cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Насрулло Эргаш дунёси

Бу шундай жой – манзилин сўраб келгай даҳолар, Жонга жон, дилга дилни ўраб келгай даҳолар. Бу кўнгилдир – худонинг даргоҳидай кенг даргоҳ, Қолгай аҳдга содиқлар, кетгайдир бевафолар. © Н. ЭРГАШ Барча асарлар муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган.

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
369
مشترکین
-124 ساعت
-27 روز
+5930 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Шоир қалби Шоир қалби гўдакка ўхшайди. У ҳамма нарсадан ҳайратланади. Болага ҳайратланишни тақиқлаб бўлмаганидек, шоирга ҳам ёзишни тақиқлаёлмайсиз. Ўрдак каби бепарво, парвойи фалак, ҳайрат туйғуси аллақачон ўлиб кетган, бепушт товуқ сингари ҳар-ҳар замонда нимадир қоралаб қўйиб, овози дунёни бузадиган, аммо ёзиб турган одамни кўролмайдиганларга раҳмим келади.
نمایش همه...
👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
АДИБНИНГ ОНАСИ Эркин аканинг волидаси Рухсатой момога Яссавийдек ер остига кириб кетди бу она, Бу дунёга битта адиб бериб кетди бу она. Тасбеҳини қўлдан қўймай териб кетди бу она, Бу дунёга битта адаб бериб кетди бу она. Югурмади, аста-аста юриб кетди бу она, Кўзни юмиб бу дунёни кўриб кетди бу она. Юракларни чок-чокидан тилиб кетди бу она, Биз билмаган қанча сирни билиб кетди бу она. Бағри улкан соғинчларга тўлиб кетди бу она, У дунёга битта соғинч бўлиб кетди бу она. Ётгани йўқ, тобутда ҳам туриб кетди бу она, Қолганларни зор йиғлатиб, кулиб кетди бу она... 2024.24.06
نمایش همه...
8👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Устозимиз Эркин (Аъзам) аканинг оналари қайтиш қилибдилар. Илоҳим, охиратлари обод бўлсин! Устозга ва оила аҳилларига сабр берсин!
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Устозимиз Эркин (Аъзам) аканинг оналари қайтиш қилибдилар. Илоҳим, охиратлари обод бўлсин! Устозга ва оила аҳилларига сабр берсин!
نمایش همه...
Устозимиз Эркин (Аъзам) аканинг оналари қайтиш қилибдилар. Илоҳим, охиратлари обод бўлсин! Устозга ва оила аҳилларига сабр берсин!
نمایش همه...
5🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
* * * Одил Ёқубов хотирасига Хиёбоннинг ҳайкаллари мунғаяр, Қуёш бор-у, дарё бор-у, соҳил йўқ. Озод домла маҳзун боқиб ўйланар: Биродарлар, орамизда Одил йўқ! Ўз тинчи деб виждонини пуллаган Зотлар кўпдир, жасоратга қодир йўқ. Эркин Воҳид сўз қотар Абдуллага: Биродарлар, орамизда Одил йўқ! Ёлғонларга алишмайин аъмолин Ўтди, Ҳақдан бунга ўзга кафил йўқ. Кўкда янграр Айтматовнинг каломи: Биродарлар, орангизда Одил йўқ! Диёнатнинг ҳали уйи куймаган, Ҳали Ҳақу ҳақиқатга дохил бор. Билинг, дўстлар, Одил Ёқуб ўлмаган, Дўстлар, билинг, орангизда Одил бор! 2024.23.06
نمایش همه...
🔥 3
░К░а░н░а░р░е░й░к░а ░–░ ░қ░а░ф░а░с░ ░и░ч░и░д░а░ ░о░з░о░д░л░и░к░н░и░ ░к░у░й░л░а░г░а░н░ ░ш░о░и░р░!░ ░Қ░а░ф░а░с░ ░т░и░р░қ░и░ш░л░а░р░и░д░а░н░ ░у░ч░и░б░ ░ч░и░қ░а░р░ ░о░з░о░д░л░и░к░ ░қ░ў░ш░и░ғ░и░.░.░.░ ░Ю░р░а░к░–░ к░ў░к░с░и░м░г░а░ ░қ░а░м░а░л░г░а░н░ ░к░а░н░а░р░е░й░к░а░!░ ░К░а░н░а░р░ ░о░р░о░л░л░а░р░и░ ░ҳ░а░м░ ░ш░у░н░ч░а░к░и░ ░о░р░о░л░ ░э░м░а░с░ ░–░ ░Т░у░р░к░и░с░т░о░н░ ░с░ў░з░и░н░и░н░г░ ░т░а░р░ж░и░м░а░с░и░д░и░р░!░ 2023.23.10 ТУРКИСТОНДА КУЗ куз исёнкор япроқларни дарахтлардан узиб туширар мустабид шамол истибдод Қодирий, Фитрат, Чўлпонларини Ватан бағридан юлиб ташлаган каби қушларни жанубга “сургун” қилар куз тузум Усмон Носирни Сибирга сургун қилган сингари Туркистон Рауф Парфи ёзган “Сабр дарахти” кўкайлари кесилган дарахт! илдизингдан униб чиққан болаларингни энди асрай олурмисан, айт?! 2023.23.10 ТУРКИСТОНДА ҚИШ қиш – хаёлкаш шоир – дарахтлардан қалам тарошлаб оппоқ қор юзига ёза бошлар шеър... музлаган қор парчаларидан шеърларига қўнар юлдузлар * * * қарғалар қироат билан ўқир шеърларин ҳасад билан ўқир кўзлари ёниб шамол эса ўқир ҳижжалаб оқшомлар боғларни оралаб илҳом изларкан қўллари совуқ қотганида Ватаним ва халқим исиниб ўтирган қалбим деразасин оҳиста чертиб исингани юрагимга кириб келар у 2023.13.12 МАЛЕВИЧГА САВОЛ К А З И М И Р В М Айт, нега А Дарж этдинг Л Руҳ ойнасига Е Акси В Таниш дил меҳробини?! И Й Ы Н Р Ё Ч 2023.30.10 * * * Тирноқларин эговлар ҳилол, Тун бағрига сочилар чирой. Бунча сулув, бунчалар ҳалол Тирноқлари эговлан г а н о й Кечалари тўймайман қараб, Бунча гўзал қайроқланар ой. Ўн тўрт кунда тўлар қайтадан, Ўн тўрт кунда тирноқ л й а о н р а 2023.09.11 ТУЯҚУШ ФАЛСАФАСИ Кунлар ўтар, ҳафталар ўтар, Сенинг ҳамон бошинг қўйнингда. Ойлар ўтар ва йиллар ўтар, Сенинг ҳамон бошинг қўйнингда. Асрлар ҳам ўтмоқда, ахир, Сенинг ҳамон бошинг қўйнингда... Айт, қачон бошингни к ў т а р г а й с а н с е н ? ! 2023.22.10 АЁЛ АНАТОМИЯСИ Гар аёлга ташбеҳ изласанг, Не қиёслар келмас хаёлга? Ёлларини ёйиб шамолдай Учган отлар ўхшар аёлга. Яна гитарага ўхшайди аёл, Денгиз каби озод куйлари. Юрагингни қайроқтош каби Келар унга отиб ўйнагинг. Қафасга ҳам ўхшаб кетар у, Бир жуфт озод қушлар қамалган. Тутқун қушлар гоҳо потирлаб Чиқиб кетмоқ истар қафасдан...
نمایش همه...
👍 1 1
Хуллас, худонинг энг гўзал асари Қошида турарман мудом ҳайрон-лол. Бир қиёс олдида бари беҳуда – Эркнинг сувратига ўхшайди аёл! 2023.27.11 * * * Севгилим, бағрингда тўлиб борар ой... 2023.12.11
نمایش همه...
👍 3 2🤝 1
ВИЗУАЛ ШОИР Насрулло Эргаш шеърларини илк бор ўқиганимда бу ёш шоир бир куни ўзгача ёза олишига ишонган эдим. Куни кеча қўлёзмасини ўқиб янглишмаганимни ҳис этдим. У визуал шоирга айланибди. Визуал шеърият – антик даврда Европада, жумладан, Германияда ривожланган бўлса-да, унинг илк куртаклари биздаги қоятош суратларида бўй кўрсатган. Бир қарасангиз антиқа туюлади. Фигуралар (шакллар) ўйини диққатингизни тортиш баробарида кўзга кўпроқ юк ортади. Зеро, визуал шеърият намуналарини кўз тинглайди. Масалан, Насруллонинг “Тирноқларин эговлар ҳилол” шеърини ўқиб берсангиз, ўқувчи дастлаб шеърдаги гўзалликни бор бўйи билан илғаёлмас, аммо шаклда мусиқа михланганини кўргач эса унда ҳайрат кўзлари очилмоғига шубҳа йўқ. Баҳром РЎЗИМУҲАММАД 2023.14.12 Насрулло ЭРГАШ Кўзларингдан жой бер, севгилим... (3д шеърлар ёхуд шеърият анатомияси) * * * бунча гўзал ороланар куз чимилдиқда бир қиз сузилар бугун оқшом жон берар бир қиз м ж у у о з ҳ н и а и л б а б р а т н и н г 2023.05.10 * * * руҳим талпина қушлари талпина ҳар куз қатор ва қатор жанубга гала ва учар гала 2023.19.10 * * * О й а о й ю з и д а н ю з и б ў т а р т у р н а л а р... л ч е о к қ 2023.09.10 ВЕРТИКАЛ ШЕЪР ё ё у о м ғ м р ғ а р а и р и л р м а б 2023.06.10 * * * кўзларинг- ж р Менга о ! е дан й б севгилим 2023.22.10 МЕТРО ер остида одам ер устида ҳам мен сени изладим ер остида йўқсан ер устида ҳам аммо умид яшар ер остида умид ер устида ҳам 2023.10.10 ҚАРҒАЛАР куз Ван Гогнинг “Қарғалар” картинаси каби қарғалар учар жанубга қарғалар учар қарғалар қар-р-р қар-р-р 2023.08.10 ░К░А░Н░А░Р░Е░Й░К░А░
نمایش همه...
1
Photo unavailableShow in Telegram
👍 1🤝 1
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.