cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

ШАЙҲ ФАТВОЛАРИ

Bu kanalda sizga raxmatli shayximiz va ul zotning davomchilarining fatvolarini Alloh qodir qilganicha havola etib boramiz inshaallah. Manba: Savollar.islom.uz Muxlis.uz Mehrob.uz Islom.uz Muslim.uz Savol yuborish: Savollar.islom.uz

نمایش بیشتر
أوزبكستان27 886زبان مشخص نشده استدسته بندی مشخص نشده است
پست‌های تبلیغاتی
505
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

ҚИРОАТДАГИ ХАТОЛАР @Savollar_kanal 9108-савол Ассалому алайкум! Намоз ўқиётганда одамлар хато қилишлари мумкин, лекин ўзлари билишмайди. Масалан Фотиҳа сураси ўқиётганда алҳамдулиллаҳи нинг ўрнига аҳламдуриллоҳи дейишади, аллоҳу акбар ўрнига облоху акбар Аллоҳи акбар дейишади ва шунга ўхшаш хатоларни ўзлари билмаган ҳолда қилиб қўйишади. Улар гуноҳ олишадими ёки савоблари камайтириладими? ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Тўғрилашлари шарт. Тўғрилагунича бўлганлари узрли. Тез-тез уларни огоҳлантириб туриш керак. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш
نمایش همه...
نمایش همه...
MUBASHSHIR DOMLANI ISHXONALARIGA BORDIM VA ... || ABROR MUXTOR ALIY

Шиоримиз: 1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш. 2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш. 3.Исломий маърифат таратиш. 4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш. 5.Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш ===============================

https://www.facebook.com/profile.php?id=100002428842659

https://www.instagram.com/abrormuxtoraliy/

https://t.me/AbrorMuxtorAliy01

https://t.me/Savolberishbot

=============================== "Abror Muxtor Aliy DARSLARI"нинг барча юкланган видеолари ҳимояланган. Ушбу видеони бошқа каналларга юклаш таъқиқланади. Ҳурмат билан: "Turan СMS Media"© ✓

https://instagram.com/turan.cmsmedia

✉️ [email protected] =============================== #abrormuxtoraliy #savoljavob #jonlimuloqot #bahs #абрормухторалий #абрормухторали #бахс #раддия #raddiya #abror #muxtor #ali #aliy #аброр #мухтор #алий #али

МУСОФИРЛАРНИНГ ҲУКМЛАРИ – Мусофир кишига нима лозим бўладими? – Тўрт ракатли намозларни, масалан, пешинни, асрни, хуфтонни қисқа (қаср) қилиб, икки ракатдан ўқиши лозим. Шом ва витр намозини қисқартирмайди. – Тўрт ракатли суннатларни қисқа қиладими? – Йўқ. – Мусофирларга нечук ишларни қилиш дуруст бўлади? – Маҳсига ёки этикка уч кеча-кундузгача масҳ тортиш ҳам, қаттиқ машаққатли бўлган тақдирда намознинг суннатларини ўқимаса, рамазон ойида рўзани тутмасдан қазога қолдирса ҳам бўлади. – Тўрт ракатли намозда мусофир киши муқим кишига имом бўлса, дуруст бўладими? – Дуруст бўлади. – Бу ҳолда намозни неча ракат қилиб ўқийдилар? – Мусофир икки ракат ўқиб салом бериб, намозни тамом қилади. Орқасидан эргашган киши ташаҳҳудни ўқийди, аммо саловот ва дуони ўқимай, имом бўлган мусофирнинг салом беришини кутиб туради. Мусофир салом бергандан кейин муқимлар қиёмга турадилар ва қолган икки ракатни ўқиб, намозларини тамом қиладилар. – Тўрт ракатли намозда мусофир кишининг муқимга эргашиши дуруст бўладими? – Қазо намоз бўлса, дуруст бўлмайди, аммо вақтида адо қилинадиган намоз бўлса, дуруст бўлади. – Бу ҳолда мусофир неча ракат ўқийди? – Имомга тобеъ бўлиб тўрт ракат ўқийди. – Мусофир киши тўрт ракатли намозни икки ракат ўқимай, тўрт ракат қилиб тўла ўқиса, намози дуруст бўладими? – Дуруст бўлади, лекин икки ракат ўқимай, тўрт ракат ўқигани учун гуноҳкор бўлади. – Мусофир киши ўз шаҳрида ўқилмай, қазога қолган тўрт ракатли намозни сафарда қазо қилмоқчи бўлса, неча ракат қилиб қазо ўқийди? – Тўрт ракат қилиб қазо ўқийди. "Ибодати исломия"дан. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️ @faruq_uz
نمایش همه...
МАНИЙ ТЕККАН ГИЛАМ @Savollar_kanal 9096-савол Ассалому алайкум! Масалан гиламнинг бир озгина жойига маний теккан бўлса тегмаган бошқа жойида жойнамоз солиб намоз ўқиса бўладими? (Ювилгунича) Бир жовобда маний теккан палосни ювиш шарт деган экансизлар. ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Маний теккан жойга ҳам жойнамоз солиб ўқиса бўлади. Жойнамоз солмасдан ўқиш жоиз эмас холос. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш
نمایش همه...
Add a comment
СОҚОВ ОДАМ НАМОЗИ @Savollar_kanal 9093-савол Ассалому алайкум! Соқов одам намози қандай бўлади? Агар сураларни ўқий олмаса суннатда хам иқтидо қилса бўладими? Мени бир танишим соқов намоз ўқиганида ўнг қўлининг бармоқларини қимирлатиб(ўзларининг алифбосида гапириб) ўқийди. Бунинг зиёни йўқми? ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Ўзлари билгандек қилиб ўқийверади. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш
نمایش همه...
Add a comment
Аброржон укам ва шогирдимга! (Мен шу пайтгача ҳеч кимни шогирдим демаганман. Қўлимизда таълим олган юзлаб талабалар ҳақида "бизда, маъҳадда ўқиган" дея таъриф бераман холос) Сизнинг диний таълим ҳақидаги фикр ва таклифларимизга мухолиф эканингизни биламиз. Уни бир марта эълон қилдингиз, етади. Фикрингиз тўғрилиги ҳақида далил-исботлар келтириш мажбурияти остида эмассиз. Чунки бунга ҳожат ҳам йўқ. Чунки сиз масалани муҳокама қиладиган ваколатли томон эмассиз. Қарийб ўн кун кутдим, тўхтармикансиз, деб. Лекин тўхтамадингиз. Энди тўхтанг, мени сизга ишим йўқ. Биродарим, масала сиз билан ҳал бўлмайди. Шунинг учун сизнинг куйиб-пишишингизнинг менга иссиқ-совуғи йўқ. Ўзингизни қийнаманг ва ислом йўлидаги даъватингизда давом этинг. Аллоҳ ёрлақасин, мен сизга диний таълим тўғрисида мурожаат қилмадим. Ҳатто Дин ишлари бўйича қўмитага ҳам мурожаат қилмаганман. Чунки қўмита ижро этувчи орган. Тайёр қонуннинг ижросини таъминлайди холос. Уларга мурожаат қилишим керак эмаслигини билар даражада фаросатга эгаман. Тем более, сизга умуман мурожаат қилмайман ва жавоб кутмайман. Мурожаатларим кимга йўналтирилганини ўзим ва мурожаат қилган жиҳатларим яхши билишади. Аввал кучишлатар ва назоратчи органлар уннаб кўришди. Кейин майдонга ғоявий тарғиботчилар тушишди. Иш улар билан ҳам, булар билан ҳам битмайди. Чунки улар масалани ҳал қилишда ваколатли томонлар эмас. Шу учун биринчи тоифа ишини тўхтатди. Энди иккинчи тоифа ҳам майдонни бўшатиб қўйишларини сўрайман. Сув, ҳаво ва озуқага бўлган ҳуқуқимиз каби таълимга ҳам ҳаққимиз бор. У ҳамма учун тушунарли ва аниқ масала. Шуни берилса кифоя. Бошқа нарса керак эмас. Хусусан бошқалар билан тортишиб, низолашиб юриш. Ассаламу алайкум! @MubashshirAhmad
نمایش همه...
Add a comment
НОМОЗ ДУРУСТ БЎЛАДИМИ @Savollar_kanal 9089-савол Ассалому алайкум! Номоз ўқийдиган вақтим базида хотиним кийимини алиштиради 4 ойлик қизчам уям кийимини алиштиради бехос кўзим тушади. Номоз дуруст бўладими бошқа хонада ўқий десам совуқ? ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш
نمایش همه...
Атига юз йил олдин мадрасаларимизда диний таълим берилган. Бу борада ҳеч қандай чеклов бўлмаган. Буваларимизда "мадраса кўрган" деган ибора бўлган. У тақводор ва зиёли кишиларга нисбатан ишлатилган. Минглаб мадрасалар нур таратиб турган диёримизда, ХIII аср мобайнда бирор бир радикал ё террорист чиққанини билмаймиз, тарихларда ўқимаганмиз. Балки мадрасалар кучайган пайтда, биз дунёвий деб ноҳақ атайдиган илмларда Мирзо Улуғбек, Ибн Сино, Беруний ва Фарғоний каби алломалар етишиб чиққан. Ўйлаб кўряпсизми, биз атига бир аср олдинги ўзлигимиздан, қадриятларимиздан воз кечяпмиз. Уларни бегона ҳисоблаяпмиз ва таъқиқлаяпмиз. Ўзимизни ёт қадриятларга мансуб кўряпмиз. Миллатлар ўзлиги ва қадриятига қайтиб, уларни замон билимларига қориштириб юксалган. Улардан воз кечганлар, бошқаларни хўжа дея тан олган ва уларга ақлан-руҳан тобе бўлган. Японларга ё корейслар ё туркларга қаранг, миллий қадриятларини қандай асраб қолганлар. Ва ўзлари замон билан ҳамнафас ривожланганлар. Ғарбга маънан-руҳан қарам аксар арабларга боқинг, улар улкан бойликларини совуриб, қанчалик қолоқликда қоляптилар. Мен бобом ва отам қадрлаган нарсаларни қадрлайман. Уларнинг тафаккур ва турмуш тарзини ўзимга ўрнак биламан. Улардаги фазилат мен учун намуна. Айтганларимнинг ҳаммаси улардаги диний таълим-тарбиянинг маҳсули. Фарзандларим, невараларим ва Қиёматга қадар келадиган зурриётим ҳам ана шу тушунча ва қадриятлар ила яшашини хоҳлайман. Ва Аллоҳдан шуни сўрайман. @MubashshirAhmad
نمایش همه...
Бир киши Ҳасан Басрий ҳузурларига келиб: "Ё Або Саид, сизга қалбим қаттиқлигидан шикоят қиламан", деди. У киши: "Уни зикр билан азобла!", дея маслаҳат бердилар. @MubashshirAhmad
نمایش همه...
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.