Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati
RASMIY SAHIFALAR Telegram: t.me/andijan_press Facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=100085781851147&mibextid=LQQJ4d Instagram: https://instagram.com/andcitypress/?igshid=MjEwN2IyYWYwYw%3D%3D
نمایش بیشتر6 867
مشترکین
-1224 ساعت
-757 روز
-33630 روز
- مشترکین
- پوشش پست
- ER - نسبت تعامل
در حال بارگیری داده...
معدل نمو المشتركين
در حال بارگیری داده...
«Долзарб 30 кун» тадбирлари доирасида, Андижон вилояти ФВБ бошлиғи раҳбарлигида Андижон шаҳридаги «Жаҳон савдо комплекси», «Ҳунармандчилик савдо комплекси»да навбатдаги назорат-профилактика тадбирлари ташкил этилди.
Тадбирга бозор ва савдо комплекслари маъмурияти, маҳаллий ҳокимлик, ички ишлар ва миллий гвардия вакиллари жалб этилди. Тадбир олдидан йўриқнома ўтказилиб, асосий йўналишлар белгилаб олинди.
Бозор ва савдо комплексларининг масъулларини, савдо дўконлари, расталар ва тамаддихоналарда фаолият олиб бораётган тадбиркорларни ҳушёрликка чорлаб, содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай фавқулодда вазиятлардан огоҳ бўлиш ва олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бозор ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан одамлар гавжум жойларда инсонларнинг ҳаёти ва соғлигига хавф солиши мумкин бўлган ускуна ва жиҳозлардан фойдаланиш тақиқланиб, ҳудуддан чиқариб юборилди.
Telegram I Instagram I Facebook
ШАҲРИМИЗДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Халқимиз асрлар давомида тозалик, озодаликка қаттиқ риоя қилиб келган. Чунки, ободлик кўнгилдан бошланади. Зеро, обод маконда иш унумли ва баракали бўлиш билан бирга обод бўлган жойда фаровонлик ҳукм суради.
Андижон вилоят ҳокими топшириғига асосан, Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов ташаббуси билан шаҳримиздаги "Шодлик" маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳудудларида, "Андижон шаҳар Ободонлаштириш" ходимлари томонидан ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Oбодонлаштирш ишларидан маҳалладаги фуқаролар Президентимиздан, вилоят, шаҳар ҳокимларидан ҳамда шу ишга ҳисса қўшаётганлардан беихтиёр мамнунлигини билдирдилар.
Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook
Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов шаҳар ободонлаштириш раҳбарияти ва ҳодимлари ҳамда ҳокимлик томонидан бириктирилган масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Масъулларга берилаётган топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, шаҳримизда келгусида амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.
Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook
ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ ОЛТИ ОЙЛИК ФАОЛИЯТЛАРИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТ БЕРИШДИ.
Андижон шаҳрининг 2-3-4-сектор ҳудудида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшлар етакчилари олти ой давомида амалга оширган ишлари бўйича сектор рахбарига ўз ҳисоботларини тақдим этишди.
Ҳисобот йиғилишида Андижон шаҳар прокурори, 2-сектор рахбари Ф.Раҳмонов, шаҳар ИИОФМБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Б.Баҳромов, шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари А.Бакиров ва шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.Шокиров ҳамда бириктирилган ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Йиғилишда ёшлар етакчиларининг жорий йил учинчи чораги давомида амалга оширишлари лозим бўлган вазифалари ҳам белгилаб берилди.
Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook
Жорий йилнинг 11 июль куни "Баркамол" маҳалла фуқаролар йиғини биносида ташкил этилган "Соғлом оила" хонасида МФЙ раиси, хотин-қизлар фаоли, бириктирилган шифокор, доя ҳамда ҳудуд патронажлари билан Эрта туғруқ, эрта никоҳ, интервалсиз хомиладорлик ҳамда қариндошлар орасидаги никоҳларни олдини олиш бўйича суҳбат олиб борилди. Шунингдек, маҳаллада яшовчи аёллар билан юқоридаги муаммолар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook
Андижон шаҳрида сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, уларнинг орзу ва мақсадларини рўёбга чиқариш, мавжуд муаммоларга ижобий ечим бериш соҳага алоқадор раҳбарлар олдидаги асосий вазифалардан биридир.
Жорий йилнинг 11-июль куни Андижон тиббиёт техникумида шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов бошчилигида сектор раҳбарларининг ёшлар билан очиқ мулоқоти ўтказилди.
Учрашув аввалида сектор раҳбарлари бугунги кунда шаҳарда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда яратилаётган имтиёз ва имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтдилар.
Очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтган мулоқот давомида ёшларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари ҳам тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳаётда тўғри йўл танлашларига кўмак бериш мақсадида зарурий чоралар белгиланди.
Шунингдек, учрашувда 10 нафардан зиёд ёшларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди.
Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook
یک طرح متفاوت انتخاب کنید
طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.