cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

🍃Sheriat_Olami🍃

Ассалому алейкум🌺 Азизлар Каналимизга хуш келибсизлар,бу каналдаги шерларни кўпи,Админимиз ўзи ёзган шерлар,✍️ каналимизга обуна бўлинг, Сизга ёқади деган Умиддамиз.MB.o🌺 Ибратли Исломий Тарбиявий Маъноли Шеърлар Тўплами Admin MB.O ♥ 20.01.2019

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
3 692
مشترکین
-924 ساعت
-127 روز
+430 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

ОТА БЎЛИШ НИМА ДЕГАНИ? 16 ёшли бир ўсмир йигит отаси билан жанжаллашиб уйидан чиқиб кетади. Бундан ғазабланган ота уйда унинг исмини айтишни ҳам таъқиқлаб қўяди. Бечора онаси эса ўғлининг ёстиғини ҳидлаб соғинчини босарди. Онанинг “Ўғлимни соғиндим, уни топиб уйга олиб келинг,”- деб тинмай ёлворишига қарамасдан ота ўз сўзида қатъий турарди. Шу зайлда икки йил ўтади. Ўғилнинг туғилган куни эди. Онанинг бу кунни ўғлисиз ўтаётганига чидолмай дод солаётганини кўрган отанинг кўнгли бироз юмшайди. Онанинг қўлига бир манзил ёзилган қоғоз тутиб шундай дейди: “Шу манзилга бор.Фақат манзилни мен берганлигимни айтма.” У шу каби бир неча гап айтди, лекин онанинг қулоғи бошқа гапларни эшитмасди. Хурсандчилигидан осмонга учарди. Дарҳол тайёрланиб йўлга чиқади. Ёзилган манзил шаҳарнинг бир четидаги таъмирхона эди. Она иш формаси (комбензон) кийиб олган ўғлини кўзларида ёш билан узоқдан кузатди. Аста секин ҳаяжон ичида бино ёнига келади. Икки йил мобайнида оиласи билан умуман кўришмаган ва оиласини унутиш арафасида бўлган йигит онасини тўсатдан кўради-ю, бир зум қотиб қолади. Ўзига келгач онасига қараб югуради ва ўзини унинг қучоғига отади. Отасидан бўлак ҳамма ҳақида сўрарди. У қаерда? Бу қаерда? Укам нима қилаяпти, қандай ўқияпти? каби саволлар орасида отаси ҳақида ҳеч қандай савол йўқ эди. Ваниҳоят узоқ кутилган савол берилди: “У одам нима қилаяпти? Ҳали ҳам баджаҳл ва тушунишни хоҳламайдими?” Она бу саволларни жавобсиз қолдирди. Она ўғлига қараб: “Майли у гапларни қўй, ўғлим. Кел энди, уйга кетамиз,”- деди. Ўғил: “Йўқ, онажон мени мажбурламанг. Мен жуда яхшиман. Лекин у одам билан битта уйда яшамайман,”- деди ва ишхонаси томон юра юра бошлайди. Кўнгли чўккан она ўғлининг ортидан бироз қараб туради ва туғилган куни учун олиб келган тортни унга бериш учун ўғлини чақиради. Тортни олаётиб ўғил онасига: “Онажон, илтимос мени тинч қўйинг. Мен кетолмайман,”- деди. “Икки йилдан бери орқамдан бир марта ҳам қидириб ҳол аҳвол сўрамаган одам билан қандай яшайман?” – деди ўғил кўзига ёш олиб. Иложсиз қолган она ўғлининг ёнидан кетишга тайёрланаркан шундай дейди: “Майли, ўғлим ўзинг биласан. Кўраяпманки, қарорингда қатъий экансан. Мен келаётганда отанг менга шу нарсаларни тайинлаб юборганди. Қулоқ сол, ўғлим. Сен охирги пайтларда яқин юрган дўстингдан узоқроқ юришинг керак. У сенга зарар бериши мумкин экан. Авваллари дўст бўлиб юрган дўстинг билан муносабатларингни тикла. Отангнинг айтишича у жуда яхши бола экан.” Бу гапларни эшитган ўғил донг қотиб қолади. Онаси йиғлаганича уйига қайтиб келади. Уйига келган она эрини урушди: “Нимага мендан шунча нарсани яширгандингиз. Ҳаммасини билганингиз учун хотиржам юраркансиз-да?” Хотинининг бу гапларини эшитган отанинг кўзлари билинар билинмас ёшланди. “У менинг жоним-ку, ахир,”- деди овози қалтираб. “У кетган кундан бери уни ҳар куни кўргани бордим. Фақат у мени сезмасди. Сен мени ишда, маҳаллада деб ўйлардинг. Мен эса уни ҳар куни қилаётган ишларини, атрофидаги кишиларни кузатардим. Тушлик пайтидан фойдаланиб дарҳол унинг ёнига югурардим.Чунки ёмонларга қўшилиб кетмасмикан деб хавотирда эдим.” Эрининг бу гапларидан ҳайратга тушган она унга меҳри ошиб йиғлай бошлади. Шу пайт бирданига эшик қўнғироғи жиринглайди. Она кўзларини артиб эшикни очади. Эшик тагида қўлида катта торт ва совғалар билан ўғли турарди. Ўғил нарсаларни онасининг қўлига бериб югурганича отасини қучоқлади. Йигит ҳаммасини тушуниб етганди. Умуман хабар олмайди деб ўйлаган отаси ундан куну тун хабар олиб турганини англаганди. 🍃 @Sheriat_Olami 🍃🦋🕊
نمایش همه...
👍 36🔥 5😢 4🤝 2
Photo unavailableShow in Telegram
Ёлғон дунёда хаммаси ёлғон...🥀 Дунё экан маккора. Ёлғонларни қучишдилар. Хато қилиб минг бора. Нафсга бўйин эгишдилар. Хақ сўзласанг ошкора. Мазах қилиб кулишдилар. Қулоқ солмай бир бора. Юзин буриб кетишдилар. Йўлимда гар қоқилсам. Устим босиб ўтишдилар. Шухрат қозониб кулсам. Сохта мехр тутишдилар MB.o @sheriat_olami 🌺🌺
نمایش همه...
👍 8
Photo unavailableShow in Telegram
Бу дунё синовдур, синайверади. Умр элагида тенг элайверади. Охири жамланар кунига қадар. Яхши хам ёмон хам яшайверади... MB.o @sheriat_olami
نمایش همه...
👍 9
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум хайрли тонг қадрдонлар 🌞 Умримизнинг янги сахифаси бўлмиш янги кун барчага хайрли, мазмунли, барокатли бўлсин🤲 Бизга яна бир имкон берган Аллохимга бехисоб шукурлар бўлсин Алхамдулиллах 🌺🌺 Тонгни у зот номи ила бошлайлик Бисмиллах🌸🌸 Иймонимизни хамиша мустахкам қилсин. Ла Илаҳа Иллаллоҳ Мухаммадур Расулуллоҳ❤️❤️ @sheriat_olami
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Зехнимизни бироз ўткирлаймизми? Картина ичига яширинган мавжудодни топинг🔍 🍃 @Sheriat_Olami 🍃 Обуна бўлинг☝👍 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
نمایش همه...
👍 15
Photo unavailableShow in Telegram
ИЗЛАБ ТУРИНГ Бир чеккага суриб қўйиб телефонни, Меҳри уммон, оқибатдан сўзлаб туринг. Қўлдан бермай тангри берган бир имконни, Қариндошу, қондошларни излаб туринг! Умр мисли оқар дарё кутмас бир зум, Қолган барча ташвишларни четга суринг. Йўлингизга кўп интизор, мушфиқ, маъсум Отангиз ва Онангизни излаб туринг! Мудраб ётган туйғуларга беринг барҳам, Соғинчларнинг тўфонини қўзғаб қўйинг. Ҳар кун эмас, майли ойда бир бўлса ҳам, Оға ини, жигарларни излаб туринг! Дийдор кўзда деганлари дарҳақиқат, Дилкаш дамлар насибидан бахтга тўлинг. Сониялар елдай ўтар кутманг ҳеч вақт, Дўсту, ёру, ошноларни излаб туринг. Қолар мангу эзгуликнинг улуғ номи, Шафоатнинг осмонида ойдек тўлинг. Дўстлар, ахир тирикликнинг хуш айёми, Хаста, дардманд муштоқларни излаб туринг. Ер силкиниб, ерликларни йўқлаб келди Қўрқув, ҳадик пайконини ўқлаб келди. Истиғфору, шукур сўзин айтиб туринг Дилга яқин, диндошларни излаб туринг! ©Маъмура Муҳаммад 🍃 @Sheriat_Olami 🍃🌻🌻📲
نمایش همه...
👍 12👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
Омонмисиз дадажон Қадрлай шу дилимдан, Ният қилай тилимдан, Ширин сўзлаб илмдан, Омонмисиз дадажон? Олов қалби музламас, Мурдаланмас бу синмас, Оилам дея ҳеч тинмас, Омонмисиз дадажон? Ғам ташвишлар қилса мот, Билдирмайди айтмас дот, Асло таслим бўлмас, зот, Омонмисиз дадажон? Саловат дуода лаб, Гуноҳ учун афв сўраб, Қуръон ўқир қайталаб, Омонмисиз дадажон? Сабр ахир ошнаси, Қаҳрлимас ташнаси, Топар ҳамма чораси, Омонмисиз дадажон? Гуноҳим кўп мингталаб, Ҳасратларни нимталаб, Борай кўнглизга қараб, Омонмисиз дадажон? Дадам менинг давлатим, Ишонган тоғ савлатим, Сизку барча омадим, Омонмисиз дадажон? ✍️ Солиҳабегим (Дилафруз Шахирхоний) 🍃 @Sheriat_Olami 🍃🌹🌹🌹
نمایش همه...
👍 9👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Таннозгина эркатой хоним, Юрагингга исмим ўйиб бер, Сен севишни қойиллат жоним, Севилишни менга қўйиб бер... Забонингга исмим иламан, Ҳаёлингни макон қиламан, Ишқ нелигин яхши биламан, Севилишни менга қўйиб бер... Сени ўйлаб ўзимдан ортиқ, Бор мехримни қиламан тортиқ, Дил уйингда оламан хордиқ, Севилишни менга қўйиб бер... Соғиндим де ёнингда шайман, Муҳаббатнинг қўлида найман, Билмаяпсан ахир нетайман, Севилишни менга қўйиб бер... Қуёш бўлиб жисмимни ёқай, Ёшинг бўлиб кўзингдан оқай, Кўнглимгамас кўнглинга боқай, Севилишни менга қўйиб бер... Бирлашмаса бўлмайди юрак, Андуҳлардан келмоқда дарак, Ўзим сенга ўргатсам керак, Севилишни менга қўйиб бер... Қалбим ичра алам таъмаси, Кўз олдимда армон шамаси, Эплолмайсан буни чамаси, Севилишни менга қўйиб бер... Кел туйғулар бўлмасин увол, Алмашайлик сен ўрнимда қол, Севмоқликни ўз зиммангга ол, Севилишни менга қўйиб бер... 🍃 @Sheriat_Olami 🍃❤❤❤
نمایش همه...
👍 8
00:08
Video unavailableShow in Telegram
Опажоним сизни яхши кўраман ❤️ Опажонимга! Сиз берган меҳрни бермади ҳеч ким, Дард келса ёнимда қолмади ҳеч ким, Баҳтимдан қувониб, кулмади ҳеч ким, Сиз борсиз юрагим топади ҳузур. Опажоним мени боризга шукур! Ҳар айтган сўзингиз ибрат мен учун, Ҳар босган йўлингиз ҳикмат мен учун, Синглингиз бўлмоқлик шавкат мен учун, Сиз бор ҳаётимга етмайди путур. Опажоним мени боризга шукур! Кўнглингиз оғритсам кечирдингиз тез, Бирга йиғладингиз мен йиғлаган кез, Чексиз бахтим эрур сизнинг борингиз, Мендан ўтган бўлса минг бора узр. Опажоним мени боризга шукур! Онамдан кейинги онажонимсиз, Эркалаб, суйгувчи меҳрибонимсиз, Ҳушсуръат, ҳушзабон қадрдонимсиз, Эй осмоннинг қизи, гўзал ойимсиз Опажоним мени боризга шукур! ✍Мумтозбегим 🍃 @Sheriat_Olami 🍃🌺🌺🌺
نمایش همه...
👍 6🥰 1
Photo unavailableShow in Telegram
#хайрли_кун Дунёда ҳеч нарса инсонга ўз ўй-фикрларичалик таъсир кўрсатолмайди... Шундай экан, фақат яхшиликларни ўйланг, яхшиликларни изланг, яхшиликларни кўринг, яхшиликларга интилинг ва боридан бахт яратишга харакат қилинг...   Ассалому алайкум Қадрдон, бугунги кунингиз яхшиликларга бой бўлсин! ╔═ 🌿 ══════╗ 🌷 @Sheriat_Olami 🌷 ╚══════ 🌿 ═╝
نمایش همه...
👍 8