cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

@hakim_uz

Ҳакимхон Маҳмудовнинг шахсий саҳифаси. @hakim_uzsavollar

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
997
مشترکین
-324 ساعت
-167 روز
-5530 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Repost from Muslim.uz
🗣Хушхабар: Муфтий ҳазратлари Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қилиндилар Шу йил 20 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгаш аъзолигига қабул қилинганлари эълон қилинди.
Исломий фиқҳ академияси Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ушбу нуфузли академия аъзолигига қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилди.
🌙 Унда иштирок этаётган дунёнинг етакчи уламолари Муфтий ҳазратларини ушбу мартаба билан қутлаб, Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни юқори баҳоладилар. 🟢 Шу ўринда айтиш ўринлики, охирги йилларда Диний идоранинг мусулмон дунёси билан алоқалари ривожланиб, турли йўналишларда муносабатлар йўлга қўйилди. Айниқса, халқаро ташкилотлар билан амалий ҳамкорлик ўрнатилди, турли давлатлар диний идоралари билан меморандумлар имзоланди, хориждаги илмий конференциялар, Қуръон мусобақалари ва кўргазмаларда вакилларимиз фаол иштирок этмоқда. 🏷Таъкидлаш керакки, шу пайтга қадар ҳам Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Халқаро мусулмон уламолари кенгаши ва Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзоси сифатида нуфузли тадбирлардаги ташаббуслари мусулмон дунёси томонидан қўллаб-қувватланмоқда... ⚡️Батафсил Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
👍 14 6
Repost from Muslim.uz
Photo unavailableShow in Telegram
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСЛОМ ОЛАМИ УЮШМАСИ АНЖУМАНЛАРИДА ИШТИРОК ЭТАДИЛАР 🛫2024 йилнинг 20-23 апрель кунлари Мусулмон дунёсидаги энг нуфузли ташкилоти ҳисобланган Ислом олами уюшмаси Бош котиби Шайх Доктор Муҳаммад Абдулкарим ал-Исо жанобларининг таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Саудия Арабистони Подшоҳлиги пойтахти Риёз шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирларда иштирок этадилар. Шу боис, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Жанубий Корея давлатидаги сафарларини якунлаб, Саудия Арабистони Подшоҳлигига йўл олдилар.
📝 Халқаро анжуманларда мусулмон олами учун долзарб бўлиб турган масалаларни таниқли уламолар, турли давлатлар муфтийлари, дин ва давлат арбоблари ва соҳа экспертлари томонидан муҳокама қилинади.
🖥️ Сафар жараёнлари ва муҳокама этилган мавзулар ижтимоий тармоқларимиз орқали ёритиб борилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
👍 11🔥 2
ЮМШОҚ БЎЛИНГ! Зайнул Обидин раҳимаҳуллоҳ бир аёлга уйланмоқчи бўлиб унга никоҳ мажлисида шундай деди: - Мен ёмон хулқли, дақиқ мулоҳазали, қаттиққўл, ғазаби тез чиқиб секин қайтадиган кишиман. Аёл шундай деди: - Сизни ёмон хулққа муҳтож қиладиган аёл сиз айтганлардан ҳам ёмондир. Зайнул Обидин: -Каъбанинг Роббига қасамки, сенга уйланганим бўлсин, деди. Улар йигирма йил турмуш кечиришди. Бирор-бир ҳодиса содир бўлмади. Бир-бирларидан фақат яхшилик кўришди. Кунларнинг бирида ораларида хилоф пайдо бўлиб Зайнул Обидин унга "ишинг ўз қўлингда" деб юборди.( Яъни бу, ҳоҳласанг кетишинг мумкин. Талоғинг ўз қўлингда" дегани эди) Шунда хотини деди: - Ўнлаб йиллар ишим сизнинг қўлингизда бўлди. Уни чиройли муҳофаза қилдингиз. Энди мен уни зое қилиб қўймасимдан бурун яна сизга қайтараман. Шунда Зайнул Обидин раҳимаҳуллоҳ деди: - Аллоҳга қасамки, сен менга Аллоҳ берган неъматларнинг энг буюгисан! Мушкулотлар ечими аёлнинг қўлида. Эркакнинг табиати қандай бўлмасин аёл унга эга чиқа олади. У ўзининг закийлиги билан эркакни юмшата олади. У ўзининг муҳаббати билан эркакни асир қилиши мумкин. У ўзининг сабри, тасарруфи, ширин сўзлари билан эркакни яхши томонга ўзгартира олади. Эй эркаклар! Биллурларга эҳтиёт бўлинг. Эй биллурлар! Сизни кўтариб юрганларга юмшоқ муомалада бўлинг! Илёсбек Зиёҳиддинов. @hakim_uz
نمایش همه...
👍 9🔥 2 1👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Bilib_olgan_yaxshi Ushbu oyatlar moʻminlarga tinchlik va osoyishtalik baxsh etuvchi oyatlardir: Tavba surasi 26-oyati. Tavba surasi 40-oyati. Fath surasi 4-oyati. Fath surasi 18-oyati. Fath surasi 26-oyati. @hakim_uz
نمایش همه...
👍 15 3
РИВОЯТ Йўловчилари жуда кўп бўлган карвон юриб борарди. Лекин, об-ҳаво ёмонлашиб, ёмғирлар қуйилиб, момоқалдироқ, чақмоқлар чақа бошлади. Чақмоқ карвонга яқинлашар, сўнг бошқа томонга кўчар, йўловчиларнинг атрофида тинмай айланар, уларни қуршаб олар эди. ...Бироз юриб бўлганларидан сўнг, йўлбошчи карвонни бир дарахтдан эллик қадам узоқликдаги масофада тўхтатди. Ва: ~ Карвонда ўлими ёзилган шахс бор. У сабаб бошқалар ҳам ҳалок бўлиши мумкин. Мен ҳар бирингизни бориб, ана у дарахтнинг танасини ушлашини, сўнг қайтишини хоҳлайман. Тақдирида шу чақмоқ сабаб ўлиши ёзилган инсон бўлса, уни чақмоқ уради. Ва у ўлади. Бошқалар ўлимдан қутилиб қоладилар.!-деди. ...Биринчи йўловчи юрак ютиб бориб дарахтни ушлади. Унга ҳеч нарса етмади. Тирик қолганидан хурсанд бўлиб кетди. ....Бошқалар ҳам бирин-кетин дарахтни ушлашди. Охирги мусофир қолганда, ҳамма унга ўзгача кўз билан, кимдир раҳм-шафқат, кимдир уни карвон сафидан тезроқ чиқиб, дарахт сари одимлашини, тезроқ ўлишини, шу сабаб бу шумқадамдан қутилишни ўйлаб қарарди. ...У аста, қўрқув ила карвондан ажралиб, дарахтга яқинлашди. Унинг танасини ушлаши билан чақмоқнинг қаттиқ, даҳшатли овозини эшитди. Карвонга ўгирилиб қаради. Карвон бир лаҳзада йўқ бўлган, фақат дарахт ушлаган мусофиргина тирик қолган эди! ...Ҳа, чақмоқ бир зарба билан карвоннинг барча йўловчиларини ҳалок қилди. Ўша охирги мусофир сабаб  шу пайтгача бошқаларга талофат етказмаганди. ...Агар одамларнинг ўзлари ораларидаги яхшиларнинг бошига етмасалар, уларнинг шарофати билан бутун бир оила, қишлоқ, шаҳар, юрт омонда қолиши мумкин.! @hakim_uz
نمایش همه...
👍 18🔥 1
#Саҳобалар АБУ БАКР СИДДИҚ (Разияллоху анҳу) Энг аввалги мусулмон ва энг биринчи сиддиқ ва Расулуллоҳнинг ҳамсуҳбатлари ҳамда Улардан кейинги биринчи халифа бўлмиш Абу Бакр Сиддиқ Абдуллоҳ ибни Абу Қаҳофа ибни Омир насаблари Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга туташади.. Ва Мурра ибни Кабъи ибни Луайда жамланади. Оналари эса Омирнинг ўғли Саҳрнинг қизлари бўлмиш Салмо номли аёл эдилар. Абу Бакр Сиддиқ, разияллоҳу анҳу фил йилидан икки йилу тўрт ойдан сўнг туғилганлар. Расулуллоҳ алайҳиссаломдан икки ёшу тўрт ойлик кичкина эдилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом ул жанобнинг ростгўйликлари, омонатдорликлари ҳамда Исро ва Меърож ҳодисасини энг биринчи бўлиб тасдиқлаганликлари учун Сиддиқ деб ном қўйган эдилар. Яъни, Расулу акром ҳазратлари жанобни ростгўйларнинг ростгўйроғи деган юксак сифат билан олий мақом даражасига кўтаргандилар. Яҳудийлар Расулуллоҳ алайҳиссаломдан Исро воқеасини эшитган сўзларига ишонмасдан, Абу Бакр ҳузурларига келадилар. «Соҳибингиз мана шундай деяпти, сиз шунга ишонасизми?» — деб сўрайдилар. Шунда Оллоҳ ва Расулининг дўсти, Ислом равнақи йўлида бутун борлиғини фидо этувчи зот бўлувчи Абу Бакр маккор яҳудийларга шиддат-ла қараб: «Агар бундан ҳам бошқа ажаблироқ нарсаларни Расулуллоҳ ҳазратлари айтсалар мен кўнглимга заррача шубҳа ва шак келтирмаган ҳолимда ҳеч бир тўхтовсиз дарҳол тасдиқ этаман», дедилар, Ушбу кундан бошлаб Ислом жон фидосининг тахаллуслари лақаблари Сиддиқ бўлиб қолди. Қиёматга қадар, иншооллоҳ, шундай бўлиб қолади. Оллоҳ Калимасининг юксалиши йўлида соф ниятли, холис ихлосда хизмат қиладиган ҳар бир мухлис мўъминнинг номи албатта жаҳон айвонида мана шундай юксак фазилатли номлар қаторида авлодлар қалбига муҳрланиб, то қиёматга қадар унутилмай қолажакдур. Нодонлик ва нафосатсизлик, бефаросатлик касаллигига йўлиққанликлари сабабли ОЛЛОҲ калимасининг юксалиш йўлларига ғов солишга беҳуда чираниб урунувчи бадбахтларнинг номлари эса асрлар оша лаънат тамғасига учраб авлодлар нафратига сазовор бўлажакдур. Бу икки йўлдан бирини ўзингиз танлаб олаверинг, мисоллар эса атрофингазда қалашиб ётибди. @hakim_uz
نمایش همه...
👍 11 1
01:28
Video unavailableShow in Telegram
#Видео 🎙Инсон ўлгандан кейин унинг руҳи қаерда бўлади? Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси,
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
نمایش همه...
O'liklar hozir jannatdami tg.mp42.51 MB
👍 7🥰 2
03:34
Video unavailableShow in Telegram
🔥🔥🔥🔥 🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥 “Я САНАДИ” Суянчимсиз, ё Расулаллоҳ! «Муншидаат» гуруҳи @hakim_uz
نمایش همه...
111111111111111.mp435.66 MB
12👍 3🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
#аёллар_оналар_қизлар Маккадаги Ҳарамда биринчи бўлиб истиқомат қилган аёл Ҳожар онамиз бўлганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга биринчи бўлиб иймон келтирган аёл Хадижа онамиз бўлганлар. Аллоҳ йўлида биринчи бўлиб қон тўккан аёл Ёсирнинг завжаси Сумайя бинт Хайёт бўлганлар. Қуръони Каримда бир сура борки, у «Аёллар» деб номланган. У Қуръондаги иккинчи узун сурадир. Денгизда биринчи бўлиб ғазот қилган аёл Умму Ҳаром бинт Милҳон бўлганлар. Эй оналар, қизлар, аёллар! Нақадар қадри улуғ зотларсиз! @hakim_uz
نمایش همه...
👍 10 4🥰 1
 Энди аниқ билдим, сен Аллоҳнинг ҳақ пайғамбари экансан. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ракона ибн Абду Зайдни Макка кўчасида ёлғиз турганини кўрдилар. Бу эрса, Қурайш йигитлари ичида энг кучлик, атоқлик баҳодирлардан эди. Анга Расулуллоҳ: — Эй Ракона, энди иймон келтиргали вақтинг бўлгандир. Агар хоҳласанг, пайғамбарлигимга мўжиза кўрсатайин, — дедилар. Йироқдан бир туп ёғоч кўриниб турмиш эди. Ракона: — Андоғ эрса, ўшал кўриниб турган дарахтни чақиргил, шундоғким, тенг ярми ўз ўрнида қолсун, қолган ярми эрса келиб, сенинг пайғамбарлигингга гувоҳлик берсун, ана шунда иймон келтиргайман, — деди. Анда Расулуллоҳ дарахтга қараб ишорат қилдилар. Ярми келиб Расулуллоҳга салом берди. — Ўз ўрнингга қайт, — деб яна ишорат қилдилар эрса, дарахт қайтиб бориб ярмига ёпишди. Бу мўжизани ривоят қилгувчи саҳоба айтур: — Ўшал дарахтни кўрдим, ёпишган ўрни узун ип тортиб қўйгандек бўлиб билиниб турибдур. Бу улуғ мўжизани Ракона кўрди эрса, ул айтди: — Бу иш сиррини мен била олмадим. Кел энди, икковимиз курашайлик. Агар сен мени йиқитур бўлсанг, бир қўра қўйим бор, унинг ярмини сенга берайин. Шу билан икковлари курашдилар эрса, Расулуллоҳ унинг белини ушлашлари ҳамон кўтариб ерга урдилар. Куч-қувватдан бутунлай ажралмиш эди, шарманда бўлиб ўрнидан тургач: — Эй Муҳаммад, армоним қолмасин, яна бир марта курашайлик, — деди. Яна курашгач, қўл учлари тегиши билан йиқилиб, нима дейишини билмай, ҳайрон қолиб турди. Сўнгра айтди: — Эй Муҳаммад, Қурайш мажлисига бориб қолсанг, уларга нима айтурсан? — Раконани йиқитиб, унинг ярим молини ютиб олдим, дейдурман, — дедилар. Ракона: — Йўқ, андоғ айтмагил. Бу иш мен учун қаттиқ номусдур. Ҳадя қилиб берди, дегил, — деди. Расулуллоҳ айтдилар: — Қандоқ ёлғон гапира олурман? Анда ул: — Ҳеч ёлғон сўзламасмусан? — деди. — Албатта сўзламайдурман, — дедилар Расулуллоҳ. Сўнгра Ракона: — Энди аниқ билдим, сен Аллоҳнинг ҳақ пайғамбари экансан, — деб дарҳол иймон келтирди. Разияллоҳу анҳу. @hakim_uz
نمایش همه...
👍 11 3🥰 1
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.