cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

KALISHOX.UZ ,,SAID BOBO TERMIZIY,, JOME MASJIDI

Kalishox uz

نمایش بیشتر
Advertising posts
347مشترکین
-124 ساعت
-67 روز
-930 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Repost from Halovat.uz
КЎПРИК Ака-ука оталаридан қолган ҳовлида кун кечиришарди. Бир тушунмовчилик сабаб ораларига совуқчилик тушди, гаплашмай қўйишди. Кунлар ўтгани сари ўртадаги жарлик катталашиб борарди. Охир оқибат ҳовлининг қарама қарши томонларига уй солиб яшай бошлашди. Бир куни аканинг эшиги тақиллади. Остонада катта ёшлардаги одам турарди... - Мен устаман, иш қидириб юрибман. Балки, ҳовлингизда менбоп юмуш топилиб қолар,- деди. - Ҳа, албатта. Ҳовлини кесиб ўтган ариқни кўряпсизми? Ўтган ҳафтада укам кавлатди, ўзича ҳовлини ажратиб, ерни чегаралаб қўйди. Бу ерда етарлича тахта бор,- деди омборхонасига ишора қилиб - сиз ҳовлини буткул ажратиш учун ўша ариқ бўйлаб тўсиқ қуриб беринг. Уста дарҳол ишга киришди. Тахталарни олиб чиқди, ўлчаб кесди, рандалади. Бу орада оҳорли кийимларини кийиб олган ака уйидан чиқиб келиб сўради. - Мен бозорга кетяпман. Тўсиқ учун яна бирор нарса керак эмасми?.. - Раҳмат, ҳамма нарса етарли,- жавоб берди уста. Кечга яқин шаҳардан қайтган аканинг жаҳли чиқди. Чунки уста ариқ устига кўприк қуриб қўйганди. - Мен сизга тўсиқ қуринг, дегандим-ку! - деди ғазаб билан устага қараб. Уста жавоб бериб улгурмасидан, уйидан чиқиб кўприкни кўрган ука улар томонга юра бошлади... Акасининг хоҳиши билан қурилди деб ўйлаб, хурсанд бўлди. Шошиб кўприкдан ўтди ва акасини қучоқлади. Ариқ қаздиргани, қўпол муомаласи учун узр сўради. Бирпасда икковлари суҳбатга киришиб кетишди. Бу орада анжомларини йиғиштириб, кетишга ҳозирланаётган устага «Шошилманг, меҳмонимиз бўлинг», деб таклиф қилди ака. У эса: - Раҳмат, қололмайман. Мен ҳали жуда кўп кўприклар қуришим керак, – деди табассум билан ва йўлида давом этди… Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇👇👇👇👇👇👇👇 @Halovatuz
نمایش همه...
#muftiy_minbari 🌙 ТИЛ САОДАТ ЁКИ ҲАЛОКАТГА ОЛИБ БОРАДИ 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
نمایش همه...
Мақола Мотуридий #Раддияга_кўмаклашувчи #Мавзу: Абу Мансур ал-Мотуридий Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳанафий ал-Мотуридий ас-Самарқандий (257-333/870-945) раҳматуллоҳи алайҳи Самарқанд яқинидаги Мотурид қишлоғида тахминан 257/870 йилда таваллуд топганлар. Вафот йили эса барча манбаларда бир хил кўрсатилади, яъни, аллома 333/945 йилда вафот этганлар. Абу Мансур ал-Мотуридий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг калом мактабини Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг калом йўналиши асосида ишлаб чиққанлар ҳамда аҳли суннат важамоат ақоидининг асосий икки йўналишидан бирининг буюк устози бўлиб қолдилар. Абу Мансур ал-Мотуридий раҳимаҳуллоҳнинг аҳли суннат ва жамоат ақоидининг соф исломий ақидаси илмига қўшган ҳиссасини эътиборга олиб замондошлари ва кейинги замонлар аҳли уни “Имом ал-ҳудо” (Ҳидоятга элтувчи имом), “Қудватуаҳл ас-сунна” (Аҳли сунна пешвоси), “Мусаҳҳиҳу ақойид ал-муслимин” (Мусулмонлар ақидасини ислоҳ этувчи), “Имом ал-мутакаллимин” (Калом илми эгаларининг имоми), “Рабибуаҳл ас-сунна” (Аҳли сунна важамоат тарбиясини олган зот) каби илмий унвонлар билан атаганлар. Мотуридийлик ақидавий йўналишини кенг қулоч ёзиши, хусусан усмонийлар давлати даврига тўғри келади. Мотуридийнинг кўплаб асарлари мавжуд бўлиб, бу асарларни мавзуларга кўра номларидан келиб чиқиб уч қисмга бўлиш мумкин: 1. Тафсир: Мотуридийнинг “Таъвилот ал-аҳли сунна” ёки “Таъвилот ал-Қуръон” номи билан танилган тафсири бўлиб, бу китоб Мотуридия ақидасида маълум-у машҳур бўлиб, Мотуридия ақидавий йўналишидаги кишилар учун бу тафсир аввалда ҳам, кейин ҳам бемисл деб саналган. 2. Калом илми: 1.“Китоб ат-тавҳид” Мотуридийнинг бу китоби калом илмига оид асарларининг энг аҳамиятга моликлиги ҳисобланади. Бу асарда у зотнинг калом илмига тегишли қарашлари қарор топган ва яна энг муҳим эътиқодий масалаларни баён қилган. 2. Ақида бўйича рисолалар. 3. Рисола фил имон бу рисолани Абу Муъин Насафий Тамҳид китобида зикр этади. 4. Мақолот: Мотуридийнинг “Мақолот” китоби дастлабки “Мақолот” жанридаги китоблардан ҳисобланади. Бироқ китоб бизгача бирон-бир нусхаси бизгача етиб келмаган. 5. Баён ваҳмий ал-муътазила; 6. Радд таҳзибий ал-жадал; 7. Радд ваидий ал-фусақ; 8. Раддаваилий ал-адилла; 9. Радд ал-усул ал-ҳомсат ила Аби Муҳаммад Боҳилий. 3. Усул ал-фиқҳ.Мотуридия ва ашъария таълимотларига бир-бирига жуда ҳам яқин. Ушбу ўзаро яқинлик, ораларидаги иттифоқ ва келишувни вужудга келтиради. Натижада ҳар иккаласи «Аҳли сунна-вал-жамоа» йўналиши бўлиб танилган икки тоифага айланди. Мотуридий ўз таълимотини анъаналарини ва илмий асарлари билан Мовароуннаҳр илоҳиёт мактаби ривожланишига катта улуш қўшди. Илоҳиёт илмлари тўла шаклланиб камол топишига хизмат қилди. Уларни қайта ишлаб чиқиб, маълум тизимга солишдек бир ишни амалга оширди ва ҳанафий талимотини Ўрта Осиё халқларининг урф-одатлари билан боғлиқлигини ўз қарашлари орқали кўрсатиб берди. Мотуридий таълимоти ислом динининг буюк ақидавий оқимидан бири сифатида танилди. «Аҳли-суннавал жамоа»да калом илми имомлари икки киши бўлиб, улардан бири Ҳанафий иккинчиси Шофиъийдир. Ҳанафий Абу Мансур ал-Мотуридий Шофиъий эса Абул Ҳасан Ашъарийдир”. Бизнинг диёрларимизда ақида масалаларида мотуридия таълимотларига амал қилинади. Янгиқўрғон тумани "Сайид бобо Термизий" жоме масжиди имом хатиби Абдували Махмудханов 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
نمایش همه...
👍 1
#VIDEO 📝AJDODLARIMIZGA MUNOSIB AVLOD BOʻLAYLIK 🎙 MUHAMMADXON ABDURAXMANOV Namangan shahar "MULLA ISMOIL" jome masjidi imom xatibi 🌐Saytdan koʻrish ▶️Youtubedan koʻrish Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
نمایش همه...
#Maqola UMR VA VAQTNING QADRI •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Mahmudxon Sidiqhodjayev, Mingbuloq tumani “Shohi Fozil” jome masjidi imom-xatibi  🌐 Saytdan oʻqish Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
نمایش همه...
#Мақола ОИЛА-САОДАТ ҚАСРИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Наманган шаҳридаги “Яҳёхон тўра” жоме масжиди имом-ноиби Жобирхон Халимхон ўғли  🌐Сайтдан ўқиш Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
نمایش همه...
#Мақола ИСЛОМДА АЁЛ ҚАДРИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Наманган шаҳридаги “Истиқлол” жоме масжиди имом-хатиби Бойҳанов Содиқжон  🌐Сайтдан ўқиш Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
نمایش همه...
#Мақола ТИНЧЛИК ВА БАРҚАРОРЛИК УЛУҒ НЕЪМАТ! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Баҳодир Шарипов, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Чуст туман вакили  🌐Сайтдан ўқиш Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
نمایش همه...
#Мақола ИСЛОМ ДИНИДА ОИЛАГА МУНОСАБАТ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Толибжон Шарипов, Чортоқ тумани бош имом-хатиби  🌐Сайтдан ўқиш Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
نمایش همه...
👍 1
#Мақола ОТА-ОНАГА ЭҲТИРОМ УЛУҒ ФАЗИЛАТ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Олимхон Исақов, Уйчи тумани бош имом-хатиби 🌐Сайтдан ўқиш Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
نمایش همه...