cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

Ushbu kanalda siz Norin tumanidagi so'nggi yangiliklar, sektorlarda olib borilayotgan ishlar haqida xabardor bo'lasiz. Murojaat uchun: @NorinTumanbot Youtube: https://bit.ly/3gosnFH Instagram:https://bit.ly/3sOV30u Facebook: https://bit.ly/3oZz2uD

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
4 966
مشترکین
-624 ساعت
-157 روز
-34330 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Ёшлар етакчилари учун ўқув-семинари бошланди... 🧾Жорий йилнинг 13-19-май кунлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан маҳалладаги ёшлар етакчиларини доимий равишда билим ва кўникмаларини ривожлантириш мақсадида Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да ўқув-семинар ўтказилди. Шу мақсадда 25-май куни Норин туман маҳаллаларда фаолият олиб бораётган 57 нафардан иборат ёшлар етакчилари “Ёшлар маркази”да жам бўлишди. 📑 Сменарда, маҳалла ёшлар етакчиларига Ёшлар оромгоҳидаги сменарда иштирок этган 4 та сектор кординаторлар томонидан ёшларга ер ажратиш, лидерлик қобилиятини шакллантириш, вақтдан унумли фойдаланиш, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бор ёшлар билан тизимли ишлаш, ёшлар мурожаатлари, беш ташаббус лойиҳалари, “Ёшлар дафтари” тизимидан мақсадли фойдаланиш каби бир қатор йўналишларда ўқув семинарлари ўтказилди. Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
نمایش همه...
Мактабларда "сўнгги қўнғироқ" жаранглади. Бугун мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби Норин туманимиздаги 45 та умумтаълим мактабларида ҳам “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Хусусан 27-умумтаълим мактабидаги битирув тадбирида туман прокурори Азизбек Турғунов иштирок этди. “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида барча битирувчиларга муҳтарам Президентимизнинг табриги ўқиб эшиттирилди. Тадбирда  қатнашаётган устоз ва ўқувчилар, маҳалла аҳли ва ёши улуғ отахон ва онахонлар қатнашиб, катта ҳаёт йўлига қадам босаётган ёш битирувчиларга омад ва зафарлар тилашди.       Тадбир давомида мактаб иқтидорли ўқувчиларининг бадиий чиқишлари намойиш этилди. Шундан сўнг мактабдаги юқори натижаларга эришган ўқувчи ёшларга ва жонкуяр устозларга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
نمایش همه...
Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кексалар “Сўнги қўнғироқ” тадбирларида
Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларга ҳурмат-эътибор ва меҳр-оқибат кўрсатиш, саломатликларини асраш, турмуш шароитларини янада яхшилаш мақсадида Норин туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш мақсадида кекса авлод вакиллари, шунингдек ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кексаларни яшаш ҳудудига яқин бўлган умумтаълим мактабларида 25 май куни бўлиб ўтган “Сўнги қўнғироқ” тадбирларига жалб қилиниб, кексаларни кўнгиллари шод этилди. Ўз навбатида кексаларимиз битирувчи ёшларни келгуси ҳаётига омадлар тилаб дуо қилишди
نمایش همه...
"Норин овози" газетасининг навбатдаги  сони нашрдан чиқди.
نمایش همه...
Оқ йўл, сенга, битирувчи! Бугун Норин туман ҳокимлиги туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда 13-сонли умумтаълим мактабида "Илм саодат калити" шиори остида "Сўнги қўнғироқ" тадбирида иштирок этди. Тадбирда битирувчиларга туман ҳокимининг ўринбосари Шухрат Юлдашев  кейинги ҳаёт остонасида юқори билимлари билан нуфузли Олий таълим муассасаларига кириш ва келажакда ўзларига муносиб касб эгаси бўлишлари, “Янги Ўзбекистон“ ни ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшишларига тилак билдирилди. Ўқув жараёнида ютуқларга эришган ўқитувчи ва ўқувчилар муносиб тақдирланди.
نمایش همه...
Норин туманидаги 11-мактабда ҳам сўнгги қўнғироқ тадбирлари кўтаринки руҳда нишонланди. Тантанали байрам тадбирида иштирок этган туман Маънавият бўлими раҳбари 11-мактабнинг 17 нафар битирувчилари мактаб таълимини муваффақиятли тамомлаб, мустақил ҳаётнинг, янада гўзал ва масъулиятли босқичига қадам қўяётганликлари билан  самимий табриклади. Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
نمایش همه...
Бугун Норин туманида яшовчи фуқаролар муборак Ҳаж сафарига кузатилмоқда Норин тумани ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари "ҲАЖ-2024" дастури бўйича муқаддас сафарга отланган юртдошларимизни кузатиш маросимида иштирок этди. Улар мамлакатимиз раҳбарининг эътибори ва ғамхўрлиги натижасида ўз фарзларини адо этиш учун йўлга отландилар. Айни дамда Норинкапа 2-сонли касб-ҳунар мактабида зиёратчиларни сафарга кузатиш тадбири бўлиб ўтди, ҳамюртларимизга йўл олдидан дастурхон ёзилди. Юртдошларимизни кузатиш жараёнида зиёратчиларимиздан, Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон муборак қадамжоларни зиёрат қилиб келишлари, ушбу зиёратни юртимиз ва бутун дунё мусулмонларга бардавом қилишини шу билан биргаликда юртимизга тинчлик, бошлаган ишларимизни ҳайрли қилишини сўраб дуо қилишларини сўради. Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
نمایش همه...
آرشیو پست ها