cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Дарвеш Бува Жоме Масжиди️

Тошкент вилояти Қибрай тумани 🕌 "Дарвеш Бува" жомъе масжидининг диний, илмий-маърифий ва ижодий канали!

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
1 672
مشترکین
-124 ساعت
-47 روز
-430 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

УМАР ҚАНДОҚ ҚУЛОҚ СОЛМАСИН? Умар розияллоҳу анҳу кечаси йиғлаб: – Аллоҳга қасамки, агар бир қўтир эчкини жилға бўйида қолдирсам, қиёмат куни ўшандан сўралишимдан қўрқаман. Бошқа бир куни асҳоблари билан кетаётган эди, бир аёл тўхтатиб: – Кечагина Умарча эдинг, энди Умар бўлдинг. Кечагина Умар эдинг, бугун эса мўминларга амир бўлдинг. Сенга бу мансабни берган Аллоҳдан қўрқ, эй Умар! – деди. Умар розияллоҳу анҳу бу сўзларни эшитиб яна йиғлай бошлади. – Ҳой Аллоҳнинг чўриси! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ердаги халифасини йиғлатиб қўйдинг-ку! – дейишди одамлар. Умар розияллоҳу анҳу уларни тўхтатди: – Уни ўз ҳолига қўйинглар, эй соҳибларим. У – Ҳакимнинг қизи Хавла. Унинг сўзларини Аллоҳ ҳам эшитган ва Қуръонда унинг қиссаси баён этилган: “Албатта, Аллоҳ Сен билан ўз эри ҳақида тортишаётган ва Аллоҳга шикоят қилаётган (аёл)нинг сўзини эшитди. Ҳа, Аллоҳ икковингизнинг гаплашувингизни эшитмоқда. Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчидир” (Мужодала сураси, 1-оят). Аллоҳ бу аёлнинг сўзини тинглаган бўлса, Умар қандоқ қулоқ солмасин?.. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇 👉Telegram | Instagram
نمایش همه...
Дарвеш Бува Жоме Масжиди️

Тошкент вилояти Қибрай тумани 🕌 "Дарвеш Бува" жомъе масжидининг диний, илмий-маърифий ва ижодий канали!

👍 3 1
00:04
Video unavailableShow in Telegram
#факт📚 Агар сиз китобнинг 300 саҳифасини ўқиган бўлсангиз, демак, сизнинг кўзларингиз 1 км масофани босиб ўтган бўлади. 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇 👉Telegram | Instagram
نمایش همه...
3👍 1
КРИПТАВАЛЬЮТАЛАР ОРҚАЛИ ТОПИЛГАН ПУЛЛАР ҲАЛОЛМИ? #савдо ❓523-CАВОЛ: Криптавальюта, Биткоин, Ватсмайнер, Майнер ортидан топилган пуллар ҳалолми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сўнгги пайтларда "биткоин" деб аталадиган электрон пуллар, яъни, криптовальюталар пайдо бўлди. Уларни доллар, евро каби бошқа вальюталар билан таққослаш мумкин бўлсада, улар ўртасида айрим фарқлар бор. Энг асосийси ушбу пуллар электрон пуллар бўлиб, фақат интернет тармоғидагина айланади ва ҳақиқий вужудга эга эмас. Биткоинлар орқали тармоқ фойдаланувчилари ўртасида молиявий муомалалар, электрон имзолар юритилиб, унда шахслар орасида ҳеч қандай ушбу муомалаларни тартибга солувчиларсиз, тўғридан-тўғри шифрлаш орқали амалга оширилади. Бунда валюта бир фойдаланувчининг ҳисобидан бошқа фойдаланувчининг ҳисобига бирданига, ҳеч қандай тўлов хизматларисиз, ҳатто банк ва унга ўхшаш воситачиларсиз ўтади. Бу хизматлар бутун дунё бўйлаб мавжуд бўлиб, ҳар хил шарт ва талаблардан холи ҳамда ҳеч қандай тўсиқларга йўлиқмайди. Қачон пулга эга бўлинса, уни электрон ҳамёнда сақлаб қўйилади. Кейин уларни турли интернет харидларига ишлатиш мумкин. Доллар, евро каби валюталарга айирбошлаш ҳам мумкин. Бунда биткоинларга эга бўлган фойдаланувчи уларни сотиб олмоқчи бўлган ҳақиқий валютаси бор бошқа биткоин олишни истовчи фойдаланувчи билан битим тузади. Битим ўзаро келишув асосида тузилади. Демак, келишув нархини фойдаланувчилар белгилашади. Шунинг учун биткоинларнинг нархи худди ҳақиқий валюта каби бозорга боғлиқ равишда ўзгариб туради. Биткоинлар анъанавий валюталардан фарқли равишда олтин ёки кумуш каби қимматбаҳо металлардан таянчи бўлмайди. Балки уларни фойдаланувчиларнинг ўзлари ишлаб чиқаришади. “Фойдаланувчи” деганда интернет тармоғига уланган компьютерга эга бўлиб, биткоин билан муомала қилиш истагида бўлган шахс тушунилади. Бу иш компьютерга махсус иловани юклаб олингандан сўнг секин-аста криптовальюталар чиқаришни (mining) бошлаш орқали йўлга қўйилади. Ушбу жараённи ишлатиш воситасида фойдаланувчи маълум миқдордаги биткоин электрон пулларга эга бўлади. Бу пуллар унга компьютерига ўрнатилган илованинг ҳисоб имкониятларини янги валюта ишлаб чиқаришда фойдалана олиши натижасида келади. Шундай қилиб ҳар бир фойдаланувчи қошида муайян миқдордаги криптовальюталар туғилади. Уларни фойдаланувчилар ўртасида маълум алгоритм асосида тақсимланадики, бунда бозорда мавжуд биткоин валюталарининг умумий қиймати 21 миллион биткоиндан ортиб кетмаслиги керак. Шунингдек, юқори ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган компьютер эгаларига валюталардан жиҳозларининг ишлаб чиқариш лимитига мос равишда кўпроқ тегади. Бу йўл билан мол орттириш, яъни, майнерлик ортидан пул топиш масаласига келсак, “васила (яъни, бир мақсадга олиб борувчи нарса)га мақсаднинг ҳукми берилади”, деган фиқҳий қоидага биноан, унинг ҳукми биткоинларни ишлатиш ҳукмидан келиб чиқади. Биткоинлар борасидаги ҳозирги замон уламоларининг фикрларига қаралса, Миср Араб Республикасидаги "Дорул-ифто" (фатво уйи)нинг фикрига кўра Биткоин ҳаромдир. Чунки мазкур пуллар ҳақиқий асосга эга бўлмаган виртуал пуллар бўлишлиги билан бирга шахслар ва ҳаттоки давлатлар миқёсидаги хатарлардан холи эмасдир. Саудия Арабистонидаги "Ҳайъати киборил-уламо" (Катта уламолар ҳайъати)га кўра ҳам мазкур валюталар билан муомала қилиш ҳаром. Чунки Исломда ҳаром қилинган қимор ва турли хатарга асосланган ўйинлардаги алданиш даражаси биткоинлар билан муомала қилишдаги хатардан кам. Юқоридагилардан бугунги кунда олимларимиз томонидан биткоинлар билан муомала борасида рухсат йўқлиги маълум бўлмоқда. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. @diniysavollar Савол йўллаш 📲 @SavollarMuslimUzBot ▫️ Каналга уланиш▫️
نمایش همه...
FATVO.UZ

Fatvo.uz веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт. Колл марказ рақами: 781503344

https://taplink.cc/diniysavollar

👍 3
03:30
Video unavailableShow in Telegram
#Haj2024 🌙 РАСУЛИМИЗ ҚЎНИМ ТОПГАН ЮРТ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Омонат Бировни бир танга ҳақини олган бўлсангиз, вафотингизга қадар уйни калитини бериб бўлса ҳам рози қилиб олинг. Чунки қиёматда жаннатни калитини уни рози қилмай ололмайсиз. ©Хориз Мунзир. 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇 👉Telegram | Instagram
نمایش همه...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирон таомни еб ҳамд айтган, бирор ичимлик ичиб ҳамд айтган бандасидан Аллоҳ албатта рози бўлади”, дедилар. Имом Муслим ривояти. 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇 👉Telegram | Instagram
نمایش همه...
3👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
ВАҚТНИ ҚАНДАЙ ТАҚСИМЛАЙМИЗ Зайд ибн Собит розияллоху анҳу: «Биз Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам билан бирга сахарлик қилдик, сўнгра намозга турдик», дедилар. У иккисининг (яъни, сахарлик билан бомдоднинг иқомати) ораси қанчалик (вақт) эди, деб сўралди. У: «Эллик оят (ўқиш) миқдорича», деб жавоб берди. Муттафақун алайҳ. Вақтни Қуръондан оятлар ўқиш миқдори билан ҳисоб қилишяпти. Бир киши дўстидан: «Уйингиздан ишхонангизга боргунча йул қанча вақт олади?», деб сўрабди. Дўсти: «Агар йўл тиқилинч бўлса, саккиз юзта тасбеҳни, агар йўл очиқ бўлса, икки юз элликта тасбеҳни олади», деб жавоб берибди. Жавобнинг гўзаллигига қаранг! “Уламолар наздида вақтнинг қадри” китобидан. 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇 👉Telegram | Instagram
نمایش همه...
2👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳар биримиз бошқанинг қалбига кира олганда эди, унга раҳми келган бўларди. Доктор Мустафо Маҳмуд 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇 👉Telegram | Instagram
نمایش همه...
4👍 2😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
#hikmat Қалблар сирларнинг хазина, жавонларидир. Лаблар унинг қулфларидир. Тил бўлса, унинг калитидир. Ҳар бир киши ўз сирининг калитини эҳтиёт қилсин. Умар ибн Абдулазиз. 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇 👉Telegram | Instagram
نمایش همه...
3👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Қийинчилик пайтларида Аллоҳга таваккал қилиш энг улкан ёрдамчидир. Таваккал лафзининг энг буюги: «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл», сўзидир. (Маъноси: Аллоҳнинг ўзи бизга кифоя қилади. У қандай яхши вакил.) 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇 👉Telegram | Instagram
نمایش همه...
👍 3 3