fa
Feedback
𝐘𝐀𝐗𝐒𝐇𝐈𝐋𝐈𝐊 𝐘𝐎'𝐋𝐈 ᵃᵘᵈⁱᵒ

𝐘𝐀𝐗𝐒𝐇𝐈𝐋𝐈𝐊 𝐘𝐎'𝐋𝐈 ᵃᵘᵈⁱᵒ

رفتن به کانال در Telegram

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Азиз диндошлар сизларни ҳурсанд қиладиган ҳуш ҳабар Бу каналда Умму Абдуллоҳ устозамизни дарсликлари аудиоси жойлаб борилади. Роббим барчамизга фойдали илм берсин! https://t.me/yaxshilik_yoli

نمایش بیشتر
6 534
مشترکین
-124 ساعت
-67 روز
-4130 روز
آرشیو پست ها
‼️‼️‼️ ➡️Муқаддас динимизда замонавий технологиялар, фотосуратлар ва тасвирларга оид ҳукмлар қандай? ➡️Кундалик ҳаётимизда ду
‼️‼️‼️ ➡️Муқаддас динимизда замонавий технологиялар, фотосуратлар ва тасвирларга оид ҳукмлар қандай? ➡️Кундалик ҳаётимизда дуч келадиган тасвирлар борасидаги фиқҳий масалаларга ойдинлик киритишни хоҳлайсизми? Сизни Аҳмад ал-Букайри қаламига мансуб, "СУРАТГА ОИД ҲУКМЛАР" номли китоб асосидаги янги дарслигимизга таклиф этамиз!  📚Дарс давомида қуйидаги муҳим мавзулар ўрганилади:⤵️ ⏺️Жонли ва жонсиз мавжудотлар: Уларнинг суратини чизиш ҳамда расмга олишнинг шаръий ҳукмлари.  ⏺️Замоновий технологиялар: Фотосуратга олиш, рақамли суратлар, рентген (радиография), видео ва телевизион маҳсулотларнинг Исломдаги ўрни.  ⏺️Истисноли ҳолатлар: Зарурат юзасидан расмга тушиш, болалар ўйинчоқлари ҳамда таълимий мультфильмларга оид ҳукмлар.  ⏺️Кундалик ҳаёт: Сурат туширилган кийимлар, пуллар, идишлар ҳамда уйларда расм осиш ёки ҳайкаллар сақлашнинг ҳукми.  ⏺️Ибодат масалалари: Сурат бор жойга кириш ва бундай жойларда намоз ўқиш шартлари. "Бу мухтарсар баҳсда Қуръон ва саҳиҳ Суннатдаги далилларга, шунингдек, аввалги, кейинги ва замонамиз уламоларининг қарашларига таянилган." 📒 Душанба Истанбул вақти: 19:00 Тошкент вақти: 21:00 Илм масканига барчани таклиф этамиз! Саволларингизга тўғри ва ишончли манбалардан жавоб топинг. 🩷Instagram | 🩵Telegram 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠❗

🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 📖 Бугунги дунёнинг сохта мезонларидан чарчадингизми? Бугунги замон бизга гўзаллик ва муваффақиятнинг сохта, ўткинчи мезонларини таклиф қилмоқда. Аммо муслима қиз ва аёллар учун ҳақиқий юксаклик, гўзал ахлоқ ва иймон намунаси қаерда? Тарихга назар солинг! Ислом оламида ўчмас из қолдирган энг буюк аёллар — мўминларнинг оналари ва улуғ саҳобиялардир. Уларнинг ҳаёти шунчаки ўтмиш эмас, балки биз учун иймон, енгилмас сабр ва гўзал ахлоқнинг олий намунасидир! Сизни янги дарслик ва суҳбатга таклиф этамиз! Муаллиф Язан Ғаним ҳафизаҳуллоҳнинг «Муслима қизларни оламларнинг энг яхши аёллар сийрати орқали тарбия қилиш» китоби асосида ташкил этилган янги дарсларимизга қабул бошланди! Бу дарсдан мақсад нима?⤵️ ⏺️Замонавий дунёнинг чалғитувчи йўлларида адашмай, ҳақиқий исломий намуналарни таниш; ⏺️Қалбда Аллоҳ ва Унинг Расулига ﷺ бўлган ҳақиқий муҳаббатни уйғотиш; ⏺️Мўминларнинг оналари ва саҳобия аёллар каби юксак фазилатлар соҳибасига айланиш; ⏺️Оила, жамият ва фарзанд тарбиясида гўзал ахлоқ билан зийнатланиш. 💡Китоб ўқувчи ва тингловчи учун жуда тушунарли, таъсирли ва тарбиявий аҳамияти юқори бўлган содда услубда баён этилади. Қалбингизда ҳақиқий муҳаббатни уйғотинг ва улуғ аёллар ҳаётини биз билан бирга ўрганинг! 📒 Якшанба Истанбул вақти: 11:00 Тошкент вақти: 13:00 Янгиликлардан бохабар бўлиш учун саҳифамизга обуна бўлинг⤵️ 🩷Instagram  | 🩵Telegram

Бугунги дарсимизда:⬇️ 🚫Ҳар қачон бегона эркак билан холи қолганингизда, билингки, учинчиларингиз шайтон бўлади. Ундан нимани ҳам кутасиз❓ ➡️Хилватнинг таърифи ➡️Хилватнинг ҳукми ➡️Хилват қачон кўтарилади ➡️Очиқ ерларда, оммавий жойларда хилват бўлиши мумкинми? ➡️Ёлғиз эркак кишининг бир жамоа аёллар билан холи қолиши ёки аксинча, ёлғиз аёлнинг бир жамоа эркаклар билан холи қолишининг ҳукми ➡️Ёши ўтган эркак кишининг қари кампирлар билан ёки аксинча аёл кишининг ёши ўтиб қолган чол билан холи қолишининг ҳукми ➡️Уч талоқ қўйилган иддадаги аёл билан холи қолишнинг ҳукми ➡️Унаштирилган қиз ёки аёл билан ҳали никоҳ ўқилмай туриб холи қолиш жоизми? ➡️Таълим бериш ёки даволаш мақсадида даволаш ҳукми ➡️Лифтда холи қолиш хилватга кирадими? ➡️Машинада бегона киши бегона аёл билан ёлғиз бўлиши ҳаром хилватга кирадими? Дарсимизда кутиб қоламиз! 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠❗

‼️‼️‼️ ➡️Муқаддас динимизда замонавий технологиялар, фотосуратлар ва тасвирларга оид ҳукмлар қандай? ➡️Кундалик ҳаётимизда ду
‼️‼️‼️ ➡️Муқаддас динимизда замонавий технологиялар, фотосуратлар ва тасвирларга оид ҳукмлар қандай? ➡️Кундалик ҳаётимизда дуч келадиган тасвирлар борасидаги фиқҳий масалаларга ойдинлик киритишни хоҳлайсизми? Сизни Аҳмад ал-Букайри қаламига мансуб, "СУРАТГА ОИД ҲУКМЛАР" номли китоб асосидаги янги дарслигимизга таклиф этамиз!  📚Дарс давомида қуйидаги муҳим мавзулар ўрганилади:⤵️ ⏺️Жонли ва жонсиз мавжудотлар: Уларнинг суратини чизиш ҳамда расмга олишнинг шаръий ҳукмлари.  ⏺️Замоновий технологиялар: Фотосуратга олиш, рақамли суратлар, рентген (радиография), видео ва телевизион маҳсулотларнинг Исломдаги ўрни.  ⏺️Истисноли ҳолатлар: Зарурат юзасидан расмга тушиш, болалар ўйинчоқлари ҳамда таълимий мультфильмларга оид ҳукмлар.  ⏺️Кундалик ҳаёт: Сурат туширилган кийимлар, пуллар, идишлар ҳамда уйларда расм осиш ёки ҳайкаллар сақлашнинг ҳукми.  ⏺️Ибодат масалалари: Сурат бор жойга кириш ва бундай жойларда намоз ўқиш шартлари. "Бу мухтарсар баҳсда Қуръон ва саҳиҳ Суннатдаги далилларга, шунингдек, аввалги, кейинги ва замонамиз уламоларининг қарашларига таянилган." 📒 Душанба Истанбул вақти: 13:00 Тошкент вақти: 15:00 Илм масканига барчани таклиф этамиз! Саволларингизга тўғри ва ишончли манбалардан жавоб топинг. 🩷Instagram | 🩵Telegram 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠❗

🔠🔠🔠🔠🔠 🔤🔤🔤🔤 Саҳобия аёллар учун илм — шунчаки маълумот эмас, бу Жаннатга борадиган йўл эди. Улар уй ишлари, фарзанд тарбияси билан банд бўлсалар-да, қалблари доим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суҳбатларига ташна эди. Улар: «Эй Аллоҳнинг Расули, бизга алоҳида вақт ажратинг!» деб илм талаб қилишга ҳеч қачон тортинишмаган. Чунки улар билишган: 💚Илмсиз аёл — йўлсиз мусофир кабидир. 💚Илмли она — бутун бир миллатни уйғотувчи кучдир. Азиз опа-сингиллар! Илм олиш — бу фақат китоб варақлаш эмас, бу Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг меросига ворис бўлишдир. Саҳобия оналаримизнинг йўлидан юриб, илм нури билан қалбимизни ва оиламизни ёритайлик. Зеро, муслима аёлнинг энг гўзал зийнати — унинг ҳаёси ва илмидир! ➡️Юз ҳадис ёғдусида - Муслима аёлнинг дастури номли туркум дарсларимизга таклиф этамиз!  🗓️ Пайшанба 🕐 Истанбул соати 11:00 да 🌟Устоза Умму Абдуллоҳ билан
Муаллиф: Одил Ҳасани Юсуф Ҳамад. 
Мақсад: Аёлларнинг жисмоний ва табиий тузилишига мос бўлган, уларга хос шаръий ҳукмларни ўргатиш. 
Манба: "Кутубус ситта" (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа ва Термизий) тўпламларидаги саҳиҳ ҳадислар.
Келинг, саҳобия аёллардек илмга ҳарис бўлайлик. Зеро, илм — нажот йўлидир!  🩷Instagram  | 🩵Telegram

☪☪☪☪☪️ 🕌Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг покиза, умри боқий тарихларини ўрганишга бағишланган соатлар инсон ҳаётидаги энг яхши, энг хайрли онлардандир. 🕌Зеро, мусулмон киши у улуғ зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларининг буюк ҳодиса ва воқеаларини ўқиётган пайтда, гўё у ўзини ўша марди майдон, довюрак чин инсонлар билан бирга юргандек ҳис қилади. 🕌Мусулмонлар сийрати набавийяни таълим олишлари билан, ўзларига бўлган ишончлари ортади, ҳамда, улар Аллоҳнинг шариатига бўйсуниб, Унга чинакам ибодат қилар эканлар, албатта, У Буюк Зот улар билан бирга бўлиб, уларга нусрат беришига яна бир-карра, аниқ ишонч ҳосил қиладилар.Сиз азизлар билан яна Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратларидан янги бир китобни тақдим қилмоқчимиз. 🪶Бу китоб муаллифи Мусо ибн Рошид ал-Азимий бўлиб, китоб номи "Ал-муҳтасар фи ас-сийраҳ ан-Набаввийяҳ". Китобни аҳли сунна уламоларидан бўлган шайх Абу Абдураҳмон шархлаганлар. 🤍🩶🩶🩶🤍🤍🩶🤍 🕐 Истанбул соати 10:00 да 🌟Устоза Умму Абдуллоҳ билан Аллоҳ Таолодан ушбу дарсларимизни умматга фойда келтирадиган дарслардан қилишини сўраб қоламиз. 🩷Instagram    🩵Telegram      🩶TikTok ✉️✉️✉️✉️