cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Namangan viloyati hokimligi

Расмий телеграм канали: https://t.me/namvilhok Facebook саҳифаси: https://www.facebook.com/namangan.uz/ Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/ Ишонч телефони: (71)2000722 Электрон почта: [email protected] Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
13 945
مشترکین
+824 ساعت
+87 روز
-39130 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

#FlowerFestNamangan «63-Халқаро гуллар фестивали бу сафар ҳар қачонгидан ўзгача бўлади» 19 майдан 23 июнгача 40 кун давом этадиган фестиваль бир-биридан қизиқарли тадбирларга бой ўтади. Наманганда сизни кутамиз. @bizningnamangan
نمایش همه...
#Бизнинг_шарҳ “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида: — камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади; - 2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади; — ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади. — субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;
Фармонга кўра, Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.
- 2024 йил 1 майдан бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинади; — 2025 йил 1 январгача белгиланган янги қурилиш ва махсус техникаларнинг импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади. Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
نمایش همه...
#АНОНС «Наманган ҳақиқати» газетасининг 2024 йилдаги 36-сони нашрдан чиқди 🔗 Батафсил танишинг Газетанинг босма шакли билан танишиш учун обуна бўлинг ёки матбуот дўконларидан харид қилинг! Обуна индекси: 5000. ➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy 🌐 www.namhaqiqat.uz
نمایش همه...
#Об_ҳаво "Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 11 Май куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра: Ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 20-25° бўлади. РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 8-13° бўлади. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
نمایش همه...
#Экспорт Тўрақўрғон туманида мева-сабзавотчилик экспорти бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Туманда жорий йилда 29 миллион долларлик мева ҳамда сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиниши режалаштирилган. Айни кунда гилос, ўрик ва саримсоқпиёз йиғиб олинмоқда.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов "GFF Jangar"  МЧЖда Европа давлатлари ҳамда БААга 10 миллион долларлик маҳсулот экспорти учун тайёргарлик жараёнларини кузатди. Бу ерда энг замонавий жиҳозлар ёрдамида гилосни саралаш ва қадоқлаш давом этмоқда. "Яндама мини логистика" МЧЖда ҳам бу борада тизимли иш олиб борилмоқда. Тадбиркор Абдуғаффор Ҳақназаров ўзи ташкил қилган музлаткич омборга ҳозиргача 25 тонна мева-сабзавотни жойлаштиришга улгурди. Вилоят раҳбари ўрганишлари давомида бир нечта маҳаллаларни айланиб, хонадонларда кичик қабул шоҳобчалари ташкил этган брокерлар билан учрашди ва вилоят экспорт салоҳиятини оширишда уларнинг иштироки муҳимлигини эътироф этди. Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
نمایش همه...
Уйчи тумани Муборак МФЙ ҳудудидаги маданият марказида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Абдуҳамидов иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди. Банклар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашган мазкур сайёр қабул давомида 45 та мурожаат келиб тушди. Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, бандлик ва бошқа масалалардаги мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди.
نمایش همه...
#Ҳамкорлик Бугун вилоят ҳокимлигида яна бир хорижий компания вакиллари қабул қилинди.
Кейинги вақтларда ишбилармонлик соҳасида Наманган-Хитой ўртасидаги ҳамкорлик ривожланиб бораётгани сир эмас.
Ўзаро алоқаларни ўрнатиш мақсадида Хитойнинг “POWER CHINE” маркетинг департаменти раҳбари Mr.Huang Guan Zun вилоятимизга келди.  Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов хорижий инвесторнинг мақсад ва  таклифлари билан батафсил танишди.
Лойиҳалар меҳмонхона, тиббий диагностика маркази ва хизматлар соҳасини ривожлантиришни ўз ичига олади.
Учрашувда хизматлар соҳасини ривожлантириш учун бир қатор истиқболли лойиҳалар амалга ошириш юзасидан музокара ўтказилди. Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
نمایش همه...
#Ҳамкорлик Наманганда замонавий компьютер воситалари – “Notebook” ҳамда “Рlanshet”лар ишлаб чиқарилади. Шундай таклиф билан Франциянинг "Metavisio Thompson"  компанияси инвесторлари ташриф буюришди. Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов хорижий инвесторларни қабул қилди. Ўзаро мулоқотда меҳмонлар Наманганда ишлаб чиқарилиши таклиф этилаётган маҳсулотлари билан яқиндан таништирдилар.
"TIMALGO" номли лаптоп ва планшетлар  ишлаб чиқариш масаласи атрофлича муҳокама этилди.
Умумий қиймати 40 млн. АҚШ долларига тенг мазкур лойиҳани амалга ошириш юзасидан ҳамкорликда иш ташкил этиш бўйича бир қатор муҳим вазифалар келишиб олинди. Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
نمایش همه...
آرشیو پست ها