cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

☪ IYMON CHIROG'I

Андижон вилояти Асака тумани ТОШТЕПА "Маъмир қори" жоме масжидининг расмий диний-маърифий телеграм канали. Саволларингизни ушбу манзил орқали йўллашинниз мумкин: ❓ ❓ 👉 👈 ❓❓

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
279
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
-730 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

00:03
Video unavailableShow in Telegram
animation.gif.mp41.22 KB
СОХИБИНИ КИМ БИЛМАЙДИ... Буюк олим Абдуллоҳ ибн Муборак қўй боқиб юрган болани кўриб қолди. Унга ачиниб: “Бечора бола! Ёшлигидан қўй боқиш билан банд. Улғайгач, Аллоҳ таолонинг ибодати ва маърифатига қандай қовушади” деб ўйлади. “Болага Аллоҳ таолони таниши учун бир масала ўргатай” деб унинг ёнига келди ва сўради: – Ўғлим, Аллоҳни танийсанми? – Қул ўз соҳибини қанақасига танимаслиги мумкин... – Аллоҳ таолони қандай танидинг? – Мана шу қўйлар ёрдамида. – Бу қўйлар билан Уни қандай танидинг? – Бу қўйлар чўпонсиз ҳеч нарса қилолмайди. Уларни ҳимоя қиладиган, сув, ўт берадиган, бўри ва бошқа хавфлардан сақлайдиган киши керак. Шундан тушундимки, бу оламдаги ҳамма нарса – инсон, жин, ҳайвон, жониворлар Яратувчисиз бўла олмайди. Мана шундай қилиб танидим. – Сенингча, Аллоҳ таоло қандай? – У ҳеч нарса ва ҳеч кимга ўхшамайди. – Буни қаердан билдинг? – Яна шу қўйлардан. – Қанақасига? – Мен чўпонман. Қўйларнинг ҳимоячисиман. Улар менинг ҳимоям ва тасарруфимда. Улар менинг нима ўйлаётганимни ва нима қилишимни билмайдилар. Уларга диққат билан қарадим. На улар менга ўхшайди, на мен уларга. Демак, чўпон қўйларига ўхшамаса, Аллоҳ таоло ҳам Ўзи яратган қулларига ўхшамайди. “Унга ўхшаган ҳеч нарса йўқ, У ҳамма нарсани эшитади ва кўради”. – Яхши нарсаларни сўзладинг. Бирор илм ўрганганмисан?г – Мен бу саҳроларда қанақасига илм ўрганай? – Бундан бошқа нималарни биласан? – Уч илмни биламан. Кўнгил илми, тил илми ва бадан илми. – Бу қандай илм бўлди? – Кўнгил илми шуки, Аллоҳ менга қалб берди. Қалбни Ўзини таниш ва севиш жойи қилди. Қалб билан Уни танийман. Унинг севганларига кўнглимдан жой бераман, севмаганларига эса бермайман, улардан узоқ бўламан. Тил илми шуки, Аллоҳ менга тил берди. Тилни Ўзини зикр этиш, исмини айтиш жойи қилди. Уни хотирлаб, тилим билан исмини айтаман. Унга оид бўлмаган сўзлардан тилимни сақлайман, бундай гаплардан узоқда бўламан. Бадан илми шуки, менга Парвардигор бадан берди. У билан Ўзига хизмат этаман, хизмат саналмаганини эса баданимдан узоқлаштираман. Олим болакайнинг ҳикматли сўзларидан ҳайратда қотган эди...
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
🕓 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади: 🟢Андижон 05:00 🟠Наманган 05:00 🟢Фарғона 05:00 🟠Тошкент ш. 05:10 🟢Тошкент в. 05:15 🟠Сирдарё 05:15 🟢Жиззах 05:15 🟠Самарқанд 05:20 🟢Сурхондарё 05:20 🟠Қашқадарё 05:25 🟢Навоий 05:25 🟠Бухоро 05:30 🟢Хоразм 05:45 🟠Қорақалпоғистон Рес. 05:50 🤔 Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди. 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
نمایش همه...
ТАЪНА Бир киши масжид олдидан ўтди.Унинг ёнида камон ўқлари бор эди.Уни кўрган Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга шундай дедилар: - Камон ўқларининг тиғидан ушлаб ол! Кишиларга жароҳат етказиши мумкин бўлган ҳар қандай тиғли нарсани тиғидан ушлаб кишиларга озор етказмайдиган ҳолатда юриш Пайғамбарлар тарбиясидир. Шу нарсани унутмаслигимиз лозимки,тилимизнинг тиғи камонникидан ўткирроқдир. Аммо кўпчилик бундан ғофилдир. Бундан ўттиз йиллар олдин бир дўстим мени "фақир" деб кўпчилик ичида камситган эди. Сўнгра келиб ўзимдан кечирим ҳам сўраган. Мен кечирдим деганман. Аммо қалбимдан ҳали ҳам қон томчилайди... Гоҳида тилдан етган жароҳат тиғникидан ҳам ёмонроқ бўлади. Тиғнинг жароҳати вақт ўтиб битиб тузалиб кетади. Аммо тилнинг жароҳатидан қалбдан доим қон оқиб туради. "Нега ҳалигача уйланмадинг?!". Бу саволми ёки таъна? "Нега ҳалигача турмушга чиқмадинг?!". Бу сўроқми ёки шапалоқми? "Нега ҳалигача уй жиҳозларингиз эски?!". Бу уларга ачинишми ёки уларнинг сабрини вайрон қилишми? "Нега фақат эски кийим кийиб юрасан?!". Бу муҳаббатми ёки ғаламисликми?! "Нега ҳамма умрага борди, сен бормаяпсан?!". Бу меҳрибонликми ёки бефаҳмлик? Таънанинг шакли кўп. Аҳмоқона савол шулардан биридир! Устоз Abdulqodir Polvonov.
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
- Сизда ҳеч кандай касаллик йўқ. Менимча касаллигингиз психологик касаллик. Ҳамма нарсани янгидан қилиб кўринг. Ҳурсанд бўлишга ҳаракат килинг. Эшитишимча, шаҳарда бир қизиқчи бор экан. Уни кўриш учун инсонлар ўтирган стулларидан олдинга сакраб ўтишар экан. Ушанинг томошасига боришни маслаҳат берар эдим. Шояд ғамингизни ўша киши кетказса. Бемор деди: Доктор! Ўша қизиқчи менман! Бу ҳаётда кўплар қизиқчига ўхшайди. Муаммоларини ортга отиб юбориб, ҳаётга худди ҳеч нарса бўлмагандек чиқиб келишади. Нега энди бошқалар бизнинг муаммо билан яшаши керак?! Биз қизиқчи бўлишимиз шарт эмас. Аммо ғамгин ва зерикарли бўлишимиз ҳам лозим эмас. Тамом Адҳам Шарқовий.
نمایش همه...
КЎР-КЎРОНА ЭРГАШИШ Бир деҳқоннинг иккита эшаги бор экан. Бир куни деҳқон тижорат сафарига чиқмоқчи бўлибди. Эшаклардан бирига туз ортибди. Иккинчисига эса идиш-товоқ ва қозонлар ортибди. Деҳқон эшакларни ҳайдаб, қўшни қишлоқдаги бозор томон йул олибди. Йўлнинг ярмига борганда, туз ортилган эшак чарчай бошлабди. Чунки унинг елкасидаги юк нариги эшакнинг юкига қараганда оғирроқ эди. Унинг ҳамроҳи жуда ҳам бахтиёр кетиб борар эди. Йулда сув чиқиб қолди. Елкасида туз ортилган эшак, чарчоқ ва иссиқдан дам олиш учун сувга шўнғишга қарор қилди. Шояд жисми совуб лаззатланса. У сувдан чиққанда, дунёга янги келгандек бўлди. Унинг елкасидаги туз эриб кетган эди. Эшак ниҳоятда енгил бўлди. Буни кўрган нариги эшак ҳам сувга шўнғиди. Унинг елкасидаги идишларга сув кириб, юки янада оғирроқ бўлди. Бели синишига оз қолди. Биринчи дарс: Эшаклар елкасидаги туз ва идишлар инсонлар елкасидаги ғам-ташвишга ўхшайди. Энг қадри баланд ва энг мақоми улуғ махлуқ инсондир. Араблар маънони зеҳнга яқинлаштириш учун масалларни келтиришади. Ҳаётда ҳар бир инсоннинг ғами ва юки бор. Баъзи одамларнинг юки оғир. Унинг остида инсон эзилиб кетади. Баъзиларнинг эса юки ниҳоятда енгил. Борлиги ҳам билинмайди. Баъзиларнинг орзуси бошқалар учун воқелик ҳисобланади. У бунга эътибор ҳам бермайди. Ялангоёк боланинг орзуси оддийгина пойафзал бўлади. Оёғи кесилган инсоннинг орзуси ялангоёқ бўлса-да, оёғи бўлишидир. Кўчада тунайдиганларнинг орзуси оддийгина кулбаси бўлишидир. Оддий кулбаси бор бўлган кишининг орзуси катта ҳовлидир. Катта ҳовлига эга бўлган кишилар касрлари бўлишини орзу қилади. Қаср эгаси эса, оддийгина кулбаси бор бўлган кишидек соглом бўлишни орзу қилади. Ҳаёт ана шундай. Ҳеч кимда мукаммал эмас. Берилган ҳар нарсанинг ортида маҳрумлик бор. Бошқаларнинг қўлидаги нарсага қараш, ўз қўлимиздаги нарсадан фойдаланишга халақит қилади. Аммо биз воқелигимизга таслим бўлмаслигимиз керак. Мушкулотларимизни ҳал қилиш учун тинмасдан ҳаракат қилмоғимиз лозим. Давоми бор @HIKOYANEW Иккинчи дарс: Кўр-кўрона тақлид қилишдан сақлан. Агар шифокорлар барча беморни бир хил дори билан даволашганда, уларнинг барчаси ўлган бўлар эди. Биров учун дори бўлган нарса, бошка бировга заҳар бўлади. Бировга озуқа бўлган таом, бошка бировнинг ўлимига сабаб бўлади. Биров муаммосини пул билан ҳал қилса, бу барча муаммоларни пул ҳал қилади дегани эмас. Кимдир муаммосини хотинини талоқ қилиб ҳал қилган бўлса, бу бошкалар ҳам муаммосини ҳал қилиш учун хотинини талоқ қилиши керак дегани эмас. Ҳамма нарсани ҳал киладиган сеҳрли ташхис йўқ. Бошқаларнинг ечимини ишлатиш учун сендаги муаммо айнан ўшаларникидек эканига ишон! Учинчи дарс: Бирор мушкулотнинг ечимига қарор қилишингдан олдин, унинг бошқа янги мушкулот келтириб чиқармаслигига ишониб ол. Иккинчи аёлга уйланиш гоҳида, аввалги муаммога ечим бўлиши мумкин, гоҳида эса иккинчи янги муаммога ҳам сабаб бўлиши мумкин. Иккинчи никоҳга биринчи никоҳдаги фикр оркали киришган киши, иккинчи никоҳида ҳам биринчи никоҳдаги чегарага етиб бориши мумкин. Талоқ гоҳида битта мушкулотнинг ечими бўлади, гоҳида эса кўп муаммоларга эшик вазифасини ўташи ҳам мумкин. Ечимларингда ўзбошимча бўлма. Ўзинг роҳатланишинг учун инсонларнинг роҳатини бузма. Инсонлар ҳаётида «Бирга яшаш» - деган нарса бор. Гоҳида муаммони ўз ичига олиш ва уни кандай бўлса, шундайлигича қолдириш, ўша муаммонинг оқилона ечими бўлиши ҳам мумкин. Зеро, бир муаммони тубдан хал қилиш гоҳида қимматга тушади. «Бирга яшашни тажриба қилиб кўр! Тўртинчи дарс: Олдида ечими бор кимсаларга дардингдан шикоят қил. Ҳадеб шикоят қилавериш биздан инсонларни зериктириб қўяди. Уйлар сирлардир. Уни ошкор қилиб юборма. Ҳамманинг ҳам муаммоси бор. Баъзиларнинг шикоят қилмаслиги уларнинг дарди йўқ дегани эмас. Ташқи кўриниш сени алдамасин. Улар яшаш учун жароҳатларини маҳкам ушлаб юришади. Бир бемор шифокорнинг ҳузурига борибди. Узок текширувдан сўнг шифокор беморга деди:
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Фахриддин Розий ҳазратлари Ҳирот ва унинг атрофидаги бузуқ эътиқодларни ёйишлик билан машғул бўлаётганлар билан курашар, мусулмонларни буларнинг таҳликаларидан ҳимоя қилишга ҳаракат этардилар. Бир куни уч юзта отлиқ талаба ва олимлар билан Ҳиротга келдилар. Ҳам давлат, ҳам дин катталари у зотнинг зиёратига оқиб кела бошладилар. Чуқур ҳурмат кўрсата бошладилар. Аммо, шаҳарда бир инсон бор эди. На зиёратга келарди, на келиш хоҳишини изҳор этарди. Ажабо, бу киши Фахриддин Розий ҳазратларининг мухолифларидан эдими?... Халқ ичидаги бойлардан бири, Фахриддин Розий ҳазратларини ўз боғига зиёфатга чақирди. Мақсади: Зиёратга бормаган ҳалиги одамни ҳам бу зиёфатга чақириб, уларнинг кўришишларини, ва бир янглиш ҳолат юзага келишининг олдини олиш эди. Фахриддин Розий ҳазратлари таом устида рўбару бўлган бу инсонга: --«Нима учун зиёратга келмадингиз?» деб сўради. У зот шундай жавоб берди: --«Мен фақир бир инсонман. На зиёратингизга боришим сизга шараф қозонтиради, нада келмаслигим сизни бир нарсадан маҳрум қилади. Сиз муҳим кишилар билан шуғулланинг.» Бу жавоб Фахзриддин Розий ҳазратларини ўйлантириб қўйди. Энди яна ҳам кўпроқ қизиқиш билан савол бера бошладилар: --Бу, оддий одамнинг сўзига ўхшамайди. Қалби уйғоқ бўлган бирининг сўзидир бу. Энди қизиқишим янада ортди. Айтинг лутфан, нима учун келмайсиз? Бизга айтмоқчи бўлган муҳим насиҳатингиз бўлиши керак. --Сиз, «мусулмонлар менинг зиёратимга келишлари вожиб» дер экансиз. Нима учун Сизнинг зиёратингизга бориш вожиб бўлсин? --Мен аҳли илм бир инсонман. Менинг зиёратимга келганлар, аслида, менинг эмас, илмнинг зиёратига келган бўладилар. Фаолиятимда менга ёрдамчи, мени қўллаб-қувватлаган бўладилар. --Ундай бўлса, қани англатинг. Илмнинг мақсади Аллоҳни билиш бўлганига кўра, қандай танийсиз Ҳазрати Мавлони? --Юз далил ва бурҳон ила биламан Аллоҳ таолони. --Ҳўп шундай экан, айта оласизми, бурҳон ва далил, шубҳаларни кетказишлик учунми?... Шундай экан, сизда шунча шубҳа бор эканки, ҳар бирига далил қидириб, шу далиллар билангина шубҳани кетказгансиз. Ҳолбуки, Аллоҳу зулжалол менга шундай бир иймон бердики, шубҳанинг зарраси ҳам қалбимда йўқдир. Бўлмаган нарсани кетказиш учун, нега далил ва бурҳон қидирай? Бу жавобдан сўнг орага бир сукунат чўкди. Кейин буюк муфассир -- Фахриддин Розий ҳазратлари ўрниларидан туриб: --Қўлингизни беринг, ўпай. Сиз оддий одам эмас, бир ИЙМОН ва ИХЛОС намунаси, маънавият султонисиз! Айтинг, илтимос, кимсиз? Мени кўп мароқда қолдирманг! Фахриддин Розий ҳазратларининг қулоқларига бир одам энгашиб, пичирлаб шундай деди: Сиз билан суҳбатлашаётган зот, Нажмиддин Кубро ҳазратларидир. Фахриддин Розий ҳазратлари, дарҳол тиз чўкиб, ёлбора бошладилар: --Лутфан, мени толибларингиз қаторига қабул қилинг. Мен ҳам суҳбатларингизга иштирок этай!.... ********** Мана, зоҳирий илм билан ботиний илмнинг фарқи. Мана зоҳирий илм аҳли ила маънавият арбобининг савия ва даражалари. Шунингдек, ораларидаги диалогнинг гўзаллиги ва ҲАҚни таслим ила натижаланиши. Ва, бир-бирларига нисбатан бўлган назокат ва эҳтиромлари.... Замонамиз тортишувчиларига ўрнак бўлиши тилаги ила..... ********** Шоолим Шомансуров таржимаси.
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram