cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Tegirmonboshi

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри "Тегирмонбоши" жомеь масжидининг "Тегирмонбоши" номли телеграм канали. Шиоримиз: Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо исломга интилиш,ихтилоф ва фирқачиликка барҳам беришдир

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
539
مشترکین
-124 ساعت
-37 روز
-130 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
نمایش همه...
👍 4🔥 1👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
👍 11❤‍🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
☪️ Ассалому алейкум. Жума муборак бўлсин. @Tegirmonboshi💠⬅️расмий сахифа.
نمایش همه...
👍 2❤‍🔥 1
ҲИКМАТ ВА ЯХШИ МАВЪИЗА ИЛА ДАЪВАТ ҚИЛ Халифа Ҳорун ар-Рашиднинг ҳузурига бир зоҳид келиб: – Эй мўминлар амири, мен сизга ваъз айтмоқчиман. Бироз қаттиқроқ гапираман. Қабул қила олурмисиз? – Йўқ! Қабул қилмайман! – жавоб берди халифа. – Сиз мўминлар амири бўла туриб ваъз-насиҳат эшитиш ва Аллоҳни эслатишни ёмон кўрурмисиз? – Йўқ, лекин Аллоҳ таоло сендан кўра яхшироқ инсонни, яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни мендан кўра ёмонроқ кимсаларга, яъни Қурайш мушрикларига юбориб: ادْعُ إِلِى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ “Раббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил”, деган, – деб жавоб берди Ҳорун ар-Рашид. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. ➖➖➖➖ Obuna bo’ling👇 @Tegirmonboshi
نمایش همه...
❤‍🔥 3👍 1
Солиҳ фарзанд тарбиялаш услублари, уларга Аллоҳ кўриб турганини ўргатиш Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий айтади: «Уч ёшлик пайтимда кечалари бедор бўлардим. Шундай пайтларда тоғам Муҳаммад ибн Савворнинг намоз ўқиётганини кўрардим. Тоғам бир куни менга: «Сени яратган Аллоҳни зикр қилмайсанми?» деди. Мен: «Уни қандай қилиб зикр қиламан?» дедим. Тоғам: «Тўшагингда ёпиниб ётган Ҳолингда тилингни қимирлатмасдан, қалбинг билан уч марта «Аллоҳ, мен билан бирга. Аллоҳ, мени кўриб турибди. Аллоҳ ҳолимни билиб турибди», деб айт», деди. Мана шу сўзларни бир неча тун айтиб юрдим. Кейин бу ишимни тоғамга билдирдим. У: «У сўзларни ҳар кеча етти марта айт», деди. Шундай қилдим. Бироз вақт ўтгач, тоғамга буни маълум қилдим. Тоғам: «У сўзларни ҳар кеча ўн бир мартадан айт», деди. Мен айтиб юрдим. Натижада бу сўзнинг ҳаловати қалбимга ўрнашиб қолди. Бир йилдан сўнг тоғам: «Сенга ўргатганларимни ёдлаб ол ва то қабрга киргунингча доим айтиб юр. Чунки у сўзлар сенга дунё ва охиратда фойда беради», деди. Мен уларни йиллар давомида айтиб юрдим ва улар сабаб ички ҳаловатга эришдим. (Орадан вақтлар ўтиб) тоғам бир куни менга: «Эй Саҳл, Аллоҳ ким билан бирга бўлса, уни кўриб турган бўлса, унинг кузатувчиси бўлса, ўша одам Аллоҳга осий бўлиб, гуноҳ қила оладими?! Бас, гуноҳ қилишдан сақлан», деди. Тоғамнинг бу сабоқлари менга фойда бериб, ёлғиз қолган чоғларимда ҳам гуноҳга қўлим бормайдиган бўлиб қолди... Қуръон ўқишни ўргандим. Олти ёки етти ёшга етганимда Қуръонни тўлиқ ёд олдим». «Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан. @mehrob_uz
نمایش همه...
👍 6
ЖУМА КУНИНИНГ СИРЛАРИ Жума кунининг бошқа кунлардан афзаллик жиҳатлари жуда кўп. Улардан бири шуки, жума куни айнан жума намози учун ғусл қилиб, намозга эртароқ кeлган, намоз ва масжид одобларига риоя қилиб намоз ўқиган банданинг ҳар бир қадамига бир йиллик намоз ва рўзанинг савоби бeрилади. Жума кунининг ҳурмати бу кун кирмасдан олдин, истилоҳда жума оқшоми дeйиладиган пайтдан бошланади. Жумага ўша пайтдан бошлаб тайёргарлик кўрилади. Жума кунининг бомдод намозини имкон қадар масжидда, жамоат билан ўқишнинг мандублиги ҳақида кўп гапирилган. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума кунида айтилган салавот мeнга кўрсатилади», дeганлар. Жума кунида дуолар ижобат бўладиган бир пайт бор. Банданинг дуоси ўша пайтга мувофиқ келиб қолса, унинг ижобат бўлишига шубҳа йўқдир. Ҳадиси шарифларда жума намози учун эртароқ келишнинг ўзи алоҳида таърифланган. Бу намозга қайси пайт кeлган одамга қанчалик савоб ёзилиши ҳақида батафсил айтилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: «Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга жума намозининг аввалги соатида кeлса, унинг савоби бир туяни қурбонлик қилгандeк бўлади. Ундан кeйинги соатда кeлган одам бир молни қурбонлик қилгандeк бўлади. Учинчи соатда кeлган одам шохдор қўчқор қурбонлик қилгандeк бўлади. Тўртинчи соатда кeлганлар бир товуқни қурбонлик қилгандeк бўлади. Бeшинчи соатда, охирида кeлган одам битта тухумни қурбонлик қилгандeк бўлади». Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий, Тeрмизийлар ривоят қилишган. Жума куни имом минбарга хутба учун чиққанда фаришталар ҳозир бўлиб, уни тинглайдилар. Дeмак, жумага фақат мусулмон бандалар кeлмас экан, балки хутбани эшитиш учун фаришталар ҳам ҳозир бўлишар экан. Фаришталар ҳозир бўлган жамоат нақадар гўзал, нақадар муҳтарам жамоат бўлади! Шунинг учун бундай жамоатнинг ўзига яраша одобларига риоя қилишимиз лозим. Шунинг учун жумага, жамоатга келадиган одам ғусл қилиб кeлиши кeрак. Бу ғуслнинг ҳикматларидан бири нафақат нажосатни, ҳатто бадандаги нохуш ҳидларни ҳам кeтказишдир. Зеро, жума куни масжидда одатдагидан каттароқ жамоат тўпланади, издиҳом бўлади. Фаришталар эса ниҳоятда нозик хилқат бўлгани учун уларга озор бермасликка ҳаракат қилинади. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ➖➖➖➖ Obuna bo’ling👇 @Tegirmonboshi
نمایش همه...
7👍 4👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
👍 7
00:47
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алейкум. Жума муборак. @Tegirmonboshi
نمایش همه...
👍 2 1
Photo unavailableShow in Telegram
«Ўликлар қабрларида маҳбус ҳолларида тириклигида қилган (ножўя) ишларидан минг пушаймондирлар. Тириклар эса дунёда туриб қабр аҳллари минг пушаймон қилаётган ишларда қирпичоқ бўлмоқдалар. Ўликлар қайтмайдилар, тириклар эса ибрат олмайдилар. Ё Аллоҳим! Бизни ғафлатдан уйғот». Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ 〰️〰️〰️〰️ Obuna bo’ling👇 @Tegirmonboshi
نمایش همه...
👍 8 3😢 2🤔 1