cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Hikmatli Soʻzlar - Hadislar

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم.

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
2 086
مشترکین
-924 ساعت
+67 روز
+32730 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Qancha-qancha savoblar sen tomon shoshadi va seni eshiging tagida to'htaydi. Lekin ularni eshiging tagidagi "ertaga qilaman" "balki" va "agarda" deb nomlangan darvozabonlar haydab yuboradi. Ibn Qoyyim rohimahulloh
نمایش همه...
👍 6👏 2 1🕊 1🍓 1
- Qaysi eshikni ikki marotaba taqillatsak, "yanami?" deyishadi. Qaysi so‘zni ikki marotaba aytsak, "necha marta eshitdik,doim bir xil gap" deyishadi. Ammo umrimiz bo‘yi xato qilib, qo‘limizni ochib "Allohim!" deymiz.U zot subhanahu va taolo yana senmisan demaydi!     
نمایش همه...
💯 14 5😢 4🕊 2🍓 1
00:33
Video unavailableShow in Telegram
#eid🫠🫠🫠
نمایش همه...
10000000_1156135528740658_3502009980510592976_n.mp410.98 MB
👏 4😢 2👍 1🥰 1
00:00
Video unavailableShow in Telegram
Haj-1997
نمایش همه...
a8terzouje9rdtcoe0wk.mp423.68 MB
👍 5🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Менимча Усмонли халифаларнинг саллалари катталиги сизнинг ҳам эътиборингизни тортган бўлса керак. Нимага улар шундай улкан саллалар ўрашган деб ўйлайсиз? Бу саллалар фақатгина бош кийим бўлмаган ёки бошқа подшоҳлар киядиган тожнинг муқобили эмас. Балки бу саллалар Усмонли султонлар кафани ҳам ҳисобланган. Салтанат соҳиби бўлишнинг шартларидан бири - султон мужоҳид ғозий бўлиши лозим бўлган. У кафани ҳисобланган матони доим бошида кўтариб юрганки, ҳар он зиммадаги вазифаси ёдида бўлган, ўлимини эса эслаб турган. Бу иш рамзий маъно касб этмаган, балки ҳақиқат бўлган. Чунки Усмонли ҳукмронларнинг кўплари жиҳод майдонида дин душманларига қарши жангларда шахсан ўзлари қатнашишган. Ҳатто султон Мурод Биринчи Румга қарши бир жиҳодда шаҳид бўлиб, бошидаги салласига кафанланган. Салафларимиз ният, мақсад, амал ва ҳатто кўринишда ҳам чин мусулмон ва ҳақиқий эркак бўлишган. Mubashshir Ahmad
نمایش همه...
👍 4🕊 2
Аллоҳ берган умрни яшаб, Унинг розилигини топиш учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом қуйидагиларга қатъий амал қилишимизни буюрадилар: ✅ Доимо тоза ва покиза таомларни енг. ✅ Жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди. ✅ Таомни узоқ чайнаб, секин енг. ✅ Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг. ✅ Таомни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг. ✅ Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг. ✅ Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва сабзавот-кўкатларни енг. ✅Дастурхонингиздан хурмо аримасин. ✅ Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради. ✅ Чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул қилинг. ✅ Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг. ✅ Овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг. ✅ Сувни бирдан симирмай, хўплаб-ҳўплаб ичинг, акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради. ✅ Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки унда ёғ бор. ✅ Нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон баракотидандир. ✅ Ким дастурхонга тўкилган ушоқни еса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради. ✅ Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади. ✅Укроп истеъмол қилиш қуланж(йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади. ✅ Сигирнинг сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир. ✅ Аллоҳ таоло ҳар бир дарднинг давосини ҳам яратиб қўйган. ✅ Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди. ✅ Истеъмолда сут маҳсулотлари билан балиқни аралаштирманг, Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам: «Сут ичиб туриб, балиқ ема», деганлар, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин. ✅ Асал еб туринг, чунки минг дардга даводир. ✅ Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин. 📚"Сиз қандай яшамоқчисиз?" китобидан.
نمایش همه...
👍 5🍓 1
02:03
Video unavailableShow in Telegram
©Муфтий Нуриддин Ҳолиқназаров.
نمایش همه...
10.64 MB
👍 3
Ҳайит кунларида мотам қилиш Ассалому алайкум! Устозлар 1 ой олдин амаким вафот этдилар. Ҳозир ҳайитга озгина қолганлиги сабабли фарзандлари ҳайит қилиб худди 1-3-кунликдагидек, ҳайитда ҳам бел боғлаб туришмоқчи. Мен 3 кундан кўп мотам ҳаром ҳисобланади дедим. Катталар бу нарса урф одатга кирган дейишяпти. Умуман динимизда ҳайит қилиб туриш мумкинми? Ҳозирда кўп инсонларни обрў эътибор учун вафот этган ота ёки онасига жуда ҳам дабдаба қилиб исрофгарчиликка йўл қўйишаётганларини кўриб ҳайрон қоламан. Шоядки сизларни менга берган жавобларингизни ўқиб инсонлар тўғри йўлга қайтсалар. ЖАВОБ: - Ва алайкум ассалом! Ҳайит кунларини азага айлантириб олиш. Икки ийд кунлари мўмин-мусулмонларнинг энг улуғ байрамлари ҳисобланади. Диний манбаларимизда бу кунларни хурсандчилик, шодлик руҳида, байрам кайфиятида ўтказилиши кераклиги таъкидланган. Аммо ҳайит кунлари фотиҳахонлик қилиш ҳақида кўрсатмалар йўқ. Бугунги кунда бу одат мусибат аҳлларига ҳам кўплаб қийинчиликлар туғдираётгани ҳеч кимга сир эмас. Баъзан бу нарса азадорларнинг ярасини янгилаш, машаққатлари устига яна машаққат туғдириш бўлаётганининг ҳам гувоҳи бўлмоқдамиз. Шунинг уч учун ҳам уламоларимиз кундан кейин таъзия билдириш узоқдаги кишилар учун, бошқаларнинг мазкур муддатдан кейин таъзия билдириши мусибатни янгилаш бўлади, бу эса мусибат аҳлига оғир келади, кўзланган мақсадга зид иш бўлади, деб айтганлар. Тўғри, мусибатга учраган айрим кўнгил яқин кишиларни ҳайит муносабати билан йўқлаш мумкин. Аммо бу ҳам аза тутиш кайфиятида қилинмайди. Эҳтимол, ана шундай кўнгиловлаш шаклида йўлга қўйилган иш кейинчалик фотиҳахонликка айланиб кетгандир. Шу боис, ҳайит кунларини азага айлантириб олиш тўғри бўлмайди. Ушбу кўрсатмалардан ҳам маълум бўладики, мусулмонларнинг байрам нишонлаши ўзига хос тарзда бўлади. Аввало улар ушбу кунларга етказганининг шукронаси маъносида Аллоҳ таолога бандалик изҳор қилишади – жамоат бўлиб, ҳаммалари бир бўлиб намоз ўқишади, Аллоҳ таолога илтижолар қилишади, берган неъматлари учун У Зотга ҳамду шукрлар айтишади. Кейин бир-бирларини ҳайит билан қутлаб, зиёратлар қилишади. Бева-бечоралар, беморлар ҳолидан хабар олишади, қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар билан ўзаро борди-келдилар қилишади. Ўйин-кулгиларини ҳам ахлоқ-одоб доирасида, Аллоҳ таолога осий бўлмаган ҳолда олиб боришади. Ана шундоқ қилиб, ҳайит кунларини фақат яхшилик билан, эзгу амаллар билан ўтказишади. Шунинг учун, уларнинг байрамларида турли тартибсизликлар, ҳар хил нохушликлар юз бермайди, балки ҳолатлари янада гўзаллашади. Зотан, мўмин банданинг ҳайити – Аллоҳга боғлиқлиги гўзал бўлган кунидир. Динимизда ҳайит кунларини нишонлашга доир керакли таълимотлар батафсил баён қилинган. Биз уларнинг асосийлари билан бир қатор танишиб чиққан ҳам бўлдик. Мўмин-мусулмонлар ушбу кўрсатмаларга риоя қилишлари лозим. Уларнинг ҳайит кунларини қаршилашда бошқа халқларнинг байрам нишонлашдаги урф-одатларига тақлид қилишга ҳожатлари йўқ, бундай қилишлари дуруст ҳам эмас. Акс ҳолда, ахлоқ-одобга, шариат кўрсатмаларига, Ислом ақидаларига зид бўлган ҳолатлар юзага келиши мумкин. Ийд кунлари Аллоҳ таоло улуғ қилган кунлардир, Исломнинг нишоналари, шиорларидандир. Бинобарин, уларни нишонлашда мана шу руҳ доимо балқиб туриши лозим. Рамазон ҳайити байрамини мазкур одобларга риоя қилган ҳолда ўтказсак, ушбу улуғ кунни муносиб нишонлаган бўламиз, кўплаб яхшиликларга, ажру савобларга эга бўламиз, халқимиз орасида эзгулик, меҳр-оқибат бардавом бўлишига ҳисса қўшган бўламиз, энг муҳими, ушбу кунларни бизга байрам қилиб берган Роббимизнинг розилигига мушарраф бўламиз. Сиз билан биз мусулмонларнинг бахтимиз шундаки, ушбу икки ҳайит кунларини байрам қилиб нишонлаш билан Аллоҳ таолога итоат қилган бўламиз, У Зотга ибодат қилган бўламиз, дунё-ю охират яхшилигига мушарраф бўламиз. Мана шу ҳақиқатни унутмаслигимиз лозим. Ҳаммаларингизга кириб келаётган Xайит муборак бўлсин! Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг»
نمایش همه...
👍 4🍓 1
00:30
Video unavailableShow in Telegram
Ассалaму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Муборак ийди Қурбон шарафидан барчамизнинг аввалги ва кейинги гуноҳларимизни Аллоҳ мағфират айлаб, икки дунё ҳаётимизнинг аввалию охирини хайрли қилсин. Қалбимиздаги шаръий мақсадларимизга ўзимиз ўйлаганимиздан кўра зиёдаси билан этказсин. Роббимиз мусулмонларни Азизу мукаррам этсин. Ушбу улуғ куннинг ҳурматидан ер юзида гуноҳи кечирилмаган мусулмон қолмасин. Амийн. Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!
نمایش همه...
3.20 MB
🥰 3
"Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум", Аллоҳ биз у сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатух Ahli iymon, ahli musulmon Qurbon-HAYIT Muborak🌸🌙 Alloh Dinimizga quvvat, Yurtimizga farovon-tinch hayot, Aziz Halqimizga mustahkam iymon Ato Etsin. Sinovli kunlardan Rahmat va Mag’firatiga yetib chiqishni nasib Etsin, Amin🤲🏻
نمایش همه...
🥰 3🕊 2