартибини сақлаш бўйича кўрилаётган чоралар, хусусан "Хавфсиз шаҳар" концепцияси доирасида жорий этилган ахборот дастурларининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлганлик учун маъмурий жавобгарлик чораси киритилмоқда. 🔹 Бунда, жавобгарликни истисно қилувчи ҳолат сифатида тиббий кўрсатма асосида ёки меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолатларда ёхуд йўл-транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъмилаш учун кийиладиган махсус бош-кийимда ёки спорт ва маданий тадбирлар пайтида уларнинг иштирокчилари томонидан, шунингдек, қонунчиликда рухсат этилган бошқа ҳолатларда юзини тўсган ҳолда бўлиш ҳолати белгиланмоқда. 🔹 Лойиҳа билан киритиши назарда тутилаётган жавобгарлик чоралари бир қатор хорижий давлатларда, жумладан Франция, Австрия, Дания, Белгия, Болгария, Швейцария, Туркия, Марокаш, Қозоғистон, Ҳиндистон, Индонезия каби мамлакатларда ҳам қўлланилади. 🔹 Мажлисда қайд этилганидек, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жамиятда миллатлараро тотувликни, диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлашга ҳамда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга, шунингдек, жамоат тартибини сақлаш бўйича кўрилаётган саъй-ҳаракатларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Манба: https://t.me/qonunchilikpalatasi
نمایش همه...
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi

Oliy Majlis Qonunchilik palatasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari bilan tanishishingiz (

https://taplink.cc/oliymajlis)

mumkin.

🔥 1
​​📌 Рубрика: Муқаддас Калом Апологетикаси 🚨⚠️🛡 🔷 Муқаддас Китобнинг (Инжил) ҳақиқийлигига Қуръон китобининг далиллари. 1). Муқаддас Китоб (Таврот ва Инжил) Худонинг Каломидир ва Қуръонда таъкидланганидек, Худонинг Каломи ўзгартирилиши мумкин эмас (6:34, 115; 8:27; 10:64). Қуръонда "зикр" (ёки "зикра") сўзи умуман ваҳийга, жумладан, Инжилга нисбатан қўлланилади (16:34; 21:48, 105; 40:54). ............ 2). Қуръон Муқаддас Китобни (Инжил) "Худонинг Китоби" (2:101; 3:23), "Худонинг Каломи" (2:75), "Худонинг оятлари" (3:70; 4:155; 5:44) деб атайди. Таврот ва Инжил бузилган ёки ўзгартилиган бўлса, уларни шундай тавсифлаш мумкинми? ............ 3). Кўп оятлар Қуръоннинг ўзи ўндан аввалги Муқаддас Битикларнинг "ҳақиқатини тасдиқловчи (мусаддикан)" сифатида юборилганини айтади (байн йадайх - 2:97; 3:3; 5:48; 6:92; 10:37; 12:111; 35:31; 46:30) ва хусусан, яҳудийлар ва масиҳийларнинг (насронийлар) Муқаддас Китобларини ҳам (ли-ма ма‘кум/ма‘хум, «сизда/уларда бор бўлган» - 2:41, 89, 91, 101; 3:81; 4:47). Қандай қилиб Қуръон аллақачон ўзгартирилган китобларнинг ҳақиқатини тасдиқлаб, мусулмонларни унга имон келтиришга чақириши мумкин агар гўёки улар ўзгартирилган бўлса?! ............ 4). Худди шу нуқтаи назардан, Қуръонда айтилишича, Худо сувга чўмдирувчи Яҳёга Муқаддас Ёзувларни/Тавротни "маҳкам ушлаши (тайаниши)" (19:12), Исо Ўзидан олдин юборилган Тавротни тасдиқлаш учун келгани (3:50; 5:46); 61:6) ва Таолонинг Ўзи Унга Тавротни ўргатгани ёзилган (3:49; 5:110). Қандай қилиб ўзгартирилган китобга тайаниш ёки ўзгартирилган китобнинг ҳақиқатини тасдиқлаш мумкин? ............ 5). Қуръон гувоҳлик берадики, Муҳаммад давридаги "Аҳли Китоб" Муқаддас Китобнинг (Инжил) асл нусҳасини ўқиган. 2:121-оятга кўра, "Биз китоб берганлар, уни тўғри ўқиганлар - / Унга чин дилдан имон келтирганлар / уни инкор қилганлар эса - ҳалокатга маҳкумдирлар". ............ 6). Қуръон, яҳудий ва масиҳийларни (насроний) Муқаддас Китобга (Инжил) қатъий риоя қилишга чақиради. 5:56-оятда "Агар Таврот ва Инжилга амал (акаму) қилсалар, уларга ҳар тарафдан яхшилик оқиб келарди", дейилади ва шу суранинг 68-оятида "Аҳли Китоб"га насиҳат қилинади: "Сизлар (тукыми) Таврот ва Инжилга (Хушхабар) риоя қилмагунингизча остингизда ҳеч  [мустаҳкам] нарса йўқ" дейди. Бундан ташқари, 5:47-оятида "Хушхабарга (Инжил) эргашувчилар Худо уларга нима туширган бўлса, шунга кўра ҳукм қилишлари керак" деб буюрилади. ............ 7). 2:85-оятда "Муқаддас Битикнинг/[Инжил ва Таврот] бир қисмини қабул қилиб, бошқасини рад этган" яҳудийлар учун қаттиқ жазо билан таҳдид қилади. Агарда Қуръон Муқаддас Китобни (Инжил ва Таврот) ўзгартирилган деб ҳисобласа, уларга шундай таҳдидларни юборган бўлармиди?! ............ 8). Қуръон низони ҳал қилиш учун Муқаддас Китобга (Инжил) мурожат қилишга чақиради. Демак, яҳудийларнинг "Жаҳаннам ўз алангаси билан бизга бир неча кун тегади", деган гапларига жавобан Муҳаммад ҳақиқатни аниқлаш учун ўзларида мавжуд бўлган "Худонинг Китоби" Тавротга мурожат қилишни таклиф қилади (3: 23-24). Озиқ-овқатларни тасдиқлаш борасида ихтилоф юзага келганида, Муҳаммад яҳудийларга қарши чиқиб: "Тавротни келтиринг ва уни ўқинг" (3:93) дейди. Яна 2:146-оятга кўра, "Биз китоб берганлар/[Инжил]/ Уни ўз ўғилларини таниганларидек билишади" дейди. ............ 9). Қуръон шубҳаларни ҳал қилиш учун "Инжил аҳли"га мурожат қилишга чақиради. Демак, Маккаликларнинг шак-шубҳалари ҳақида "Агар бу ҳақида билмасангиз, / Аҳли-Китобдан (аз-Зикр) сўранг" (16:43; 21:7) деган ояти бор. Худди шундай: "Агар сенга нозил қилган нарсамизга шубҳа қилсанг, / аввалги китобларни ўқиганлардан сўра" (10:94) дейди. Агар масиҳийлар ўз китобларига ишонмасликлари керак бўлса, унда нега Муҳаммад ва Маккаликлар уларга юборилган китобларни ҳақиқатлигини тасдиқлаш учун юборилишди? ............ Агар, Қуръон Инжилни ҳақиқат (тўғри) деб айтса ва шу вақтнинг ўзида унга зид келса, Қуръон ўзини якуний ҳақиқатга номзод эканлигини рад этади.
نمایش همه...

​​📌 Рубрика: Қизиқарли факт 🤔 🔷 ИБОДАТ Биласизми, ибодат мия стрессини камайтиради. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ибодатдаги ҳолат билан инсон миясида ўша пайтда содир бўлаётган воқеалар ўртасида аниқ боғлиқлик бор. Нейрофизиологлар томонидан "ибодатдаги тетиклик" миянинг тўртинчи ҳолати сифатида тан олинади ва бу ибодатлар ҳақиқий кучга эга бўлади. Ибодат қилаётган одамларнинг мия сканерлари олимларни ҳайратда қолдирди. Қурилмалар ёрдамида улар ибодат пайтида мия фаолияти 10 марта, яъни 3 Гц гача пасайганини қайд этишди. Бундай фаолиятни биз чақалоқларда кўрсак бўлади. Ибодат қилаётган одамда кислородга бўлган эҳтиёж тахминан 20% га камаяди. Уйқу пайтида эса фақат 8% га камаяди. Бу шуни кўрсатадики, ибодат уйқуга қараганда тананинг ишлаши ва тикланишини янада тезроқ тезлаштиради. Ибодат амалиётининг яна бир ажойиб натижаси - мия ярим шарларини синхронлаштиришидир. Маълумки, одатда мия ярим шарларидан бири бошқасидан устун туради. Бу шахснинг образли (гавдалантирмоқ) ёки мантиқий (аналитик) фикрлашга мойиллигини белгилайди. 📙 Ибодат амалиёти натижасида "заиф" ярим шар юқорига тортилиб, етакчи даражасига етиб боради ва иккала ярим шарнинг электр ритмлари синхронлаштирилади. Бу одамни интеллектуал жиҳатдан соғлом, ғайратли, стрессдан ҳимояланган, истеъдод ва ички ҳисни намоён эта оладиган қилади. 🙏 Шунинг учун Муқаддас Китобда ёзилганидек: "Тинимсиз ибодат қилинглар. Ҳар қандай шароитда Худога миннатдорчилик билдиринглар, чунки Исо Масиҳда бўлганингиз учун сизлар ҳақингизда Худонинг иродаси шундайдир". 1-Фес. 5:17-18
نمایش همه...

01:23
Video unavailableShow in Telegram
📌 Рубрика: Фильмдан парча 🎞 🔷Исо Масиҳнинг буюк топшириғи Манба: Исонинг ҳаёти
نمایش همه...
17.50 MB
​​📌 Рубрика: Панд насиҳат 💎 🔷 Севгининг 5 тили ❤️ Севги туйғудан кўпроқ нарса. Бу бизнинг ҳаракатларимизни ўз ичига олади. Севги бошқа одамнинг манфаати учун бирор нарсани қурбон қилишимизни англатади. Қуйида 5 та севги тили келтирилган: 1. Севги сўзлари - Сўзлар бизнинг турмуш ўртоғимизни мустаҳкамлаш ёки заиф қилиш кучига эга. Ҳар куни бир-бирингизни мақтанг ва қувонтиринг. 2. Ўйлаб берилган совғалар - Совғалар севгининг кўринадиган рамзидир. Совғалар арзон бўлиши мумкин, лекин турмуш ўртоғингиз назарида катта аҳамиятга эга. Энг яхши совға хеч бир сабабсиз бериладиган совғадир. Совға бериш учун махсус воқеа ва вақтни кутманг. 3. Жисмоний боғлиқлик (яқинлик) - Мулойим тегиниш никоҳдаги севгини жуда аниқ ифодалайди. У сўзлардан кўра баландроқ гапиради. Никоҳда жинсий алоқа ҳам, жисмоний яқинлик ҳам муҳим аҳамиятга эга. 4. Биргаликда ўтказилган вақт - Турмуш қурганлар бир-бирларига ўз севгиларини биргаликда ўтказилган вақт орқали ҳам кўрсатиши мумкин. 5. Амал билан ёрдам бериш - Турмуш ўртоғига ўз севгисини ифодалашнинг турларидан бири, иккинчисининг эҳтиёжларини амалий қондириш воситаси сифатида хизмат қилишдир. Турмуш ўртоғингиздан унга қандай ёрдам бера олишингизни сўраб кўринг. Сизнинг ва турмуш ўртоғингизнинг севги тили қандай? Севги тилларингизни аниқланг😉
نمایش همه...

📌 Рубрика: Полемика 🪖 🔷 Қуръон яратилмаган ва абадийми? Кўпинча мусулмонлар масиҳийларга шундай савол беришади: Менга айтинг-чи, Инжилнинг (Муқаддас Китоб) қаерида "Худо Учбирлик" эканлиги айтилган? Айнан шундай сўз кетма-кетлигида "Худо бу Учбирлик" деб? Ёки Исо Масиҳ Инжилда (Муқаддас Китоб) "Мен Худоман ва Менга сажда қилинглар, деб айтганми?" Айнан шундай кетма-кетлигда? Келинг, ушбу мантиқни Қуръонга тадбиқ қилайлик ва ҳурматли мусулмонларимиздан сўрайлик: Илтимос, айтинг-чи, Қуръон ўзи ҳақида қаерда " У яратилмаган (Гхайр макхлюк - غير مخلوق) деб ёзилган? Ёки У азалий (Аль-азали - العزالي) ва абадий (Аль-абадий - العبادي) дея қаерда айтади?" Жавоб: Қуръон ўзи ҳақида хеч бир жойда у яратилмаган ва абадий эканлигини айтмаган. Бу Қуръонни ислом таълимотига кўра, аслида яратилмаган ва абадий эмаслигини англатадими? Жавоб: Мусулмон биродарларимиз "Йўқ" деб жавоб беради. Бундан қандай хулоса чиқариш мумкин? Бундан хулоса шуки, ҳар бир эътиқод постулати маълум бир диний анъананинг Муқаддас Ёзувларида исботланиши шарт эмас. Лекин шунга қарамай, Муқаддас Учбирлик ва Исо Худо эканлигини ҳақидаги таълимот Инжилда (Муқаддас Китоб) асосга эга. Аммо Қуръонда - у яратилмаганлиги ва абадийлиги ҳақида хеч қандай ишора ҳам йўқ. 🤔 Постулат - "Математикада ва мантиқда: исботсиз қабул қилинган дастлабки позиция" Таъриф манбаи - Oxford Languages. 📕 Полемика - "илмий, адабий, сиёсий масалаларни муҳокама қилиш ва уларга ойдинлик киритиш" Таъриф манбаи - Oxford Languages. Манба: Вопросы Православия и Ислам https://youtube.com/shorts/gPWXEXVHTLM?feature=share Эслатма: Диққат! Азиз обуначилар! Ушбу мақола фақатгина маълумот алмашиш мақсадида тарқатилган бўлиб, Канал маъмурияти хеч қайси дин ва мазхабларни камситиш ёки хақорат қилишни мақсад қилмаган.
نمایش همه...
Батюшка прочел Коран и понял

Поддержите наш канал: Карта сбербанка: 2202 2061 8983 9611

01:20
Video unavailableShow in Telegram
📌 Рубрика: Қисқаметражли фильм 🎞 🔷 Хатолар... Манба: Newzeland Government. Safer Journeys
نمایش همه...
46.97 MB
​​Мана бугун 25-май Ўзбекистондаги барча мактабларда сўнги қўнғироқ янграмоқда. Барча мактаб битирувчиларини бугунги байрамингиз билан Муқаддас Калом фактлари табриклайди!!! Энди эса мактаб битирувчиларининг ҳаётларида янги босқич бошланмоқда ва энди кўпчилик таълим муассасаларига, институт ва университетларга киришни мақсад қилишади. Келинглар шу муносабат билан биз сизлар билан таълим ҳақида гаплашсак. Таълим ҳақида Ҳикматлар китобида шундай ёзилган "Насиҳатни севадиган билимни севади". Демак агар биз таълимга нисбатан тўғри муносабатда бўлсак, у ҳолда у зарар қилмайди ва аксинча бизларга фойда келтиради. Шундай қилиб, келинг, таълим билан боғлиқ бўлган бир нечта Муқаддас Китоб тамойиллирини кўриб чиқайлик. Биринчи тамойил, Муқаддас Каломда Исо Масиҳ томонидан қутқарилган одам ҳаётида Худони улуғворлиги учун яшаши, яъни қалбларнинг нажот топиши ва қалбларнинг имонда мустаҳкам бўлишида иштирок этиши, Масиҳнинг суратига кириши, Хушхабарни тарқатиши, одамларга хизмат қилиш, одамларга ёрдам бериш, Масиҳнинг севгисини бизни ўраб турган дунёга ёйиш мақсади билан яшаши кераклигини айтади. Агар бундай инсон, юқорида айтилган мақсадлар бўйича яшаса ва ҳаракатланса бундай инсон нимани излаётганини тўғри аниқлай олади ва бунинг учун унга таълим керак бўлса, у таълимга очиқ бўлади. Яъни, таълим мақсадга эришиш воситасига айланганда бу жуда яхши. Инсонда оиласи учун самарали, Худонинг йўлида самарали, уни ўраб турган одамларга хизматда самарали бўлиш истаги бор бўлса ва бунинг учун таълим кераклигини тушуниш бу жуда ҳам яхши.  Мисол учун, сиз шифокор бўлишни хоҳлайсиз. Сиз шифокор бўлиб, одамларга хизмат қилишни, бу ишингиз орқали одамларни соғайиб кетишини, қалбларни имонга келишини ва жамоатни кенгайтиришини мақсад қилган бўлсангиз, сиз Худонинг мақсадлари учун фойдали бўлишингиз мумкин. Инсон ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланса бу жуда яхши. Аммо таълим олишингиз мақсади фақатгина таълим бўлса, бундай ҳоллар зарарга ҳам олиб келиши мумкин. Биринчи навбатта, сиз вақтингизни ва пулингизни йўқотасиз. Иккинчидан, бу таълим одамларга яхшилик қилишга, уларга хизмат қилишга ёрдам бермайди, аксинча 1-Коринфликлар 8-боб 1- оятда ёзилганидек билим бизни мағрурланишга олиб келиши мумкин. Бундай инсон ўз назарида ақлли, лекин илоҳий  қадриятлар нуқтаи назаридан эса фойдали ишга ярақсиз бўлиб қолиши мумкин.    Азизлар билимга биринчи навбатта Худони улуғлашнинг бир воситасига қарагандек қарасак, билим ва таълим жараёни бизга мароқли ва фойдали бўлади. Барчангизга ўқишларингизда донолик, сабр-тоқат, қунд билан тинглаш, ва яхши касб эгалари бўлиб Раббимизнинг йўлида фойдали бўлишингизни тилаб қоламиз🙏🙏🙏
نمایش همه...

​​📌 Рубрика: Янгиликлар 🌐 📚 Муқаддас Китоб қорақалпоқ тилида. Муқаддас Китобни таржима қилиш институти қорақалпоқ тилидаги Муқаддас Китобнинг тўлиқ биринчи таржимасини нашр этди. Лойиҳа 1990-йилларнинг ўрталарида бошлаган ва ИПБ томонидан Муқаддас Китоб таржимаси бўйича халқаро UBS ва SIL ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилган. Қорақалпоқ тилида тўлиқ Муқаддас Китоб тайёрлаш жараёнида қуйидаги китоблар: Тўрта Хушхабар (1999), Исо Масиҳ ҳақидаги ҳикоялар (2001), Янги Аҳд (2004, аудиоёзув * 2011), Болалар учун Муқаддас Китоб (2007, лотин, кирилл), Ибтидо. (2009), Рут, Эстер, Юнус (2009, + DVD 2010). Қорақалпоқ Муқаддас Китоби таржима қилиш институти томонидан икки хил – кирилл ва лотин алифболарида нашр этилган. Нашр ҳар бир китобга кириш, луғат, шарҳлар, Муқаддас Китобдаги жойларнинг географик хариталари, ўлчовлар, вазнлар жадваллари ва бошқалардан иборат кенг илмий аппаратлар ва бошқалар билан жиҳозланган. Қорақалпоқ тилига чоп этилган таржималарининг электрон версияларини Муқаддас Китоб таржимаси институти веб-сайтида ўқиш ва юклаб олиш мумкин. https://ibt.org.ru/ru/ebook?id=KRK/cyrl P.S. Яна қорақалпоқ тилидаги Муқаддас Китобни плеймаркетда ҳам юклаб олишингиз мумкин.
نمایش همه...

یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.