fa
Feedback
𝐴𝑙𝑡𝑒𝑟 𝐸𝑔𝑜

𝐴𝑙𝑡𝑒𝑟 𝐸𝑔𝑜

رفتن به کانال در Telegram

Ko’lanka…

نمایش بیشتر
408
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-47 روز
-1030 روز
آرشیو پست ها
Бир куни Афандининг эшагини ўғирлаб кетишибди. Буни эшитган одамлар "Эшагингни боғлаб қўйсанг бўлмасдими?!", "Бирор кишини қараб туришга қўйиб кетмадингми!?" деб маломат қила бошлашибди. Афанди одамларнинг маломатини эишитиб бўлганидан кейин уларга қараб: — Эй халойиқ, ўғрида ҳам бирор айб борми ёки ҳамма айб мендами!? — деган экан. P.S.: Бошингга бирор ташвиш тушса, сени маломат қиладиганлар кўпайиб қолади!

"Онангни яхши кўрасанми ёки отангними?" деган саволга агар бола ростгўй бўлса, "Шоколадли музқаймоқни яхши кўраман", деб жаво
"Онангни яхши кўрасанми ёки отангними?" деган саволга агар бола ростгўй бўлса, "Шоколадли музқаймоқни яхши кўраман", деб жавоб беради. Аминад Петрович Шполянский #кун_саволи_болди😁 😃 @ilmoqli_gaplar ⚡ post yoqgan bo'lsa do'stlaringizga ham ulashing ❗

Уч нарса жисмни касал қилади: 1. Кўп гапириш. 2. Кўп ухлаш. 3. Кўп ейиш. Тўрт нарса баданни бузади: 1. Ғам. 2. Хафалик. 3. Очлик. 4. Бедорлик. Тўрт нарса юзни қуритиб, суви ва яшнашини қочиради: 1. Ёлғон. 2. Беҳаёлик. 3. Илмсизлик билан кўп савол бериш. 4. Кўп гуноҳ қилиш. Тўрт нарса юз суви ва яшнашини зиёда қилади: 1. Тақво. 2. Вафодорлик. 3. Саховат. 4. Мурувват. Тўрт нарса ризқни жалб этади: 1. Тунги намоз. 2. Саҳар вакти кўп истиғфор айтиш. 3. Садақа беришга одатланиш. 4. Кун боши ва охирида зикр қилиш. Тўрт нарса ризқни тўсади: 1. Тонгги уйку. 2. Камнамозлик. 3. Дангасалик. 4. Хиёнат.

Бир бадавлат отахоннинг ётоқхонасида мустаҳкам сейф бор бўлиб, ўғиллари унинг бойлиги устида жуда кўп тортишар экан. Фарзандлари ундан қизиқиб, сейфда нима борлигини сўрашганда, "Бутун умр ишлаб, топганим", деб жавоб қилар экан. Бундан туғёнга тушган ўғиллари отахон йўқ пайтида уни очмоқчи бўлишибди. Ўғиллар роса узоқ уриниб сейфни очишибди. Унинг ичида эса битта кафанлик бор бўлиб, шундай ёзилган экан: "Одамзот бир умр ишлаб, топгани шу бўлади. Сизлар бўлса ниманинг ортидан қувяпсизлар!?" Шундан кейин ўғиллар қилган ишларидан пушаймон бўлиб, аҳл яшай бошлашибди. P.S.: Сиз-чи, қиймати битта кафанлик бўлган бу дунёда ниманинг ғамида юрибмиз!? 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

– Аллоҳнинг телефони борми? Бор бўлса, рақами нечи, биласизми? – деб, бир куни Шайх ҳазратларидан сўрашибди. – Ҳа, бор, – деб жавоб қилибдилар Шайх. – Рақамини биласизми? – Ҳа, биламан. Ёзиб олинг. 2 2 4 4 2 4 3 2 4 2 3, – деб жавоб қилибдилар. – Ия бу қанақа рақам бўлди?! – 2 ракат Бомдоднинг суннати, 2 ракат фарзи, 4 ракат Пешиннинг суннати, 4 ракат фарзи, 2 ракат суннати, 4 ракат Асрнинг фарзи, 3 ракат Шомнинг фарзи, 2 ракат суннати, 4 ракат Хуфтоннинг фарзи, 2 ракат суннати, 3 ракат Витр. Шуни “теринг”, албатта, “кўтаради”! – деган эканлар. P.S.: Сиз-чи, Аллоҳга "қўнғироқ" қилиб турибсизми?

Аллоҳга, сизга бирор нарса бериши учун ибодат қилманг, балки, Аллоҳга, сиздан рози бўлиши учун ибодат қилинг. Агар рози бўлса
Аллоҳга, сизга бирор нарса бериши учун ибодат қилманг, балки, Аллоҳга, сиздан рози бўлиши учун ибодат қилинг. Агар рози бўлса, неъматлари билан сизни ҳайрон қолдиради. Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ nozimjonuz

👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

Фарзандингиз руҳиятини барбод қиладиган сўзлар: 1. Болани ҳайвонга мисол қилиб, ҳақорат қилиш; 2. Турмуш ўртоғингиз аламини фарзанддан олиб, бўлар бўлмас сўзларни айтиш; 3. Болани бошқа тенгдошлари билан таққослаш! Бу боладаги ишончни сўндиради; 4. Ҳеч нимани тушунмасликда айблаш; 5. Бола истакларига ҳамиша рад жавобини беришлик! ❗️Ҳеч қачон болангизга бундай қила кўрманг!

Омадингиз бор экан... • Агар бугун эрталаб соғ-саломат уйғонган бўлсангиз, дунёдаги 330 миллион инсондан бахтлироқ экансиз! • Агар бу тонгни танда дардсиз кутиб олган бўлсангиз, айни дамда 1 миллиард инсондан омадлироқ экансиз! • Уруш таҳликаси ва хавф-хатарсиз, ҳаётингизга таҳдидсиз кун кечираётган бўлсангиз, 500 миллион инсондан толелироқ экансиз! • Музлатгич ва жавонларингизда озиқ-овқат, эгнингизда кийимингиз ва тунда ухлаш учун уйингиз бўлса, дунёдаги 3 миллиард инсон сизга ҳавас қилади! • Чўнтагингизда ёки ҳисоб рақамингизда пулингиз бўлса, дунёдаги омади кулган 1 миллиард инсондан бирисиз! • Ушбу мақолани ўқий оляпсизми, демак, дунёдаги 2 миллиард саводсизнинг бири эмассиз! • Ота-онангиз, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз ёнингизда, оилангиз аҳил бўлса, Сиз дунёдаги жуда ноёб инсонлар қаторида ўз ўрнингизга эгасиз! Берган неъматларига Яратганга шукур айтинг!

АЁЛЛАРНИ БАХТЛИ ҚИЛИШ ЙУ‌ЛЛАРИ: 01. Сочларини сила; 02. Эркала; 03. Куўзларини ичига қара; 04. Келажаги учун чиройли режалар ўйла; 05. Сухбатлаш; 06. Дастак бўл; 07. Ресторанларга олиб бор; 08. Кийим дўконларга олиб бор; 09. Саёхат қилдир; 10. Кулдир; ... 23. Қучоқла; 24. Ўп; 25. Уни девоналардек яхши кўр; 26. Уришсанг, қулоғига пичирла; 27. Оёқларини массаж қил; 28. Концертларга олиб бор; ... 1000. Нима хохлашини олдиндан бил; 1001. Бир кунда энг ками 7-марта узр сўра; 1002. Ҳар доим уни эшит; 1003. Чарчаган пайт овозингни кўтарма; 1004. Адёлни тортиб уйқусини бузма, қимирлатма; ... 6789. Машина олиб бер; 6790. Соат олиб бер; 6791. Узук олиб бер; .... ЭРКАКЛАРНИ БАХТЛИ ҚИЛИШ ЙУ‌ЛЛАРИ: 01. Қорнини тўйғаз; 02. ТВ пултини қўлига бер; 03. Ёнида жим ўтир.

Йўқолсин монополия. Мндеей ўйлаб қарасам монополия бизни қон-қонимизга сингиб кетган экан. Масалан мени хотиним мени монопол бошқарар экан. Мени 24 соат назорат қилади, иккинчисига уйланишга рухсат бермайди, барча даромадларимни ўзлаштириб олади. Сизлар яна GM дан норози бўлиб юрибсизлар. Аввал уйдаги монополияни йўқотайлик))) ©️ Дима Қаюм

Ҳа, мен Рим Папасига қарши чиққанман. Бу мен Ватиканга ташриф буюрганимда рўй берган. У ерда тилладан қилинган томни кўрганман. Кейин эса, Папа христиан черкови муҳтожликдаги болаларнинг аҳволидан қаттиқ қайғуда эканини айтган. Эй, жин ургур, унда ўша томни сот. Ёрдам қил уларга! ©️ Диего Армандо Марадона

Қадимги хитойлик донишманлардан бири шундай деган экан: "并应任命一名代表的人 数的选举结果副手。选举的结果已经成为最新的直接,最新的直接,虽然由理事会任命 的长老" Унинг фикрига тўлиқ қўшиламан. Бу ҳақиқат!

👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

Шайтон ўзининг шотирлари билан бир гўзал макондан ўтиб борарди. - Бу жойлар жуда гўзал-а! – деди ёрдамчи шайтонлардан бири атрофга ҳасад билан тикиларкан. – Дард устига чипқон дегандек, одамларининг бир-бири билан аҳиллиги бор. - Ҳаа, - деди бошқаси афсус билан бош чайқаб, - бунақа жойларни вайрон қилиш қийин. Шайтон бу гапларни индамай эшитаркан, тўхтаб, атрофни синчиклаб кўздан кечирди. Кейин: - Сизлар бораверинглар, - деди ёрдамчиларига. – Сал нарида бироз айланиб келинглар. Қайтгунларингча, сизларга ажойиб дарс ҳозирлаб қўяман... Атроф чиндан ҳам сокин эди. Ҳов нарида бир эшак арқонлаб, қозиқлаб қўйилганди. Шайтон келиб, уни қозиғидан бўшатиб юборди. Эшак эшак-да, дарҳол қўшнининг томорқасига ўтиб, экинларни пайҳон қила бошлади. Буни кўрган уй соҳибаси эшакни ҳайдамоқчи бўлган эди, жонивор уни бир тепди. Жони оғриган ва беҳад жаҳли чиққан хотин уйдан эрининг ов милтиғини олиб чиқиб, эшакни отиб ўлдирди. Ўқ овозини эшитган эшакнинг соҳиби уйдан чопиб чиқди-да, аҳволни кўргач, хотинга қаҳр қила бошлади. Хотин уни қаттиқ ҳақорат қилиб, қўлидаги милтиқни ўқталди. Эркак жаҳл устида хотиннинг қўлидаги ов милтиғини тортиб оламан деб, уни отиб қўйди. Шу кўргиликлар устига хотиннинг эри келиб қолди. Қўшнисига ташланиб, уни ура-ура ўлдириб қўйди. Фожиага икки қўшнининг ўғиллари, кейин бутун атрофдаги одамлар қўшилиб, ур-тўполон бошланиб кетди... Шайтоннинг ёрдамчилари қайтишса, бояги гўзал макондан асар ҳам йўқ - ҳаммаёқ қон, вайрон... Улар тепаликда мамнун ёнбошлаб ётган устозларига ҳайрат билан қараб, "Буни қандай уддаладингиз, устоз? Ахир бу ернинг одамлари бир-бирлари билан аҳил эдилар-ку! Уларни қандай гиж-гижладингиз?" - дея савол ёғдирдилар. Шайтон бармоғини файласуфона кўтариб, таъкидладики: - Эсингизда бўлсин, вайрон қилиш учун ортиқча заҳмат чекиш шарт эмас. Қаерни хароб қилмоқчи бўлсангиз, ўша жойдаги эшакларнинг арқонини узиб юборинг! Масала ҳал...

Diqqat e'lon! Oliy harbiy muassasalariga psixologik tayyorlov kurslari tashkil etilmoqda. Ma'lumot uchun @psixomotivbot

Аскар постда турибди. Ёнига генерал келиб ундан сўраяпти: — Фамилянгиз ва унвонингиз? — Оддий аскар Усмонов! — Ҳарбий қисмда қанча одам бор? — 120та! — Батальондачи? — 300та! — Нега ҳарбий сирларни ошкор этяпсиз, балки мен жосусдирман? Аскар елкасидаги қуролини қўлига олдида, генерални отиб ташлаб ўзига-ўзи: — Вой аблаҳе, жосус экан, — дермиш. 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

Бир киши хотинини кўчада уриб, тепиб тарбиялаётса, бир донишманд бу ҳолни кўриб, унга деди: — Тақсир, калтак хайвон учун. Хотинни жазолашни энг яхши йўли, хотинингизнинг устига хотин олишдир, — дебди. Эр бу гапни яхши тушинмасдан: — Кечирасиз, сўзларингизга яхши тушунмадим, нима дедингиз? — деса, калтак еб турган хотини эрига: — Чалғиманг дадаси, тепаверинг бу кишига эътибор берманг! — дермиш. P.S.: Ҳурматли эркаклар, аёл зотини уриш эр кишининг иши эмас, шунинг учун донишманд айтганига амал қилаверинг... 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

AnimatedSticker.tgs0.16 KB

Емакхонада ўтиргандик. Бир одам телефонда гаплашиб бўлиб, қувончдан қийқириб сакради ва официантни чақириб: — Ҳаммага менинг номимдан кўфта кабоб тарқатинг! Ўн саккиз йиллик интиқликдан кейин бугун мен ота бўлдим! — деди. Уч-тўрт кундан кейин эркакни 5-6 ёшли болачанинг қўлидан тутиб болалар хиёбонида сайр қилиб юрганини кўрдим. Уни таниган заҳоти ёнига бориб, ўша кунги ишини эслатдим ва ёнидаги болачага ишора қилдим. Эркак тортиниб, хижолат чекиб шундай деди: — Ўша куни емакхонада менинг олдимдаги столга келиб ўтирган кекса эр-хотин ўзаро суҳбати қулоғимга чалинди. Онахон чолига “Кабоб ейлик, анчадан бери егим келиб юрганди”, деди. Отахон эса аёлидан кўзларини олиб қочиб “Ҳозир кабоб ололмаймиз, пулимиз фақат шўрвага етади, холос” дея синиққина жавоб қилди. Шу орада мен телефонда гаплашгандай бўлиб, ҳаммага кабоб буюртма қилдим. — Фақат ўша кекса жуфтликка олиб берсангиз бўларди, ҳамма хўрандаларга буюртма қилишнинг нима кераги бор эди? — дея сўрадим ундан. Эркакнинг жавобидан кўзларим ёшланди: — Фақат уларга олиб берганимда отахон аёлининг олдида хижолат бўларди. Шунинг учун ҳаммани бирдай меҳмон қилдим. Менинг пулим кетса кетсин, бир эркакнинг иззат-нафси синмасин!