fa
Feedback
O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi

O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi

رفتن به کانال در Telegram

Rasmiy sayt: www.kasaba.uz Kasaba uyushmalari faoliyati yuzasidan "1092" ishonch telefoniga yoki Telegram orqali @kasaba_bot ga murojaat qiling.

نمایش بیشتر
3 634
مشترکین
-224 ساعت
+37 روز
+3230 روز
آرشیو پست ها
🧠 Ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди 📍 Бекобод шаҳрида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан “Ўзметк
+4
🧠 Ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди 📍 Бекобод шаҳрида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан “Ўзметкомбинат” АЖ тизимида фаолият юритаётган ёш ишчи-ходимлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. ✨ Касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда Ёшлар етакчилари кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир ёшларнинг билим ва интеллектуал салоҳиятини намоён этиш, жамоавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда фаол ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилди. 🎁 Қизғин баҳсларга бой ўйин якунида ғолиб ва совриндор жамоалар муносиб тақдирланди. Батафсил 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

🇺🇿🇰🇬 Новая жемчужина Иссык-Куля — символ узбекско-кыргызской дружбы На берегу живописного Иссык-Куля сдан в эксплуатацию
+8
🇺🇿🇰🇬 Новая жемчужина Иссык-Куля — символ узбекско-кыргызской дружбы На берегу живописного Иссык-Куля сдан в эксплуатацию современный санаторий «Бустон Резорт», возведенный Федерацией профсоюзов Узбекистана по инициативе Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева. 🏔 Расположенный среди величественных гор Тянь-Шаня на высоте более 1600 метров над уровнем моря, новый объект рассчитан на 160 мест и будет принимать отдыхающих круглый год. Здесь созданы все условия для комфортного отдыха и оздоровления, в том числе лечения заболеваний верхних дыхательных путей и нервной системы. 🤝 Новый санаторий стал еще одним ярким символом дружбы, доверия и укрепляющихся добрососедских отношений между народами Узбекистана и Кыргызстана. Подробнее 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

🧠 Фарғонада “Касаба билимдони” интеллектуал ўйинига старт берилди Фарғона вилоятида бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари ра
+8
🧠 Фарғонада “Касаба билимдони” интеллектуал ўйинига старт берилди Фарғона вилоятида бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари раислари ўртасида “Касаба билимдони” интеллектуал ўйинининг саралаш босқичлари бошланди. ✨ Лойиҳа иштирокчиларнинг меҳнат қонунчилиги, касаба уюшмалари фаолияти, ҳуқуқий билимлари ва мантиқий фикрлаш қобилиятини янада ривожлантиришга қаратилган. Беллашув давомида иштирокчилар тест саволлари, мантиқий топшириқлар, китоблар бўйича ребуслар, кино парчаларини топиш ҳамда турли касбларга оид қизиқарли саволлар орқали ўз билимларини синовдан ўтказадилар. ▶️ Саралаш босқичлари ҳар ҳафта жума куни ташкил этилиб, ўйинлар YouTube платформаси орқали жонли эфирда намойиш этилади. “Касаба билимдони” билимли, ташаббускор ва замонавий фикрлайдиган касаба уюшмаси етакчиларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

Гендер тенглик соҳасида халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўн
+7
Гендер тенглик соҳасида халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бу борада қабул қилинган Гендер тенгликка эришиш стратегияси хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш, жамият ҳаётининг барча соҳаларида гендер тенглик тамойилларини қарор топтириш ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тизимли асосини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда мамлакатда гендер тенглик соҳасида халқаро стандартларга мувофиқ ҳуқуқий ва институционал базани такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Батафсил Зарофат ИБРАГИМОВА,  Ўзбекистон энергетика нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг молия бўлими мудири, Хотин-қизлар комиссияси раиси

💎 Сирдарёда “World Aquatics Day” спорт фестивали бўлиб ўтди 3 июль куни Сирдарё вилоятида сув спортига бағишланган “World Aq
+8
💎 Сирдарёда “World Aquatics Day” спорт фестивали бўлиб ўтди 3 июль куни Сирдарё вилоятида сув спортига бағишланган “World Aquatics Day” оммавий спорт фестивали юқори савияда ташкил этилди. Мазкур тадбир аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида сузиш ва сув спорт турларини оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ёшларни спортга кенг жалб этиш мақсадида ўтказилди. 🏊‍♂️ Фестиваль давомида ёш спортчилар томонидан сузиш бўйича маҳорат намойишлари, шунингдек, сув полоси бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. ✨ “World Aquatics Day” иштирокчилар учун ўз маҳоратларини кўрсатиш, тажриба алмашиш ва сув спортига бўлган қизиқишни янада ошириш учун муҳим майдонга айланди. 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

Ёшлар – мамлакат тараққиётининг таянчи Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят Кенгашида ёшлар билан очи
+2
Ёшлар – мамлакат тараққиётининг таянчи Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят Кенгашида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати изчил амалга оширилиб, уларнинг билим олиши, муносиб меҳнат қилиши, иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқариши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Касаба уюшмалари тизимида ҳам ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда раҳбарлар билан очиқ мулоқот майдонларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Батафсил 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

🌍 Представитель Федерации профсоюзов Узбекистана принимает участие в Летней школе ВЕРС МКП В Ереване проходит Летняя школа В
+2
🌍 Представитель Федерации профсоюзов Узбекистана принимает участие в Летней школе ВЕРС МКП В Ереване проходит Летняя школа Всеевропейского регионального совета Международной конфедерации профсоюзов (ВЕРС МКП), объединившая представителей профсоюзных организаций более чем из 50 стран Европы и Центральной Азии. 🇺🇿 Федерацию профсоюзов Узбекистана на международной экспертной площадке представляет советник председателя Федерации профсоюзов Узбекистана Эльдор Шукуруллаев. В центре внимания участников — влияние цифровизации и искусственного интеллекта на сферу труда, развитие социального диалога, защита трудовых прав, реагирование на современные вызовы рынка труда и укрепление международной профсоюзной солидарности. Мероприятие стало площадкой для обмена опытом, обсуждения актуальных вопросов профсоюзного движения и выработки совместных подходов к защите интересов работников в условиях глобальных изменений. Подробнее 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

🏊‍♀️ Навоийда “World Aquatics Day” спорт байрами кўтаринки руҳда ўтди! Навоий вилоятида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федераци
+5
🏊‍♀️ Навоийда “World Aquatics Day” спорт байрами кўтаринки руҳда ўтди! Навоий вилоятида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши ҳамда “Ўзбекистон Aquatics” федерациясининг ҳудудий бўлими ҳамкорлигида “World Aquatics Day” оммавий спорт фестивали доирасида сузиш бўйича қизиқарли мусобақалар ташкил этилди. 💪 Мусобақада вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 11–13 ёш тоифасидаги ўғил-қизлар иштирок этиб, тезлик, чидамлилик ва маҳорат борасида ўзаро беллашдилар. ⭐️ Ёш спортчиларнинг юқори тайёргарлиги, ғалабага бўлган интилиши ва спортга меҳри мусобақага янада қизғин руҳ бағишлади. Беллашувлар эса янги иқтидорли сузувчиларни кашф этиш учун муҳим майдонга айланди. 🏅 Тадбир якунида ғолиблар ва фаол иштирокчилар касаба уюшмалари томонидан медаллар, дипломлар, ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 👏 Соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш ва уларнинг иқтидорини қўллаб-қувватлаш йўлидаги бундай ташаббуслар келгусида ҳам изчил давом этади. 📸 Мусобақанинг энг ёрқин лаҳзалари — фотолавҳаларда! 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

🧭 Касаба уюшмаси ёшлари — Бухорода! 30 июнь — “Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати т
+4
🧭 Касаба уюшмаси ёшлари — Бухорода! 30 июнь — “Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан тармоқ корхоналарида меҳнат қилаётган фаол ёшлар учун Бухоро вилоятига икки кунлик маданий-маърифий саёҳат ташкил этилди. 🤝 Сафар давомида иштирокчилар Бухоро вилояти кенгашида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда қатнашиб, касаба уюшмалари тизимида амалга оширилаётган ёшлар сиёсати, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш ва фаоллигини оширишга қаратилган имкониятлар билан яқиндан танишдилар. ✨ Бухоронинг бой тарихий-маданий мероси билан танишиш, янги дўстлар орттириш, тажриба алмашиш ва қизиқарли мулоқотлар иштирокчилар учун унутилмас таассуротларга бой бўлди. 💙Бундай ташаббуслар ёшларни бирлаштириш, уларнинг касбий ва шахсий ривожланишини қўллаб-қувватлаш ҳамда касаба уюшмалари ҳаётидаги фаол иштирокини рағбатлантиришга хизмат қилади. 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

📚 “Энг фаол ёш китобхон” танлови ғолиблари аниқланди! 🗓 “30 июнь — Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон Касаба уюшмалари
+1
📚 “Энг фаол ёш китобхон” танлови ғолиблари аниқланди! 🗓 “30 июнь — Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ўтказилган “Энг фаол ёш китобхон” кўрик-танловида турли соҳаларда меҳнат қилаётган фаол ёшлар ўз билим ва салоҳиятини намоён этдилар. Танлов иштирокчилари адабиёт ва умумий билимлар бўйича тест синовларида қатнашиб, таҳлилий фикрлаш, нутқ маданияти ҳамда ижодий маҳоратини намойиш этдилар. Шунингдек, иштирокчилар муаллифлик шеърларини ўқиб эшиттириб, тадбирга янада мазмун ва руҳ бағишладилар. 🏆 Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди, барча иштирокчиларга эса Зомин туманига икки кунлик саёҳат учун йўлланмалар топширилди. Батафсил 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

“Энг фаол ёш китобхон” кўрик-танлови ўтказилди Маҳмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилоят ахборот-кутубхона марказида Ўзбекисто
+3
“Энг фаол ёш китобхон” кўрик-танлови ўтказилди    Маҳмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилоят ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган “Энг фаол ёш китобхон” кўрик-танловининг вилоят босқичи кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. 🎤 Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият олиб бораётган 35 ёшгача бўлган ишчи-ходимлар ўртасида ўтказилган кўрик-танловни Федерациянинг Хоразм вилоят Кенгаши раиси Гулсара Қурбонбоева очиб берди.  Батафсил 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

⌛ Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси ҳамда Туркиянинг “Турк Метал” касаба уюш
+2
⌛ Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси ҳамда Туркиянинг “Турк Метал” касаба уюшмаси ҳамкорлигида “Саноат тармоғида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашда касаба уюшмаларининг роли” мавзусида тажриба алмашув учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хотин-қизлар кенгаши раиси Гўзал Тўхтаева, “Турк Метал” касаба уюшмаси Хотин-қизлар бюроси вакилларидан 10 нафар завод ва фабрикалар касаба уюшма қўмиталари раислари ҳамда тармоқнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти хотин-қизлар комиссиялари раислари иштирок этди. Батафсил 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

Иссиқкўлда янги санаторий фойдалданишга топширилди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилг
+8
Иссиқкўлда янги санаторий фойдалданишга топширилди   Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган эзгу ташаббус асосида Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл вилоятида, пурвиқор Тяньшан ва Ола-тов тоғлари орасида жойлашган дунёдаги энг йирик тоғ кўлларидан бири ҳисобланмиш Иссиқкўл ён бағрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан жаҳон стандартлари талаблари даражасидаги замонавий “Бўстон Резорт” санаторийси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Энг замонавий ва меъморий ечимлар асосида барпо этилган мазкур соғломлаштириш маскани Ватанимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги олдидан халқимизга муносиб байрам туҳфаси бўлди. Батафсил Муҳаббат ЎРМОНБЕКОВА Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати раҳбари

5 босқичдан иборат гендер аудит ўтказилди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 15-декабрдаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун т
+6
5 босқичдан иборат гендер аудит ўтказилди   Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 15-декабрдаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-809-сон Қонунига асосан жорий йилнинг 2-чорагида Мудофаа вазирлигида, шунингдек, унинг ҳудудий округларида ва тизим ташкилотларида Гендерга оид аудит ўтказилди. Жами 5 босқичдан иборат гендер аудит жараёнида ходимларнинг фаол иштироки таъминланди. Хусусан, биргина онлайн сўровномада 3 700 дан зиёд ходимлар ўз фикрларини билдирдилар. Батафсил 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

Ёшлар куни муносабати билан “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди 30-июнь – Ёшлар куни муносабати билан Давлат муассасалари
+7
Ёшлар куни муносабати билан “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди 30-июнь – Ёшлар куни муносабати билан Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамкорлигида “Ижтимоий фаол ёшлар – кучли жамият асоси” шиори остида агентлик тизимида фаолият юритаётган ёш ходимлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёш ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтириш, жамоавий ҳамкорлик кўникмаларини ривожлантириш ҳамда ёшлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришдан иборат бўлди. ✅ Интеллектуал баҳсда бошқарма тизимида фаолият юритаётган ёш ходимлардан иборат 16 та жамоа, жами 96 нафар иштирокчи қатнашди. Батафсил

Болалар саломатлиги ва дам олиши — устувор вазифа Ёзги таътил — болалар учун нафақат дам олиш, балки саломатликни мустаҳкамла
+2
Болалар саломатлиги ва дам олиши — устувор вазифа   Ёзги таътил — болалар учун нафақат дам олиш, балки саломатликни мустаҳкамлаш, янги дўстлар орттириш ва мазмунли вақт ўтказиш имкониятини берадиган муҳим даврдир. Шу боис мамлакатимизда болалар соғломлаштириш оромгоҳларини ҳар томонлама ривожлантириш, уларда хавфсиз ва қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги корхоналар тасарруфидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ҳам жорий йилги ёзги мавсумга пухта тайёргарлик ишлари амалга оширилди. Батафсил Зиёдилла Умаров Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг  маданий-маърифий ва спорт ишлари бўйича етакчи мутахассиси 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

Ёшлар – касаба уюшмалари таянчи 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вило
+9
Ёшлар – касаба уюшмалари таянчи   30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши ҳамда “Навоийазот” АЖ ҳамкорлигида “Ёшлар – касаба уюшмалари таянчи” шиори остида фестиваль ўтказилди. Тадбирда “Навоийазот” АЖнинг ёш ходимлари, бошланғич касаба уюшмалари фаоллари, вилоятдаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ёшлар, ёшлар етакчилари ҳамда ёшлар билан ишлаш комиссиялари раисларидан иборат 500 нафардан ортиқ киши иштирок этди. Фестиваль ёшларнинг меҳнат жамоаларидаги фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, касаба уюшмалари фаолиятидаги иштирокини кенгайтириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди. Батафсил Дилафрўз Ўразова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилоят Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

Бугунги ёшларда имконият катта Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши томонидан 30 июнь — Ёшлар к
+9
Бугунги ёшларда имконият катта   Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши томонидан 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган “Соҳа ривожига менинг ҳиссам” кўрик-танловида вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган иқтидорли ёшлар ўз соҳаларига оид ижодий ташаббуслари, инновацион лойиҳалари ва амалий таклифлари билан қатнашдилар. Танловга иштирокчилар тақдим этган ишлар ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланган мезонлар асосида баҳоланди. Энг муносиб деб топилган иштирокчилар танлов ғолибига айландилар. Шоҳсултон Тўхтаматов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси   Батафсил 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

Бугунги ёшларда имконият катта Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши томонидан 30 июнь — Ёшлар к
+3
Бугунги ёшларда имконият катта   Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши томонидан 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган “Соҳа ривожига менинг ҳиссам” кўрик-танловида вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган иқтидорли ёшлар ўз соҳаларига оид ижодий ташаббуслари, инновацион лойиҳалари ва амалий таклифлари билан қатнашдилар. Танловга иштирокчилар тақдим этган ишлар ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланган мезонлар асосида баҳоланди. Энг муносиб деб топилган иштирокчилар танлов ғолибига айландилар. Шоҳсултон Тўхтаматов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси  Батафсил 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram