cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Xorazm.uz

Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi Sayt: www.xorazm.uz fb.com/xorazmviloyatihokimligi instagram.com/xorazmviloyatihokimligi Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54 Elektron pochta: [email protected] Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
5 636
مشترکین
-224 ساعت
+117 روز
-20230 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Бугун Хива туманидаги Дошёқ маҳалласида вилоят ҳокими, прокуратура, вилоят суди, вилоят маъмурий суди, ички ишлар, солиқ, соғлиқни сақлаш, кадастр, қурилиш ва уй-жой, коммунал хўжалиги бошқармалари ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Унда фуқароларнинг турли масалалар юзасидан мурожаатлари, таклифлари соҳа мутахассислари иштирокида ўрганилиб, қонуний ҳал қилиш, амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди. Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
نمایش همه...
Ичонқалъа музей-қўриқхонасига медиа-тур ташкил этилди Бугун Хоразм вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Хива шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати билан ҳамкорликда “18 май - Халқаро музейлар куни” муносабати билан Ичонқалъа музей-қўриқхонасига медиа-тур ташкил этилди. Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари Ичонқалъа музей-қўриқхонасида жойлашган тарихий обидалар, музейлар фаолияти билан яқиндан танишиб, мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
نمایش همه...
Талабалар фестивали -2024 13-17 май кунлари вилоятимизда илк бор  Талабалар фестивали”  ўтказилди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг вилоят бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил қилинган ушбу фестиваль доирасидаги тадбирларда вилоятимиз олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 40 минг нафардан зиёд талаба ёшлар иштирок этди. Ҳафталик  доирасида ўтказилган  китобхонлик, шеърият кечалари, турли интеллектуал беллашувлар, кўрик танловлар, спорт мусобақалари юзлаб янги иқтидор эгаларини кашф қилди. Фестивалнинг якуний тадбирида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этиб, кўрик танловлар ва спорт мусобақаларида ғолиб бўлган талаба ёшларни муносиб тақдирлади. Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
نمایش همه...
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Хива туманидаги “KHIVA SILK FABRIC" МЧЖ томонидан амалга оширилаётган "Ипак матосини бўяш" лойиҳаси билан танишди. 2018 йилда ташкил этилган ушбу корхонада дастлаб пилладан ип йигирилган бўлса, бугунги кунда ипакдан мато ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Корхона йилига 144 тонна қуруқ пиллани қайта ишлаш ва 150 минг метр ипак мато ишлаб чиқариш қувватига эга. Янги ишга туширилиши мўлжалланган ипак матоларни бўяш лойиҳасининг умумий қиймати 15,1 млрд. сўмга тенг бўлиб, йилига 20 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади. Янги цехнинг ишга тушиши натижасида қўшимча 50 та иш ўрни яратиш ва маҳсулотни экспортга йўналтириш режалаштирилган. Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
نمایش همه...
Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Хива шаҳридаги Шихлар маҳалласида аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадини ошириш борасидаги тажрибалар билан танишди, ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди. Маҳаллада 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар сони 1140 нафар бўлиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, ўз қизиқишларига қараб замонавий касбларга ўқитиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, маҳалладаги 16 нафар ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 14 нафарига субсидия, 2 нафарига 100 млн.сўмдан имтиёзли кредит ажратиш чоралари кўрилмоқда. Самимий мулоқот жараёнида кўплаб ёшларнинг IT соҳаси, тадбиркорликни ривожлантириш каби қатор масалалар юзасидан таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларга амалий ёрдам бериш чора-тадбирлари белгиланди. Маҳалла аҳли учун тиббий кўрик ва бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил қилинди. Ярмаркада Хива шаҳридаги 52 та ташкилот 220 та бўш иш ўринлари билан иштирок этиб, 20 нафар фуқарога доимий ишга жойлашиш ва касбга ўқитиш бўйича йўлланмалар берилди. Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
نمایش همه...
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Урганч туманидаги "Каттабоғ", "Ҳидоят" маҳаллаларида бўлиб, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадини ошириш борасидаги амалга оширилаётган ишлар билан танишди. "Каттабоғ" маҳалласида 47 нафар фуқаро тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган, ижтимоий дафтарларда рўйхатда турган 74 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилиш орқали иш билан таъминланган. Ушбу маҳаллада яшовчи Ҳамид Аллаберганов 3 сотих томорқасида иссиқхона ташкил қилиб, бодринг, сабзавот ва гул кўчатлари етиштиради. Унга мурожаати асосида инкубация ташкил қилиш учун субсидия ажратиладиган бўлди. Гулмира Ибрагимова ҳам томорқасида иссиқхона ташкил қилган. Бундан ташқари чорва, парранда боқади. Яқинда кредит олиб қўзиқорин етиштиришни ҳам йўлга қўйди. Эндиликда иссиқхонасини янада кенгайтириш ниятида. "Ҳидоят" маҳалласида яшовчи Расул Ҳошимов эса кичик ҳовузчада балиқ етиштириш билан шуғулланади. Мулоқот жараёнида маҳалланинг драйверларидан келиб чиқиб кооперация асосида маҳсулот етиштириш ва сотиш масалалари муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими шунингдек, тумандаги "Тўмарис нур" фермер хўжалиги фаолияти билан ҳам танишди. Мазкур фермер хўжалигида 1300 бошга яқин қорамоллар парваришланиб, ички бозорга кунига 6-7 тонна сут маҳсулотлари етказиб берилади. Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
نمایش همه...
آرشیو پست ها