cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Norinliklar | Расмий канал

Норин туманидаги энг сўнги янгиликлар! 🌐Сайт: Norinliklar.uz 👨‍💻Боғланиш: @NorinliklarUzbot 📢Реклама: @Norinliklar_reklama 📑Гувоҳнома: №1506 Бизни қўллаб-қувватлаш: https://tirikchilik.uz/sherkhanuz

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
13 636
مشترکین
-11224 ساعت
-4247 روز
-2 22430 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш бўйича видеойўриқнома 👉 Талабгорлар ушбу хизматдан фойдаланиш учун: 👨‍💻 my.gov.uz да рўйхатдан ўтиши; 💁🏻‍♂️ тегишли хизматни танлаши; 📲 ундаги сўровномани тўлдириши ва юбориши керак. ✅ Хизматдан фойдаланиш бепул. ❗️Видеони қайта-қайта кўринг. Ариза топшириш Сиз ўйлаганчалик даражада мураккаб жараён эмас ☝️ Норин янгиликлари ➥ @Norinliklar
نمایش همه...
👍 1
🏛 Норин туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг нечтасида ўз хизмат бинолари мавжуд эмаслиги ошкор этилди Норин туманида фаолият юритаётган 57 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 45 таси ўз хизмат биноларига эга бўлиб, 12 таси хизмат бинолариси қолмоқда. Хисоботга кўра Чангитма, Нурзиё, Қизилтов, Ибрат, Шўрариқ, Пастки чўжа, Қоратери, Тўда, Катта яйдоқ, Янги тонг, Дўстлик, Фурқат маҳалла раислари ўз хизмат биноларига эга бўлишмаган. Маълумотларга кўра ушбу 12 та маҳалла фуқаролар йиғинлари турни бино ва иншоатларда ижара асосида фаолият юритишга мажбур бўлмоқда. Норин янгиликлари ➥ @Norinliklar
نمایش همه...
👍 4
🚗 Норин тумани бўйича аҳолида қанча транспорт воситалари мавжудлиги маълум қилинди. Норин тумани бўйича жами 16812 та транспорт воситалари мавжуд бўлиб, жисмоний шахсларга тегишли 16452 тани ташкил этади. Шундан енгил турдаги транспорт воситалари 15027 тани, юк автотранспортлари 1198 тани, мото ва тиркамалар 227 тани ташкил этади. Юридик шахслар тасарруфида 369 та бўлиб, енгил турдаги транспорт воситалари 221 тани, юк транспортлари 136 тани, мото ва тиркамалар 12 тани ташкил этади. Норин янгиликлари ➥ @Norinliklar
نمایش همه...
❗️Nokia машҳур Nokia 3210 телефонини қайта тиклашга қарор қилди. Афсонавий «ғишт» 25 йилдан кейин янгиланган ранг схемаси билан қайтади. Норин янгиликлари ➥ @Norinliklar
نمایش همه...
👍 1
📌Спиртли ичимликдан заҳарланганда давони бодрингдан изланг Иситмада: 1 стакан бодринг шарбати ичирилиб, тан бодринг шарбати билан артилса яхши натижа беради. ✅Ўт йўллари дискензиясида: 0,5 стакан бодринг шарбати 0,5 стакан сабзи шарбати билан аралаштириб, овқатдан 20 дақиқа олдин 3 маҳалдан истеъмол қилиш яхши натижа беради. ✅Қабзиятда: Бодрингни шўр сувига ҳеч қандай бошқа қўшимчаларсиз солиб 1 ой тузлаб қўйилади. Сўнгра унинг сувини 1 стакандан 1 кунга 3-4 маҳал ичилади. ✅Йўталда: 100 мл. бодринг шарбатига 2 ош қошиқ асал аралашмаси (1:1) аралаштириб 1 соат тиндириб, сўнгра 2-3 ош қошиқдан овқатдан 30 дақиқа олдин истеъмол қилинса самарали натижа беради. ✅Спиртли ичимликлардан заҳарланганда: Тузланган бодринг сувини ичиш фойдалидир. ✅Юзда сепкил бўлса: Бодринг шарбатига лимон шарбати (1 қисм бодринг шарбатига 0,5 лимон шарбати) аралаштириб юзга суртилса, сепкилларни йўқотишга ёрдам беради. ✅Соч тўкилишида: Бош ювишдан 2 соат олдин бошга бодринг шарбатини суртиб қўйиш керак. Норин янгиликлари ➥ @Norinliklar
نمایش همه...
Пишлоқ истеъмол қилиш кариеснинг олдини олади 🧀 Қаттиқ пишлоқни мунтазам истеъмол қилиш унинг таркибидаги кальций, оқсил, магний, рух, А, Д ва К витаминлари туфайли болалар ва ёшларнинг суякларини мустаҳкамлашга ёрдам беради, шунингдек, кексаларда остеопорознинг олдини олади. 🦷 Шунингдек, пишлоқ истеъмол қилиш тишларингиз ҳолатига ижобий таъсир қилади. У тиш эмалини мустаҳкамлайди, бу эса ўз ўрнида тишлар чиришидан ҳимоя қилишга ёрдам беради. 🚀 Яқинларга Ҳам Улашинг Норин янгиликлари ➥ @Norinliklar
نمایش همه...
👍 4
Норин тумани 3-сектор раҳбари ташаббуси билан "Тиббий кўрик" ўтказилди. Шунингдек, тор доирадаги мутахассислар иштирокида ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд ҳамда қарамоғида ногиронлиги бўлган 279 нафар хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан 93 нафари ультра товушли текшириш аппаратлари ёрдамида ва 71 нафари ЭКГ скрининг текширувдан ўтказилди, 129 нафаридан умумий ҳамда қандли диабет қон таҳлили олинди, 117 нафарига бепул дори воситалари берилди, 5 нафарига стационар тарзда даволаниш учун йўлланмалар берилди,, 57 нафари окулист, кардиолог, терапевт ва бошқа тоифадаги малакали шифокорлар томонидан текширувдан ўтказилди. Норин янгиликлари ➥ @Norinliklar
نمایش همه...
🤬 2👍 1
🔹 Машиналаримиз номларининг маъносини биласизми? Daewoo – Бепоён коинот (корейсча); Nexia – Ёрқин (испанча); Damas – Жиловловчи (юнонча); Tico – Кичик (испанча); Matiz – Алвон ранг (испанча). Chevrolet – Луи Шевроле (компания асосчиси) исми: Lacetti – Лотинча “Lacertus” дан олинган, яъни ёшликка хос; Captiva – “Махлиё” (ингл. Captivate); Epica – Эпик; Spark – Учқун; Malibu – Калифорния штатида жойлашган шаҳар; Cobalt – Кобальт кимёвий элемент, у эса ўз навбатида немисча исм Коболддан олинган; Gentra – “Gentle” сўзидан келиб чиққан бўлиб, хушмуомалалик, нафисликни англатади; Orlando – Флорида штатида жойлашган йирик шаҳар; Tahoe – Қўшма Штатлардаги энг катта чучук сувли кўлнинг номи; Traverse – Ўнқир-чўнқир жойдан ўтиш; Equinox – Тенгкунлик; TrailBlazer – Кашшоф (кашфиётчи); Tracker – Изқувар. Норин янгиликлари ➥ @Norinliklar
نمایش همه...
👍 4 1
Ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви Норин туманида 2024 йил Ҳудудий инвестиция дастури доирасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳа ташаббускорлари билан туман раҳбари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Туман ҳокими мулоқот аввалида олдинги учрашувларда қўйилган вазифалар ижросига тўхталиб ўтди. Қабулда 30 нафарга яқин тадбиркор, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди корхона ва муассасалар раҳбарлари  қатнашдилар. Тадбиркорлар туман раҳбарига тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит ажратиш, ижара масалалари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектлари қуриш бўйича мурожаат этдилар. Ушбу мурожаатларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш учун мутасаддиларга топшириқлар берилди. Норин янгиликлари ➥ @Norinliklar
نمایش همه...
👍 2🤬 1
Дадажон Дардларимга суянчим менинг, Болам дея фидо қилар жон. Интиқдирман меҳрига унинг, Яхшиям сиз борсиз Дадажон. Ортгинамдан оворам отам, Дардларимга ҳамдардсиз ҳар дам. Суянчимсиз сиз билан онам, Яхшиям сиз борсиз онажон. Сизга менинг озорларим кўп, Ғавғойим кўп бозорларим кўп. Ишонганим,Суянганим ҳўп, Яхшиям сиз борсиз Дадажон. Ажин босган юзлариз ширин, Нурсиз боққан кўзлариз ширин, Умид таққан сўзлариз ширин, Яхшиям сиз борсиз Дадажон. Соғинаман уч кун кўрмасам, Оғринаман уч кун кўрмасам. Ортиб кетар дилимда ғуссам, Яхшиям сиз борсиз Дадажон. Истардимки Отабек Юсуф, Оғринманмасдан яшанг ҳар қачон. Умр тиларман байтларим ёзиб, Яхшиям сиз борсиз Дадажон. Сизла жаҳон кезолмаганман, Оғринарман шундан ҳар қачон. Қарзларим кўп узолмаганман, Яхшиям сиз борсиз дадажон. Яхшиям сиз борсиз дадажон. Норин янгиликлари ➥ @Norinliklar
نمایش همه...
1