cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Energetika

➖Ўзбекистон ва дунё Энергетика тизимини обьектив ва эксклюзив ёритиб борувчи махсус блог. Реклама учун : @EnergetikaTV_bot

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
5 660
مشترکین
-324 ساعت
-47 روز
+1030 روز
توزیع زمان ارسال

در حال بارگیری داده...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تجزیه و تحلیل انتشار
پست هابازدید ها
به اشتراک گذاشته شده
ديناميک بازديد ها
01
3-4 июл кунлари Москвада “Электр тақсимлаш тармоқларини ривожлантириш ва ишончлилигини ошириш” IX халқаро илмий-техникавий конференцияси бўлиб ўтади. Россия, Хитой, Беларус, Арманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Озарбайжондан 1400 дан ортиқ электроэнергетика соҳаси раҳбарлари ва мутахассислари йиғилади. ☑️ @Energetika
2 1515Loading...
02
Жиззах вилоятидаги “BYD Uzbekistan Factory” корхонасида электромобиллар қандай ишлаб чиқарилиши ҳақида 👉 @Energetika
1 38419Loading...
03
​​Ўзбекистонда Россия билан ҳамкорликда АЭС қуриш бўйича имзоланган шартнома кучга кирди “Росатом” делегатсиясининг Жиззахга ташрифи доирасида 6 блокли кам қувватли АЭС қурилиши бўйича шартноманинг кучга кириши тўғрисидаги баённома имзоланди. Қурилиш ишлари бўйича штаб ташкил этилиб, зарур инфратузилма ва қурувчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари кўриб чиқилди. 26 июнь куни “Ўзатом” агентлиги ва “Росатом” давлат корпорацияси муҳандислик бўлими раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда кам қувватли атом электр станцияси (KQAES) майдонида қурилиш бўйича биринчи штаб ташкил этилди, дея хабар бермоқда “Ўзатом” агентлиги. Маълум қилинишича, қурилажак 6 блокли АЭС учун куз ойларида инфратузилма обектлари яратилиши режа қилинган. Томонлар штаб майдонида белгиланган вақтда қурилиш ишларини бошлаш, барча инфратузилма билан таъминланган қурувчилар шаҳарчасини барпо этиш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, “Ўзатом” агентлиги раҳбари иштирокида АЭС қурилиши бўйича шартноманинг кучга кириши тўғрисидаги баённома имзоланди. Баённомани “Ўзатом” агентлиги АЭС қурилиш дирекцияси директори Отабек Омонов ва “Atomstroeksport ” АЖнинг Марказий Осиёда АЭС қурилиши лойиҳаси директори Павел Безруков имзолади. Россия делегатсиясининг қурилиш майдонига ташрифи доирасида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев билан ҳам учрашув ташкил этилган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда кам қувватли АЭС қуриш бўйича шартнома 27 май куни Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида, “Ўзатом”нинг АЭС қурилиш дирекцияси ва “Росатом”нинг “Atomstroeksport” компанияси ўртасида имзоланган эди. Путиннинг ушбу ташрифи доирасида, шунингдек, Ўзбекистонда АЭС қуриш борасидаги ҳамкорлик тўғрисида 2018 йил 7 сентябрда имзоланган ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақида баённома ҳам тасдиқланган эди. “Ўзатом” агентлиги кам қувватли АЭС қурилиши ишлари шу йил ёздаёқ бошланиши, илк реактор 5 йилдан кейин ишга туширилишини маълум қилган. Лойиҳанинг қиймати ва молиялаштириш манбалари маълум эмас. Станция Жиззах вилоятининг Фориш туманида, Тузкон кўли яқинида – аввалроқ катта АЭС ни жойлаштириш кўзда тутилган жойда қурилади. 👉 @Energetika
1 10311Loading...
04
Соат 14:23 да Тошкентда юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган Шу сабабли айни пайтда Юнусобод, Олмазор, Шайҳонтоҳур туманларининг баъзи ҳудудларида ҳамда Тошкент вилояти, Тошкент туманининг айрим қисмлари истеъмолчилари электр таъминотидан узилган. Айни вақтда тезкор бригадалар томонидан мазкур носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
1 6027Loading...
05
Гравитацион батареялар дунёни қандай ўзгартириши мумкин? Саноат миқёсида электр энергияси деярли ҳеч қачон заҳирада ишлаб чиқарилмайди. Агар ёқилғи ёки сув энергияси энергия ишлаб чиқариш учун ишлатилса, унда жараённи тартибга солиш ва ортиқча электр энергиясини ишлаб чиқариш мумкин эмас. Аммо қайта тикланадиган энергия манбалари билан боғлиқ муаммо бор. Сиз қуёшга "кейинроқ порлашини" ёки шамолни "кечқурун эсишини" айта олмайсиз. Қайта тикланадиган энергияни тежаш ва уни энг юқори соатларда истеъмолчиларга қандай тарқатиш керак? Олимлар турли хил вариантлар устида ишламоқда. Муқобил вариант - тортишиш батареялари. Улар қанча вақт ишлаши ва қанча электр энергияси ишлаб чиқариши мумкин? Ва энг муҳими, улар қайта тикланадиган энергия дунёсини ўзгартира оладими? 👉 @Energetika
3 53914Loading...
06
Бугун Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюриб, йирик саноат объектлари билан танишади, янги лойиҳаларга старт беради. Шунингдек, давлатимиз раҳбари Зомин туманида II Халқаро мақом санъати фестивалининг тантанали очилишида иштирок этади.
1 3072Loading...
07
Андижонда маиший чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқарилади Унга кўра, Ўзбекистонда маиший чиқиндилардан олинган газдан электр энергиясини ишлаб чиқариш бошланади. Президентнинг “2018-2019-йилларда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни тезлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида шу назарда тутилган. Андижондаги бу лойиҳа Хитойинг Clean Water and Blue Sky компанияси томонидан амалга оширилмоқда. У 250 миллион долларлик тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни йўналтириш режалаштирилмоқда. Ишлаб чиқариш Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида 30 гектар ер майдони жойлашади. ☑️ @Energetik
1 6196Loading...
08
Ҳожибой Тожибоевнинг бир гапи бору, "Қаранг : Пул кўпда"
1 5504Loading...
09
Хитойнинг Ченжу шаҳридаги эски иссиқлик станциялари портлатилди 👉 @Energetika
1 93829Loading...
10
1954 йил 26 июнда Обнинскда дунёдаги биринчи атом электр станцияси ишга туширилди. Ишга туширилгандан бир йил ўтгач, ҳукумат СССР муваффақиятини бутун дунёга кўрсатишга қарор қилди ва станцияни жамоатчиликка очди. Дастлабки 20 йил ичида унга турли мамлакатлардан 60 минг киши ташриф буюрди, жумладан Георгий Жуков, Жавоҳарлал Неру, Индира Ганди, Хо Ши Мин, Юрий Гагарин. Обнинск АЭС 48 йил ишлади, бу лойиҳа муддатидан 18 йил кўпроқ. Ходимлар уни меҳр билан "кампир" деб аташди. Қизил фавқулодда ҳимоя тугмачасини босиш билан реактор 2002 йил 29 апрелда абадий ёпилди. Занжир реакцияси икки сония ичида тўхтади. 2009 йилда станция саноат ёдгорлик мажмуаси мақомини олди. Ва бугун кунда сиз у ерда жуда кўп қизиқарли нарсаларни ўрганишингиз мумкин. Масалан, биринчи атом электр станцияси ғоясини муҳокама қилишдан реакторни ишга тушириш ва турбинани ишга туширишгача бор-йўғи 4,5 йил ўтганини Лойиҳанинг ўзига хослигини ҳисобга олсак, бу совет олимлари учун ёрқин ғалаба эди. 👉 @Energetika
2 12111Loading...
11
Rolls-Royce ядровий иншоотга эга микро реактор қандай ишлашини кўрсатди Британиянинг Rolls-Royce компанияси бирдан 10 мегаваттгача қувват беришга қодир бўлган ядровий иншоотга эга микро реакторнинг ишлашини намойиш етувчи видеони тақдим этди. Энергия ишлаб чиқариш ускуналар бир нечта контейнерларга жойлаштирилган ва уларни сайёрамизнинг исталган жойига ёки космосга жойлаштириш мумкин. Хавфсизлик нуқтаи назаридан реакторнинг уран элементлари кўп қатламли ҳимоя билан ўралган Rolls-Royce microreactor технологиясини бир вақтнинг ўзида мудофаа ва фуқароликдан саноат ва космосгача бўлган бир қатор соҳаларда қўллашни режалаштирмоқда. Rolls-Royce мутахассислари технологиянинг ишлашини синаб кўриш учун 2029 йилда ойга реактор юборишни режалаштирмоқда. Янги реакторда энергия яратиш жараёни атом электр станциясидаги каби бўлади: энергия ядро бўлиниши натижасида чиқарилади 👉 @Energetika
2 0737Loading...
12
​​1992 йилда ўрнатилган қуёш панели ўзининг дастлабки қувватининг 79,5 фоизини сақлаб қола олди Қуёш модуллари узоқ муддатли фойдаланиш учун мўлжалланган, уларнинг ишлаш муддати 20 дан 40 йилгача. Бироқ, вақт ўтиши билан уларнинг самарадорлиги ва электр энергиясини ишлаб чиқариш қобилияти пасаяди. Францияда ўтказилган узоқ муддатли тажрибалар ҳақиқий шароитларда қуёш панелларининг чидамлилиги бўйича ҳайратланарли натижаларни кўрсатди. 1992 йилда кичик 1 кВтлик қуёш модули Pxébus 1 Лиондаги қайта тикланадиган энергия ташкилоти HESPUL франтсуз тармоғига уланди. 30 йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса ҳам, худди шу ўрнатиш ҳали ҳам электр энергиясини ишлаб чиқаради. Ўртача 31 йиллик фаолиятдан сўнг модулларнинг дастлабки қувватининг 79,5 фоизи сақланиб қолди. Ишлаб чиқарувчилар одатда 25 йил давомида фақат 80% ишлашни кафолатлайди. Pxébus модули 31 йиллик фаолияти давомида йилига атиги 0,66% пасайиш кўрсатиб, кутилганидан ошиб кетди. 2012 йилда ўрнатишнинг 20 йиллигида модуллар номинал қувватнинг 91,7 фоизини ишлаб чиқарди. Сўнгги йилларда пасайиш тезлиги бироз тезлашди, аммо 31 йил ичида модуллар 20 366 кВт / соат ишлаб чиқарди. ☑️ @Energetika
3 4436Loading...
13
Тошкентнинг икки туманида “свет” вақтинча ўчирилади Тошкентнинг Юнусобод ва Сергели туманларида “свет” вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, бунга истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш сабаб бўлади. Шу боис бугун, 25 июнь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади: ➖ Юнусобод тумани: “Катта Ҳасанбой”, “Тикланиш” ва “Қашқар” МФЙлари ҳамда “Марказ” 4-мавзесининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 12:00 гача; ➖ Сергели тумани: “Маданият” МФЙнинг айрим ҳудудларида бугун соат 09:00 дан 17:00 гача. “Ўз навбатида юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, – дейилади хабарда. ☑️ @Energetika
1 7163Loading...
14
#ҳориж_хабарлари Тез орада Қирғизистоннинг Орто-Токой ГЭС и қурилиши бошланади Қирғизистон энергетика вазири Таалайбек Ибраев Орто-Токой ГЭСи қурилишини бошлашга тайёргарлик ишлари билан танишди. Бу ҳақда Қирғизистон энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аввалроқ “Чакан ГЭС” ОАЖ га Орто-Токой сув омборида ГЭС қуриш бўйича топшириқ берган эди. 2023 йил март ойида “Чакан ГЭС” ОАЖ ва Хитойнинг CHMC (China National Heavy Machinery Corporation) давлат компанияси ўртасида лойиҳани тўлиқ амалга ошириш бўйича шартнома имзоланган эди. Қурилишнинг тўлиқ муддати уч йил бўлиб, ГЭСнинг умумий қуввати 21 МВтни ташкил қилади. Қирғизистон энергетика вазири тегишли раҳбарларга тез фурсатда ишга тушириш маросимини ўтказиб, бир ҳафта муддатда асосий қурилиш ишларини бошлаш бўйича топшириқ берди. Бундан ташқари, у Балиқчи шаҳридаги қуёш батареялари вақтинча сақланадиган омборга ташриф буюриб, олиб келинган панеллар (200 та юк автомобили) сифати билан танишган ва улардан бирига ёдгорлик белгиси сифатида ўз имзосини қўйиб, ташкилот вакилларига муваффақият тилади.
1 5440Loading...
15
400 килотон лик ядровий ходиса қандай ҳолатда бўлади? Кўрамиз фикр қиламиз! 👉 @Energetika
2 23811Loading...
16
​​Европада электр энергияси нархи, МВТ / соат хисобида Атом электр станциялари туфайли Франция электр энергиясининг энг паст нархи бўйича етакчи ☑️ @Energetika
1 5042Loading...
17
Ёқилғи-энергетика тариф сиёсатининг 2035 йилгача бўлган даврдаги йўналишлари белгиланди Истеъмолчиларни электр энергияси ҳамда табиий газдан асосланган, рақобатли ва адолатли тарифлар бўйича фойдаланишини таъминлаш тариф сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика тармоғида тариф сиёсатини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарор билан 2035 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон ёқилғи-энергетика тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий йўналишлари тасдиқланди. Булар: - истеъмолчиларни электр энергияси ҳамда табиий газдан асосланган, рақобатли ва адолатли тарифлар бўйича фойдаланишини таъминлаш; - ёқилғи-энергетика тармоғининг молиявий барқарорлиги ва инвестиция жозибадорлигини таъминлаш; - ишлаб чиқариш қувватларини, жумладан, ДХШ шартлари асосида кенгайтириш, модернизатсия ва диверсификатсия қилиш, ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини таъминлаш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш; - тарифларни белгилашда такрор субсидиялаш амалиётини босқичма-босқич бекор қилиш ва манзилли субсидиялар бериш орқали аҳолининг кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш; - ёқилғи-энергетика тармоғида шаффоф, изчил ва олдиндан тахмин қилиш имкониятини берувчи тартибга солишни ўрнатиш, шу жумладан, инвесторлар учун тартибга солиш таваккалчилигини камайтириш мақсадида тарифларни узоқ муддатга белгилаш амалиётини босқичма-босқич жорий қилиш; - республиканинг барча ҳудудларида 2035 йилга қадар аҳолига электр энергияси ва табиий газ ягона нарх сиёсати асосида сотилишини таъминлаш. Шунингдек, ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди: - Электр энергияси ва табиий газ учун тарифларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом; - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг таркиби; - Идоралараро тариф комиссияси тўғрисидаги низом. Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2025 йил 1 апрельдан кучга киради.
4 9395Loading...
18
Тожикистон Роғун ГЭСдан олинадиган электр энергиясининг 70 фоизини экспорт қилишни режалаштирмоқда
1 7371Loading...
19
​​Хитойда дунёдаги энг йирик қуёш электр станцияси ишга туширилди Хитойда дунёдаги энг катта қуёш электр станцияси ишга туширилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда. Хитойликлар станцияни қуриш учун эса 2,1 млрд долларга яқин маблағ сарфлаган. Бу станция Хитой ғарбида, Шинжон-Уйғур автоном раёнида, Урумчи шаҳри яқинидаги чўл ҳудудида қурилган. Станция умумий ҳисобда 13,3 минг гектар майдонни эгаллаган. Хитойликлар станцияни қуриш учун эса 2,1 млрд долларига яқин маблағ сарфлаган ва у йилига 6,09 млрд киловатт соат энергия ишлаб чиқара олади. Таққослаш учун, бу Папуа-Янги Гвинея давлатини бир йил электр энергия билан таъминлашга етарли бўлади. Аввалроқ, Хитойнинг ғарбий қисмида Ninsya Gengelli чўлида LongYuan Power Group ва China Lüfa KingHai New Energy компанияларининг иккита умумий қуввати 3 гВт энергия ишлаб чиқарувчи йирик қуёш электр станциялари ишга туширилганди. ❗️Маълумот учун, дунёдаги энг йирик шамол электр станцияси ҳам Хитойда қурилган. ☑️ @Energetika
2 0896Loading...
20
Май ойида Ўзбекистон, Хитойга газ экспортини қарийб 8 баробарга оширди
1 7328Loading...
21
Тожикистон Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизимига қайта уланди Тизим Марказий Осиё давлатлари ўртасида энергетика бўйича ҳамкорлик қилиш имконини беради. Тожикистон «Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлигини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси»ни тасдиқлади. Экспертлар бу Тожикистоннинг Марказий Осиёнинг ягона энергетика ҳалқасига қайтишини англатади, деб хулоса қилмоқда. Тожикистон узоқ вақтдан бери ягона энергетика тизимига қайтишга тайёргарлик кўраётган эди. Минтақанинг ягона тизимига қайтиш учун Осиё тараққиёт банки 2018 йил охирида Тожикистонга 35 миллион доллар миқдорида грант ажратди. Бу ишлар томонлар ўртасидаги келишувга кўра, 2022 йилда якунланиши керак эди. Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизими Совет Иттифоқи даврида (1960 йилда), минтақадаги барча мамлакатлар бир давлат таркибида бўлган пайтда ташкил қилинган. Тизим Тошкентдаги Мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик маркази томонидан бошқарилиб, суғориш даврида электр энергиясига бўлган талаб ва сувга бўлган эҳтиёжнинг мавсумий тебранишларини мувозанатлаш имконини берган. Тожикистон ва Қирғизистон совуқ мавсумда ўз ҳавзаларида сув сақлаган ва Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистондан электр ва энергия ресурсларини (кўмир ва табиий газ) олган. Ёз келгач Тожикистон ва Қирғизистон қишда тўпланган сувни қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун бу мамлакатларга берган. Шунингдек, ёзда Тожикистон ва Қирғизистон қўшни давлатларга ортиқча ҳажмда ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказган. СССР парчаланганидан кейин тизим бир неча йил ишлади, кейинчалик давлатлар бирин-кетин ҳалқани тарк эта бошлади. Аммо, амалда маълум бўлдики, ягона энергия ҳалқасини тарк этиш ҳар бир Марказий Осиё республикаси учун фойдасиз бўлиб чиқди, бу эса минтақада доимий равишда ўсиб бораётган электр энергияси истеъмоли ва эскирган энергетика инфратузилмаси билан боғлиқ эди. Шу боис 2014 йилда Марказий Осиё давлатлари энергия ҳалқасини тиклаш ишларини бошлаб юборди. 2019 йилда энергетика соҳасидаги ислоҳотлар ва ягона электр энергияси бозорини яратиш соҳасида минтақавий ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларатсия имзоланди. 2021 йил охирида Тожикистон томонидан ягона энергетика тизимига қайтиш қарори қабул қилинди. ☑️ @Energetika
1 9977Loading...
22
​​Андижон вилоятида ярим миллиард долларга ГЭС қурилади Хитойнинг Zhejiang Commercial Building (ZCB) компанияси Ўзбекистонда янги ГЭС қурилишига 500 миллион доллар сармоя киритмоқда. Лойиҳа Андижон вилоятида амалга оширилади, қуввати 300 МВТ бўлган бўлажак ГЭС вилоятнинг ярмидан кўпини электр энергияси билан таъминлаши кутилмоқда. Қурилиш шартномаси ZCB раҳбарияти ва вилоят ҳокимлиги томонидан имзоланган. Инвестициялар босқичма-босқич амалга оширилади, биринчи транш 50 миллион долларни ташкил қилади. Станция қурилишини бошлаш ва ишга тушириш вақти ҳақида маълумот ҳозирча ошкор этилмаган. Шу билан бирга, вилоят ҳокимияти республиканинг шарқий ҳудудларида энергетикани ривожлантириш лойиҳасининг юксак аҳамиятини таъкидламоқда. ☑️ @Energetika
1 68810Loading...
23
Тугади
1 6210Loading...
24
​​Факт | Ўзбекистонда қурилиши кутилаётган АЭС га бош маъсул бўлган "Росатом" нинг битган ва режа қилинаётган лойиҳалари сони жами 30 та га етди! Бунга Пакш 2 ва Ўзбекистон даги бўлажак АЭС ҳам киради!
2 3174Loading...
25
Бу қуввати 5 ГВт бўлган дунёдаги энг йирик қуёш электр станциясидир. У Хитойнинг ғарбида 80 минг гектардан ортиқ майдонни эгаллайди ва йилига тахминан 6 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. 👉 @Energetika
5 68321Loading...
26
Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш билан биргаликда электр энергия ишлаб чиқариш ҳам камаймоқда.
5 49912Loading...
27
​​⚠️ Ҳиндистон электр тизими аномал иссиқ туфайли юкланишга ярамаяпти Янги Деҳли ўз тарихидаги энг узоқ иссиқлик тўлқинини бошдан кечирмоқда. Ҳиндистон пойтахтидаги термометр май ойининг ўрталаридан бери 43° дан деярли тушмади, энг юқориси эса эса 52° га етди. Кўплаб Хиндистон матбуоти қашшоқ ҳудудларда сув танқислиги юзага келаётганини ёзишмоқда Ҳиндистон шимолида, Ражастхан штатидаги Алвар шаҳрида сўнгги 50 йилдаги энг иссиқ кечаси қайд этилди + 37 даража Цельсий. Июнь ойида Панжобда электр энергияси истеъмоли йилига 43 фоизга ошди, бу эса таъминотда узилишларга олиб келмоқда. Бутун Ҳиндистон электр энергияси федерацияси Панжобдаги узилишлар домино(домино- барқарор иқлим ўзгариши) эффекти туфайли бутун мамлакатга тарқалиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. ☑️ @Energetika
2 7297Loading...
28
​​Қозоғистонда ШҲТга аъзо давлатлар энергетика вазирларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди Жорий йил 20-21 июнь кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар энергетика вазирларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда аъзо давлатлар энергетика вазирлари «Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлигини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси» лойиҳасини кўриб чиқиб, ШҲТнинг навбатдаги саммитига киритишга келишиб олдилар. Ҳужжат 2030 йилга қадар ШҲТга аъзо давлатлар энергетика соҳасидаги ҳамкорлигининг асосий йўналишларини назарда тутади. Жумладан, энергия ресурсларининг транзит салоҳиятини ривожлантириш истиқболларини ва экспорт йўналишларини диверсификация қилиш имкониятларини белгилаш; саноатни ривожлантириш устуворликлари балансини яратиш билан янги энергия тизимини шакллантириш; анъанавий энергия манбаларини модернизация қилиш, саноатни тизимли такомиллаштириш; қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида инновацион технологиялар ва илм-фанни ривожлантириш, водород энергетикасини ривожлантириш; энергия тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида янги ечимларни жорий этиш каби муҳим ишлар амалга оширилади. Энергетика вазирлари, шунингдек, ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатлар, мулоқот бўйича ҳамкор мамлакатларнинг энергетика сектори барқарорлиги ва ривожланишини таъминлашга қаратилган янги ёндашувларни ҳамда аниқ ечимларни ишлаб чиқишга кўмаклашувчи энергетика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга стратегик ёндашувларни муҳокама қилдилар. Вазирлар глобал ва минтақавий энергетика кун тартибининг бугунги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар. Энергетика саноатини ривожлантириш, хусусан, ушбу соҳадаги лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш учун инвестиция ҳамда молиялаштиришни жалб қилиш имкониятларини кўриб чиқдилар. Маълумот учун: Шанхай ҳамкорлик ташкилоти минтақавий ташкилот бўлиб, аъзо давлатлар ўртасида мулоқот ва ҳамкорлик платформасини таъминлайди. Бугунги кунда ШҲТга аъзо мамлакатлар ҳиссасига дунё ялпи ички маҳсулотининг қарийб учдан бир қисми, Евроосиё ҳудудининг 60 фоизи ва сайёрамиз аҳолисининг 42 фоизи тўғри келади. ШҲТга аъзо давлатлар ҳамкорлиги доирасида энергетика сектори ниҳоятда муҳим. Чунки у ўзаро ҳамкорликнинг барча тармоқлари, хусусан, иқтисодий соҳани ривожлантиришга хизмат қилади. ШҲТ энергия ресурсларнинг йирик ишлаб чиқарувчиларини, транзит мамлакатлар ва истеъмолчиларни бирлаштиради. 👉 @Energetika
1 7492Loading...
29
Физика Физика, фундаментал илм сифатида, табиатни тушуниш ва технологик тараққиётда муҳим роль ўйнайди. У замонавий технологияларнинг кўпларида, смартфонлардан тортиб космик кемаларгача асос бўлиб хизмат қилади ҳамда муҳандислик, тиббиёт ва климатология каби бошқа илм соҳалари ривожига катта ҳисса қўшади. 👉 @Energetika
1 7197Loading...
30
Шошилмаймиз экан Ўзбекистонда АЭС қурилиши бошлангани рад этилди Ўзбекистонда Россия лойиҳаси асосида АЭС қурилиши бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. “Ўзатом” агентлиги буни рад этди. Агентлик матбуот котиби Гулрухсор Равшанованинг маълум қилишича, АЭС қурилиши бошлангани ҳақидаги хабарлар ёлғон. “Лойиҳа қурилиши бошланадиган бўлса, бу ҳақда расман эълон қиламиз” — дея таъкидлади у. Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида 27 май Жиззахда атом электр станцияси қуришдаги ҳамкорликка оид ҳукуматлараро битимга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги баённома имзоланганди. Шу куни “Ўзатом” агентлиги ҳузуридаги “АЭС қурилиши дирекцияси” ДУК ва “Росатом” тузилмасидаги “Атомстроэкспорт” АЖ инжиниринг компанияси ўртасида Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси қурилиши бўйича шартнома тузилди. Имзоланган келишувларга асосан, Жиззах вилоятида Россия лойиҳаси асосида 330 МW қувватга эга (ҳар бири 55 МW қувватли 6 та реактордан иборат) АЭС қурилади. Станция қурилишида “Росатом” бош пудратчи бўлади, Ўзбекистон компаниялари ҳам иштирок этади. 👉 @Energetika
4 8934Loading...
31
Хитойда шамол турбинаси парракларини ташиш 👉 @Energetika
1 7357Loading...
32
36 та муҳандислик олийгоҳи ва уларнинг филиаллари босқичма-босқич йириклашиб, жами 20 та олийгоҳ қолади. Ҳар бир ҳудудда камида 1 тадан техника университети бўлади. Ректорлар ҳамкорлик учун хорижий олийгоҳларни танлашда улар фаолиятига тўғри келишини таҳлил қилиб, шошма-шошарликсиз қарор қабул қилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди. Ҳар бир олийгоҳ Германия, Япония, Хитой, Россия, Италия, Туркия, Жанубий Корея, Сингапур каби ривожланган ҳамкор давлатларнинг нуфузли техника университетлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиши зарур.
1 8581Loading...
33
​​Ўзбекистон ва Россия Чимкент яқинида атом электр станциясини қурмоқда Ўзбекистон Қозоғистон билан чегарадан атиги 55 км узоқликда, Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинида атом электр станциясини қуришни бошлади, деб ёзади Orda.kz Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлигига таяниб. Атом электр станцияси пайдо бўладиган жойдан унча узоқ бўлмаган жойда Туркистон вилояти ва Чимкентда уч миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Лойиҳа Ўзбекистон ва Россия ўртасида 2017 йилдан бери муҳокама қилинмоқда. 2019 йилда Тузкан кўли яқинида жой танланди. Йирик атом электр станциясидан ташқари умумий қуввати 330 МВТ бўлган кичик модулли реакторларни қуриш режалаштирилган. Лойиҳанинг бош пудратчиси “Росатом” бўлиб, Ўзбекистон компаниялари ҳам иштирок этмоқда. Қозоғистон Энергетика вазирлиги радиоактив моддалар сизиб чиқмаслигига ахолини ишонтирди. Қурилиш жараёнида Россиянинг РИТМ-200Н реакторидан фойдаланилади. Денгиз технологиясининг қуруқликда фойдаланиш учун мослаштирилган реактори 190 МВТ иссиқлик қувватига ва 60 йилгача хизмат қилиш муддати 55 МВТ электр қувватига эга. РИТМ-200 реакторлари Россия музқаймоқларида қўлланилади. Реактор хавфсизлиги аварияларнинг олдини олувчи кўп даражали ҳимоя тизимлари билан таъминланади, дея қўшимча қилди бўлим. 👉 @Energetika
1 9713Loading...
34
​​Фарғонада иккита микро гидроэлектр станцияси ишга туширилди Шоҳимардон қишлоғидан ўтган “Кўксув” дарёси бўйида қурилган микро ГЭС – 2,2 МВт қувватга эга. У йилига 13 млн кВт соат электр ишлаб чиқаради. 430 кВт қувватга эга “Водил” микро ГЭС йилига 2,17 млн кВт соат электр ишлаб чиқаради. Иккита микро ГЭС 4,1 млн метр куб газни тежаш имконини беради ва 6300 та хонадонни электр билан таъминлайди. 👉 @Energetika
4 1336Loading...
35
AFP хабарига кўра, Саудия Арабистонида Ҳаж зиёрати чоғида ҳаддан ташқари ҳарорат 1000 дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлди. Душанба куни у ерда ҳаво ҳарорати 51,8 даражага кўтарилган.
1 6892Loading...
36
Президент Қарори билан Рафиқов Абдуваққос Воҳидович – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар: Маҳаллийлаштириш, кооперация алоқаларини саноатда кенгайтириш ва ахборот технологиялари масалалари бўйича “Ўзавтосаноат” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 1980 йил 17 августда Фарғона вилояти, Учкўприк туманида таваллуд топган. Малумоти: Олий ➖ 2000 йилда Тошкент автомобиль йўллари институти. ➖2012 йилда Буюк Британиянинг Лафборо университетини тамомлаган. ➖Малумоти бўйича мутахассислиги – транспорт воситаларидан фойдаланиш, автомобиль тизимини автоматлаштириш. 👉 @Energetika
2 0643Loading...
37
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан истеъмолчиларга энергия тежамкор қурилмалар ўрнатганликлари натижасида иқтисод қилинган электр энергияси ҳажмига 3 йил давомида амалдаги тарифга нисбатан 15 фоиз чегирма берилади. 👉 @Energetika
1 79011Loading...
38
Ўзбекистонда олти ой ичида 552,5 млрд сўмлик "свет" ва газ ўғирланди
4 29210Loading...
39
Ўзбекистонда саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси иш бошлайди Қўмита Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилади, бу президентнинг 24 майдаги фармонида назарда тутилган. Қўмитанинг мақсади атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида, шунингдек хавфли ишлаб чиқариш объектларида хавфсизлик сиёсати учун жавобгар бўлишдир. Қўмитага 110 кишидан иборат штат, шунингдек, ёқилғи қуйиш шохобчалари, AGZS ва AGNKSNI назорат қилиш, нефть ва газни бирламчи қайта ишлаш, магистрал қувурлар ва газ хўжалиги хавфсизлиги, дам олиш парклари фаолиятини назорат қилиш, донни сақлашда саноат хавфсизлиги, лифтларнинг ишлашини назорат қилиш ва бошқалар топширилади. Қўмита таркибида радиация ва ядро хавфсизлиги бўлими, шунингдек, радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази пайдо бўлади. ☑️ @Energetika
1 9076Loading...
3-4 июл кунлари Москвада “Электр тақсимлаш тармоқларини ривожлантириш ва ишончлилигини ошириш” IX халқаро илмий-техникавий конференцияси бўлиб ўтади. Россия, Хитой, Беларус, Арманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Озарбайжондан 1400 дан ортиқ электроэнергетика соҳаси раҳбарлари ва мутахассислари йиғилади. ☑️ @Energetika
نمایش همه...
👍 4 1 1
01:06
Video unavailableShow in Telegram
Жиззах вилоятидаги “BYD Uzbekistan Factory” корхонасида электромобиллар қандай ишлаб чиқарилиши ҳақида 👉 @Energetika
نمایش همه...
BYD_Uzbekistan_Factory_NEV_NewEnergyVehicles_avtomobillar_ishlab.mp48.82 MB
👍 5 1 1
​​Ўзбекистонда Россия билан ҳамкорликда АЭС қуриш бўйича имзоланган шартнома кучга кирди “Росатом” делегатсиясининг Жиззахга ташрифи доирасида 6 блокли кам қувватли АЭС қурилиши бўйича шартноманинг кучга кириши тўғрисидаги баённома имзоланди. Қурилиш ишлари бўйича штаб ташкил этилиб, зарур инфратузилма ва қурувчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари кўриб чиқилди. 26 июнь куни “Ўзатом” агентлиги ва “Росатом” давлат корпорацияси муҳандислик бўлими раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда кам қувватли атом электр станцияси (KQAES) майдонида қурилиш бўйича биринчи штаб ташкил этилди, дея хабар бермоқда “Ўзатом” агентлиги. Маълум қилинишича, қурилажак 6 блокли АЭС учун куз ойларида инфратузилма обектлари яратилиши режа қилинган. Томонлар штаб майдонида белгиланган вақтда қурилиш ишларини бошлаш, барча инфратузилма билан таъминланган қурувчилар шаҳарчасини барпо этиш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, “Ўзатом” агентлиги раҳбари иштирокида АЭС қурилиши бўйича шартноманинг кучга кириши тўғрисидаги баённома имзоланди. Баённомани “Ўзатом” агентлиги АЭС қурилиш дирекцияси директори Отабек Омонов ва “Atomstroeksport ” АЖнинг Марказий Осиёда АЭС қурилиши лойиҳаси директори Павел Безруков имзолади. Россия делегатсиясининг қурилиш майдонига ташрифи доирасида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев билан ҳам учрашув ташкил этилган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда кам қувватли АЭС қуриш бўйича шартнома 27 май куни Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида, “Ўзатом”нинг АЭС қурилиш дирекцияси ва “Росатом”нинг “Atomstroeksport” компанияси ўртасида имзоланган эди. Путиннинг ушбу ташрифи доирасида, шунингдек, Ўзбекистонда АЭС қуриш борасидаги ҳамкорлик тўғрисида 2018 йил 7 сентябрда имзоланган ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақида баённома ҳам тасдиқланган эди. “Ўзатом” агентлиги кам қувватли АЭС қурилиши ишлари шу йил ёздаёқ бошланиши, илк реактор 5 йилдан кейин ишга туширилишини маълум қилган. Лойиҳанинг қиймати ва молиялаштириш манбалари маълум эмас. Станция Жиззах вилоятининг Фориш туманида, Тузкон кўли яқинида – аввалроқ катта АЭС ни жойлаштириш кўзда тутилган жойда қурилади. 👉 @Energetika
نمایش همه...

👍 2🔥 2🤔 2
Соат 14:23 да Тошкентда юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган Шу сабабли айни пайтда Юнусобод, Олмазор, Шайҳонтоҳур туманларининг баъзи ҳудудларида ҳамда Тошкент вилояти, Тошкент туманининг айрим қисмлари истеъмолчилари электр таъминотидан узилган. Айни вақтда тезкор бригадалар томонидан мазкур носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
نمایش همه...
👍 3 1🔥 1
10:33
Video unavailableShow in Telegram
Гравитацион батареялар дунёни қандай ўзгартириши мумкин? Саноат миқёсида электр энергияси деярли ҳеч қачон заҳирада ишлаб чиқарилмайди. Агар ёқилғи ёки сув энергияси энергия ишлаб чиқариш учун ишлатилса, унда жараённи тартибга солиш ва ортиқча электр энергиясини ишлаб чиқариш мумкин эмас. Аммо қайта тикланадиган энергия манбалари билан боғлиқ муаммо бор. Сиз қуёшга "кейинроқ порлашини" ёки шамолни "кечқурун эсишини" айта олмайсиз. Қайта тикланадиган энергияни тежаш ва уни энг юқори соатларда истеъмолчиларга қандай тарқатиш керак? Олимлар турли хил вариантлар устида ишламоқда. Муқобил вариант - тортишиш батареялари. Улар қанча вақт ишлаши ва қанча электр энергияси ишлаб чиқариши мумкин? Ва энг муҳими, улар қайта тикланадиган энергия дунёсини ўзгартира оладими? 👉 @Energetika
نمایش همه...
Как_гравитационные_батареи_могут_изменить_мир_720p.mp450.34 MB
🔥 2👍 1
Бугун Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюриб, йирик саноат объектлари билан танишади, янги лойиҳаларга старт беради. Шунингдек, давлатимиз раҳбари Зомин туманида II Халқаро мақом санъати фестивалининг тантанали очилишида иштирок этади.
نمایش همه...
Андижонда маиший чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқарилади Унга кўра, Ўзбекистонда маиший чиқиндилардан олинган газдан электр энергиясини ишлаб чиқариш бошланади. Президентнинг
“2018-2019-йилларда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни тезлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарорида шу назарда тутилган. Андижондаги бу лойиҳа Хитойинг Clean Water and Blue Sky компанияси томонидан амалга оширилмоқда. У 250 миллион долларлик тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни йўналтириш режалаштирилмоқда. Ишлаб чиқариш Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида 30 гектар ер майдони жойлашади. ☑️ @Energetik
نمایش همه...
👍 2🔥 1
Ҳожибой Тожибоевнинг бир гапи бору, "Қаранг : Пул кўпда"
نمایش همه...
👍 11😁 2 1 1
00:26
Video unavailableShow in Telegram
Хитойнинг Ченжу шаҳридаги эски иссиқлик станциялари портлатилди 👉 @Energetika
نمایش همه...
L-Jrujvi_c2bTJIn.mp45.90 MB
👍 6 2🔥 1
01:17
Video unavailableShow in Telegram
1954 йил 26 июнда Обнинскда дунёдаги биринчи атом электр станцияси ишга туширилди. Ишга туширилгандан бир йил ўтгач, ҳукумат СССР муваффақиятини бутун дунёга кўрсатишга қарор қилди ва станцияни жамоатчиликка очди.
Дастлабки 20 йил ичида унга турли мамлакатлардан 60 минг киши ташриф буюрди, жумладан Георгий Жуков, Жавоҳарлал Неру, Индира Ганди, Хо Ши Мин, Юрий Гагарин.
Обнинск АЭС 48 йил ишлади, бу лойиҳа муддатидан 18 йил кўпроқ. Ходимлар уни меҳр билан "кампир" деб аташди. Қизил фавқулодда ҳимоя тугмачасини босиш билан реактор 2002 йил 29 апрелда абадий ёпилди. Занжир реакцияси икки сония ичида тўхтади. 2009 йилда станция саноат ёдгорлик мажмуаси мақомини олди. Ва бугун кунда сиз у ерда жуда кўп қизиқарли нарсаларни ўрганишингиз мумкин. Масалан, биринчи атом электр станцияси ғоясини муҳокама қилишдан реакторни ишга тушириш ва турбинани ишга туширишгача бор-йўғи 4,5 йил ўтганини Лойиҳанинг ўзига хослигини ҳисобга олсак, бу совет олимлари учун ёрқин ғалаба эди. 👉 @Energetika
نمایش همه...
24.06.25 Первая в мире.mp427.43 MB
👍 11🔥 2 1 1
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.