cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

MUDDASSIR.UZ

◦✧✿ ﷽ ✿✧◦ Бухоро вилоят Пешку туман "Чиқирчи" жомеъ масжиди имом хатиби Ваҳобиддин Бозоров тасарруфидаги«@MuddassirUz» номли Расмий Канали! Каналимизни кўпроқ инсонга етиб боришига сабабчи бўлган инсонлардан Аллоҳ рози бўлиб икки дунёсини обод қилсин.

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
842
مشترکین
+224 ساعت
+47 روز
-430 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

15-июн Арафа куни рўзасининг саҳарлик ва ифторлик дуолари: ⏺Саҳарлик дуоси: نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ يَوْمِ عَرَفَةَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ خَالِصًا للهِ تَعَالَى Навайту ан асума совма явми арафа, минал фажри илал мағриби. Холисан лиллаҳи таъала. Холис Аллоҳ учун Арафа куни рўзасини саҳарликдан то кун ботгунча тутишни ният қилдим. ⏺ Ифторлик дуоси: اللهم لك صمت و بك آمنت و عليك توكلت و على رزقك أفطرت فاغفرلى يا غفار ما قدمت و أخرت Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту. Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! ✔️ Улашинг | ✨ @MuddassirUz
نمایش همه...
👍 1
15-июн Арафа куни рўзасининг саҳарлик ва ифторлик дуолари: ⏺Саҳарлик дуоси: نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ يَوْمِ عَرَفَةَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ خَالِصًا للهِ تَعَالَى Навайту ан асума совма явми арафа, минал фажри илал мағриби. Холисан лиллаҳи таъала. Холис Аллоҳ учун Арафа куни рўзасини саҳарликдан то кун ботгунча тутишни ният қилдим. ⏺ Ифторлик дуоси: اللهم لك صمت و بك آمنت و عليك توكلت و على رزقك أفطرت فاغفرلى يا غفار ما قدمت و أخرت Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту. Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин. Ҳар кунлик-ҳафталик Намоз ва Рўза вақтларини @taqviymuzbot орқали билиб олишингиз мумкин. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! ✔️ Улашинг | ✨ @MuddassirUz
نمایش همه...
@MuddassirUz #жума_маърузаларидан 2019 йил архивидан АРАФА КУНИДА ШАЙТОН ЙИҒЛАЙДИ‼️ 🎙 Ваҳобиддин Домла Бозоров Яқинларингизга ҳам Улашинг ♻️Қаналга уланиш↙️ ➡️ @MuddassirUz
نمایش همه...
Arafa kuni ro_za tutish.mp310.02 KB
👍 1
00:44
Video unavailableShow in Telegram
#Арафа #Такбири_ташриқ Такбири ташриқ айтишни унутманг: Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд. Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир. Такбири ташриқ арафа куни, яъни 15 июнь бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19 июнь аср намозига қадар айтилади: ▪️ 15 июнь – 5 маҳал, ▪️ 16 июнь – 5 маҳал, ▪️ 17 июнь – 5 маҳал, ▪️ 18 июнь – 5 маҳал, ▪️ 19 июнь– 3 маҳал. Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар. Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади. ✅Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
نمایش همه...
Takbir 0.mp43.62 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#Ғафлатда_қолманг 15.06.2024, ҳижрий санада 9 – зулҳижжа Арафа, 1445 йил Шанба! АРАФА КУНИ РЎЗА ТУТИШНИ УНУТМАНГ! АРАФА КУНИНИНГ РЎЗАСИ 2 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси минг куннинг рўзаси кабидир», дедилар». Байҳақий ривоят қилган. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга...» дедилар». Байҳақий, Насаий, Табароний ва бошқалар ривоят қилган. Фойда: Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаром. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатли. ⏰ Саҳарлик ва ифторлик вақти: 15.06.2024 (Бухоро вақти билан) ⏳Саҳарлик тугаши: 03:08 ⏳Ифторлик бошланиши: 20:20 Ният: Ният қилдим, холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. ✅Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
نمایش همه...
👍 2
وَاذْكُرُوا اللَّهَ فِي أَيَّامٍ مَّعْدُودَاتٍ فَمَن تَعَجَّلَ فِي يَوْمَيْنِ فَلَا إِثْمَ عَلَيْهِ وَمَن تَأَخَّرَ فَلَا إِثْمَ عَلَيْهِ لِمَنِ اتَّقَى وَاتَّقُوا اللَّهَ وَاعْلَمُوا أَنَّكُمْ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ
Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилинг. Бас, ким икки кундан кейин кетишга шошилса, унга гуноҳ йўқ. Ким кечикиб қолса, унга гуноҳ йўқ. Тақво қилувчилар учун. Аллоҳга тақво қилинглар ва билингларки, сиз албатта Унинг ҳузурига тўпланурсиз. (Бақара сураси, 203-оят)
«Саноқли кунлар» деганда ҳайит кунидан кейинги уч кун назарда тутилган. Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос: «Саноқли кунлар ташриқ кунларидир», – деганлар. Набий алайҳиссалом: «Арафа, қурбонлик ва ташриқ кунлари биз, аҳли Исломнинг байрами – емоқ, ичмоқ кунларидир», – деганлар. Шундан келиб чиқадики, арафа ва қурбон ҳайити кунлари ташриқ кунлари қаторига кирмайди. Ушбу оятда Аллоҳ таоло саноқли кунларда, яъни ташриқ кунларида Ўзини эслашга, зикр қилишга буюрмоқда. «Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилинг». Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Саноқли кунларда Аллоҳни эсланг», дегани «Ташриқ кунларида фарз намозларидан кейин «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар», деб такбир айтинг», деганидир». Аммо ҳажда бўлганда, бундан мурод шайтонга тош отиш бўлади. Ҳар бир тошни отишдан олдин «Бисмиллаҳи, Аллоҳу акбар», – дейилади. Ҳар куни уч жойга еттитадан йигирма битта тош отилади. Ҳайитдан кейинги икки кунда тош отиб, шошилиб, Минодан кетса, гуноҳ бўлмайди. «Бас, ким икки кундан кейин кетишга шошилса, унга гуноҳ йўқ». Агар ихтиёр қилиб, учинчи кунга қолиб, тош отса ҳам, гуноҳ йўқ: «Ким кечикиб қолса, унга гуноҳ йўқ». Кейин бошқа ибодатлар қатори, ҳаж ҳам тақво жойи экани, ҳаждаги тўпланиш қиёматдаги тўпланишни эслатиши зарурлиги зикр қилинади: «Аллоҳга тақво қилинглар ва билингларки, сиз албатта Унинг ҳузурига тўпланурсиз». Ўтган оятларда қалбни поклайдиган, тақводор қиладиган рўза, садақа ва ҳаж каби ибодатлар зикр қилинди. Одамлардан баъзилари фақат бу дунёни кўзлашлари ва уларга охиратда насиба йўқлиги ва баъзилари икки дунёда ҳам Аллоҳдан яхшилик кутишлари айтиб ўтилди. Келаси оятларда адашиб, шайтон йўлидан юрганларга ва ҳидоят топиб, Роҳманнинг йўлида юрганларга мисол келтирилади. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тафсири Ҳилол. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! ✔️ Улашинг | ✨ @MuddassirUz
نمایش همه...
👍 1
☝️ Агар қадр кечаси номаълум бўлса, арафа куни аниқдир. Агар қадр кечасида фаришталар тушса, арафа куни Аллоҳ таолонинг Ўзи тушади. Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятларидан: Арафа куни, Аллоҳ бандаларни дўзахдан кўп озод қилганчалик бошқа бирор кун йўқ! Имом Муслим ривояти. 🤲 Аллоҳим! Бизларни, ота-оналаримизни, фарзандларимизни, аёлларимизни, дўстларимизни ва барча яқинларимизни дўзахдан озод қил! •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! ✔️ Улашинг | ✨ @MuddassirUz
نمایش همه...
Арафа куни қилинадиган муҳим тавсиялар ✔️ Арафа кечаси (ёлғон арафа куни) барвақт ухланг! ✔️ Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг. ✔️ 4 ракъат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб дунё ва оҳират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига  ҳамдлар айтинг! ✔️ Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон,18-оят)дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг! ✔️ Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! ✔️ Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг! ✔️Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбиру ташриқни айтинг! ✔️ Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонгни зикрлар билан машғул бўлинг! ✔️ Ҳаж ва умра савоби ёзилиши учун Ишроқ намозини ўқинг! ✔️ Ҳар сониянгиз ғанимат билиб  зикр, дуолар қилинг! Ва ижобатига ишонинг! ✔️ Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб олинг! ✔️ Сўнг уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракъат бўлган Зуҳо намозини ўқинг. Такбир, зикр, тиловатни, айниқса: ✔️«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува аъла кулли шайъин Қодийр»ни кўпайтиринг. ✔️ Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръонни бир оз тиловат қилинг! ✔️Арафотда ҳожилар учун қилинувчи арафа хутбасини, агар имконият топсангиз, жон қулоғингиз билан эшитинг! ✔️Асрни ўқинг! Такбир айтиб кечки зикрлар, дуолар қилинг! ✔️ Шом номозига бир соат қолганда Қуръон ўқишни бошланг! Хушуъ ила дуолар қилинг! ✔️«Роббим,  шу куннинг қуёши ботар экан, мен жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторида ёзгин», деб дуо қилинг! ✔️Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг! Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин, рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! ✅ Улашинг | ✨ @MuddassirUz
نمایش همه...

👍 4😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
⭕️ БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ 📆 14-июндан ➡️ 20-июнгача Душанба куни
Саҳарлик: 03:08 🌞 Қуёш:   05:15 Ифторлик:  20:20
      ❁-----------❁ Таҳажжуд:  00:53 #ЭСЛАТМА 😀 НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ⏰ ҲАР ЖУМА КУНИ ЎЗГАРАДИ❗️ ⏰Ҳар кунлик-ҳафталик Намоз ва Рўза вақтларини @Taqviymuzbot орқали билиб олишингиз мумкин. •┈•┈•┈•❁-----------❁•┈•┈•┈• ✅ Улашинг | ✨ @MuddassirUz
نمایش همه...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
📿 Намоздан кейинги зикр 🇺🇿 Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 🤲 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлимдан тутиб, «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман», дедилар. «Ота-онам сизга фидо бўлсин! Аллоҳга қасамки, мен ҳам сизни яхши кўраман», дедим. У зот: «Эй Муоз, ҳар (фарз) намоз ортидан «Аллоҳумма, аъинний ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик» (Аллоҳим, Сени зикр қилишимда, Сенга шукр айтишимда ва гўзал ибодат қилишимда ёрдам бер) деб айтгин», дедилар». ✍️ Абу Довуд, Насоий, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббонлар ривоят қилишган. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! ✔️ Улашинг | ✨ @MuddassirUz
نمایش همه...
5👍 1