Бургут
Ҳар доим тинчлик бўлсин. Маълумот юбориш, таклифлар ва реклама - @burgutuz_ads_bot
نمایش بیشتر📈 تحلیل کانال تلگرام Бургут
کانال Бургут (@burgutuzb) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 57 705 مشترک است و جایگاه 4 661 را در دسته اخبار و رسانهها و رتبه 1 261 را در منطقه أوزبكستان دارد.
📊 شاخصهای مخاطب و پویایی
از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 57 705 مشترک جذب کرده است.
بر اساس آخرین دادهها در تاریخ 30 ژوئیه, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -3 948 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -114 بوده و همچنان دسترسی گستردهای حفظ شده است.
- وضعیت تأیید: تأیید نشده
- نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 22.72% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 18.56% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب میکند.
- دسترسی پستها: هر پست به طور میانگین 13 121 بازدید دریافت میکند. در اولین روز معمولاً 10 722 بازدید جمعآوری میشود.
- واکنشها و تعامل: مخاطبان بهطور فعال حمایت میکنند؛ میانگین واکنش به هر پست 137 است.
📝 توضیح و سیاست محتوایی
نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاههای شخصی توصیف میکند:
“Ҳар доим тинчлик бўлсин.
Маълумот юбориш, таклифлар ва реклама - @burgutuz_ads_bot”
به لطف بهروزرسانیهای پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 31 ژوئیه, 2026)، کانال همواره بهروز و دارای دسترسی بالاست. تحلیلها نشان میدهد مخاطبان بهطور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته اخبار و رسانهها تبدیل کردهاند.
در حال بارگیری داده...
| تاریخ | رشد مشترکین | اشارات | کانالها | |
| 31 ژوئیه | 0 | |||
| 30 ژوئیه | 0 | |||
| 29 ژوئیه | 0 | |||
| 28 ژوئیه | 0 | |||
| 27 ژوئیه | +1 | |||
| 26 ژوئیه | 0 | |||
| 25 ژوئیه | 0 | |||
| 24 ژوئیه | 0 | |||
| 23 ژوئیه | +19 | |||
| 22 ژوئیه | 0 | |||
| 21 ژوئیه | 0 | |||
| 20 ژوئیه | 0 | |||
| 19 ژوئیه | 0 | |||
| 18 ژوئیه | 0 | |||
| 17 ژوئیه | 0 | |||
| 16 ژوئیه | 0 | |||
| 15 ژوئیه | +1 | |||
| 14 ژوئیه | +1 | |||
| 13 ژوئیه | 0 | |||
| 12 ژوئیه | 0 | |||
| 11 ژوئیه | 0 | |||
| 10 ژوئیه | 0 | |||
| 09 ژوئیه | +4 | |||
| 08 ژوئیه | 0 | |||
| 07 ژوئیه | 0 | |||
| 06 ژوئیه | 0 | |||
| 05 ژوئیه | 0 | |||
| 04 ژوئیه | 0 | |||
| 03 ژوئیه | 0 | |||
| 02 ژوئیه | 0 | |||
| 01 ژوئیه | 0 |
| 2 | Доллар қулашда давом этмоқда
Бир неча кундан буён доллар сезиларли пасаймоқда. Бугунги валюта биржасида ҳам доллар бўйича савдоларга кўра, унинг қиймати яна 56-60 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
@burgutuzb | 4 389 |
| 3 | Агар жамиятдан бир қадам олдинда юришни истасангиз, кун тартибига таъсир қилаётган фикрларни кузатишни одат қилинг.
Вазирлар, сиёсатчилар, иқтисодчилар, йирик тадбиркорлар ва бошқа таъсир доираси кенг шахсларнинг муҳим баёнотлари, муҳокамаларга сабаб бўлган иқтибослари, “қовун”лари ҳамда турли нуқтаи назарлар — @Bayonotuz’да жамланган.
Муҳим фикрларни ўтказиб юбормаслик учун @Bayonotuz’ни кузатиб боринг. Тавсия қиламиз 👉 t.me/bayonotuz
@burgutuzb | 5 845 |
| 4 | Ёшликни ёдга оламиз. Ким эслайди?
@burgutuzb | 8 680 |
| 5 | Бўлажак хотинига «четкий» зарбалар бериш учун шуғулланишини айтган спортчи блогерни жазога тортишибди.
Cуд унга 24,7 млн сўм жарима тайинлаб, ҳуқуқбузарлик содир этишда фойдаланилган телефонни давлат фойдасига мусодара қилибди.
@burgutuzb | 9 036 |
| 6 | Ўзбекистонликлар Қирғизистонда 15 кунгача рўйхатдан ўтмасдан юриши мумкин бўлади.
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларининг мажбурий рўйхатдан ўтиш муддатини 5 кундан 15 кунгача узайтириш бўйича протокол имзолади.
@burgutuzb | 9 330 |
| 7 | Яқин орада уйлар нархи ошиши мумкин
Эскроу тизими жорий этилса, уй учун тўловлар аввал банкка ўтказилади. Банк эса қурувчиларни кредит орқали молиялаштиради. Экспертлар фикрича, кредит харажатлари кейинчалик уй нархига қўшилиши мумкин. Мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган. Шу сабаб экспертлар уй харидини режалаштираётганларга қарорни кечиктирмасликни тавсия этмоқда.
@burgutuzb | 8 875 |
| 8 | Энди ўқитувчи педагоглар университетни битирган заҳоти биринчи ва иккинчи тоифани олиши мумкин
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан, 2026 йилдан бошлаб:
бакалавриат босқичини имтиёзли диплом билан битириб, биринчи бор таълим ташкилотига ишга кирадиган битирувчиларга — иккинчи малака тоифаси;
магистратура босқичини битириб, барча фанлардан ва аттестациядан “5” (аъло) баҳо (90-100 балл) кўрсаткичига эга бўлган ҳамда биринчи бор таълим ташкилотига ишга кирадиган битирувчиларга — биринчи малака тоифаси берилади.
@burgutuzb | 9 931 |
| 9 | Хаёлларида экан ҳаммаси...
@burgutuzb | 8 848 |
| 10 | Бу фақат назарий сценарий: Аммо барча «-истон» давлатлари бирлашса нима бўларди?
Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Покистон битта давлатга айланса, аҳоли сони бўйича Хитой ва Ҳиндистондан кейинги учинчи, ҳудуди эса Европа Иттифоқидан ҳам каттароқ мамлакат пайдо бўларди.
Нефть, газ ва уран захиралари ҳамда стратегик жойлашуви туфайли у дунёдаги энг қудратли давлатлардан бирига айланган бўларди.
@insideruzbek | 9 344 |
| 11 | «Cobalt»да бир соат кондиционер ёқиб қўйилса қанча бензин сарфлайди?
@burgutuzb | 9 791 |
| 12 | Энди банк омонатларига ҳам солиқ солишмоқчи
Айрим чиновниклар хоҳиш-истакларининг норасмий “оғзи”га айланиб қолаётган Фискал таҳлиллар институти банк омонатлари бўйича мавжуд имтиёзни бекор қилиш ва ушбу даромадларга дивидендлар билан бир хил ставкада солиқ солишни таклиф қилмоқда.
Институтнинг қайд этишича, омонатлардан олинадиган фоизлар 1998 йилдан буён солиқдан озод қилинган. Натижада депозит фоизлари пассив даромаднинг солиқ солинмайдиган асосий турларидан бири бўлиб қолмоқда. Дивиденд даромадларига 5%, ижара, роялти ва капитал қийматининг ўсишидан олинадиган даромадларга эса, одатда, 12% ставка қўлланади.
Марказий банк маълумотига кўра, 2026 йил 1 май ҳолатида Ўзбекистон банкларидаги жисмоний шахслар депозитлари 170,2 трлн сўмни ташкил этган.
Бу «институт»нинг биринчи қовун тушириш эмас. Яқинда мазкур институт вакиллари харид чекини Soliq иловасида рўйхатдан ўтказган шахсларга 1 фоиз кешбэк қайтариш амалиётини тўхтатишни таклиф қилган эди.
@burgutuzb | 9 070 |
| 13 | Humans ишида асосий баҳс 12 миллион доллар эвазига ваъда қилинган 66 фоиз улуш атрофида давом этмоқда
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судида Humans компаниясига оид навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Даъвогар Максим Ситановнинг таъкидлашича, у Humans лойиҳасига 12 миллион доллар инвестиция киритган, бироқ эвазига ваъда қилинган компаниянинг 66 фоиз улуши ҳалигача расмийлаштирилмаган.
Суд жараёнида даъвогар томони мазкур инвестиция ҳисобига яратилган Super App дастурий таъминоти иш бўйича энг муҳим актив эканини таъкидлади. Шу сабабли дастурнинг ҳуқуқий мақоми, унинг қайси юридик шахсга тегишли экани ва суд қарори чиққунга қадар уни сақлаб қолиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Кейинги суд мажлисларида ишга қўшимча иштирокчиларни жалб қилиш ҳамда тақдим этилган далилларни ўрганиш давом эттирилиши режалаштирилган.
@burgutuzb | 9 044 |
| 14 | Мирзо Улуғбек ва Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекциялари собиқ раҳбарларининг иши судда кўрилмоқда
Жорий йил 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Дилшод Усмоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинган эди.
Йиғилишда у инспекция биносининг бир қисмини шахсий мақсадларда ижарага бериб, 315 миллион сўм маблағни ўзлаштиргани, шунингдек, иш фаолиятида гуруҳбозлик ва маишатбозликка йўл қўйгани қайд этилган.
Шу билан бирга, Президент топшириғига асосан Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Хожиакбар Муллажоновни лавозимидан озод этиш, унинг фаолиятини ўрганиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш бўйича чоралар кўриш белгиланган эди.
Маълумотларга кўра, айни пайтда Дилшод Усманов ва Хожиакбар Муллажоновга оид жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилмоқда.
Дилшод Усмоновга Жиноят кодексининг 165-модда 1-қисми (товламачилик); 167-модда 3-қисми “а” банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш); 205-модда 2-қисми “а” банди (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) бўйича айблов қўйилган.
Хожиакбар Муллажоновга Жиноят кодексининг 167-модда 3-қисми “а” банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш); 205-модда 2-қисми “а” банди (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) бўйича айблов эълон қилинган.
@burgutuzb | 9 066 |
| 15 | Тошкентга киришда тўртта дарвозалар қурилади
Президент қарори билан 2026-27 йилларда пойтахтнинг тўртта кириш қисми Роҳат, Бектемир, Эркин ва Уч қаҳрамон постларига рамзий дарвозалар ўрнатилади.
Grok дарвозаларни шунақа тасвирлаб берди.
@burgutuzb | 10 772 |
| 16 | Бир мактаб ўқувчисини ўлимига сабаб бўлиш учун бюджет маблағларидан 730 млн сўм маблағ ажратилган экан.
@burgutuzb | 10 020 |
| 17 | «Чорсу», «Ўрикзор», «Қўйлиқ» яна бир қатор бозорлар сотувга қўйилади. Улар ўрнида экобозор ва кўнгилочар марказлар қурилиши мумкин
Тошкент шаҳридаги 35 та бозор ва савдо комплекси ҳамда уларнинг шохобчалари оммавий савдоларга чиқарилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳрини 2026–2027-йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарорида белгиланди.
Бозор ва савдо комплексларини савдога чиқаришда улар ўрнида замонавий экобозор, савдо ва хизмат кўрсатиш, кўнгилочар марказлар ҳамда кўп қаватли автотураргоҳ ташкил этиш шарт бўлади.
Қуйида оммавий савдоларга чиқариладиган бозор ва савдо комплекси ҳамда уларнинг шохобчалари тўлиқ рўйхати келтирилди:
«Наврўз деҳқон бозори» АЖ;
«Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ;
«Бек тўпи савдо комплекси» МЧЖ;
«Сергели деҳқон бозори» АЖ;
«Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари Сергели бозори» МЧЖ;
«Паркент универсал савдо комплекси» АЖ;
«Янгиобод ихтисослашган бозор» МЧЖ;
«Авиасозлар деҳқон бозори» АЖ;
«Қора-қамиш деҳқон бозори» МЧЖ;
«Фарҳод деҳқон бозори» АЖ;
«Ўрикзор савдо комплекси» МЧЖ;
«Қўйлиқ деҳқон бозори» АЖ;
«Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Бўз» шохобчаси;
«Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Яланғоч» шохобчаси;
«Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Қорасув 2» шохобчаси;
«Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Авайхон» шохобчаси;
«Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Наврўз» шохобчаси;
«Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Улуғбек» шохобчаси;
«Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Ширин» шохобчас;
«Юнусобод деҳқон бозори» АЖнинг «Ахмад Дониш» шохобчаси;
«Юнусобод деҳқон бозори» АЖнинг «ТашГРЕС» шохобчаси;
«Сергели деҳқон бозори» АЖнинг «Сергели-7» шохобчаси;
«Сергели деҳқон бозори» АЖнинг «Сергели-1» шохобчаси;
«Сергели деҳқон бозори» АЖнинг «Қўйлиқ-5» шохобчаси;
«Сергели деҳқон бозори» АЖнинг «Қўйлиқ-6» шохобчаси;
«Сергели деҳқон бозори» АЖнинг «Қурувчилар» шохобчаси;
«Қора-қамиш деҳқон бозори» МЧЖнинг «Чиғатой» шохобчаси;
«Қора-қамиш деҳқон бозори» МЧЖнинг «Чуқурсой» шохобчаси;
«Қора-қамиш деҳқон бозори» МЧЖнинг «Шифокорлар» шохобчаси;
«Қора-қамиш деҳқон бозори» МЧЖнинг «Хонаки қушлар ва аквариум балиқлари» шохобчаси;
«Қора-қамиш деҳқон бозори» МЧЖнинг «Ёшлик» шохобчаси;
«Янгиобод ихтисослашган бозори» МЧЖга қарашли шохоба;
«Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖга қарашли «Бек тўпи» автотураргоҳи;
«Бешқўрғон савдо» МЧЖ.
Ҳужжатда келтирилишича, Тошкент шаҳридаги бошқа деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорлари (савдо комплекслари)нинг шохобчалари ҳамда уларнинг бўш турган майдонлари мастер режалар ва белгиланадиган шартлар асосида баҳоланган қийматда электртон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади.
@burgutuzb | 13 689 |
| 18 | Россияда яна ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ можаро кузатилди
Москва шаҳридаги қурилиш майдонларидан бирида Ўзбекистон фуқароларига нисбатан ҳақоратомуз муносабат бўлгани айтилмоқда.
Юртдошларимиздан бирига кўра, ҳодиса вақтида ўзбекистонликлар билан бирга қирғиз ва тожикистонлик муҳожирлар ҳам бўлган. Унинг таъкидлашича, уларнинг барчасида ҳужжатлар жойида бўлишига қарамай, ҳужжатлари текширилмасдан ҳақорат қилинган ва чўккалаб юришга мажбур этилган.
Ҳозирча ушбу ҳолат юзасидан Россия расмий идоралари томонидан расмий изоҳ берилмаган.
@burgutuzb | 11 800 |
| 19 | 🚫🇷🇺🚫🇺🇿 Россияда яна ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ можаро кузатилди
Kun.uz хабарига кўра, Россиянинг Москва шаҳридаги қурилиш майдонларидан бирида Ўзбекистон фуқароларига нисбатан ҳақоратомуз муносабат бўлгани айтилмоқда.
Таҳририят билан суҳбатлашган юртдошлардан бирига кўра, ҳодиса вақтида ўзбекистонликлар билан бирга қирғиз ва тожикистонлик муҳожирлар ҳам бўлган. Унинг таъкидлашича, уларнинг барчасида ҳужжатлар жойида бўлишига қарамай, ҳужжатлари текширилмасдан ҳақорат қилинган ва чўккалаб юришга мажбур этилган.
Ҳозирча ушбу ҳолат юзасидан Россия расмий идоралари томонидан расмий изоҳ берилмаган.
🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг
🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook | 1 |
| 20 | Тожикистон ҳижоб ва узун соқол тақиқлангани ҳақидаги хабарларга фейк бўлиб чиқди
Тожикистон Дин ишлари, миллий анъаналар, байрамлар ва маросимларни тартибга солиш қўмитаси бу каби хабарларни рад этиб чиқди.
@burgutuzb | 11 466 |
