fa
Feedback
Sof tib

Sof tib

رفتن به کانال در Telegram

Биз сизни кимёсиз, соф табобатга чақирамиз, ўз соғлигингизнинг қадрига ўзингиз етинг! FB: facebook.com/softabobat Инстаграм: instagram.com/sof_tibb Биз билан боғланиш: t.me/softib_softabobat

نمایش بیشتر
433
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز
آرشیو پست ها
​​#Шарқ_табобати Пиёз шарбати Пиёзни кесиб олинг. Уни хидлаб чукур нафас олинг. Вирусларни йўқ қилишда ёрам беради. Бурун битганда пиёз сувини шарбатидан 1-2 томчисини бироз сувга қўшиб томизилса тезда енгил нафас оласиз. Аммо эхтиёт бўлиш лозим. Ортиқча пиёз суви бурунни куйдириши ва хид сезиш қобилиятига таъсир қилиш эхтимоли бор. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#Коронавирус Дунё тиббиёт олами коронавирусга қарши курашиб, шифо топиш учун илмий изланишлар олиб бормоқда. Лекин мана 3-4 ой ўтса хамки хали ижобий натижага эришолмади. Ислом динида касалга чалинган инсонларга қандай шифо топиш мумкинлигига ишоралар, тавсиялар хам берилган. Касал бўлган инсонга Шифо топиши учун кўрсатмалар Қуръон оятлари ва хадисларда баён қилинган. Тиббиёт олимлари коноравирусга қарши шифони Аллоҳ таоло буюрган шифо манбаларидан қидириб ижобий натижаларга эришишса ажабмас. Чунки Дард бергувчи хам шифо бергувчи хам Ар-Рохман бўлган зотдир. Қуйида Зам Зам суви, Асал, Қора седана каби Аллоҳ таоло буюрган ва ишора қилган манбалар келтирилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қора дона ўлимдан бошқа ҳар бир дардга даводир», дедилар». «(Эй Муҳаммад), Парвардигорингиз асаларига ваҳий - амр қилди: "Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар) қурадиган инларга уя солгин. Сўнгра турли меваларни еб, Парвардигоринг (сен учун) осон - қулай қилиб қўйган йўллардан юргин!" Унинг қорнидан одамлар учун шифо бўлган алвон рангли ичимлик - асал чикур. Албатта, бу ишда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибрат бордир» («Наҳл» сураси, 68-69-оятлар). Замзам ер юзидаги энг яхши сувдир. Бунга қуйидаги ҳадис далилдир: Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ер юзидаги энг яхши сув замзам сувидир. Унда очга таом, касалга шифо бордир», дедилар» (Табароний ривояти) П.С. Аллоҳ таоло қалбимга шу Зам зам, асал, қора седана шифо бахшлигини ёдимга солганига Сизларга хам бахам кўрмоқчи бўлдим. Зора, дунё тиббиёт олимларига хам ушбу манбалар етиб бориб, Ислом динида инсонларга шифо топишга ишора қилинган манбалардан фойдаланиб коронавирусга шифо йўлини топишса.. ©Қурбон Камол

Янги #Дўконларимиз лойиҳасини амалга оширмоқчимиз. Сизнингча дастлаб қайси жойлардаги бизнинг маҳсулотларимиз мавжуд дўконлар ҳақида маълумот берганимиз маъқул. Фикрингиз?
Anonymous voting

​​#Фатволар Беморлик, маййит ва дафнга доир фатволар Бизнинг ҳанафий мазҳабимизга кўра, жаноза намозида Фотиҳа сураси ўқилмайди. Мабодо ўқилганда ҳам, қироат нияти билан эмас, сано нияти билан ўқилади. Яна жаноза намози тўрт такбирининг ҳаммасида қўл кўтармаймиз. Балки фақат биринчи такбирда қўл кўтарамиз, холос. «Оламгирия», «Муҳит», «Шарҳи Канз». Изоҳ: Такбирларни айтаётган пайтда айрим кишиларнинг бошини осмонга бир бор кўтариб қўйишлари бидъат ишлардандир. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#Шарқ_табобати Ибн Сино айтади: «Зирани ичилса, овқатнинг меъда юзасига чиқишидан Бўладиган қусишни тўхтатади. Меъдани қиздиради ва овқатни ҳазм қилдиради». Машхур табиб Абу Бакр Розийнинг шогирдлари дейди: «Бир киши меъда сустлигидан шикоят қилиб келди. Сийдиги лойқа эди. Устоз (Абу Бакр ар-Розий) унга зира суви билан беш дирҳам гулқанд истеъмол қил ва меъдангга иситилган латталар қўй. Овқатинг нохот шўрва бўлсин деб буюрдилар». «Касалликлар тарихи» китобидан Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

Аёллар учун тавсия! Ўз гўзаллигини қадрлайдиган ва турмуш ўртоғига янада латофатли кўринмоқчи бўлган аёллар учун ҳолис тавсия. Тажрибали визажист-косметолог Умида Раҳматова хизматларидан фойдаланинг. Мурожаат учун: @stilist_umida_raxmatova

​​⚡️Табиий муолажа: Алоэли совун (ёғли терилар учун) Кўпчилик ҳамюртларимиз алоэнинг шифобахш ўсимлик эканлигини билганлари ва уни ўз хонадонларида чиройли манзарали гул сифатида ўстирганликлари билан, уни қандай ишлатишни ва унинг асосида тайёрланган дори-дармонларнинг нақадар ажойиб хусусиятларга эга эканлигини афсуски билишмайди. Агар алоэдан (эски тиббий китобларда ва халқ табобатида Сабр, Сабур деб ҳам номланади) тўғри фойдаланилса, у элликдан ортиқ касалликларни батамом даволашга имкон беради. Шунинг учун ҳам алоэ кўпчилик дори-дармонлар ва косметик препаратларнинг таркибига киради. Алоэ асосида тайёрланган препаратлар касалларга соғлиқ, камқувват одамга куч ва қувват ҳамда чеҳрага янгидан чирой беради. Қадимги мисрликлар ҳам алоэга алоҳида эътибор берганлар ва уни хаёт эликсирининг таркибий қисмларидан бири деб ҳисоблаганлар. Кўпчилик тиббиёт олимларининг тажрибасига кўра, алоэ тери касалликларини даволашда ишлатилиши мумкин бўлган энг самарадор воситалардан бири экан. Шу сабабли, «Соф Тиб» жамоаси янги табиий ва фойдали «Алоэли совун» ни тавсия қилади. Таркиби: Алоэ эсктракти, 20 дан ортиқ аминокислоталар, минераллар, кальций, магнийлар, витаминлар, полисахаридлардан иборат. Қўлланиш услуби: Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқага қолдиринг, илиқ сув билан ювиб юборинг. Юзингизни юмшоқ сочиқ билан артинг! Юзни артаётганингизда шунга эътибор берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашади ва юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз. Фойдали хусусиятлари: - Юздаги ҳуснбузарларни кетказади; - Терини юмшатади; - Юзни оқартиради; - Юз пораларини очади. П.С.: Дарвоқе, совундан фойдаланганингизда меъёрини билинг, кетма-кет ювиб ортиқча қуритиб юборманг, юз терисидаги ёғлар юзда ҳимоя қавати бўлиб, меъёридан ортиқча ёғсизланиб қолса сезувчанлиги ортади, натижада ҳар хил бактерияга қарши кураша олмай қизариш, майда тошмалар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​​​#Саломатликнинг_олтин_қоидалари Кунига икки донадан банан ейилса организмда қандай ўзгаришлар содир бўлади? Бананнинг фойдали хусусиятлари ҳақида кам одам билади. Бундан ташқари, бу мевани кўп истеъмол қилмаслик керак деган фикр бор. Шу билан бирга, мутахассислар бананни мажбурий овқатланиш рўйхатига киритишни тавсия қилади. Welcome сайтига кўра, банан жуда фойдали, чунки у калий, клетчаткалар, C ва В6 витамини ҳамда бошқа озуқаларга бой. Бундан ташқари, банан клетчаткаси бу мевадаги нисбатан юқори шакар миқдорини мувозанатлаштиради, бу қон таркибига тушадиган шакар миқдорини чеклайди.   Яхшиси, ҳар куни икки донадан банан истеъмол қилсангиз нима бўлишини кўриб чиқамиз. Унинг ижобий таъсиридан ташқари, баъзи огоҳлантиришлар ҳам борлигини билиб қўйган яхши. 1. Икки дона банан калийнинг кунлик истеъмол қилиш миқдорига тенг Юқорида айтиб ўтилган сайтга кўра, калий танамизда қатор муҳим функцияларни бажаради. У организмнинг ҳаётий функцияларини таъминлашда зарур бўлган энергия ишлаб чиқарилиши учун танамизнинг ҳар бир ҳужайрасига зарур. Калий қон босими, юрак уришини барқарорлаштиришга ёрдам беради ва инсулин секрециясини рағбатлантиради. Калий натрий билан биргаликда танамиздаги суюқлик миқдорини тартибга солади. Катта ёшдаги соғлом инсонлар учун энг мақбул калий миқдори кунига 3500 дан 4700 мггача бўлиб, унга бўлган ҳақиқий эҳтиёж турмуш тарзи ва бошқа омилларга боғлиқ. Икки дона ўртача катталикдаги банан таркибида эса 900 мг калий мавжуд. Калийнинг қўшимча манбаларига картошка, қовун, исмалоқ, лавлаги, оқ ловия ва помидор соуси киради. 2. Кунига икки дона банан ейиш қон босимини меъёрида тутиб туришга ёрдам беради Натрий ва калий ўртасидаги мувозанат туфайли буйраклар танадаги суюқлик миқдорини тартибга солиш орқали қон босимига таъсир кўрсатади. Афсуски, кўпчилигимизнинг овқатланиш рационимизда натрий кўп ва калий етарли миқдорда эмас, бу эса юқори қон босимига олиб келиши мумкин. Агар кунига икки дона банан истеъмол қилсангиз, юқори қон босими хавфини сезиларли даражада камайтирган бўласиз. 3. Кунига икки дона банан ейиш саратонга чалиниш хавфини камайтиради Бананнинг яна бир фойдаси – унда энг кучли антиоксидантлардан бири бўлган С витаминининг миқдори юқори. Антиоксидантлар саратонни келтириб чиқарадиган эркин радикаллар миқдорини ва касалликка чалиниш хавфини камайтириш хусусиятига эга. Банан таркибидаги толалар йўғон ичак саратони ривожланиши хавфини камайтиради. 4. Кунига икки дона банан ейиш юракнинг соғломлигини яхшилайди Тадқиқотларга кўра, кунига камида 4069 мг калий истеъмол қиладиган одамларда бошқаларга қараганда юрак ишемик касаллигидан вафот этиш эҳтимоли камроқ бўлади. Банан таркибида юрак учун фойдали бўлган бошқа озиқ моддалар ҳам мавжуд. Клетчаткалар, С ва В6 витаминлари юрак саломатлигини сақлашга ёрдам берадиган кучли учликдир. 5. Кунига икки дона банан ейиш ошқозон билан боғлиқ муаммоларни енгиллаштиради Банан овқат ҳазм қилиш тизими учун фойдали, чунки калий танадаги электролитлар мувозанатини сақлашга ёрдам беради, толалар эса таомнинг овқат ҳазм қилиш тизимидан ўтишини енгиллаштиради. Банан таркибида овқат ҳазм қилиш жараёнида углеводларни тўхтатиб, холестерин миқдорини ва глюкоза сўрилишини камайтирадиган пектин клетчаткаси мавжуд. Ва якунда. Юрак касаллигини даволаш учун бета блокаторлар қабул қиладиган беморларга кунига иккитадан банан ейиш тавсия этилмайди, чунки бундай инсонлар таркибида калий миқдори юқори бўлган ҳар қандай таомни истеъмол қилишда эҳтиёт бўлиши керак. Бета блокаторлари калий миқдорини ошириб, соғлиққа хавф туғдириши мумкин. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#соф_ҳикмат Сарсаб эрур ҳамиша бу гулшанда сарвдек, Озодаики бўлса мижозида эътидол. Бу мисра орқали Навоий кишида мижоз мўътадил бўлса, у ҳамиша сарв дарахтидек нуқсонсиз ва камчиликсиз ўсади ҳамда саломат бўлади. Борди-ю, мўътадиллик бузилса, касаллик юз бериши мумкин, демоқда. Ҳар таъбки зоти ўлса маҳрур, Оз ҳиркат этар танини ранжур. Демак, кишининг мижози иссиқ бўлса, озгина иссиқ овқат ҳам уни касалликка чалинтириши ва иситмасини ошириши мумкин. © Алишер Навоий Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

Бадандаги ажоиб нуқта! Киндик ёғлашнинг ҳайратга солувчи 4 фойдаси! Киндик ёғлаш жуда қадимдан қўллаб келинадиган муолажа ҳисобланади. Бу муолажа Ҳиндистонда минг йиллар олдин пайдо бўлган. Бу муолажани Араб аёл ва эркаклари ҳам қадимдан қўллаб келишган. Киндик баданнинг сеҳрли нуқтаси бўлиб, киндик ёғлашнинг бир қанча фойдалари бор. Юз ва бадан терисини юмшатади ва гўзал қилади. Киндикка суртилган ёғ қандай қилиб юз терисини юмшатар экан деб ҳайрон бўляпсизми? Она қорнида чақалоқ киндиги орқали озиқланади ва киндик баданнинг бошқа қисмлари билан узвий боғланган бўлади, шу ўринда юз териси билан ҳам боғланади. Киндикка мунтазам равишда бодом ёғи суртиб юриш терини ичдан озиқлантириб, юз терисини гўзаллаштиради. Асал билан кун ора алмаштириб суотилса хужайраларга тулик сурилади! Кўз нурини тиклайди Киндикка кокос ёғи ёки куйдириб сузилган сарёғ суртиб юриш зарарли кўк нурлар сабабидан пасайган кўз нурини яхшилайди ва кўзни ҳимоя қилади. Қаришни секинлаштиради Киндикка кастор ёғини мунтазам равишда суртсангиз ёки томизсангиз юздаги ажинлар ва кўз тагидаги халтачалар анча камаяди ва тери ёшаради. Киндикка суртилган кастор ёғи юзга суртилган кастор ёғидан ҳам самаралироқ натижа беради. Бунга сабаб киндикнинг ички органлар ва юз билан узвий боғлиқ эканлигидир. Ой кунларида оғриқни қолдиради. Киндикка ёғ суртиш қорин мускулларини ва бадачон мускулларини бўшаштиради ва натижада ой кунлари вақтидаги оғриқларни камайтиради. Бунинг учун Занжабил эфир ёғини Зайтун ёғи билан аралаштириб ишлатинг,0,5 чой кошик Асал кушилади ,тулик танага сурилиши учун "Zaytun med tib" sahifasidan olindi https://t.me/joinchat/AAAAAE2K8mg1nJu6hpgQRA

​​#Биласизми? Парҳез - давонинг бошидир! Уламоларнинг таъкидлашича, давонинг асли икки нарсададир. Булар, парҳез ва соғлиқни сақлашдир. Парҳез бузилса, соғлиқ бузилади. Соғлиқ кетса, бадандаги ортиқча нарсани чиқариб ташлаш учун парҳезга эҳтиёж сезилади. Парҳез икки ҳил бўлади: 1. Хасталикка сабаб бўладиган нарсалардан парҳез қилиш; 2. Хасталикнинг зиёда бўлишига сабаб бўладиган нарсалардан қилинадиган парҳездир. Тепадагиларнинг биринчиси, соғлом инсонлар учун бўлса, иккинчиси беморлар қиладиган парҳездир. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

ЯНА БИР ЯХШИ ЯНГИЛИК. Бу икки идишдаги фарқни кўринг. Тажрибага ишлаб чиқарилган ювиш воситамизни, холис бўлиши мақсадида син
+1
ЯНА БИР ЯХШИ ЯНГИЛИК. Бу икки идишдаги фарқни кўринг. Тажрибага ишлаб чиқарилган ювиш воситамизни, холис бўлиши мақсадида синов учун бошқа одамга бериб юбордик. Ишлатилмай қўйилган бир идишни топиб, ювиб кўришибди. Бу ишни "чистол" ҳам қилади, аммо, бизнинг маҳсулотимиздан фойдаланишдаги ютуқ- 100% табиий, ҳалол ва кимёсиз, ЗАРАРСИЗ МАҲСУЛОТ. Балки дуоларингиз шарофати билан Сизларга "табиий ювиш воситалари"ни ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўярмиз... (Фотошоп қилинмади)

Янги мавсумга яхши янгилик. Ҳамкорларимизнинг дўконлари пештахталаридан яқин кунларда ўрин олади. Сиз бир марта фойдаланиб кў
Янги мавсумга яхши янгилик. Ҳамкорларимизнинг дўконлари пештахталаридан яқин кунларда ўрин олади. Сиз бир марта фойдаланиб кўринг...

​​#Ҳадислар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўз тегиши ҳақдир», дедилар». Тўртовлари ривоят қилганлар. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#Саломатликнинг_олтин_қоидалари Агар қоматингиз ва саломатлигингизга эътиборсиз бўлмасангиз, хеч қачон уйқудан камида икки соат олдин овқатланманг. Ошқозонингиз сиз ўйлаганчалик кучли бўлмаслиги мумкин. Маълумотлар сизга манзур бўлаётган бўлса, уни бошқаларга ҳам улашинг! Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#Фатволар Беморлик, маййит ва дафнга доир фатволар Мусибатзада хонадон аҳли учун таом тайёрлаб едириш жоиз. Учинчи куни зиёфат бериш ножоиз ишлардандир. «Оламгирия», «Табйин», «Татархония». Изоҳ: Мусибат аҳлининг кўнглига овқат тайёрлаб ейиш сиғмайди. Шунинг учун қўшнилар таом ҳозирлаб, бериб турсалар, айни савоб иш қилган бўладилар. Ҳатто маййит чиққан хонадонда шароит кўтарса, бир чеккада қозон осиб, овқат тайёрлаб, мусибат аҳли, узоқдан келган меҳмонлар, хизматда бўлганлари боис, чиқиб овқатланишга имконият тополмай турган кишиларга ҳам берилса, бунинг ҳеч қандай зарари йўқ. Фақат исрофгарчиликка йўл қўйилмаса, тўй зиёфатига ўхшаб қолмаса бўлгани. Зеро, зарурат юзасидан енгиллик бахш этиш динимизга хос хусусиятлардандир. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#Биласизми? Уй шароитида юзни оқартириш йўллари 1. Юз терисини қуёш, шамол ва совуқ таъсиридан асраш учун юзга тухум оқини суртиш лозим. Ушбу муолажа узоғи билан 10 дақиқа давом этади. 2. Баргизуб (зубтурум) ҳам юзни оқартириш хусусиятига эга. У яраларни тез битишига ёрдам беради. Бунинг учун зубтурумнинг янги чиққан, йирик баргларидан олиб, худди ўсма каби қўлда сиқилади ва суви юзга суртилади. 3. Офтоб тиғида қорайган юз терисини илиқ сут билан артиш ҳам анча фойдалидир. Бунда нафақат тери озиқланади, балки юзингиз аъло даражада оқаради. Умуман олганда, сут маҳсулотлари – творог, сузма, қатиқ ҳам юз терисини озиқлантириб, таранглаштиради. 4. Юзнинг тиниқ бўлиши учун бақлажон суви билан артиш ҳам фойдалидир. Бундан ташқари, лимон суви кунора суртилса, юзни силлиқ қилади. 5. Ва, табиийки, «Соф тиб» маҳсулотларидан фойдаланинг. Бизнинг маҳсулотларимиз нафақат юзингиздаги доғлар ва тошмаларни йўқотади ва унга ўзгача табийлик бағишлайди. Ишлатиб кўриб, ўзингиз баҳо беринг. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#ҳадислар Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиз даволанган нарсаларнинг энг яхшиси бурундан дори томизиш, оғиздан дори ичириш, қон олдириш ва сурги», дедилар». Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#Биласизми? Дунёнинг 800 миллиондан зиёд аҳолиси тўйиб овқатланмаслиги маълум бўлди Сайёрамизнинг тўйиб овқатланмасликдан азият чекувчи аҳолиси сони 815 миллион кишигача етди ва дунё аҳолисининг 11 фоизини ташкил қилди. БМТнинг беш гуманитар ташкилоти томонидан жума куни Римда тақдим этилган "Дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш ҳолати" ҳисоботида шу ҳақида маълум қилинди. Очлик кўлами ўн йил давомида қисқарган, аммо бугун унинг ўсиши ҳарбий низоларнинг кўпайиши ва иқлим ўзгаришлари асоратларига боғлиқ, дейилади БМТ озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожланиш фонди, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва БМТ болалар фонди (ЮНИСЕФ) томонидан тайёрланган ҳужжатда. Уларнинг ҳисоботи биринчи марта озиқ-овқат хавфсизлигига боғлиқ вазиятни БМТнинг 2030 йилга бориб очликни бартараф этишга доир режалари контекстида баҳоламоқда. "Қашшоқликнинг тарқалиши ва озиқ-овқат хавфсизлиги даражасининг пасайиши янги тенденцияга ўтишга ишорами ёки йўқ, ҳозирча номаълум. Қандай бўлмасин, 2010 йилга таққослайдиган бўлсак, тўйиб овқатланмаслик суръатлари сезиларли даражада секинлашди. Бундай маълумотлар Жанубий Суданда расман очлик эълон қилинган, Яман, Нигерия ва Сомали каби қатор мамлакатларда эса озиқ-овқат хавфсизлиги таназзулга юз тутган ва очлик таҳдид солаётган йилда қайд этилди", - дейилади маърузада. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#Ҳадислар Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иситма жаҳаннамнинг иссиғидандир. Уни сув билан совутинглар», дедилар». Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb